1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг турли соҳалари ислоҳ қилиниб, улар доирасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бизнес муҳитини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация ва модернизация қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш бўйича аниқ чоралар кўрилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда жаҳондаги тез ўзгарувчан сиёсий-иқтисодий вазият миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш, аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш ва инсон капиталини юксалтириш бўйича янги йўналишларда таъсирчан ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишни самарали ташкил этиш, ислоҳотларнинг узвийлигини таъминлаш орқали уларни амалга оширишда ягона ёндашувларни шакллантириш ва жорий этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
мамлакатда стратегик режалаштириш тизимини мувофиқлаштириш, стратегик режалаштириш ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг амалга оширилишини тартибга солиш;
ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларда яқин ва узоқ хориж мамлакатларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни (шу жумладан, хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини) ўрганишни ташкил қилиш, мамлакатимиздаги ишларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилган ҳолда уларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, мазкур масалалар бўйича форумлар ва бошқа тадбирларни ўтказиб бориш;
маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
ҳудудларда очиқ мулоқотлар доирасида аҳолининг, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг билдирган фикр ва мулоҳазалари асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш ҳамда фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш чоралари юзасидан таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан таркибий ислоҳотларни амалга ошириш учун малакали хорижий консультант ва экспертларни, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларини ҳамда консалтинг компанияларини жалб этиш жараёнини мувофиқлаштириш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Агентлик директори мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Агентлик директорининг ўринбосарлари мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудирига тенглаштирилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Агентлик бошқарув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси билан келишилган ҳолда, Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(9-банднинг тўртиинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари татбиқ этилади.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
10. Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Агентликка ўтказилсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта номлансин.
Белгилансинки:
Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда тасарруф этилади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси томонидан белгиланади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
11. Белгилаб қўйилсинки Давлат бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
12. Белгилансинки, Агентлик ўз вазифаларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
ислоҳотлар йўналишлари бўйича лойиҳа гуруҳларини (офисларини) ташкил этиш, консалтинг ташкилотларини жалб этиш ҳамда малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида тўлаш;
давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда мутахассисларни шартнома асосида тадқиқот ва таҳлил олиб бориш ишларига жалб қилиш;
халқаро молия институтлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорлик бўйича ва бошқа шартномаларни тузиш;
давлат органлари ва ташкилотларидан зарур статистик, таҳлилий ҳамда бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг электрон ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш ҳамда ушбу тизимларни Агентликнинг электрон тизимларига интеграция қилиш.
13. Агентлик Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уйдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг биносида жойлаштирилсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
14. Агентлик:
бир ой муддатда Агентлик тўғрисидаги низомни, харажатлар сметасини, Агентлик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек, Агентлик ҳамда у томонидан ташкил этиладиган лойиҳа офислари фаолиятини молиялаштириш манбаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига тасдиқлаш учун киритсин;
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбар ходимлари, мутахассислари ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3976-сон қарорига 3-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси А.Ю. Магрупов зиммасига юклансин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)