1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармони ҳамда «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ:
жазони ижро этиш муассасаларига лицензия талаб этиладиган айрим фаолият турлари билан биргаликда тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини, истисно тариқасида, бериш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармасини қайта ташкил этиш ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмаларни ҳамда бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадларни Жамғарманинг қўшимча манбалари сифатида белгилаш;
маҳкумларни «электрон назорат» қилишни таъминловчи ахборот технологияларини жорий этган ҳолда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига мувофиқ:
жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари жазони ижро этиш муассасаларининг юридик шахс ҳисобланмаган ва бюджетдан ташқари фаолиятни амалга оширадиган ишлаб чиқариш бўлинмалари сифатида қайта ташкил этилиши;
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятидан тушадиган маблағлар мазкур соҳага замонавий технологияларни жорий этиш ва талаб юқори бўлган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва фойдаси ҳисобидан жазони ижро этиш колониялари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари томонидан банкдан олинган кредит бўйича қарздорликлари қопланиши, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Белгилансинки:
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш бўлинмалари) юридик шахс ҳисобланмайди ва бюджетдан ташқари фаолиятни амалга оширади;
жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда давлат унитар корхоналарининг мол-мулки тегишли жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилади;
жазони ижро этиш муассасалари бозор конъюнктураси ва ўз фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олиб, товарлар (ишлар, хизматлар) учун шартнома (эркин) нархларини (тарифларини) ва рентабеллигини мустақил белгилайди;
жазони ижро этиш муассасалари товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш нархларини (тарифларини) шакллантиришда ўз ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини техник қайта жиҳозлаш харажатларини, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш-техник базасини модернизация қилишни мажбурий ҳисобга олади;
товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш нархлари (тарифлари) ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарлари томонидан ушбу муассаса фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, унинг бўлинмалари ва муассасалари эҳтиёжлари учун эса — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан келишган ҳолда тасдиқланади;
жазони ижро этиш муассасалари ўз ҳудудидаги ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорлари асосида ҳудудий ягона буюртмачи хизматларини жалб қилган ҳолда товарларни (ишлар, хизматларни) сотишдан муассаса ихтиёрида қоладиган даромад ҳисобидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш ҳуқуқига эга;
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда табиий ресурслардан фойдаланиш (норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш) ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ (йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш) фаолият турларини амалга оширишда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш бўйича тегишли лицензия ва рухсатнома олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 октябрдаги 645-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
а) Жазони ижро этиш муассасаларини 2022 — 2024 йиллар давомида босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш ва жазони ижро этиш тизими фаолиятини рақамлаштириш дастури 1-иловага мувофиқ;
б) қуйидагиларни назарда тутувчи Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
жазони ижро этиш муассасаларида шахсий таркибнинг хизматни ўташ давомида видеорегистраторлардан (бодикамералардан) фойдаланиш тартиби;
жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва жазони ижро этиш муассасаси ходимлари ўртасидаги мулоқотни видеорегистраторлар (бодикамералар) орқали қайд этиш тартиби;
маҳкумлар томонидан содир этилган тартиббузарликлар жараёнида видеорегистраторлардан (бодикамералардан) фойдаланиш тартиби;
видеорегистраторлардан (бодикамералардан) фойдаланиш даврида хавфсизликни таъминлаш юзасидан қўйиладиган талаблар;
в) 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури («йўл харитаси») 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмаларига асосан ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган мол-мулклар ўз вақтида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олинишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 15 август,
445-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жазони ижро этиш муассасаларини 2022 — 2024 йиллар давомида босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш ва жазони ижро этиш тизими фаолиятини рақамлаштириш
I. Жазони ижро этиш тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш
1.
Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида қатъий интизом ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, маҳкумларни сақлаш ҳолатини назорат қилиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш:
ходимларнинг персонал видеорегистратор (бодикамера) билан хизматни ўташ тартибини татбиқ этиш;
маҳкумларнинг жазони ўташ тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида кузатиш ва мустақил назорат қилиш имкониятига эга интеллектуал камералар («Smart») тизимини муассасаларга ўрнатиш;
тақиқланган буюмларни олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида муассасаларнинг назорат ўтиш жойларида рентген сканерларни ўрнатиш.
