Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 24 сентябрдаги 34 ва 86-сон «Биржа савдоларида мис маҳсулоти (мис катоди ва мис катанкаси), металл рух ва иккиламчи алюминийни сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1735, 2007 йил 30 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 450-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.