2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Туризм соҳаси субъектлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Республикада туризм соҳасини жадал ривожлантириш, соҳадаги тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини амалга ошириши учун давлат томонидан қўшимча кўмак бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, яратилган имкониятлардан туризм соҳасининг субъектлари томонидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларга ажратилган кредит маблағларининг 30 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш;
инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш муддатини 2023 йил 31 декабрга қадар узайтириш;
туристик ахборот марказлари фаолиятини ташкил этиш нуқталарини кенгайтириш, уларнинг хизматларидан фойдаланиш учун шарт-шароитларни янада яхшилаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 июль,
407-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 июлдаги 407-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/622/0897-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низомда:
б) 2-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«янги қурилган меҳмонхона — тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича (меҳмонхонани реконструкция ва (ёки) реновация қилиш бундан мустасно) жойлаштириш воситаси сифатида қурилиб янгидан ишга туширилган объект.».
в) 19-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари «Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорида:
а) Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ўтовли ва чодирли оромгоҳлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
«6. Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.»
б) Туристик ахборот марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Туристик ахборот маркази туристлар учун имкон қадар қулай жойда (шаҳар марказлари, ёдгорликлар атрофи, транспорт бекатлари, чегара ўтказиш пунктлари, шунингдек, алоҳида туризм объектларига олиб борадиган магистрал йўллар) ташкил қилинади.
Туристик ахборот марказлари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида бепул жойлаштирилади. Туристик ахборот марказлари ходимларининг чегара ўтказиш пунктларига кириб-чиқиши уларнинг ушбу ахборот марказида фаолият олиб боришини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Туристик ахборот марказини пиёдаларнинг ҳаракатланиши чекланган жойларда жойлаштириш тақиқланади».
«7. Журнал Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Тошкент шаҳар, Ойбек кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.»
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисида низомда: