Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон «Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 1745, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 494-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқнинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
«Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тизимига бўлган мажбурий талабларни ўрнатади.»;
олтинчи хатбошидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар «Молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б) кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориши ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олган бўлиши (нодавлат таълим ташкилотлари учун);
в) инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориши ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олган бўлиши (нодавлат таълим ташкилотлари учун)»;
«д» кичик банддаги «малака гувоҳномасига» деган сўзлар «малака сертификатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 9-банднинг
«г» кичик бандидаги «паспорт маълумотлари» деган сўзлар «паспорт маълумотлари ёки идентификация ID-карта маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.