toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 12 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3386]
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 июль,
16-сон
Келишилди:
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
2022 йил 16 июль
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2022 йил 15 июль
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 27 июлдаги 16-сон буйруғига
ИЛОВА
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш
қоидалари
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестри — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади) томонидан юритиладиган, аккредитацияланган сертификатлаштириш органлари томонидан расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари рўйхатга олинадиган маълумотлар базаси;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
битим — сертификатлаштириш органи ва мувофиқлик сертификати эгаси ўртасида мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисида тузиладиган келишув;
мувофиқлик сертификати эгаси — мувофиқлик сертификати берилган жисмоний ёки юридик шахс;
фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш — фармацевтика маҳсулотининг норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият;
Олдинги таҳрирга қаранг.
норматив ҳужжатлар — фармацевтика маҳсулотларига оид халқаро (минтақавий) стандартлар, хорижий мамлакатларнинг стандартлари ва миллий стандартлар, техник регламентлар, Давлат фармакопеяси, Фармакопея мақолалари;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотлари устидан инспекция назорати — сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотларини норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган даврий баҳолаш тартиб-таомили;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фармацевтика маҳсулотлари — дори воситалари ва тиббий жиҳозлар;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
серия — маҳсулотни идентификация қилиш ҳамда унинг ишлаб чиқариш жараёнлари кетма-кетлигини аниқлаш имконини берадиган рақам, ҳарф ёки рақам-ҳарфлардан иборат белгилар йиғиндиси;
серияли ишлаб чиқариш — ишлаб чиқарувчи корхонада мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида бир хил маҳсулотларни кўп миқдорда тайёрлаш билан тавсифланадиган ишлаб чиқариш;
маҳсулот тўпи — битта сотиб олувчининг (қабул қилиб олувчининг) манзилига бита транспорт ҳужжати бўйича келаётган ёки битта ишлаб чиқарувчи томонидан битта серияда ёхуд партияда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулоти;
синов дастури — норматив ҳужжатлар талаблари бўйича маҳсулотнинг синовларини амалга ошириш учун режалаштирилган синовлар рўйхати;
синов усули — белгиланган аниқ кўрсаткичлар бўйича синов натижаларини олишни таъминлайдиган жараёнлар мажмуи;
сифат менежменти тизими — сифат соҳасида сиёсатни ва мақсадларни доимий шакллантириш ва бу мақсадларга эришиш учун ишлаб чиқарувчи корхона томонидан яратилган ва татбиқ этилган бошқарув тизими;
аризачи — фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун сертификатлаштириш органига мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
сертификатлаштириш органи — қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган, фармацевтика маҳсулотларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштиришни ташкил қилиш ва ўтказиш ишлари аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари (бундан буён матнда сертификатлаштириш органлари деб юритилади) томонидан уларнинг аккредитация соҳаси доирасида амалга оширилади.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштиришда бир нечта аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари мавжуд бўлса, ариза берувчи ўз танловига биноан улардан бирига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг амалга оширилади, давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказмасдан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат берилган фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
5. Норматив ҳужжатларда сертификатлаштириш синовлари тўғрисида тегишли кўрсатмалар бўлмаса, сертификатлаштириш органлари фармацевтика маҳсулотларини сифатини назорат қилиш соҳасидаги халқаро стандартларда назарда тутилган кўрсаткичлар мажмуидан сифат ва хавфсизлик бўйича талабларни белгиловчи кўрсаткичларни танлайди.
6. Чет элдан келтирилган фармацевтика маҳсулотига Ўзбекистон Республикасида норматив ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, сертификатлаштириш синовлари ўхшаш турдаги фармацевтика маҳсулотига бўлган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
7. Чет элдан келтирилган фармацевтика маҳсулотини сертификатлаштириш, унга ўхшаш турдаги маҳсулот ёки ўхшаш турдаги маҳсулотнинг норматив ҳужжати ёхуд ушбу маҳсулотнинг синовларини амалга ошириш учун синов маркази (лабораторияси) мавжуд бўлмаган тақдирда, Ушбу Қоидаларнинг 6-бобида белгиланган тартибда идентификация йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш мувофиқликни баҳолаш ишлари натижаларидан қатъи назар, ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига (рўйхат рақами 2516, 2013 йил 11 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
9. Сертификатлаштиришнинг умумий муддати норматив ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ фармацевтика маҳсулотининг барча синовлари давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
10. Фармацевтика маҳсулотларини хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовлари норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилади.
Сертификатлаштириш органлари фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа кўрсаткичлари бўйича талабларга мувофиқлигини баҳолайди.
2-боб. Сертификатлаштириш схемаларининг қўлланилиши
11. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштиришда ушбу Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш схемалари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Фармацевтика маҳсулотларини ушбу Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган схемаларга мувофиқ сертификатлаштириш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
а) сертификатлаштириш бўйича ариза қабул қилиш;
б) тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;
в) ариза бўйича қарор қабул қилиш;
г) фармацевтика маҳсулотларининг намуналарини идентификация қилиш;
д) фармацевтика маҳсулотларидан намуналарни танлаб олиш (синов учун олиш);
е) синов дастурини тасдиқлаш;
ё) фармацевтика маҳсулотларини синов марказида (лабораториясида) синовдан ўтказиш;
ж) фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш;
з) олинган натижаларни таҳлил қилиш ва унинг натижалари юзасидан мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш;
и) мувофиқлик сертификатини Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида электрон рўйхатга олиш;
й) ушбу Қоидаларнинг 11-бобига мувофиқ даврий инспекция назоратини ўтказиш.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Сертификатлаштириш органи ариза берувчининг талабига кўра қуйидаги ҳужжатларни унга тақдим этиши шарт:
а) аккредитация қилиш соҳасига тааллуқли бўлган фармацевтика маҳсулотларининг сертификатлаштириш қоидаларини;
б) сертификатлаштириш бўйича хизматлар нархлари (тарифлари) прейскурантини;
в) аккредитация гувоҳномасини.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
3-боб. Сертификатлаштириш учун ариза қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжат ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади. Аризада маҳсулот номи, маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхона ва мамлакат, фармацевтика маҳсулотининг дозаси, қадоқланиши, серияси, яроқлилик муддати (агар мавжуд бўлса), миқдори, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси коди кўрсатилиши керак.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризага:
а) фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштиришнинг 3-схемаси асосида серияли ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
корхонанинг ишлаб чиқариш майдони ва ишлаб чиқариш жараёни тўғрисида маълумот;
сертификатлаштирилаётган фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжати;
ишлаб чиқариш жараёнининг технологик регламенти ёки технологик кўрсатмалар рўйхати;
фармацевтика маҳсулотларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси рақами, давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказмасдан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат берилган фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно;
сертификатлаштирилаётган фармацевтика маҳсулотлари ёрлиғидан намуналар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2027 йил 1 январга қадар «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти» — (GMP) сертификати (дори воситаларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар учун), 2027 йил 1 январдан бошлаб «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP» миллий сертификати (маҳаллий ва хорижий дори воситалари учун);
(15-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2027 йил 1 июлдан бошлаб ишлаб чиқарувчининг «ISO: 13485» миллий стандартига мувофиқлик сертификати (тиббий жиҳозлар учун);
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштиришнинг 7 ва 8-схемалари асосида фармацевтика маҳсулотларининг тўпини ёки ягона тиббий жиҳозни сертификатлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
(15-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
сертификатлаштирилаётган фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжати;
маҳсулот ёрлиғи нусхаси;
фармацевтика маҳсулотлари сақланадиган омборхона маълумотномаси (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун);
фармацевтика маҳсулотларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси рақами, давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказмасдан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат берилган фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно;
ушбу Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ сертификатлаштириш учун тақдим этиладиган фармацевтика маҳсулоти тўғрисидаги маълумот (чет элдан келтирилган фармацевтика маҳсулоти учун);
Олдинги таҳрирга қаранг.
2027 йил 1 январдан бошлаб «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP» миллий сертификати (маҳаллий ва хорижий дори воситалари учун);
2027 йил 1 июлдан бошлаб ишлаб чиқарувчининг «ISO: 13485» миллий стандартига мувофиқлик сертификати (тиббий жиҳозлар учун);
(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан еттинчи-саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
фармацевтика маҳсулотининг ҳажми кўрсатилган товарнинг кузатув ҳужжатлари (юк хати, ҳисобварақ-фактура (инвойс) ва бошқа ҳужжатлар).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар учун мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP» ҳамда «ISO:13485» миллий стандартларига мувофиқлик сертификати қуйидагиларга нисбатан талаб қилинмайди:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда импорт қилинган орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланадиган тиббий жиҳозлар, ўта хавфли инфекциялар, шунингдек, эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ҳамда уларни даволашда қўлланадиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар учун;
мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш мажбурий бўлмаган тиббий жиҳозлар;
тан олиш орқали давлат рўйхатидан ўтказиладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар;
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
16. Аризачи сертификатлаштириш органига сертификатланадиган фармацевтика маҳсулотининг техник тавсифларини, фармацевтика маҳсулотини яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов баённомаларини ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитацияланган ёхуд тан олинган маҳаллий ёки чет элдаги синов марказлари (лабораториялари) томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги қўшимча ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
4-боб. Сертификатлаштириш юзасидан қарор қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Сертификатлаштириш органлари ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида аризани кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризачига рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган хулоса тақдим қилади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қуйидаги нуқтаи назардан таҳлил қилинади:
а) аризанинг тўғри тўлдирилганлиги;
б) аризага илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ ва етарлилиги.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
мазкур Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларида назарда тутилган аризада тўлиқ бўлмаган ҳажмдаги маълумотлар кўрсатилган тақдирда ва (ёки) аризага илова қилинган ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаганда;
сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланганда, давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказмасдан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат берилган фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно;
сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилганлиги аниқланганда;
рецепт билан бериладиган дори воситаларига референт нархлари қайд этилмаганда ёки қайд этилган нархдан юқори бўлганда, рецептсиз бериладиган дори воситалари, субстанциялар ва орфан дори воситалари бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
дори воситалари ва тиббий жиҳозларни рақамли маркировкаланмаганлиги аниқланганда, рақамли маркировкалаш талаб этилмайдиган фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
(18-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
19. Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарорда фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштиришнинг барча асосий шартлари, шу жумладан сертификатлаштириш схемаси ва сертификатлаштиришни ўтказиш учун норматив ҳужжат ҳамда синовларни ўтказадиган синов маркази (лабораторияси) кўрсатилади.
20. Сертификатлаштириш органлари сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг аризачи билан сертификатлаштириш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузади ҳамда сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича тўловларни тўлаш учун ҳисобварақ тақдим этади. Аризачи томонидан тўловларни амалга ошириш муддатлари сертификатлаштириш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномада белгиланади.
5-боб. Синов дастурини тасдиқлаш
21. Сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришни ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиш билан биргаликда фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш синовларини амалга ошириш учун синов дастурларини тайёрлайди ва ушбу синов дастурлари сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Синов дастурларини тузишда аризачи томонидан тақдим этилган сертификатланадиган фармацевтика маҳсулотининг техник тавсифлари, маҳсулотни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов баённомалари, Ўзбекистон Республикасида аккредитацияланган ёки тан олинган маҳаллий ёхуд чет элдаги синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатлар инобатга олиниши мумкин. Бунда, синов баённомаларининг ўтказилган вақти фармацевтика маҳсулотининг норматив ҳужжат бўйича яроқлилик муддатидан ошмаслиги керак.
