toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
2019 — 2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, шу жумладан қишлоқ хўжалиги, энергетика, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлашда инновацион ва технологик ривожланишни таъминлаш ва рағбатлантириш борасида катта ютуқларга эришилди. Хусусан:
республикамиз 81 та индикатор бўйича баҳоланадиган Глобал инновацион индекси рейтингида 2015 йилга нисбатан 36 та поғонага кўтарилди;
инновация ва илм-фан соҳаларига Давлат бюджетидан ажратиладиган йиллик маблағлар ҳажми 2018 йилга нисбатан 3 бараварга оширилди ва 1,5 триллион сўмга етказилди;
ёш олимлар 2018 йилда 6,5 минг нафар бўлган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 10,8 минг нафарни ташкил этди, яъни бир ярим бараварга ўсди;
охирги 4 йилда инновацион фаолиятни молиялаштириш бўйича махсус институтлар (инновацион жамғармалар, венчур ташкилотлар ва бошқалар) сони 28 тага етказилди;
2018 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилаётган Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги — «Innoweek.uz» хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторларни бир мақсад йўлида жамловчи инновацион технологиялар платформасига айланмоқда.
Шу билан бирга, иқтисодиётнинг реал секторида илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш даражаси, илм-фан, таълим ва саноат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари нисбатан паст бўлиб қолмоқда.
Республикада инновацион ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида инновациялар ва технологияларни кенг татбиқ қилиш, инсон капиталини, илм-фан ва инновация соҳаларини ривожлантириш мақсадида:
1. 2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Стратегиянинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
инновацион инфратузилма субъектлари (инновацион технологик парк, технологиялар трансфери маркази, инновацион кластер, венчур ташкилоти, инновация маркази, стартап акселератор, инкубатор) тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни (капитал яратиш) ташкил этиш;
инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш;
кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш;
янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш;
яратилган капитални «тубдан янгиловчи» инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш;
таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувида инсон капиталини янада ривожлантириш.
Белгилансинки, Стратегия эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар бўйича тегишли асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, 2024 йилдан бошлаб алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган «Йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — Мақсадли кўрсаткичлар) 2-иловага мувофиқ;
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
а) Мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
инновацион фаол тадбиркорлик субъектлари (саноат ишлаб чиқариш ташкилотлари) сонини 613 тадан 2 250 тагача етказиш;
(4-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
инновацион инфратузилма субъектлари (технопарклар, технологиялар трансфери марказлари, инновацион кластерлар, венчур ташкилотлар, инновация марказлари, бизнес-инкубаторлар ва акселераторлар) сонини 3 бараварга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инновацион фаолият, шу жумладан, IT-паркларда амалга оширилаётган стартап лойиҳалар натижасида яратиладиган янги иш ўринлари сонини 4 бараварга ошириш;
(4-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштириш натижасида яратиладиган янги инновацион ишланмалар сонини 2 бараварга ошириш;
б) Стратегияни ҳудудлар кесимида амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудуддаги инновацион фаолият инфратузилма субъектлари сонини 494 тагача етказиш:
(4-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
технологик инновациялар билан шуғулланувчи маҳаллий саноат корхоналари сонини 600 тагача етказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудларда яратиладиган янги технологиялар сонини 288 тагача ошириш;
(4-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
ҳудудларда йиллик рўйхатга олинган патентлар сонини 184 тагача етказиш;
хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илмий, инновацион ва технологик лойиҳалар сонини 183 тагача ошириш;
инновацион стартаплар сонини 1 437 тагача етказиш.