1. Қуйидагилар бўйича давлат харидини амалга ошириш:
шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар);
интеллектуал камералар тизими («Smart»);
рентген сканерлар.
2022 — 2024 йиллар
Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари
Ички ишлар вазирлиги
(Тураходжаев),
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси (Юсупов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Пекось)
2. Амалиётга жорий этиш.
Режа-график асосида
2.
Маҳкумларни қайта тарбиялаш тактикасини тўғри белгилаш ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида ҳар бир маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги маълумотлар электрон базасини юритиш ва унинг асосида маҳкумларни тақсимлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш.
1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.
2022 йил октябрь
Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари
Ички ишлар вазирлиги
(Тураходжаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Пекось)
2. Ускуналар учун давлат харидини ташкил этиш.
2022 йил декабрь
3. Амалиётга жорий этиш.
Жадвалга асосан
3.
Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар, шу жумладан, уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларнинг эркин бозор механизмларига асосланган электрон дўконлар орқали сотиб олиниши имкониятини яратиш.
1. Ускуналар учун техник топшириқни ишлаб чиқиш (электрон дўкон).
2022 йил декабрь
Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари
Ички ишлар вазирлиги
(Тураходжаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Пекось)
2. Ускуналар учун давлат харидини ташкил этиш.
2023 йил апрель
3. Амалиётга жорий этиш.
Жадвалга асосан
II. Жазони ижро этиш тизимини босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш
Т/р
Ускуналар номи
Ўлчов бирлиги
Умумий миқдори
Харид қилиш ва жиҳозлаш режалаштирилмоқда:
Молиялаштириш манбаи
Масъул ижрочилар
2022 йил
2023 йил
2024 йил
миқдор
муассаса
ускуна
муассаса
ускуна
муассаса
ускуна
1.
Ходимларни ДОК станцияли шахсий видеорегистратор (бодикамералар) билан таъминлаш
дона
771
4
40
7
381
5
350
Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари
Ички ишлар вазирлиги
(Тураходжаев, Абиджанов)
2.
Муассасаларни интеллектуал камералар билан жиҳозлаш
тўплам
9 117
7
2 200
9
3 471
11
3 446
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси (Юсупов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан заруратга кўра Жазони ижро этиш муассасаларини 2022 — 2024 йиллар давомида босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш ва жазони ижро этиш тизими фаолиятини рақамлаштириш дастурига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорига 2-ИЛОВА
Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Жазони ижро этиш муассасаларида (кейинги ўринларда — ЖИЭМ) шахсий таркибнинг (кейинги ўринларда — ходимлар) хизматни ўташ давомида видеорегистратор (бодикамера)лардан (кейинги ўринларда — бодикамералар) фойдаланиш ҳамда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар (кейинги ўринларда — маҳкумлар) билан ўзаро муносабатлари вақтида ушбу мулоқотни қайд этиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
махсус мосламалар — махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки мобил комплекслар;
маҳкум — Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган моддаларда кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суд ҳукмига асосан ЖИЭМга жазо муддатини ўташ учун келтирилган шахс;
назорат — ЖИЭМда маҳкумлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва тартиббузарликларнинг олдини олишга қаратилган тизим;
тартиббузарлик — маҳкумлар томонидан жазони ўташ тартиби ва шартларига риоя қилмасдан, ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида содир этилган ҳолат.
2-боб. Жазони ижро этиш муассасаси ходимлари ўз хизматини ўташ вақтида маҳкумлар томонидан содир этилган тартиббузарликлар жараёнида бодикамералардан фойдаланиши
3. Ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланади.
4. Бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:
кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда (уйқудан уйғотиш, нонушта, тушлик ва кечки овқат, саноқ текширувлари, олиб борилаётган тарбиявий профилактик тадбирлар);
умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;
маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;
жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;
маҳкумларнинг хулқ-атворини назорат қилишда;
маҳкумлардан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олинганда;
маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус воситалар ҳамда тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида;
маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;
маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;
фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов ва бандеролларни тарқатиш вақтида;
маҳкумларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;
маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида;
маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва чиқарилаётганда;
5. Ходимларга бириктирилган бодикамераларнинг доимий равишда соз ва дастурий-техник таъминоти ишчи ҳолатда бўлиши юзасидан қатъий назорат олиб бориш вазифаси ЖИЭМ бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва муассаса бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи (кейинги ўринларда — МБЁТН) зиммасига юкланади.
6. Бодикамералар ишламаган ёки ходим томонидан рухсатсиз ўчириб қўйилган ҳолларда МБЁТН зудлик билан бевосита ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг тегишли ўринбосарига ахборот беради.
Ҳар бир ҳолат юзасидан хизмат текширувлари ўтказилиб, айбдор ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида таклифлар киритилади.
7. Бодикамера ходимга нарядни қабул қилиш жараёнида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этилади ҳамда бириктирилади.
8. Бодикамераларни қабул қилиш жараёнида уларнинг аккумулятор батареялари тўлиқ қувватланган бўлиши лозим.
9. Бодикамера қувватини тўлдиришни автотранспортда ёки белгиланмаган жойларда амалга ошириш қатъиян тақиқланади.
10. Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим. (хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно)
11. Хизмат вазифасини бажариш давомида бодикамеранинг объективи ҳар қандай ҳолатда тўсилиши мумкин эмас.
12. Бодикамерадан шахсий мақсадларда фойдаланиш, уни бошқа ходимлар, маҳкумлар ва бошқа шахсларга бериш ҳамда ўз хоҳиши билан ўчириб қўйиш тақиқланади. Бодикамера хизмат вақтида доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт.
13. Хизмат якунида бодикамералардаги видео ёзувлар электрон маълумот сақлаш қурилмаларига юкланади (кўчирилади) ҳамда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этилади. Бодикамералардаги видеоёзувлар электрон маълумот сақлаш қурилмаларига юкланиб (кўчирилиб), электрон маълумот сақлаш қурилмалари ёки компьютер хотирасида 1 йил мобайнида тартибот бўлими (бўлинма) бошлиғининг хизмат хонасида сақланади.
14. Ходим меҳнат таътилига, хизмат сафарига кетганда ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, шунингдек, бодикамера носоз ҳолатга келган тақдирда, ходим томонидан ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг ўринбосарларига ахборот берилиб, тегишли ЖИЭМнинг ташқи навбатчилик қисмига тоширилади ва мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этилади.
15. Ходим ўзига бириктирилган бодикамерани йўқотиб қўйган тақдирда, зудлик билан МБЁТНга хабар бериши, у эса мазкур ҳолат юзасидан ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг ўринбосарларига ахборот бериши лозим.
16. Ходимларга бириктирилган бодикамераларнинг мавжудлиги ва соз ҳолда эканлигини текшириб бориш МБЁТН зиммасига юкланади.
3-боб. Бодикамераларни ишлатиш чоғида ходимларнинг маҳкумлар ва бошқа шахслар билан ўзаро муносабатлари
17. Ходим маҳкум билан суҳбат жараёнида ўзини таништириб, «Ҳурматли маҳкум, Сиз билан суҳбатлашиш жараёни бодикамера орқали ёзиб олинаётганлигини маълум қиламан» деб огоҳлантириши шарт.
18. Маҳкум ходимга ўзини таништиришда қуйидагиларни баён этиши лозим:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган йили ва санаси;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қайси моддалари билан судланганлиги;
жазо муддатини ўтаётган туркуми.
19. Маҳкум томонидан ходимга хизмат давомида берилган бодикамерага зиён етказиш, уни олиб қўйишга уриниш тақиқланади.
Агар ушбу ҳолат содир этилган тақдирда, ходим томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддасига мувофиқ интизомий жазога тортилади.
20. Ходим томонидан маҳкум билан суҳбат ўтказиш жараёнида ҳам бодикамерадан фойдаланилиши мумкин.
21. Ходимлар бодикамерадан фойдаланган ҳолда ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари шарт.