22. Сертификатлаштириш органи синов дастурида ҳар бир фармацевтика маҳсулоти бўйича норматив ҳужжатнинг барча талабларини текшириш зарурлигини, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 21-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатларни (мавжуд бўлса) ҳисобга олган ҳолда белгилайди. Бунда, фармацевтика маҳсулотининг норматив ҳужжатида ёки халқаро стандартда келтирилган кўрсаткичлар тўпламидан биринчи навбатда хавфсизлик кўрсаткичлари танланади.
6-боб. Фармацевтика маҳсулотларининг намуналарини идентификация қилиш ва танлаб олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида сертификатлаштиришни ўтказиш учун фармацевтика маҳсулотлари сақланаётган жойга чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш ишларини амалга оширади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
24. Сертификатлаштириш синовларини ўтказиш мақсадида танлаб олинадиган намуналар сони норматив ҳужжатларда кўрсатилган синов усулларидан келиб чиқиб, бир маротаба тўлиқ синовларни ўтказишга етарли миқдорда белгиланади.
25. Сертификатлаштириш органи фармацевтика маҳсулотларини идентификация қилиш ва танлаб олишни ушбу Қоидаларнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжатлар асосида аризада кўрсатилган фармацевтика маҳсулотлари рўйхати ва миқдорига, шунингдек уларнинг сақланиш шароитлари норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш йўли билан амалга оширади. Намуналарни идентификация қилиш ва танлаш ушбу Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома асосида расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Агар сертификатлаштириш учун тақдим этилган тиббий жиҳозларни бевосита фойдаланиш жойига ўрнатмасдан сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш имкони бўлмаса, ушбу Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда намуналарни идентификация қилиш далолатномаси расмийлаштирилади ҳамда бу ҳақда аризачига ва тегишли идораларга ёзма маълумот берилади.
Аризачи тиббий жиҳозларни тўлиқ йиғиб, созлаганидан сўнг сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш учун сертификатлаштириш органига ариза билан мурожаат қилиши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
27. Сертификатлаштириш органи томонидан намуналарни идентификация қилиш натижасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
сертификатлаштириладиган фармацевтика маҳсулоти давлат рўйхатидан ўтказилган намунада эмаслиги, давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказмасдан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат берилган фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
сертификатлаштириладиган фармацевтика маҳсулоти сақланишида норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши;
норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ синовларни ўтказиш учун маҳсулот етарли эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
идентификация натижасида аризада кўрсатилган фармацевтика маҳсулоти бошқа маҳсулот эканлиги аниқланганлиги;
фармацевтика маҳсулотининг миқдори ёки серияси аризада кўрсатилган миқдор ёки серияга мос эмаслиги;
фармацевтика маҳсулотининг шикастланганлиги аниқланганлиги;
(27-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) асосан бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
аризачи вакили томонидан сертификатлаштириш органи вакилига намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш учун шарт-шароитлар яратиб берилмаганлиги (масалан, сертификатлаштирилаётган фармацевтика маҳсулотлари тури ва серияларига ажратилмаган бўлса, сақланиш жойида намуналарни танлаб олиш имкони мавжуд бўлмаса, фармацевтика маҳсулотлари транспорт контейнерларидан божхона омборларига ўтказилмаган бўлса ва бошқалар) аниқланганда, намуналар танлаб олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, бир иш куни ичида аризачига сертификатлаштиришни ўтказиш рад этилганлиги ҳақида асосланган хабарнома берилади.
(27-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулотларидан намуналарни танлаб олиш ишлаб чиқарувчининг тайёр фармацевтика маҳсулотлари сақланадиган омборхонаси мудири ва аризачи вакили иштирокида сертификатлаштириш органи ходими томонидан амалга оширилади. Намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш далолатномаси сертификатлаштириш органи ходими томонидан «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимида расмийлаштирилади ва электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади ҳамда унинг электрон шакли аризачи ёки унинг вакилига тақдим этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
29. Божхона омборларида сақланаётган импорт қилинган фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун намуналарни танлаб олиш сертификатлаштириш органи ходими томонидан божхона омбори мудири ва аризачи ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштириш органи ходими томонидан намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш далолатномаси «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимида расмийлаштирилади ва электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади ҳамда унинг электрон шакли аризачи ёки унинг вакилига тақдим этилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
30. Аризачининг аризасида бир нечта фармацевтика маҳсулоти ёки унинг бир нечта сериясини сертификатлаштириш кўрсатилган бўлса, ҳар бир фармацевтика маҳсулоти ва унинг серияларидан алоҳида намуналар танлаб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир турдаги тиббий жиҳозлар 3 тагача бўлганда, уларнинг барчаси, 3 тадан ортиқ бўлганда улардан 3 таси намуна сифатида танлаб олинади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
7-боб. Фармацевтика маҳсулотларини синов марказида (лабораториясида) синовдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Танлаб олинган намуналар йўлланма ва синов дастури билан биргаликда намуналар танлаб олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида синов марказига (лабораториясига) тақдим этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
32. Синов марказлари (лабораториялари) фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжатлари ва синов дастурига мувофиқ синовларни амалга оширади ҳамда синовлар натижалари бўйича фармацевтика маҳсулотини норматив ҳужжат талабларига мувофиқ ёки номувофиқлиги юзасидан хулоса кўрсатилган синов баённомаларини расмийлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Синов баённомаларини расмийлаштириш ва бериш муддати, фармацевтика маҳсулотининг норматив ҳужжатларда белгиланган услубларга мувофиқ синовларнинг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
34. Намуналарнинг синови сифати ва натижаларнинг ҳаққонийлигига, шунингдек синов баённомаларининг сақланишига синовларни амалга оширган синов маркази (лабораторияси) масъул ҳисобланади.
35. Сертификатлаштириш синовларини амалга оширишда, инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи омиллар мавжуд бўлганда ва ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу кўрсаткичлар бўйича синовлар ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда истисно тариқасида специфик, заҳарли, юқори токсик, озон қатламини бузувчи реактивлар қўлланиладиган синовларни ўтказмасликка ёки уларнинг ўрнини босувчи методлар билан синовларни ўтказишга рухсат берилади.
36. Синов баённомалари синовларни амалга оширган масъул мутахассислар томонидан имзоланади ва синов маркази (лабораторияси) раҳбари томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган синов баённомалари сертификатлаштириш органига тақдим этилади.