5. 2022 йил 1 августдан бошлаб инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда «тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот» занжирининг қуйидагиларга асосланган яхлит тизими жорий этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий тармоқ ташкилотлари инновацияларга бўлган эҳтиёж(лар) портфелини ишлаб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тармоқ муаммоларининг илмий ечимини таъминлаш бўйича ижрочи илмий/олий таълим ташкилотини (инновацион спин-офф компаниясини) танлов асосида аниқлайди;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
танлов натижаларига кўра илмий/олий таълим ташкилоти (инновацион спин-офф компания) «1+1» принципи асосида тармоқ ташкилотлари билан бирга ишлаб чиқилган лойиҳаларни молиялаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилиши бозорда муваффақиятли ўзлаштирилган инновацион маҳсулотларни кенгайтириш ва келгусида сериялаб саноатда ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида инвестиция портфели ишлаб чиқилади.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов) бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган «тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот» занжирини амалиётга тўлиқ ва сифатли татбиқ қилиш бўйича тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Белгилансинки:
а) 2022 йил 1 августдан «тубдан янгиловчи» инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:
маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича давлат органлари ва йирик давлат ташкилотлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилиб, савдо харидлари Электрон кооперация портали орқали амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида («Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси» АЖ бундан мустасно) фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда 10 миллиард сўм қатъий белгиланган миқдордаги) ажратмалари ҳисобидан корхоналарнинг алоҳида ҳисоб рақамида шакллантириладиган Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари (кейинги ўринда — Жамғарма) ташкил этилади. Бунда:
(6-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 февралдаги ПҚ-74-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2026 й., 07/26/74/0175-сон)
Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари «тубдан янгиловчи» инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар портфели Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилади;
(6-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Бош вазир ўринбосари С.Умурзаков устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари томонидан мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағларни Жамғармаларга ўз вақтида ажратиш ва ундан мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назоратни амалга оширади, шунингдек, ҳар ярим йилда улар раҳбарларининг ҳисоботини эшитади.
Молия вазирлиги Ҳисоб палатаси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида жамғарма ташкил этилиши, унинг маблағлари тасдиқланган миқдорда шакллантирилиши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатсин;
б) ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда улушли молиялаштириш механизмига мувофиқ янги ишланмаларни жорий этиш асосида яратилган инновацияларни — интеллектуал мулкни ишланма эгалари билан биргаликда патентлаш ва тижоратлаштиришни ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилади.
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2026 йилга келиб мамлакатимиз Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 77 та илғор мамлакати қаторига киришига эришишни бош мақсад қилиб қўйганлиги;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
2021 йилда Глобал инновацион индекс рейтинги эълон қилинганлиги, унда Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 7 та поғонага кўтарилиб, 132 та давлат орасида 86-ўринни эгаллаганлиги, шу сабабли энг катта поғона юқорилаган мамлакатлар топ-10 талигига кирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши (Т.Нарбаева) Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда «Инновацион менежмент», «Лойиҳа бошқаруви», «Тижоратлаштириш», «Интеллектуал мулкни бошқариш» йўналишлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларида жорий қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда меҳнат бозорида инновацион ривожланиш йўналишидаги кадрларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиқиб тайёрланган кадрлар тақсимотини ва бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
9. Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилганлиги ҳамда унинг фаолияти давомида ижобий кўрсаткичларга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўз туман (шаҳар)ларининг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, инновацион ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар бир ҳудудда қўшимча туман (шаҳар)ларни белгилаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин ҳамда ушбу ҳудудлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Нукус, Марҳамат, Ромитан, Дўстлик, Нишон, Кармана, Ургут, Сирдарё, Олтинсой, Оҳангарон, Олтиариқ ва Гурлан ҳамда мазкур Фармоннинг 4-иловада келтирилган туманларда ҳокимнинг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимлари жорий қилинсин.
Белгилансинки:
ҳоким ўринбосарлари лавозимлари тегишли туман бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда тегишли туман ҳокимларининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамкорлигини ташкиллаштиради.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Бош вазир ўринбосари С.Умурзаков Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда бир ой муддатда инновацион ривожланиш масалалари бўйича ҳокимларнинг ўринбосарлари лавозимлари киритилган туманларни инновацион ҳудудларга айлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
10. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони билан инновацияларни жорий этиш вазифаси юклатилган раҳбар ўринбосарларининг базавий лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз миқдоридаги устамалар тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан (бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси мавжуд бўлмаган тақдирда Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида), хўжалик бирлашмалари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, илмий ва олий таълим ташкилотларининг инновацион фаолияти натижалари йиллик рейтингини юритиш;
илмий ва олий таълим ташкилотларининг илмий фаолияти бўйича баҳолаш ҳамда янги илмий ишланма ва технологиялар яратиш лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги тизимларини ишлаб чиқиш;
Электрон кооперация портали орқали амалга ошириладиган инновацион маҳсулот ва хизматларни тўғридан-тўғри харид қилишга оид шартномаларнинг реестрини юритиш;
инвестицион лойиҳаларда инновацияларни жорий қилиш, ҳудудларда ўзлаштириладиган инвестиция лойиҳаларини технологик ечимлар билан тўлдириш, шу йўналишларга инвестиция олиб келинишида кўмаклашиш.
