1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонида:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ баъзи фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
3. Қуйидагилар белгилансин:
«Уйжойжамғармабанк» томонидан расмийлаштирилган кредит шартномалари бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғига оид имтиёзлар мазкур шахслар олинган кредитлар бўйича қарзларини тўлиқ тўлагунга қадар сақланади;
солиқ имтиёзларидан фойдаланган ҳолда собиқ «Уйжойжамғармабанк»да шакллантирилган жамғарув ҳисобварақаларидаги пул маблағларининг эгалари ипотека кредитлари олиш чоғида мана шу маблағларни бошланғич бадал сифатида йўналтиришга ҳақлидирлар. Бунда, мазкур пул маблағлари бошқа ҳисобвараққа ўтказилган ёки жамғарув ҳисобварағи ёпилган ҳолларда жамғарув ҳисобварағи эгалари жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича аввал уларга берилган имтиёзлар суммасига тенг пул маблағларини бюджетга қайтаришлари лозим.
4. Ушбу фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 30 май,
ПФ-3613-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 майдаги ПФ-3613-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган фармонлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 5 мартдаги ПФ-774-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳридаги уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» 1996 йил 31 январдаги ПФ-1366-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг уй-жой қурилишида ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 24 мартдаги ПФ-1739-сон Фармони.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 156-модда)