1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2984-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 33, 24-2017-сон қарори (рўйхат рақами 2984, 2018 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2984/0913-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 июнь,
20-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 июнь,
12-2022-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«14. Талабаларнинг ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш бўйича тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ февраль-март ойларида ўтказилади.».
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«
Т/р
Талабанинг Ф.И.О.
Тиббий кўрик натижалари
Умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш натижалари
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари
Чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш натижалари
Талабанинг умумий бали
1
2
3
4
5
6
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)