12. Ушбу Фармон ижросини самарали ташкил қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков ҳамда инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 июль,
ПФ-165-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон Фармонига
1-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш
СТРАТЕГИЯСИ
1-боб. Кириш қисми
Сўнгги беш йиллик ислоҳотлар натижасида республикада таълим сифати ва қамровини ошириш ҳамда ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш, илмий-инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, мамлакатнинг инновацион салоҳиятини шакллантириш ва янада такомиллаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқишга қаратилган норматив-ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди ва тубдан янгиланди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан Ўзбекистон Республикасини 2019 — 2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди. Шунингдек, «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида», «Инновацион фаолият тўғрисида», «Таълим тўғрисида»ги қонунлари қабул қилинди.
Бундан ташқари, 2019 — 2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси доирасида илм-фан соҳасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳажми 3 бараварга ошди, ёш олимлар сони 6,5 минг нафардан 10,8 минг нафаргача етди, инновацион фаолиятни молиялаштириш бўйича махсус институтлар ташкил қилинди.
Қабул қилинган ҳужжатларнинг амалиётга жорий қилиниши 2026 йилгача бўлган даврда республикамизда инновацион экотизимнинг тегишли элементлари тўлиқ шаклланиши ва изчил ривожланишига хизмат қилади.
Қабул қилинган узоқ муддатли дастурларнинг амалга оширилиши натижасида юз берадиган тизимли ўзгаришлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси илм-фан ҳамда олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияларида кўзда тутилган ислоҳотлар олий таълим тизими қамрови, сифати ва салоҳиятини тубдан ўзгартириши ҳамда пировардида замонавий билимга эга олий маълумотли, илмий салоҳиятли битирувчилар сонининг кескин ортишига олиб келади.
Кейинги йиллардаги энг устувор ва ўзига хос вазифа бу — тезкорлик билан замонавий технологияларга асосланган, юқори иш ҳақи таклиф этадиган янги иш ўринларини яратиш бўлиб қолади. Муаммонинг амалий ечимларидан бири сифатида инновация — юқори технологик иш ўрни тамойилига асосланган мамлакатнинг ўзига хос ривожланиш хусусиятларига қаратилган алоҳида стратегик амалий дастурлар ишлаб чиқиш зарур.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси 2022 — 2026 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясининг юқори технологик ва илм-фанга асосланган янги ва замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ҳамда юқори иш ҳақига эга иш ўринларини яратиш орқали узоқ муддатли йўналишлари ҳамда ривожланиш дастурлари белгилаб берилмоқда.
§ 1. Инновацион экотизим таснифи
Жаҳон тажрибасига мувофиқ инновацион экотизим ўзаро боғлиқ бўлган «тубдан янгиловчи» (disruptive), «барқарор» (sustainable) ва «самарадор» (efficiency) инновациялардан таркиб топган.
«Тубдан янгиловчи» инновациялар янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки хизмат турларини ташкил қилишдан иборат бўлиб, аксарият ҳолатларда капитал талаб қилади, бироқ кўплаб янги иш ўринларини яратишга сабаб бўлиши билан катта аҳамият касб этади.
«Барқарор» (sustainable) инновациялар — тез ўзгарувчан истеъмол бозорида «тубдан янгиловчи» инновацияларнинг барқарорлигини таъминлаш ва мунтазам тарзда такомиллаштириб боришдан иборат бўлиб, янги иш ўринларини яратмайди ва катта маблағ талаб қилмайди («тубдан янгиловчи» инновациялар инновация бозорини ва харидорини муқимлаштириб, жозибадорлигини таъминлаб туради).
Инновацион экотизимдаги кейинги занжир «самарадор» (efficiency) инновациялар бўлиб, «барқарор» инновацияларни арзонлаштириш ва кўламини кенгайтириш ҳисобига катта миқдордаги капитални яратади, бироқ иш ўринлари камайишига олиб келади. Янги иш ўринларига эҳтиёжни яна қоплаш учун яратилган капиталнинг бир қисми, табиийки, «тубдан янгиловчи» инновацияларга йўналтирилиб, циклик жараённи даврий равишда давом эттириш лозим. Шу сабабли, янги иш ўринларига эҳтиёжни қоплаш учун яратилган капиталнинг бир қисми «тубдан янгиловчи» инновацияларга қайта йўналтирилади.