22. Маҳкумлар билан бодикамера орқали ёзиб олинган суҳбатларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш, маҳкумнинг оила аъзоларига ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Бодикамера орқали ёзиб олинган ёзувлар хизматда фойдаланиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва адвокатура органлари томонидан юборилган сўровномага асосан тақдим этилади.
23. Ходимлар ва маҳкумлар суҳбат ўтказиш жараёнида муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
24. Тартиббузарлик содир қилган маҳкумлар билан мулоқотга киришганда, уларни бодикамера орқали ёзиб олинаётганлиги тўғрисида огоҳлантириш шарт.
25. Маҳкумлар билан мулоқотга киришаётганда ходим ҳушёрликни йўқотмасдан, ўзини оғир, вазмин тутиб, ҳар қандай кутилмаган ҳаракатга қарши тайёр туриши лозим.
4-боб. Хавфсизлик чораларига қўйиладиган талаблар
26. Бодикамералардан фойдаланиш даврида унда сақланаётган видеоёзувларнинг кўчирилиши, ўчирилиши, ўзгартирилиши ва ундан нусха олиниши, блокланиши, компьютер қурилмаларига уланиши, корпуси очилиши тақиқланади.
27. Бодикамера орқали қайд этилган, юборилган ёки кўчирилган видео ёзувларни олиш, сўраш ёхуд уларни ўзгартириш, хизмат зарурати билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда диспетчерлик марказларидаги мавжуд маълумотлар базаларидан текшириш тақиқланади.
28. Бодикамера бузилган ёки йўқолган ҳолатда, зудлик билан ҳудудий ЖИЭМ бошлиғига (ЖИЭМ бошлиғи бўлмаган ҳолларда, унинг вазифасини бажараётган раҳбарга) ахборот бериб, қурилмани вақтинча ёки доимий блоклаш чоралари кўрилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
29. Ҳар бир ходим ўзига бириктирилган бодикамераларнинг бут сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Ходим бодикамераларнинг йўқолишига, унга қасддан зарар етказилишига, хусусан, унга ўрнатилган дастур ва иловаларнинг яроқсиз ҳолга келишига йўл қўйган тақдирда, жавобгарликка тортилади ва зарарни ўз ҳисобидан қоплайди.
30. Бодикамера фойдаланувчининг эҳтиётсизлиги оқибатида бузилганда, таъмирлаш ва тиклаш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар ушбу қурилмадан фойдаланаётган ходим ҳисобидан ундирилади.
31. Бодикамералар бириктирилиши лозим бўлган ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланади.
32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистратор (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
устки қисми
Бодикамерани ходимга бириктириш ва қабул қилиш ДАФТАРИ
Бошланди: 20___ йил «______» ____________
Тамомланди: 20___ йил «______» ____________
ички қисми
Т/р
Бодикамера рақами
Берилган бодикамера сони
Қабул қилиб олган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони ва лавозими
Қабул қилиб олинган сана ва соат
Топширилган сана ва соат
Қабул қилиб олган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони ва лавозими
Ишчи ҳолати
1.
2.
3.
....
Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистратор (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қабул қилган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони ва лавозими
Қабул қилинган қарор натижаси
1.
2.
3.
...
Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистратор (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
устки қисми
Маълум бир сабабларга кўра ходим томонидан зарар етказилган ҳамда носоз ҳолга келиб қолган бодикамераларни қабул қилиш ДАФТАРИ
Бошланди: 20___ йил «______» ____________
Тугатилди: 20___ йил «______» ____________
ички қисми
Т/р
Бодикамера рақами
Топширилганлик сабаби
Қабул қилган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони ва лавозими
Қабул қилинган қарор натижаси
1.
2.
3.
...
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорига 3-ИЛОВА
2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган
чора-тадбирлар дастури («йўл харитаси»)
Т/р
Тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Молиялаштириш манбаи
Муддатлар
Ижро учун масъуллар
I. Жазони ижро этиш колонияларида тезкор ва тартибот фаолиятини кучайтириш
1.
Манзил-колонияларда жазо ўтаётган маҳкумларни электрон тизим орқали саноқ текширувидан ўтказишни йўлга қўйиш.
