1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2779-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
1. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 15 апрель,
38/ққ-сон
Меҳнат вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 15 апрель,
6/ққ-сон
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 15 апрель,
4-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон қарорига ИЛОВА
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
Мазкур Низом етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) битирувчиларини (бундан буён матнда битирувчи деб юритилади) «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.10 Бошқа нафақалар]
1. Қуйидаги тоифадаги битирувчилар мазкур Низомда белгиланган тартибда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобига тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида бир йўла нафақа (бундан буён матнда нафақа деб юритилади) олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 15-2022-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 17-2022Қ/Қ-сон ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 4-mh-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-1, 09.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2022 й., 10/22/2779-1/0730-сон)
етим болалар — отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар;
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар — ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, улар муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортган, шунингдек бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар.
Бунда битирувчи таълим ташкилотида ўқиш даврида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга жойлаштирилмаган ва бошқа қонуний вакиллари — васийси, ҳомийси, тутинган ота-онаси (патронат) қарамоғида турган бўлиши лозим.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.10 Бошқа нафақалар]
2. Мазкур Низом таълим ташкилотида ўқиш даврида тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.11 Нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш. Бошқа масалалар]
3. Нафақа битта битирувчига фақат бир марта, яъни таълим ташкилотини битириб, ишга жойлашганида берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
4. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб мунтазам равишда битирувчиларга нафақа тўлаш учун маблағлар ажратишни режалаштиради. Нафақа тўлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдори «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
2-боб. Нафақа олиш ҳақидаги мурожаатларни кўриб чиқиш
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
5. Битирувчи нафақа олиш учун таълим ташкилотини битириб, ишга жойлашгандан кейин ўзи тамомлаган таълим ташкилоти директорига нафақа берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.07 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00, 02.05.00.00ларга қаранг) (Кучини йўқотган)]
яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи ҳақида маълумотнома.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 28-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3926, 14.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)
Бунда, битирувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси, биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), битирувчи ёки унинг ота-онасида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиалларининг маълумотномалари, битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи — ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда) таълим ташкилоти томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
6. Таълим ташкилоти директори ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек таълим ташкилоти томонидан сўраб олинган мазкур Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кузатув хати билан «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимига (бундан буён матнда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими деб юритилади) тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги]
7. Аризаларни кўриб чиқиш учун «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими ҳузурида комиссия ташкил этилади. Комиссия таркибига қуйидагилар киритилади:
«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими бошқаруви раиси — комиссия раиси;
Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармалари бошлиқлари — комиссия аъзоси;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи — комиссия аъзоси;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими бошқарувининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича етакчи мутахассиси — комиссия масъул котиби.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
Комиссия ишига заруратга қараб таълим ташкилоти директорлари, васийлик ва ҳомийлик органлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошқаруви раислари ҳам овоз бериш ҳуқуқисиз жалб этилиши мумкин.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
8. Аризалар комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Комиссия мажлислари комиссия раиси томонидан заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.
Комиссия мажлисида комиссия аъзоларининг барчаси иштирок этиши шарт.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.11 Нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш. Бошқа масалалар]
9. Аризаларни кўриб чиқишда комиссия таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидаги масалаларни ўрганади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланган ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
битирувчининг ота-она қаровисиз қолишига асос бўлган ҳолатлар (ота-онаси вафот этган, бедарак йўқолган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, узоқ муддат ишлаш, ўқиш ёки бошқа мақсадларда кетган, озодликдан маҳрум этилган ва ҳ. к.);
битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи, турар жой билан таъминланганлик даражаси;
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 15-2022-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 17-2022Қ/Қ-сон ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 4-mh-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-1, 09.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2022 й., 10/22/2779-1/0730-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланган ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
10. Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш натижасида қуйидаги омиллар ёки улардан бири аниқланган тақдирда, битирувчи нафақа олишга муҳтож деб топилади:
а) битирувчининг ота-она қаровисиз қолишига асос бўлган ҳолатларда (отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, улар муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортган, шунингдек бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганда);
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
б) битирувчи турар жой билан таъминланмаганда;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланган ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
д) битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи оғир бўлганда (ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги мавжуд бўлганда).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги]
11. Комиссия қарорлари комиссия аъзоларидан камида учтасининг овози билан қабул қилинади. Комиссия қарори комиссия мажлиси баёни шаклида расмийлаштирилади ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият (ҳокимликлар) функция ва вазифалари]
12. Комиссия қарорига кўра нафақа олишга муҳтож деб топилган битирувчилар рўйхати уч иш куни ичида тасдиқлаш учун битирувчининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 28-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3926, 14.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)
13. Нафақа олишга муҳтож деб топилган битирувчилар рўйхати беш иш куни ичида васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан кўриб чиқилиб, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимига тақдим этилади. «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими икки иш куни ичида битирувчиларни рўйхатга киритилганлиги ҳақида хабардор қилади.
3-боб. Нафақаларни тўлаш учун пул маблағларини ўтказиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
14. Нафақа битирувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банкда очилган омонат (депозит) ҳисобварағига ёки банк пластик картасига «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими томонидан ўтказиб берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.11 Нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш. Бошқа масалалар]
15. Пул маблағлари битирувчи «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимига ўзининг банк маълумотларини тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни ичида ўтказиб берилади.
16. Нафақа суммаси пул маблағи ўтказиб берилаётган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 15-2022-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 17-2022Қ/Қ-сон ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 4-mh-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-1, 09.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2022 й., 10/22/2779-1/0730-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.04.00 Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар]
Битирувчининг сўровига кўра «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими томонидан тегишли тўлов топшириқномасининг нусхаси тақдим этилади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]
18. Таълим ташкилоти директори Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун масъул ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги]
19. Комиссия раиси ва аъзолари ҳужжатларни кўриб чиқишнинг холис бўлиши учун масъул ҳисобланади.
20. Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими нафақа тайинланадиган битирувчининг таълим ташкилотида ўқиш даврида тўлиқ давлат таъминотида бўлмаганлигини, хусусан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга жойлаштирилмаганлиги ва бошқа қонуний вакиллари — васийси, ҳомийси, тутинган ота-онаси (патронат) қарамоғида турганлигини тасдиқлаш учун масъул ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
21. «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими пул маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
22. Таълим ташкилоти директори, комиссия, васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан) норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 2 апрелдаги 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги 29-мҳ-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 29-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2779-2, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон)
23. Мазкур Низом «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан келишилган.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси Ж. ИНОҒОМОВ
2016 йил 15 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 09.08.2022 й., 10/22/2779-1/0730; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон; 16.04.2026 й., 10/26/2779-2/0355-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)