2-боб. Мамлакат инновацион ривожланишининг мавжуд муаммолари
Ҳозирги кунда яқин келажакда инновацион ривожланиш соҳасида ҳал этилиши зарур бўлган қуйидаги асосий муаммолар сақланиб қолмоқда:
биринчидан, мамлакатимизда ҳар йили 600-700 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келмоқда. Шунингдек, олий таълим билан қамров 2016 йилга нисбатан 9 фоиздан 38 фоизгача ошди ва бу кўрсаткич яқин келажакда 50 фоизгача етказилади. Бу эса олийгоҳлар битирувчиларини юқори технологик иш ўринлари билан таъминлашнинг самарадор механизмларини ишлаб чиқишни талаб этмоқда;
иккинчидан, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлашда инновациялар ёрдамида ишлаб чиқариш ташкилотлари ва хизмат кўрсатишнинг турларини ошириш орқали кўплаб янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада рағбатлантириш ҳамда тармоқ ташкилотлари ва кластерлар, венчур ташкилотлари ва тегишли молия бозорларининг турли воситалари кўмагида капитал яратишни, яъни арзонлаштирилган ва ҳаммабоп ишлаб чиқаришни («бирни-мингга» айлантирадиган) таъминлаш тизимига ўтишга катта эҳтиёж мавжуд;
учинчидан, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни давлат-хусусий шерикликда молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва ҳажмини ошириш, халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалари маблағларини жалб қилиш ҳамда тадбиркорликка зарур кўникмаларни технопарклар, инновацион марказлар ва ёшлар технопарклари орқали кичик ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни талаб этмоқда;
тўртинчидан, ҳудудларнинг иқтисодий ихтисослашуви, илмий-техник салоҳияти ва мавжуд ресурсларини ҳисобга олган ҳолда инновацион ривожланишнинг ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилмаган ҳамда ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик базаси узлуксиз янгиланишини таъминлашга қаратилган ечимларни жорий қилишда инновацион технологияларга урғу ва устуворлик бериш талаб қилинмоқда;
бешинчидан, муваффақиятли стартап лойиҳаларни серияли ишлаб чиқариш босқичларида инновацион технопарклар ва эркин иқтисодий зоналар аъзолигига қабул қилиш орқали мақбул қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилмаган, хусусий секторнинг янги илмий ишланмаларга бўлган қизиқишини кучайтириш ва инновацияларни «ҳамкорликда молиялаштириш»га (cо-finance) бўлган манфаатдорлигини рағбатлантириш учун махсус қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилмаган;
олтинчидан, республикада «тубдан янгиловчи» — «барқарор»-»самарадор» инновацияларнинг циклик муносабатларини (яъни, инновацияларни) яратиш учун инновациянинг ўзи капитал ишлаши — «тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот» даврийлигини ўзида мужассам этган яхлит тизим мавжуд эмас ва унинг асосий жараёнлари ўта тарқоқ шаклда қолиб кетмоқда.
3-боб. Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг устувор секторлари
Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишда қуйидаги секторларга устувор аҳамият қаратилади:
қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида муқобил ва экологик тоза энергия манбаи — «яшил» водород ишлаб чиқариш, сақлаш ва қўллаш бўйича инновацион технологияларни яратиш;
янги композит материалларни ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни кенг жорий қилиш;
робототехника соҳасини ривожлантиришга талаба-ёшларни кенг жалб қилиш;
биотехнологик маҳсулотларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш ҳамда биотехнологик ишланмаларни иқтисодиёт тармоқларига жорий этишни ташкил этиш;
глобал иқлим ўзгаришлари шароитида сув-тежовчи, тупроқ унумдорлигини оширувчи ва юқори ҳосилдор экин турлари ва ҳайвон зотларини яратиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган инновацион технологияларни яратиш;
саноат ва кластерлаш (мис ва виночилик) ҳамда шаҳарсозлик концепцияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
сунъий интеллект, буюмлар интернети ҳамда рақамлаштириш технологияларини жорий қилиш.
4-боб. Стратегиянинг асосий мақсади ва йўналишлари
Стратегиянинг асосий мақсади — мамлакатда креатив иқтисодиётни шакллантиришда янги иш ўрни яратишдан бошлаб иқтисодий қиймат (капитал) яратишгача бўлган «тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот» узлуксиз экотизимни ривожлантиришдир.
Бош мақсадга эришишда Стратегия қуйидаги 6 та асосий йўналишлардан иборат:
инновацион инфратузилма субъектлари (инновацион технологик парк, технологиялар трансфери маркази, инновацион кластер, венчур ташкилоти, инновация маркази, стартап акселератор, инкубатор) тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни (капитал яратиш) ташкил этиш;
инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш;
кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш;
янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш;
яратилган капитални «тубдан янгиловчи» инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш;
таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувида инсон капиталини янада ривожлантириш.