1. Манзил-колонияларда маҳкумлар назоратини ташкил этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида
2022 йил октябрь
Ички ишлар вазирлиги
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни саноқ текширувидан ўтказиш бўйича электрон тизим учун лойиҳа-техник ҳужжатни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органдан экспертизадан ўтказиш.
2022 йил ноябрь
3. Электрон тизимни яратиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш бўйича молиялаштириш манбаларини аниқлаш.
2023 йил январь
4. Электрон тизимни синов тариқасида фаолиятга татбиқ этиш.
2023 йил февраль
II. Маҳкумларни тарбиялаш, тўғри ижтимоий ҳаётга қайтариш ва уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш
2.
Жазони ижро этиш муассасалари психологлари томонидан хизмат фаолиятида фойдаланиш учун пенетенциар психология йўналиши бўйича методик қўлланмалар тайёрлаш.
1. Ўзбекистон психологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда «Бугунги кун маҳкуми»нинг психологик портретини, унга таъсир ўтказиш усул ва услублари бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.
Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан
2022 йил ноябрь
Ички ишлар вазирлиги
Молия вазирлиги
2. Маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш жараёнига ахборот технологияларини жорий этган ҳолда жамоатчилик вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.
2022 йил декабрь
3.
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни ID-карта билан таъминлаш чораларини кўриш.
1. Вазирлик Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг фуқаролик паспорти билан боғлиқ муаммоларини қисқа муддатларда ҳал этиш амалиётини жорий этиш.
2. Биометрик паспортга ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган маҳкумларнинг рўйхатини шакллантириб, озодликка чиққунига қадар ID-карталар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан (маҳкумларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан)
2022 йил октябрдан бошлаб ҳар чоракда
Ички ишлар вазирлиги
Маҳаллий ҳокимликлар
4.
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган ёш маҳкумлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш.
1. Ёш маҳкумлар билан тарбиявий-профилактик тадбирларни ўтказишни, уларни ўқитиш ва уларга касб-ҳунар ўргатишни кучайтирилган тартибда ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан
2022 йил октябрь
Ички ишлар вазирлиги
2. Ёш маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш стратегиясини ишлаб чиқиб, алоҳида эътиборни давлат идоралари ва ташкилотлар ҳамкорлигига қаратиш.
2022 йил ноябрь
5.
Жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахслар билан тарбиявий-профилактик ишлар ҳамда индивидуал тадбирлар самарадорлигини ошириш.
1. Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўлимлари таркибий тузулмасини танқидий қайта кўриб чиқиб, мазмун-моҳият касб этмайдиган «туркум бошлиғи» тушунчаларидан воз кечган ҳолда маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш, келгусида турмушга мослаштириш учун масъул бўлган «Ижтимоий ходим» лавозимини киритиш.
-
2022 йил октябрь
Ички ишлар вазирлиги
2. Унинг хизмат вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасини аниқ белгилаб бериш.
2022 йил ноябрь
6.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 58-моддаси талабларига асосан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган чет эл фуқароларининг алоҳида — алоҳида сақланиши учун 14-сон жазони ижро этиш колониясида участка ташкил этиш.
1. Жазо муддатини ўтаётган чет эл фуқароларини сақлаш учун Тошкент вилоятидаги 14-сон жазони ижро этиш колониясида участка ташкил этиш бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида
2022 йил ноябрь
Ички ишлар вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 58-моддаси талаблари асосида чет эл фуқароларини Тошкент вилоятидаги 14-сон жазони ижро этиш колониясида ташкил этилган участкада сақланишини ташкил этиш.
2022 йил декабрь
III. Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг соғлигини асраш ва уларга малакали тибий ёрдам кўрсатиш борасида
7.
Жазони ижро этиш муассасаларида юрак қон-томир касалликлари билан диспансер назоратида турган маҳкумлар сони ортиб бораётганлиги, уларга нисбатан реабилитация, физиотерапия ва кардиологик тиббий ёрдам учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида ихтисослашган касалхона негизида иккита янги бўлинма (реабилитация ва физиотерапия, кардиология) очиш.
1. Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона койкаларининг қайта ташкил этилиши ҳисобига ихтисослашган касалхона негизида иккита янги бўлинма очиш (реабилитация ва физиотерапия, кардиология) ва зарур бўлган тиббий анжомлар билан жиҳозлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида
2023 йил февраль
Ички ишлар вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
2. Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тасарруфидаги муассасаларнинг тор доирадаги мутахассисларини расмий равишда бириктириш.
2023 йил март
IV. Жазони ижро этиш муассасалари моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш ҳамда тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш
8.
Манзил-колонияларда назорат остида эркин ҳаракатланадиган ҳамда атрофи очиқ жойларда фойдали меҳнатга жалб этилган маҳкумларни электрон воситалар (браслет)дан фойдаланган ҳолда назорат қилиш.
Пробация назоратидаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларини уларга электрон браслет воситасини таққан ҳолда, реал вақт режимида электрон кузатиш ва мониторинг қилиш.
1. Манзил-колониядаги маҳкумларга ҳамда пробация назорати остидаги шахсларга нисбатан электрон кузатув воситалари (браслет)ни синов тариқасида қўллаш.
Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида
2022 йил декабрь
Ички ишлар вазирлиги
Молия вазирлиги
2. Манзил-колониядаги маҳкумларга ҳамда пробация назорати остидаги шахсларга нисбатан электрон кузатув воситалари (браслет) қўлланилиши юзасидан қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга киритиш.
4. Қабул қилинган қонунга асосан манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган салбий ҳолат содир этишга мойил бўлган маҳкумларни ва пробация назорати остидаги шахсларни электрон кузатув воситалари (браслет) билан босқичма-босқич таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш.
2023 йил июнь
V. Ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш
9.
Тизим ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун мўлжалланган махсус касбий йўналтирилган ўқитиш ишларини ташкил этиш.
1. Жазони ижро этиш тизими ходимларини ИИВнинг академик лицейларида ҳамда Малака ошириш факультетида қисқа муддатли (5 — 7 кунлик) ўқув курсларини сифатли ташкил этиш тизимини жорий қилиш учун Кадрлар бошқармаси тасарруфида Ўқув бўлими фаолиятини йўлга қўйиш.
2. Ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишда ИИВ, судлар, прокуратура органлари, ДХХ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Омбудсман, нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг юқори малакали, тажрибали ходимларини жалб этиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан
Доимий равишда
Ички ишлар вазирлиги
10.
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан психологик ишларни тўғри ташкил этиш ҳамда тарбиявий ишлар бўлими психологларининг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.
1. Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўлимлари таркибий тузилмасини танқидий қайта кўриб чиқиб, мавжуд штат лавозимлари ва иш ҳақи жамғармаси доирасида қайта тақсимлаган ҳолда ҳар 250 нафар маҳкум учун 1 нафар психолог лавозимини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқамаблағлар доирасида
2022 йил ноябрь
Ички ишлар вазирлиги
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
2. Психолог лавозимида хизмат қилаётган ходимларни Тошкент давлат педагогика университетида босқичма-босқич тўлов-шартнома асосида қайта тайёрловдан ўтказиш.
