1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар:
мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низомнинг 10-банди олтинчи хатбошисидаги «Интеллектуал мулк агентлиги сўзлари» «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари «Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «Агентликда» сўзи «Вазирликда» сўзи билан алмаштирилсин;
«63. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.
Патент вакиллари малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта, кейинчалик аттестациядан ўтказиш йўли билан амалга оширилади»;
16. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
17. Апелляция комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва апелляция комиссияси раиси ҳамда бошқа аъзолари томонидан имзоланади.
Апелляция комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир»;
л) 20, 22 — 24 ва 26-бандлардаги тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи тегишли келишикдаги «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
«29. Номзодлар ва патент вакилларини аттестация ҳамда патент вакилларини қўшимча аттестациядан ўтказиш учун Вазирлик томонидан тегишли харажатларни қоплаш учун қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорида:
б) 2-илованинг 13-банди биринчи хатбошисидаги «Вазирлик томонидан тайёрланади» сўзлари «Вазирлик томонидан бир ой муддатда тайёрланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги «бўлиши мумкин» сўзлари «бўлади» сўзи билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомда:
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 7 августдаги 622-сон қарорига 2-илованинг 8 ва 39-позициялари «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди бешинчи хатбошисидаги «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомда:
«1. Ушбу Низом «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида», «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида» ва «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашида (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) кўриб чиқиладиган масалалар турлари, Апелляция кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва молиялаштириш манбаларини белгилайди»;
б) 5-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Давлат муассасаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 24-банддаги «Агентлик» сўзи «Давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 28-банднинг биринчи хатбошисидаги «Агентликнинг ҳисоб рақамларига» сўзлари «Вазирликнинг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 29-банднинг биринчи хатбошисидаги «Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари» сўзлари «Вазирликнинг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига 1-илованинг 10-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан:»;
«г» кичик банддаги «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:
12. Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги 83-сон қарорига 1-илованинг «3.b-вазифа», 8.10-вазифа ва «17.6-вазифа» позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги» ва «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон; 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)