§ 4.1. Инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни (капитал яратиш) ташкил этиш
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда «кластер» ва «кластер сиёсати»нинг ягона концепцияси ҳамда қонуний асосларини ишлаб чиқиш;
инновацион ва юқори технологияли маҳсулотлар бозорини кенгайтириш, стартап ва кичик инновацион ташкилотларни ўзаро манфаатдор «пиноцитози» (қамраб олиб ўзлаштириш) механизми асосида инновацион кластерлар ёки йирик ташкилотлар ташкил этиш, мавжудларини модернизация қилиш;
инновацион кластерлар ёки стартаплар «пиноцитози» орқали йирик ташкилотларни ташкил қилишда иштирокчилар ҳуқуқи ва мулклар сотилиши, лицензияланиши ва шерикчиликда эгалик қилиниши асосларини яратиш ва тартибга солиш;
инновацияларни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта ташкилотларнинг илм-фан ва таълим билан интеграция қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш;
бозор талабларига мослашувчан миллий инфратузилмани ривожлантириш орқали халқаро сифат сертификатларига эга бўлган кластер ва йирик инновацион ташкилотлар улушини ошириш;
янги рақобатбардош ва юқори технологияли маҳсулотларнинг арзонлаштирилган ва ҳаммабоп катта ҳажмли ишлаб чиқарилишини ташкил этиш, маҳаллийлаштириш ҳамда самарадор инновациялар орқали капитал яратиш;
кластерлар ва йирик инновацион ташкилотлар томонидан мунтазам равишда ўз эҳтиёжлари ва муаммолари ечимига қаратилган «тубдан янгиловчи» инновацияларга сармоя киритиш кўникмасини шакллантириш, бунда илмий-амалий ва услубий семинар тренинглар ташкил этиш ва уларнинг бошқарув фаолияти сифатини ошириш;
халқаро экспертларни саноат кластерларини ривожлантиришга кенг жалб этиш, халқаро семинар ва форумлар ташкил этиш;
мамлакатда рационализаторлик билан шуғулланиш учун кенг шарт-шароит яратиш ва унинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш;
инновацион ғояларни прототиплаш ва кичик серияли бирламчи ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун ёшлар инновацион технопаркларини ташкил этиш, уларни бизнес-инкубация ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатишни ўз ичига олган жамоавий фойдаланиш марказлари ва ҳудудий «ФабЛаб» тажриба-конструкторлик майдончалари тармоқлари ҳамда прототиплаш устахоналари билан таъминлаш;
бозорда жорий қилиш учун истиқболли инновацион лойиҳаларга, стартап ташаббусларга акселерация, логистика ва молиялаштириш хизматларини кўрсатишни ўз ичига олувчи инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери марказлари фаолиятини кенг йўлга қўйиш;
илмий-тадқиқот институтлари, университетлар ва ишлаб чиқариш ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш, интеллектуал мулкни сотиш учун лицензия шартномаларини тайёрлашда маслаҳат ёрдами бериш, технологиянинг истеъмолчилари бозорини қидириш учун Технологияларни лицензиялаш марказларини ташкил этиш;
инновацион ташкилотларни ривожлантириш ҳамда илмий-инновацион ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини яратиш;
стартап ташаббуслар ва лойиҳаларни молиялаштиришнинг замонавий механизмларини (венчур, краудфандинг каби) шакллантириш, рақобат муҳитига асосланган соддалаштирилган молиялаштириш тадбирларини кенгайтириш (бўлажак олим, хакатон танловлари, техновейс марафонлари каби);
ҳудудий инновация марказлари ва технопаркларни малакали кадрлар билан таъминлаш ҳамда инновация марказлари учун ягона бошқарув тизимини йўлга қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул ижрочи ташкилотлар: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
(ўн еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлаштириш учун масъул ташкилотлар: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
(ўн саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
§ 4.2. Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
давлат илмий дастурлари доирасида хусусий секторнинг инновацион фаоллигини оширишда уларнинг илмий-тадқиқот лойиҳаларини танловлар асосида молиялаштиришнинг янги таъсирчан механизмларини жорий этиш;
илмий-тадқиқот фаолият сифатини ошириш ҳамда уни тижоратлаштириш даражаси самарадорлигини таъминлаш;
илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни давлат-хусусий сектор шериклигида молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва ҳажмини ошириш;
инновацион экотизимни ривожлантириш учун халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалари маблағларини жалб қилиш;
технопарклар резидентлари ўртасида инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ягона солиқ ва божхона имтиёзларини жорий этиш;
илмий ташкилотларда бошқарув ва илмий фаолият самарадорлигини оширишда уларни модернизация қилишнинг намунавий тизимини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