Жадвал асосида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 13-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақидаги низомнинг 6-банди «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 8 майдаги 114-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 36-модда) 6-бандидаги «жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари тасарруфида» сўзлари «жазони ижро этиш муассасалари, уларнинг бюджетдан ташқари фаолият билан шуғулланувчи бўлинмаси балансида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг марказлаштирилган жамғармаси тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й, 10-сон, 245-модда):
а) қарорнинг номидаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:
«озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар натижасида жамғариладиган маблағлари;
бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар»;
в) 2-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЖИЭББ деб аталади)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари билан алмаштирилсин;
номи ва 1-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасида (кейинги ўринларда — ЖИЭББ) сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «ЖИЭББ» қисқартмаси «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
«жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан ЖИЭД томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар»;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
«озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар натижасида жамғариладиган маблағлари;
бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар»;
«5. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
ЖИЭД бинолари ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек қурилиш материаллари харид қилиш, ЖИЭД ва унинг муассасалари бинолари ва иншоотларини жиҳозлаш;
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш;
жазони ижро этиш муассасаларига молиявий ёрдам кўрсатиш;
автотранспорт, алоқа воситалари, компьютер ва ташкилий техника, жиҳозлар ва хўжалик буюмлари харид қилиш, шунингдек, уларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинганларни қўриқлаш ва назорат қилишнинг замонавий техник воситаларини, шунингдек, ЖИЭД, унинг муассасалари учун бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари харид қилиш;
жазони ижро этиш муассасалари жойлашган жойларда ЖИЭД ва унинг муассасалари ходимларининг (ишчиларининг) эгаллаган лавозимда бўлиш муддати давомида яшаши учун мўлжалланган хизмат турар жойлари (квартиралар) қуриш (харид қилиш), шу жумладан, иккиламчи бозорда харид қилиш;
консалтинг ва бошқа хизматлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
ЖИЭД ходимларини (ишчиларини) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатларини қоплаш;
даврий босма нашрлар, махсус адабиётлар, китоб маҳсулотлари, канцелярия буюмлари, ташқи тарғибот-тушунтириш воситалари (баннерлар ва бошқалар) харид қилиш;
ЖИЭД ва жазони ижро этиш муассасалари ходимларига, ишчи ва хизматчиларига моддий ёрдам кўрсатиш, устамалар белгилаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш;
семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, профилактик, маданий ва тантанали тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш ва маиший эҳтиёжлар;
Ўзбекистон Республикасида қидирувда бўлган маҳкумлар хорижий давлат судлари томонидан жаримага тортилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига биноан кейинчалик маҳкумларнинг ойлик иш ҳақларидан ушлаб қолинишини назарда тутган ҳолда тўланадиган жарима маблағлари».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда):
1-банднинг учинчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 4-бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумтаълим муассасалари рўйхати матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумтаълим муассасалари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 24-сон тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактаби.
2. Тошкент вилояти Зангиота тумани халқ таълими бўлими 35-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
3. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани халқ таълими бўлими 12-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 7-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
4. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлими 22-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 13-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
5. Навоий вилояти Навоий шаҳар халқ таълими бўлими 4-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
6. Навоий вилояти Қизилтепа тумани халқ таълими бўлими 5-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 5-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарорида:
а) 5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув воситалари ва видеорегистраторлар билан таъминлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобига амалга оширилади»;
«29. Жазони ижро этиш муассасаларига жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари раҳбарлик қиладилар.
Тошкент шаҳрида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭД бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭД бошлиғи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ва минтақавий мувофиқлаштириш марказлари бошлиқлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;
30-банддаги «ЖИЭББ» қисқартмаси «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ЖИЭББ)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-илова матнидаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ЖИЭББ)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари, шунингдек, «ЖИЭББ» қисқартмаси тегишли сон ва келишикдаги «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
г) 2-илова матнидаги «Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ЖИЭББ)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда — ЖИЭД)» сўзлари билан, шунингдек, «ЖИЭББ» қисқартмаси тегишли сон ва келишикдаги «ЖИЭД» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрларида:
а) «3-сон меъёр» бўлимининг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракати ёки суд мажлисидаги иштирокини таъминлаш учун амалга оширилаётган конвой ҳаракати давомида тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари томонидан ушбу муассасаларнинг ички тартиб қоидаларида белгиланган вақтда конвой қилинаётган шахсларни овқатлантириш учун конвой хизматларига ушбу меъёр бўйича тайёрланган озиқ-овқат ажратилади.
Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилган тақдирда, махсус қабулхонанинг ички тартиб қоидаларида овқатлантириш белгиланган вақтда махсус қабулхона томонидан ушбу меъёр бўйича ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилган шахсларни меҳнат қилаётган жойида овқатланишлари таъминланади»;
б) «5-сон меъёр» бўлимининг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тергов ҳибсхоналарида сақланаётган қамоққа олинган шахслар бир тергов ҳибсхонасидан бошқасига этап қилинаётган вақтда ушбу меъёрдаги озиқ-овқат билан таъминланади»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Жазони ўташ муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги 924-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарори 1-бандининг «в» кичик банди ва унга 3-илова.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон; 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)