Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
«Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сон «Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сон «Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 3203, 2019 йил 13 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 10/19/3203/4155-сон);
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сон «Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 2021 йил 29 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон).
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.