яшил иқтисодиёт тамойилларига асосланган қайта тикланувчи энергетика, янги композит материаллар, робототехника, биотехнология, озиқ-овқат хавфсизлиги, ақлли қишлоқ хўжалиги, ақлли тиббиёт, ақлли саноат ва кластерлаш (мис ва виночилик) каби стратегик йўналишлар бўйича сунъий интеллект, буюмлар интернети ҳамда рақамлаштириш технологияларини жорий этишда ресурсларни жамлаш, янги иш ўринлари ва маҳсулот яратиш ҳамда янги хизматлар ташкил қилиш;
тадбиркорлик ва бизнесни бошқариш соҳаларининг зарур кўникмаларини ривожлантириш учун инновация марказлари ва ёшлар технопарклари асосида кичик ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш;
давлат харидлари доирасида инновацион технологиялар асосида товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар учун имтиёзлар яратиш, маҳаллий илмий ташкилотлар билан илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга оширувчи маҳаллий компаниялар эҳтиёжлари учун давлат грантларини ажратиш;
хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларга бўлган қизиқишини ошириш ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, хусусий сектор томонидан инновацияларни молиялаштиришни (cо-finance) рағбатлантириш, шу жумладан, хусусий ишланма ва тадқиқот ёки молиялаштириш фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотлар учун махсус қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш;
илм-фан намоёндалари ва тадбиркорлар ҳамда ёшлар ўртасида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти ҳақида маърифий-тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
жамоатчилик ва хусусий сектор вакиллари орасида инновацион лойиҳалар ва стартап компанияларни венчур ташкилотлари томонидан молиялаштириш механизмларини кенг ёритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул ижрочи ташкилотлар: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги.
(ўн тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлаштириш учун масъул ташкилот: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги.
(ўн бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
§ 4.3. Кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
а) ҳудудларни ва давлат ташкилотларини инновацион ривожлантиришнинг йиллик миллий рейтингларини жорий этиш, шу жумладан, асосий баҳолаш мезонлари ва индикаторларини аниқлаш;
б) ҳудудларнинг шароити ва эҳтиёжларидан, ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, илм-фан ютуқларига, технологиялар трансфери ва рационилизаторликка асосланган ҳолда инновацион ташкилотлар ташкил этиш, янги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, туб аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг кунлик ҳаётига инновацияларни олиб кириш. Жумладан:
кундалик ҳаётий жараёнлар билан бевосита боғлиқ, йўл-транспорт, коммунал, тиббий ва маиший хизматлар учун «ақлли технологиялар»ни жорий қилиш;
ишлаб чиқаришнинг чекланган ресурсларга қарамлигини ва атроф муҳитга таъсирини камайтириш учун қайта тикланадиган манбалар, материаллар ва саноат чиқиндиларини қайта ишлашни ташкил этиш орқали саноатда кам углеродли ва айланма иқтисодиёт тамойилларини жорий қилиш;
қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасига сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш;
аҳолининг инновацион ишлаб чиқариш фаолиятларини давомли равишда қўллаб-қувватлашда ҳудудий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг маҳалла институтлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш;
республикани қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳаларида минтақавий етакчига айлантириш;
маҳаллий илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш;
в) алоҳида танлаб олинган туманларда юқори самарадор инновацияларни жорий этиш асосида ушбу ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, юқори технологик янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудни комплекс инновацион ривожлантириш йўналишларида мавжуд аналогларига нисбатан ҳам нарх ва сифат устунликларига ҳамда инновация элементларига эга лойиҳаларни ўз ичига олган комплекс технологик ечимлардан иборат инновацион бизнес модел асосида «Инновацион ҳудуд»ларни қуйидаги йўналишларда ривожлантириш:
«Рақамли ҳокимият» — аҳолининг барча қатламлари ва тадбиркорлик субъектлари учун рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда тезкор, қулай ва ишончли давлат хизматлари кўрсатишга қаратилган инновацион ечимлар;
«Ақлли тиббиёт» — аҳолига юқори технологиялар ва IT-ечимлар асосида тиббий хизмат кўрсатиш ва аҳоли саломатлигини сақлашнинг (профилактика ва диагностика қилишнинг) инновацион ечимлари;
«Ақлли транспорт» — транспорт воситалари ва инфратузилмаси тизимининг бир-бири билан мутаносиб боғлиқлигини таъминлашга қаратилган технологик комплекслар, йўл ҳаракатини ва жамоат транспортини геоахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бошқариш тизимининг инновацион ечимлари;
