3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ахборот ва компьютер технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ахборот-коммуникация ҳамда инновация технологияларини таълим жараёнига татбиқ этишни янада кенгайтириш мақсадида:
1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича бош олий ўқув муассасаси этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПФ-5083-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 490-модда)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг 2005-2006 ўқув йилидан бошлаб Нукус, Қарши, Самарқанд, Фарғона ва Урганч шаҳарларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг минтақавий филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПФ-5083-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 490-модда)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
3. Ўзбекистон Миллий университетида, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, Тошкент ислом университетида таълимнинг «информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш сақлаб қолинсин.
2005/2006 ўқув йилидан бошлаб бошқа барча олий таълим муассасаларида таълимнинг «информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши бўйича талабалар қабул қилиш тўхтатилсин ва ушбу йўналиш бўйича таълим олаётган 2-4 курсларнинг талабалари таълимни давом эттириш учун 1-иловага мувофиқ Тошкент ахборот технологиялари университетига ва унинг минтақавий филиалларига белгиланган тартибда ўтказилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Тошкент ахборот технологиялари университети минтақавий филиалларининг намунавий тузилмалари4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
6. Тошкент ахборот технологиялари университети филиалларини очиш, уларни жойлаштириш ва моддий-техник жиҳозлаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш учун 6-иловага* мувофиқ таркибда махсус ҳукумат комиссияси тузилсин.
* 6-илова берилмайди
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:
икки ҳафта муддатда Тошкент ахборот технологиялари университети минтақавий филиаллари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг амалдаги Уставига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Давлат тест маркази билан биргаликда 2005/2006 ўқув йилида Тошкент ахборот технологиялари университетининг минтақавий филиалларига талабалар қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
8. Тошкент ахборот технологиялари университети бир ой муддатда таълимнинг «информатика ва ахборот технологиялари (соҳалар бўйича)» йўналишида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда филиалларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Тошкент Ахборот технологиялари университети учун 2005 йилга тасдиқланган бюджет маблағлари миқдорига тегишли ўзгартиришлар киритсин ҳамда Тошкент Ахборот технологиялари университетида ва янги ташкил этиладиган минтақавий филиалларда таълимни ташкил этиш учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда бериладиган бино ва иншоотларни 2005/2006 ўқув йили бошланишига қадар капитал таъмирлаш, шунингдек зарур ўқув лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозлаш амалга оширилишини назарда тутган ҳолда маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 2 июнь,
ПҚ-91-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарорига 1-ИЛОВА
Таълимнинг 5521900-«информатика ва ахборот технологиялари (соҳалар бўйича)» йўналишида таълим олаётган талабаларни Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг минтақавий филиалларига ўтказадиган республика олий таълим муассасалари рўйхати
Олий таълим муассасаси номи
Ўтказиладиган 2-4 курслар талабалари сони
Талабалар ўтказиладиган олий ўқув юртлари номи
Тошкент давлат техника университети
450
Тошкент ахборот технологиялари университети
Тошкент архитектура-қурилиш институти
154
Тошкент ахборот технологиялари университети
Тошкент кимё-технология институти
72
Тошкент ахборот технологиялари университети
Қорақалпоқ давлат университети
94
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали
Самарқанд давлат университети
383
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали
Жиззах политехника институти
238
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали
Бухоро давлат университети
48
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали
Қарши давлат университети
20
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
49
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали
Наманган муҳандислик-педагогика институти
132
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали
Андижон давлат университети
31
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали
Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти
98
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали
Фарғона политехника институти
192
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали
Урганч давлат университети
194
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарорига 4-ИЛОВА
Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд ва Фарғона филиалларининг намунавий тузилмаси
Ходимларнинг умумий сони — 49 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари — 17 киши.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-cон, 157-модда; 2017 й., 24-сон, 490-модда, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон; 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)