1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси;
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг
Қарори
«Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2779-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2779, 2016 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
15-2022-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
17-2022Қ/Қ-сон
Халқ таълими вазири Б. САИДОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 июль,
4-mh-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 15-2022-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 17-2022Қ/Қ-сон ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 4-mh-сон қарорига ИЛОВА
«Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «ўрта махсус ва профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Мазкур Низом етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) битирувчиларини (бундан буён матнда битирувчи деб юритилади) «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартибини белгилайди.»;
«5. Битирувчи нафақа олиш учун таълим муассасасини битириб, ишга жойлашгандан кейин ўзи тамомлаган таълим муассасаси директорига нафақа берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг ёки болани оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги келишувнинг нусхаси;
доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи ҳақида маълумотнома.
Бунда, битирувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси, биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), битирувчи ёки унинг ота-онасида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиалларининг маълумотномалари, битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи — ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда) таълим муассасаси томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.»;
«6. Таълим муассасаси директори ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек таълим муассасаси томонидан сўраб олинган мазкур Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кузатув хати билан «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимига (бундан буён матнда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими деб юритилади) тақдим этади.»;