«Ақлли таълим» — таълим тизимида виртуал реалликка асосланган илғор визуализация технологиялари ҳамда масофавий ўқитишнинг онлайн-платформалари, таълим беришнинг янги усул ва воситаларини жорий қилиш;
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» — аграр соҳада персоналлаштирилган қишлоқ хўжалиги технологиялари, янги самарадор навлар ва маҳаллий хом-ашё, «яшил» технологияларга ва юқори маҳсулдорликка асосланган қишлоқ хўжалиги юритиш бўйича инновацион ечимлар;
«Ақлли энергетика тизими» — энергия таъминотида қайта тикланувчи энергия манбалари ва «яшил» технологияларни кенг жорий этиш, электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмол қилишда «ақлли» технологиялар бўйича инновацион ечимлар;
«Ақлли маҳалла» — аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллаларда, аҳоли хонадонларида инновацион технологияларга асосланган даромад манбаларини кенгайтириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича инновацион ечимлар;
г) инновацион ҳудудларда тўпланган тажрибани бошқа ҳудудларга босқичма-босқич жорий қилиш орқали мамлакат марказидан олис ҳудудларгача «тубдан янгиловчи» инновацияларнинг кириб боришини таъминлаш. Жумладан, инновацион ривожлантириш ҳудудларида 2022 — 2026 йилларда кичик инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун тайёр «1 000 та инновацион лойиҳалар» таклифлар портфелини шакллантириш ва босқичма-босқич амалга ошириш. Шунингдек, муваффақиятли кичик инновацион ишлаб чиқариш ташкилотларини республиканинг бошқа географик ҳудудларига трансфер қилиш;
д) ҳудудларнинг иқтисодий ихтисослашуви, илмий-техник салоҳияти ва мавжуд ресурсларини ҳисобга олган ҳолда инновацион ривожланишнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш;
е) ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик базаси узлуксиз янгиланишини таъминлаш учун инновация ва инвестиция лойиҳаларини биринчи ўринга қўйиш усулларини кенг жорий этиш;
ж) ҳудудлардаги иқтидорларни аниқлаш, рағбатлантириш ва илм-фан билан шуғулланишлари учун марказий олий таълим муассасалари, Ёшлар академияси ва Фанлар академияси тизимига «Академик ҳаракатчанлик» ва «Бўлажак олим» дастурлари орқали жалб қилиш янги авлод илм-фан жамоалари ва мактабларини шакллантириб бориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул ижрочи ташкилотлар: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги.
(йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлаштириш учун масъул ташкилотлар: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
(йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
§ 4.4. Янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
республиканинг барча ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларини қамраб олган «Инновацион ғоялар банки»нинг мунтазам янгиланиб турувчи онлайн платформасини яратиш;
инновацион фаолиятнинг институционал самарадорлигини оширишда миллий инновацион тизимда (илмий фаолият, технология ва инновация) ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш;
Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик миссиялари фойдаланиши учун мамлакатнинг илмий, инновацион ва технологик ютуқларини ўз ичига олган Электрон платформани шакллантириш;
инновацион бошқарувнинг давлат стандартларини жорий қилиш, шу жумладан, ташкилотлар томонидан инновацион ёндашувларни амалга ошириш, инновацияларни баҳолаш ва инновацион менежмент тизимлари ҳамда интеллектуал мулкни бошқариш бўйича йўриқномаларни қайта кўриб чиқиш ва жорий қилиш;
интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг эгаларининг моддий ва маънавий рағбатлантирилишида интеллектуал мулкни баҳолаш ва интеллектуал мулк объектларининг лицензия шартномаларини рўйхатдан ўтказишда соддалаштирилган механизмларни татбиқ этиш ва соҳага рақамли технологияларни босқичма-босқич жорий этиш;
муваффақиятли стартап лойиҳаларни ҳажмдор ва узлуксиз ишлаб чиқариш босқичларида инновацион технопарклар ва эркин иқтисодий зоналар резидентлигига қабул қилиш билан ишлаб чиқаришга солиқ ва божхона имтиёзларини бериш орқали қўллаб-қувватлаш;
олий таълим муассасаларида тадбиркорлик муҳити ва фаолиятини шакллантириш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларининг технологик трансферларини қўллаб-қувватлашда академик «спин-офф» компанияларини ташкил этиш орқали рағбатлантириш;
миллий бренд маҳсулотлар ва хизматлар, жумладан, рақамли дастурий маҳсулотларнинг жаҳон бозорларига самарали кириб боришини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул ижрочи ташкилотлар: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фанлар академияси.