37. Синовларни амалга оширишда бутунлай яроқсиз ҳолга келган фармацевтика маҳсулоти ҳисобдан чиқарилади, шунингдек қисман яроқсиз ёки яроқсиз ҳолга келмаган фармацевтика маҳсулоти сертификатлаштириш органи томонидан аризачи ёки унинг вакилига қайтариб берилади. Бу ҳақда ушбу Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда Фармацевтика маҳсулотларини ҳисобдан чиқариш ва қайтариш далолатномаси тузилади.
8-боб. Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Сертификатлаштиришнинг 3-схемасида сертификатлаштириш органи фармацевтика маҳсулотларини серияли ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш шароитини баҳолашни амалга оширади. Ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш учун сертификатлаштириш органи ўз ходимлари ва (ёки) бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда комиссия тузади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Сертификатлаштириш органи раҳбари сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида комиссия таркибини белгилаш ҳамда ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш муддатларини ишлаб чиқарувчи билан келишган ҳолда ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш тўғрисида буйруқ чиқаради. Бунда, ишлаб чиқариш шароитини баҳолашни амалга ошириш муддати намуналар танлаб олинган пайтдан бошлаб ўн кундан ошмаслиги керак.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
40. Ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланадиган дастур асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш қуйидагиларни баҳолаш орқали ўтказилади:
фармацевтика маҳсулотларининг техник (лойиҳавий, конструкторлик, технологик ва (ёки) фойдаланиш) ҳужжатлари;
ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжат талабларига мувофиқлигига таъсир этувчи ишларни бажарувчи ходимларнинг малакалилиги ҳамда уларнинг хавфсизлиги;
ишлаб чиқариш инфратузилмаси (ишлаб чиқарувчи ҳудудида жойлашган ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган объектлар мажмуи (ишлаб чиқариш объектлари, юк ташиш машиналари ва бошқалар);
ускуналар (технологик жиҳозлаш воситалари), шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
назорат, ўлчаш ва синов ускуналарини бошқариш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжатда белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун зарур бўлган ўлчаш воситалари;
сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотларининг (хомашё, материаллар, бутловчи буюмларнинг) хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир этувчи, сотиб олинган маҳсулотларнинг кириш назорати;
технологик жараёнлар, шу жумладан, махсус (агар норматив ҳужжатда тегишли талаблар мавжуд бўлса);
тайёр фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжатда ўрнатилган хусусиятларини назорат қилиш билан боғлиқ қабул қилиш назорати ва даврий синовлари;
тайёр фармацевтика маҳсулотларини ёрлиқлаш, сақлаш, ўраб жойлаш шартлари;
истеъмолчи билан ўзаро ҳамкорлик (жумладан, ушбу ишлаб чиқарувчининг фармацевтика маҳсулотлари ҳақида шикоят ва норозиликларини кўриб чиқиш);
норматив ҳужжатда белгиланган талабларга номувофиқ фармацевтика маҳсулотлар назорати;
фармацевтика маҳсулотларини идентификация қилиш ва кузатилувчанлиги;
тузатувчи ва профилактика чора-тадбирлари.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) асосан иккинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
41. Ишлаб чиқариш шароитини баҳолашни ўтказиш тўғрисида буйруқ ва дастурнинг бир нусхаси комиссия томонидан ишлаб чиқарувчи ёки унинг вакилига қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда топширилади.
42. Комиссия аъзолари ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган ишлаб чиқарувчининг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва ушбу маълумотлардан ноқонуний равишда фойдаланмасликлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Ишлаб чиқаришни баҳолаш натижалари якунида комиссия томонидан сертификатлаштириш органи менежмент тизими ҳужжатларида белгиланган шаклда уч иш кунида икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси ишлаб чиқарувчига топширилади, иккинчи нусхаси маҳсулотларни сертификатлаштириш органига тақдим қилинади.
Ишлаб чиқаришни баҳолаш натижалари бўйича далолатномада ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотлар, сертификатлаштирилаётган фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги, технологик жараён тавсифи ва ишлаб чиқаришни метрологик таъминланганлиги, ишлаб чиқариш фаолияти тўғрисида хулоса, зарурат бўлганда аниқланган номувофиқликларни бартараф қилиш муддатлари ҳамда ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бошқа маълумотлар бўлиши керак.
Бунда ишлаб чиқаришни баҳолаш натижасида аниқланган номувофиқликлар ва уларнинг сабабларини бартараф қилиш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим.
Ишлаб чиқаришни баҳолаш натижалари бўйича далолатнома барча комиссия аъзолари ва ишлаб чиқарувчи томонидан имзоланади, ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқаришни баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда ўз фикрини далолатномада баён қилиши мумкин.
Сертификатлаштириш органи маҳсулотни сертификатлаштириш ишларини ишлаб чиқаришнинг баҳолаш натижалари асосида тўхтатиши ёки тугатиши мумкин.
Сертификатлаштириш ишларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор, агар ариза берувчи аниқланган номувофиқликлар ва уларнинг сабабларини белгиланган муддатларда бартараф этиши мумкин бўлса, қабул қилинади.
Агар аниқланган номувофиқликларни тузатиш тадбирлари билан бартараф этиш мумкин бўлмаса ёки тузатиш тадбирларини белгиланган муддатда амалга ошириш имкони бўлмаса, сертификатлаштириш ишларини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Сертификатлаштириш ишларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, сертификатлаштириш органи бу ҳақда бир иш кунида ариза берувчига маълум қилади.
Сертификатлаштириш ишларини қайта тиклаш мақсадида:
ариза берувчи аниқланган номувофиқликлар ва уларнинг сабабларини бартараф этишга қаратилган тузатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини таъминлайди ва бу ҳақда сертификатлаштириш органига маълум қилади;
сертификатлаштириш органи ариза берувчи томонидан амалга ошириладиган тузатиш тадбирларини таҳлил қилади ва натижалари ижобий бўлса, сертификатлаштириш ишларини қайта бошлашга қарор қилади.
Агар ариза берувчи белгиланган камчиликларни ва уларнинг сабабларини белгиланган муддатда бартараф эта олмаса, маҳсулотни сертификатлаштириш ишларини бекор қилинади.
Агар фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчининг бир нечта филиалларида ишлаб чиқарилса, ишлаб чиқаришни баҳолаш энг кўп ҳажмда фармацевтика маҳсулотлари чиқариладиган филиалида, ишлаб чиқарувчи барча филиалларида ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлиги ва ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги учун масъулиятни таъминлаш шарти билан ўтказилади.
Ишлаб чиқаришни баҳолашнинг ижобий натижаларида сертификатлаштириш органи сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотларини инспекция назорати режаси доирасида ишлаб чиқарувчининг бошқа ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқаришни баҳолашнинг кейинги жадвалини (баҳолаш саналари кўрсатилган ҳолда) тузади ва ишлаб чиқарувчи билан келишади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Агар сертификатлаштириш органига илгари сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжатига, таркибига ёки ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартириш киритилган фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун ариза тушса, сертификатлаштириш органининг қарорига мувофиқ қуйидаги шартлар бажарилганда ишлаб чиқаришни баҳолашнинг олдинги таҳлили натижалари ушбу фармацевтика маҳсулотларига қисман ёки тўлиқ жорий этилиши мумкин:
а) фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича ишлар ишлаб чиқаришни баҳолашдан ўтказган ва ишлаб чиқаришни баҳолаш натижалари бўйича далолатнома тузган комиссия таркибини тасдиқлаган сертификатлаштириш органи томонидан амалга оширилса;
б) ишлаб чиқарувчи томонидан фармацевтика маҳсулотларининг таркиби ёки ишлаб чиқариш технологиясига киритилган ўзгаришлар, фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжат талабларига мувофиқлигига таъсир қилмаса;
в) ариза берувчи янги фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризани, ишлаб чиқаришни баҳолашдан ўтказган ва ишлаб чиқаришни баҳолаш натижалари ҳақидаги далолатномани ёки илгари сертификатлаштирилган маҳсулотларни инспекция назоратидан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича далолатномани расмийлаштирилган санасидан бошлаб бир йилдан ошмаган муддатда тақдим этган бўлса.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
9-боб. Сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар, синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси (сертификатлаштиришнинг 3-схемасида) сертификатлаштириш органининг фармацевтика маҳсулотини сертификатлаштиришда иштирок этмаган холис ходимига (техник қўмитага) тақдим этилади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Холис ходим (техник қўмита)га сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Холис ходим (техник қўмита) сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
47. Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш учун лаборатория синовларининг салбий натижалари асос бўлиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Сертификатлаштириш органи аризачига мувофиқлик сертификатини бериш рад этилганда, бир иш кунида аниқ қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда хабар юборади.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фармацевтика маҳсулотларига мувофиқлик сертификатини бериш рад этилган тақдирда, сертификатлаштириш органи бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (чет элдан келтирилганда), Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига хабарнома юборади.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
10-боб. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва аризачига бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Сертификатлаштириш органи холис ходим (техник қўмита) томонидан мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинган ва тўловлар тўлиқ амалга оширилган кундан бошлаб уч иш куни ичида мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
50. Фармацевтика маҳсулотларига мувофиқлик сертификати:
фармацевтика маҳсулотларининг яроқлилик муддатига (фармацевтика маҳсулоти яроқлилигининг кафолатли муддатига);
яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига) эга бўлмаган фармацевтика маҳсулотларига амал қилиш муддати кўрсатилмасдан;
серияли ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулотлари учун уч йил муддатга берилади.
51. Серияли ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулотлари учун расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари сертификатланган деб ҳисобланади ва қайта сертификатлаштирилмайди.
Фармацевтика маҳсулотининг сертификатланганлигини тасдиқловчи асос сифатида мувофиқлик белгиси ва фармацевтика маҳсулотига қўшиб юбориладиган ва эксплуатация ҳужжатлардаги ишлаб чиқариш санаси хизмат қилади.
52. Мувофиқлик сертификати электрон шаклда давлат тилида ёки сертификатлаштириш органи ва аризачининг келишувига кўра бошқа тилда расмийлаштирилади ҳамда сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган куннинг ўзида Сертификатлаштириш миллий тизими Давлат реестрида Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан электрон шаклда (онлайн) рўйхатга олинади.
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Сертификатлаштириш миллий тизими Давлат реестрида рўйхатга олинмаган мувофиқлик сертификати ҳақиқий ҳисобланмайди.
Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатига қонунга хилоф равишда ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тақиқланади.
54. Берилган мувофиқлик сертификати асосида мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида сертификатлаштириш органи ҳамда мувофиқлик сертификати эгаси ўртасида битим тузилади.
Битимда мувофиқлик белгисидан фойдаланиш шартлари, шартларни бузганлик учун мувофиқлик сертификати эгасининг жавобгарлиги, сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотлари устидан сертификатлаштириш органи томонидан инспекция назоратини ўтказиш шартлари кўрсатилиши лозим.
55. Сертификат унинг амал қилиш муддати давомида мувофиқлик сертификати эгасига мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини беради. Импорт қилинган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулоти (қадоқ, идиш ва/ёки юк жўнатув ҳужжатлари) тайёрловчи-ташкилот (импорт қилувчи)нинг масъуллиги остида мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.
56. Мувофиқлик сертификати эгалари мувофиқлик белгисидан сертификат амал қилиш муддати давомида ўзларининг реклама ва ахборот материалларида фойдаланишлари мумкин.
57. Мувофиқлик сертификати эгаси сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотининг мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида норматив ҳужжат талабларига мос бўлишини таъминлаши лозим.
11-боб. Сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотлари устидан инспекция назорати ўтказиш
58. Серияли ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулоти учун мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органи ҳар йили камида бир марта, сертификатлаштирилган маҳсулотни норматив ҳужжатда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида инспекция назоратини ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштирилган маҳсулотларни режадан ташқари инспекция назоратидан ўтказиш сертификатлаштириш органи томонидан истеъмолчилар ва (ёки) давлат назорати идораларидан маҳсулот хавфсизлигига эътироз мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда амалга оширилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
59. Инспекция назоратини амалга ошириш учун сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан буйруқ чиқарилади. Буйруқда инспекция назоратини амалга оширувчи комиссия таркиби ва уни ўтказишнинг аниқ муддатлари кўрсатилади. Бунда, инспекция назоратини амалга ошириш муддати ўттиз календар кундан ошмаслиги керак.
60. Инспекция назорати сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланадиган дастур асосида амалга оширилади. Инспекция назорати дастурида инспекция назоратини ўтказиш бўйича ишларнинг мазмуни ва ҳажми, мақсади ва объектлари бўлиши керак.
61. Инспекция назоратини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ва дастурнинг бир нусхаси ишлаб чиқарувчига олганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолда топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Инспекция назоратида комиссия ишлаб чиқарувчининг вакили билан фармацевтика маҳсулотини ишлаб чиқарувчининг омборхонасидан ушбу Қоидаларнинг 6-бобида белгиланган тартибда фармацевтика маҳсулотидан намуналарни идентификация қилади ҳамда намуналар танлаб олади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
63. Инспекция назоратида фармацевтика маҳсулотининг намуналарини синаш:
аккредитация қилинган синов марказларида (лабораторияларида);
сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарувчисининг техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган синов лабораториясида инспекция назорати комиссияси вакиллари иштирокида ўтказилади.
