Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 2-мҳ-сон «Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2019 й., 10/19/3137/2632-сон)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқ
муқаддимасидаги «2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги» деган сўзлар «2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Мазкур Низом Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига (бундан буён матнда гимнастика мактаби деб юритилади) ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибини белгилайди.»;
б)
5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в)
6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.