Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 22 августдаги 43, 78 ва 01/19-26/11-сон «Биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2508, 2013 йил 17 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 498-модда);
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 11, 77 ва 01/15-1-10/19-сон «Биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» ги
қарори (рўйхат рақами 2508-1, 2018 йил 5 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 10/18/2508-1/1327-сон).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.