1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 апрелдаги 216-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги ҳамда Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда касб-ҳунарларга ўқиган, олдин таълим олган касб ёки мутахассислик доирасида профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаган фуқароларга давлат намунасидаги сертификатлар бериш тизими жорий этилди.
Шу билан бирга, қўшимча квалификацияларни эгаллаган фуқароларга бериладиган давлат намунасидаги сертификатнинг инглиз ва рус тилларидаги шаклларидан хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фойдаланиш зарурати вужудга келмоқда.
Профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаган фуқароларга бериладиган давлат намунасидаги сертификатдан хорижда фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар ва сертификат бланкаларига индивидуал QR-код қўйиш ахборот тизимини Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияни эгаллаш бўйича сертификатнинг ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги электрон шаклларини QR-код (матрик штрихли код) ёрдамида олиш имкониятини яратишни назарда тутган ҳолда такомиллаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 июль,
408-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 июлдаги 408-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Вазирлар Маҳкамасининг «Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорига 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи
20___-yilda oʻquv kursini tamomladi va _________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ kvalifikatsiyasini egalladi.
in 20___-graduated the course and achieved the qualification in the field of ______________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________
в 20 году окончил(а) курс обучения и присвоил(а) квалификацию _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________
Сертификат бланкаси 297x210 мм ўлчамда тайёрланади. Унинг олд томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «KVALIFIKATSIYANI EGALLASН BOʻYICНA» сўзлари қора рангда, унинг остидан кўк рангда «SERTIFIKAT» сўзи ёзилган.
Сертификат бланкасининг орқа томони ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги учта саҳифадан иборат бўлиб, биринчи саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SERTIFIKATI» сўзлари, иккинчи саҳифасига «CERTIFICATE ОҒ ТНЕ REPUBLIC ОҒ UZBEKISTAN» сўзлари ҳамда учинчи саҳифасига «СЕРТИФИКАТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН» сўзлари кўк рангли ва унинг остидан етти хоналик сондан иборат бўлган рақам қора рангли бўёқда босилади.
Сертификат бланкасининг орқа томони саҳифалари марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг 30 мм диаметрли кўринмайдиган тасвири жойлашган ва у ультрабинафша нурлар остида кўринади, шунингдек, сертификат бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35x35 мм ўлчамда QR-код қўйилади.
Сертификат бланкасининг ҳимоя даражалари қуйидагича:
Қоғоз таснифи:
қоғоз — 100 фоиз пахта, қалинлиги 120±5 гр/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгиси мавжуд;
қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нур остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар мавжуд.
Босма таснифи:
етти хоналик сондан иборат бўлган рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади;
босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқларидан фойдаланилади;
сертификатнинг олд томонида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби атрофидаги айлана ичида узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гильош элементи мавжуд;
сертификатнинг орқа томонида жойлашган «Roʻyxatga olish raiqami:», «Registration №» ва «Регистрационный номер» сўзларидан кейин чизиқларда бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган кичик матндан иборат такрорланувчи «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмаси мавжуд. Булар нусха тушириш ва қалбакилаштиришга қарши ҳимоядир.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 09/22/408/0683-сон)