Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 9-мб-сон қарори (рўйхат рақами 3312, 2021 йил 16 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 10/21/3312/0684-сон) билан тасдиқланган Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«респондентнинг номи ва идентификацион кодлари (солиқ тўловчининг идентификация рақами — СТИР (юридик шахслар учун), корхона, ташкилотнинг асосий коди — КТУТ, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами — ЖШШИР (жисмоний шахслар учун);».
2.
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази ёки Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган респондентнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланган ва ўзида мажбурий реквизитларни тўлиқ акс эттирган электрон шаклдаги статистика ҳисоботи респондентдан чиқувчи ҳужжат деб ҳисобланади.».