Синов натижалари синов баённомаси билан расмийлаштирилади.
64. Инспекция назорати натижаларига кўра комиссия томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда барча комиссия аъзолари ва ишлаб чиқарувчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ишлаб чиқарувчига топширилади, иккинчи нусхаси эса сертификатлаштириш органига юборилади.
Инспекция назорати далолатномасида ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотлар, сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотларининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги, технологик жараён тавсифи ва ишлаб чиқаришни метрологик таъминланганлиги, ишлаб чиқариш фаолияти тўғрисида хулоса ҳамда бошқа маълумотлар бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Инспекция назорати натижасига кўра сертификатлаштириш органи инспекция назорати далолатномаси тузилган кундан бошлаб уч иш куни давомида мувофиқлик сертификати амал қилинишини тасдиқлаш, тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор ариза берувчига ёзма равишда бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Қуйидагилар мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туришга асос бўлади:
а) инсон ҳаёти ва (ёки) саломатлиги хавфсизлигига фармацевтика маҳсулоти сабаб таҳдид туғдирса;
б) фармацевтика маҳсулоти норматив ҳужжат талабларига номувофиқ бўлганда;
в) сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотларининг инспекция назоратида аниқланган салбий натижалари мавжуд бўлса;
г) ариза берувчи сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотларини инспекция назоратидан ўтказишдан бош тортса;
д) фармацевтика маҳсулотининг сертификатлаштириш вақтида тасдиқланган хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин бўлган таркиби ёки уни ишлаб чиқариш (тайёрлаш) технологиясига ўзгартиришлар киритилганда, агар ариза берувчи бундай маҳсулотларни муомалага чиқаришдан олдин фармацевтика маҳсулотига мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган сертификатлаштириш органига ёзма равишда бундай ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабар бермаганда;
е) ариза берувчининг ёзма аризаси мавжуд бўлганда;
ё) инспекция назоратини ўтказишга ишлаб чиқарувчи томонидан шарт-шароит яратилмаганда;
ж) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирган сертификатлаштириш органига уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида тақдимнома киритилганда.
Сертификатлаштириш органи фармацевтика маҳсулотининг мувофиқлик сертификатини амал қилишини тўхтатиб туришга қарор қилса, ариза берувчи сертификатлаштириш органи билан келишган ҳолда, маҳсулотнинг норматив ҳужжат талабларига номувофиқлиги сабабларини бартараф этиш бўйича тузатиш тадбирлари режасини ишлаб чиқади ва уни амалга ошириш муддатларини келишади.
Ариза берувчининг тузатиш тадбирларини амалга ошириши ва уларни сертификатлаштириш органи томонидан қониқарли деб тан олиниши натижалари асосида фармацевтика маҳсулотининг мувофиқлик сертификати қайта тасдиқланади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Фармацевтика маҳсулоти мувофиқлик сертификати тўхтатилган тақдирда, маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирган сертификатлаштириш органи:
а) фармацевтика маҳсулоти мувофиқлик сертификати амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қилади ва мувофиқлик белгисини қўллашни вақтинча тақиқлайди;
б) фармацевтика маҳсулоти мувофиқлик сертификати амал қилишини тўхтатиш тўғрисида Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрига маълумот киритади;
в) ариза берувчига камчиликларни тузатиш чораларини кўриш муддатини белгилайди;
г) ариза берувчи тузатиш чора-тадбирларининг бажарилишини назорат қилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
671. Фармацевтика маҳсулоти мувофиқлик сертификати амал қилиши тўхтатилганда, ариза берувчи:
а) норматив ҳужжат талабларга жавоб бермайдиган фармацевтика маҳсулоти миқдорини идентификация қилади ва аниқлайди;
б) аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тузатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
в) истеъмолчиларни фармацевтика маҳсулотларидан фойдаланиш (қўллаш) хавфи ҳақида хабардор қилади;
г) сертификатлаштириш органига тузатиш тадбирлари бажарилганлиги тўғрисида ёзма равишда маълум қилади.
672. Ариза берувчи тузатиш тадбирларини якунлагандан сўнг фармацевтика маҳсулотига мувофиқлик сертификати расмийлаштирган сертификатлаштириш органи:
а) фармацевтика маҳсулоти мувофиқлик сертификатини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади ва мувофиқ белгисидан фойдаланишга рухсат беради;
б) фармацевтика маҳсулоти мувофиқлик сертификатини қайта тиклаш ҳақида Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрига маълумот киритади.
673. Агар ариза берувчи аниқланган камчиликлар ва уларнинг сабабларини бартараф эта олмаса ҳамда фармацевтика маҳсулотидан фойдаланиш (қўллаш) хавфи мавжуд бўлса, фармацевтика маҳсулотига мувофиқлик сертификати расмийлаштирган сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
674. Агар ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулоти мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш (қайта тиклаш) ёки бекор қилиш ариза берувчининг ташаббуси билан амалга оширилса, ариза берувчи ушбу сертификатни расмийлаштирган сертификатлаштириш органига бу ҳақда ариза (сабабларини кўрсатган ҳолда) беради.
Ариза билан биргаликда фармацевтика маҳсулотининг мувофиқлик сертификати ва фармацевтика маҳсулоти мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш (қайта тиклаш) ёки бекор қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар тақдим этилади.
675. Сертификатлаштириш органи расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш (қайта тиклаш) ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
676. Агар ариза берувчи фармацевтика маҳсулотининг амал қилиши тўхтатилган мувофиқлик сертификатини қайта тиклашни талаб қилса, сертификатлаштириш органи сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотининг инспекция назоратидан ўтказгандан сўнг мувофиқлик сертификатини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
(671 — 676-бандлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Фармацевтика маҳсулоти мувофиқлик сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда сертификатлаштириш органи томонидан бекор қилинади:
а) инсон ҳаёти ва (ёки) саломатлиги хавфсизлигига фармацевтика маҳсулоти сабаб таҳдид туғдирилиши тасдиқланганда;
б) инспекция назоратида фармацевтика маҳсулотининг норматив ҳужжат талабларига номувофиқлиги тасдиқланганда;
в) инспекция назоратида сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотларини салбий натижалари қайта мавжудлиги тасдиқланганда;
г) фармацевтика маҳсулотининг сертификатлаштириш вақтида тасдиқланган хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин бўлган таркиби ёки уни ишлаб чиқариш (тайёрлаш) технологиясига ўзгартиришлар киритилганда, агар ариза берувчи бундай фармацевтика маҳсулотларини мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган сертификатлаштириш органига ёзма равишда бундай ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабар бермасдан реализация қилганлиги маълум бўлганда;
д) ариза берувчининг ёзма аризаси мавжуд бўлганда;
е) ишлаб чиқариш жойи ўзгарганда;
ё) ариза берувчи ва (ёки) ишлаб чиқарувчи ташкилот тугатилиши ёки ариза берувчи ташаббуси билан фармацевтика маҳсулоти серияли ишлаб чиқаришдан тўхтатилганда;
ж) фармацевтика маҳсулотига тааллуқли бўлган норматив ҳужжат ўзгарганда, амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда;
з) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирган сертификатлаштириш органига унинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида асослантирилган тақдимнома киритилганда.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
69. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар сертификатлаштириш органи томонидан Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрига киритилади ҳамда тегишли маълумотлар киритилган вақтдан бошлаб мувофиқлик сертификати тўхтатиб турилган ёки бекор қилинган деб ҳисобланади.
70. Сертификатлаштириш органи томонидан бекор қилинган мувофиқлик сертификати бўйича алоҳида журнал юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарорнинг рақами ва санаси;
фармацевтика маҳсулоти ва уни ишлаб чиқарувчисининг номи;
мувофиқлик сертификати эгасининг номи;
мувофиқлик сертификатининг Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестридаги рақами;
мувофиқлик сертификати бекор қилинган сана.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Агар мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, сертификатлаштириш органи бу ҳақда уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига хабарнома юборади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
72. Инспекция назорати ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ ўтказилишига жавобгарлик сертификатлаштириш органи зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111-боб. Фармацевтика маҳсулотларининг конструкциясига (таркибига) ўзгартиришлар киритиш
721. Мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган фармацевтика маҳсулотининг конструкциясига (таркибига) ёки уни ишлаб чиқариш технологиясига фармацевтика маҳсулоти норматив ҳужжат талабларига мувофиқлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ўзгартиришлар киритилганда, ариза берувчи ушбу фармацевтика маҳсулоти муомалага чиқарилишидан ўттиз кун олдин мувофиқлик сертификати расмийлаштирган сертификатлаштириш органига фармацевтика маҳсулоти конструкцияси (таркиби) ёки ишлаб чиқариш технологиясига киритилган ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма равишда маълум қилади.
Сертификатлаштириш органи ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида белгиланган хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида маҳсулот намуналари (нусхалари) синов ва ўлчашларини ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқаришни баҳолаш зарурлиги тўғрисида ёки бундай эҳтиёж йўқлиги бўйича қарор қабул қилади.
Сертификатлаштириш органининг қарори қабул қилинган куннинг ўзида ариза берувчига бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
722. Агар сертификатлаштириш органи фармацевтика маҳсулоти намуналари (нусхалари) ва (ёки) ишлаб чиқаришни баҳолаш учун синов ва ўлчашларни ўтказишга ҳожат йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилса, ариза берувчи бундай қарорни олгандан кейингина конструкцияси (таркиби) ёки ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартиришлар киритилган фармацевтика маҳсулотларини муомалага чиқаришга рухсат этилади.
723. Агар сертификатлаштириш органи фармацевтика маҳсулоти намуналарини (нусхаларини) синов ва ўлчашлари ва (ёки) ишлаб чиқаришни баҳолаш (ишлаб чиқаришни баҳолаш бундай маҳсулотлар учун сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса) зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинса, бу ишларни амалга ошириш учун ариза берувчи ва сертификатлаштириш органи ўртасида шартнома тузилади (илгари тузилган шартнома бўлмаганда).
Амалга оширилган ишлар натижалари бўйича сертификатлаштириш органи фармацевтика маҳсулотининг норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида қарор қабул қилади. Бу қарор ариза берувчига бевосита ёки электрон почта орқали қарор қабул қилинган куннинг ўзида юборилади.
Фармацевтика маҳсулотининг норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги қарорда сертификатлаштириш органи ушбу фармацевтика маҳсулотини амалдаги мувофиқлик сертификати асосида муомалага чиқариш мумкинлиги ҳақида хабардор қилади.
Фармацевтика маҳсулотининг норматив ҳужжат талабларига номувофиқлиги тўғрисидаги қарорда сертификатлаштириш органи фармацевтика маҳсулотини амалдаги мувофиқлик сертификати асосида муомалага чиқариш мумкин эмаслиги тўғрисида хабардор қилади ва ариза берувчи сертификатлаштириш органи билан келишилган муддатларда тузатиш чораларини кўргунга қадар ушбу сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туради.
724. Агар ариза берувчи тузатиш чораларини белгиланган муддатларда ўтказмаса, сертификатлаштириш органи фармацевтика маҳсулотининг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарор ариза берувчига бевосита ёки электрон почта орқали шу куннинг ўзида юборилади.
112-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
725. Манфаатдор шахслар фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёни ва натижаларидан норози бўлган тақдирда, сертификатлаштириш органи томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз календар кун мобайнида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ёки қарор қабул қилган сертификатлаштириш органига апелляция бериши ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Сертификатлаштириш органи томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кундан ортиқ муддатда берилган апелляциялар кўриб чиқилмайди.
726. Сертификатлаштириш органи раҳбарининг буйруғи кўра беш кишидан иборат таркибда Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш муддатлари апелляция олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
727. Апелляция комиссиясининг таркиби апелляцияга берилган фармацевтика маҳсулотининг сертификатлаштириш жараёнида иштирок этмаган синов лабораторияси (маркази) ва сертификатлаштириш органи ходимларидан иборат бўлади.
Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Аризачи ва (ёки) ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари Апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита иштирок этиши мумкин.
728. Апелляция комиссияси апелляцияга берилган фармацевтика маҳсулоти бўйича синов лабораториясида комиссия аъзолари иштирокида синов ишларини амалга оширади ва синов натижалари асосида синов баённомасини расмийлаштиради.
Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома апелляция комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
729. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
апелляцияни қаноатлантириш;
апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш.
Қабул қилинган қарор апелляция берган аризачига ёзма равишда бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
7210. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати сертификатлаштириш органи раҳбарининг буйруғи билан Апелляция комиссиясининг таркибини тасдиқланганидан сўнг ўн беш иш кунидан ошмаслиги керак.
7211. Аризачи апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, апелляция комиссияси қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
7212. Айнан бир фармацевтика маҳсулоти бўйича Апелляция комиссиясига такроран апелляция беришга йўл қўйилмайди.
(111 ва 112-боблар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
12-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) асосан 73-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 15 октябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон)
74. Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига, сертификатлаштириш муддатлари ва қоидаларининг бузилиши учун жавобгарлик сертификатлаштириш органи зиммасига юклатилади.
75. Ушбу Қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 214-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига
1-ИЛОВА
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш схемалари

Сертификатлаштиришдаги жараён ва функциялар

3-схема

7-схема

8-схема

Сертификатлаштириш бўйича ариза қабул қилиш

х

х

х

Тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш

х

х

х

Ариза бўйича қарор қабул қилиш

х

х

х

Фармацевтика маҳсулотларининг намуналарини идентификация қилиш

х

х

х

Фармацевтика маҳсулотларидан намуналарни танлаб олиш (синов учун олиш):

божхона омборларидан

-

х

х

ишлаб чиқарувчи корхона омборидан

х

х

х

Синов дастурини тасдиқлаш

х

х

х

Фармацевтика маҳсулотларини синов марказида (лабораториясида) синовдан ўтказиш

х

х

х

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш

х

-

-

Олинган натижаларни таҳлил қилиш ва унинг натижалари юзасидан мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш

х

х

х

Мувофиқлик сертификатини Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида электрон рўйхатга олиш

х

х

х

Даврий инспекция назоратини ўтказиш

х

-

-

(1-илова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 майдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3386-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 октябрь)
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига
2-ИЛОВА


20___ йилнинг «____» __________ даги

_____________-сонли аризага

ИЛОВА

Фармацевтика маҳсулоти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Фармацевтика маҳсулоти номи

Ишлаб чиқарувчи корхона номи, мамлакати

Фармацевтика маҳсулоти сони

Ўлчов бирлиги

Серияси

Яроқлилик муддати

ТИФ ТН коди

Аризачи ____________________________

__________________________________

(имзо)

Ф.И.О.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига
3-ИЛОВА

____________________________________

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

(Сертификатлаштириш органи номи ва манзили)

Сертификатлаштириш органи раҳбари

Сертификатлаштириш бўйича ариза юзасидан

ҚАРОР

______________________________________ аризасини кўриб чиқиб сертификатлаштириш учун

(аризачи)

_______________________________________________________________________ маълум қиламиз.

(маҳсулот номи, ТИФ ТН коди)

1. Сертификатлаштириш қуйидаги чизмага мувофиқ амалга оширилади: ____________

2. Сертификатлаштириш учун синовлар қуйидаги синов лабораторияларда ўтказилиши керак:

______________________________________________________________________________________

(аккредитацияланган синов маркази (лабораторияси) номи, манзили)

3. Сертификатлаштириш _______________________________ талабларига мувофиқ ўтказилади.

(норматив ҳужжат)

4. Иш учун тўлов шакли: ____________________________________________________________

(шартнома бўйича)

5. Сертификатлаштириш мақсадида: __________________________________ни топшириш керак

(керакли ҳужжатлар кўрсатилади)

Ижрочи:

(3-илова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига
4-ИЛОВА

Намуналарни танлаб олиш, идентификация қилиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

№ _________

«_____» __________________ 20____ й

Ишлаб чиқарувчининг номи:

Намуна олиш жойи ва санаси:

Партияни ташқи текшириш натижаси:

Намуна олиш мақсади:

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Ишлаб чиқарилган сана

Танлаб олинган намуналар сони

Қадоқлаш ҳолати бирлиги

Синовлар учун

Назорат намуналар учун

Маҳсулотлар идентификацияси

Маҳсулот номи

Ишлаб чиқарувчи давлат

Мақсад мўлжалланган

Асосий хусусиятлари

Ишлаб чиқарилган сана

Яроқлилик муддати

Қўшимча ёзувлар

Сақлаш шароитлари:

Ходим:

(4-илова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 16 декабрдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386-2, 25.12.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига
5-ИЛОВА

______________________________________________________________________________________

‎______________________________________________________________________________________

(Сертификатлаштириш органи номи ва манзили)

НАМУНАЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

_________-сонли «______» __________________________20 ____ й.

Сертификатлаштириш органи вакили ___________________________________________________________________
Аризачи корхона вакили _____________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________ асосида

(юк хати, инвойс ва х.к.)

_________________________________________________________________________________ номига келтирилган

(Аризачининг номи, манзили)

Т/р‎

Фармацевтика маҳсулоти номи

Ишлаб чиқарувчи корхона номи ва мамлакати

Серия рақами

Миқдори

Ишлаб чиқарилган санаси

Яроқлилик муддати

Кўрикдан ўтказилди

_______________________________________________________________ бўйича идентификация ишлари ўтказилди.



‎Намуна танлаш ва идентификация қилиш далолатномасининг давоми

Ўрами ___________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎__________________
Ёрлиқланиши ______________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎___________ манзилда ўтказилди.
Идентификация: ___________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎__________________
Хулоса: __________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎__________________
Сертификатлаштириш органи вакили

____________

_____________________

(Имзо)

(Ф.И.О.)

Аризачи вакили

____________

_____________________

(Имзо)

(Ф.И.О.)

Омбор мудири

____________

_____________________

(Имзо)

(Ф.И.О.)

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига
6-ИЛОВА

__________________________________________________________________________________

‎__________________________________________________________________________________‎

(Сертификатлаштириш органи номи ва манзили)

МАҲСУЛОТЛАРНИ ХИСОБДАН ЧИҚАРИШ (ҚАЙТАРИШ) ДАЛОЛАТНОМАСИ

20____ йил «____»_____________

__________-сон

__________________________________________________________________________________

(Юридик ва жисмоний шахс номи)

__________________________________________________________________________________

(буюртма санаси ва рақами)

Ушбу далолатнома 20____ йил «____»______________даги __________-сонли намуналарни танлаб олиш (идентификациялаш) далолатномаси асосида танлаб олинган намуналар:

□ синов жараёнида бутунлай истеъмолга (ишлатишга) яроқсиз ҳолга келган;

□ синов жараёнида истеъмолга (ишлатишга) яроқсиз ҳолга келмаган ёки қисман истеъмолга (ишлатишга) яроқсиз ҳолга келганлари аризачига қайтарилганлиги тўғрисида тузилди.

Т/р‎

Фармацевтика маҳсулоти номи

Ишлаб чиқарувчи ташкилот

Серия

Миқдори

‎‎Яроқсиз ҳолга келган ва ҳисобдан чиқарилган фармацевтика маҳсулотлар

Аризачига қайтариб берилган фармацевтика маҳсулотлари

1‎

2

3

4

5

6

7

Ишлаб чиқарувчи вакили

___________

_______________________

(аризачи)

Имзо

Ф.И.О.

Сертификатлаштириш органи вакили

___________

_______________________

Имзо

Ф.И.О.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2022 й., 10/22/3386/0820-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 14.07.2025 й., 10/25/3386-1/0604-сон; 26.12.2025 й., 10/25/3386-2/1218-сон)