toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 16.04.1998
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 10 августдаги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 12 августдаги 375-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига 1-иловага* мувофиқ қўшимча 150 нафар штат ажратилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қўшимча штатларини таъминлаш учун республика бюджетидан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бошлиқлар таркиби учун махсус унвонлар бериш тўғрисидаги вақтинчалик низомлар тасдиқлансин (2 ва 3-иловалар*).
* 2, 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизматни ўташ ҳақида Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларига жорий этилсин.
4. Собиқ Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги товар-моддий бойликларни четга олиб чиқиб кетишни назорат қилиш Давлат инспекцияси Бош бошқармасининг шахсий ва махсус унвонлари бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари тизимига киритилган мансабдор шахсларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва божхона органларида ишлаган вақти кўп йиллик хизматига фоизлар қўшимча ҳақ тўлаш учун хизмат стажига ёзилсин ва уларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларига нисбатан қўлланиладиган пенсия белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назоратининг республика чегарасида жойлашган барча доимий постларининг бинолари, алоқа воситалар, техникаси, қўшимча иншоотлари ва бошқа мулклари билан бирга Давлат божхона қўмитаси балансига ўтказсин.
6. Ўрта Осиё темир йўл Бошқармаси темир йўл составларини тузиш, амалга ошириладиган ва Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетаётган фуқаролар поездга чиқариладиган барча темир йўл станциялари ва темир йўл вокзалларида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларини хизмат бинолари, мебель ва бошқа инвентарлар, шунингдек, телефон алоқаси билан таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.К. Жўрабеков зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 1 март,
111-сон