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлаштириш учун масъул ташкилот: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги.
(ўнинчи биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
§ 4.5. Яратилган капитални «тубдан янгиловчи» инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
«тубдан янгиловчи» инновацияларга Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан йўналтирилаётган маблағларни инновацион ташкилотлар томонидан жамғармага қайтариш тизимини яратиш;
жаҳон тажрибаси асосида устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг ҳамда давлат ташкилотларининг фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги мажбурий ажратмаларини «тубдан янгиловчи» инновациялар яратишга ва жорий қилишга йўналтириш;
қайтарилган капитални ишлаб чиқарувчи ташкилот муаммоларини бартараф этиш ва келажакда ташкилот учун қўшимча самарадорлик (қўшимча капитал) келтирадиган лойиҳаларга мақсадли йўналтириш механизмларини ишга тушириш;
ишлаб чиқариш ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда улушли молиялаштириш механизмига мувофиқ янги ишланмаларни жорий этиш асосида яратилган интеллектуал мулкни ишланма эгалари билан биргаликда патентлаш амалиётини йўлга қўйиш;
«Тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот» циклик жараёнида инновацион ташкилотларни илмий фаолият натижалари билан қўллаб-қувватлашга қаратилган S2B (science to business) платформасини яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул ижрочи ташкилотлар: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси.
(еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлаштириш учун масъул ташкилотлар: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.
(саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
§ 4.6. Таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолиятни бошқаришда инсон капиталини янада ривожлантириш
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
талаба ёшларда инновациянинг дастлабки илмий, терминологик, технологик тушунчаларини шакллантириш орқали инновацион фаолиятдаги ролини ошириш;
илм-фан ва инновацион фаолиятга кириб келаётган ёшлар, стажёр-тадқиқотчи ва таянч докторантларнинг билими ва савиясини ошириш мақсадида ўз иқтидорларини ва рационализаторлик қобилиятларини намоён қилишлари учун жозибадор рағбатлантириш механизмларини, интеллектуал рақобат муҳитини яратиш;
иқтидорли мактаб ўқувчилари ва талаба ёшларни ўзида жамлаган Ёшлар академияси фаолиятини янада ривожлантириш ва қамров доирасини ошириш орқали ёшларнинг илмий ҳамда инновацион фаоллигини қўллаб-қувватлаш;
олий таълим ташкилотларидаги инновацион марказлар, технопарклар ҳамда ҳудудий инновация марказлари ва бизнес-инкубаторларда стартап лойиҳаларни акселерациядан ўтказиш дастурларини кенг жорий этиш;
инновация ва технологик фаолиятни бошқариш йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг мунтазам илмий-амалий стажировкаларини ташкил қилиш;
олий таълим ташкилотларининг молиявий барқарорлигини яхшилаш, илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги интеграциясини мустаҳкамлаш, жаҳон илм-фани ва таълим дастурлари билан ҳамоҳанглигини таъминлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини қондирувчи таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар билан таъминлашга қаратилган «Инновацион университет» концепциясини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул ижрочи ташкилотлар: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
(саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлаштириш учун масъул ташкилот: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
(тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
5-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Стратегияни амалга ошириш давомида қуйидаги натижаларга эришилади:
ёшларда яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик қобилиятларини шакллантириш;
инновацион фаолиятни микро ва макро даражада амалга ошириш ва ривожлантиришни таъминлаш бўйича инновациялар соҳасидаги мутахассисларни кўпайтириш;
халқаро майдонда мамлакатнинг илмий салоҳиятини оширишга йўналтирилган, инновацияларнинг кенг жорий этилишида бозор талабларига мослашувчан миллий инновацион инфратузилмасини шакллантириш ва модернизация қилиш;
ресурс сафарбарлигининг узлуксиз занжирини яратиш орқали илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;
олий таълим муассасаларида тадбиркорлик муҳитини яратиш ва ихтисослаштирилган «спин-офф» компанияларини ташкил этиш;
миллий иқтисодиётга инновацион маҳсулотлар ва ечимларни ишлаб чиқиб, жорий қилишнинг замонавий «занжири» ва ягона тизимини яратиш орқали мамлакатда инновациялар ва технологиялар соҳасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, манфаатдорлик ва рақобат муҳитини яратган ҳолда хорижий инвестициялар ва техник-кўмак грантлари, шунингдек, венчур ташкилотлари ҳамда тегишли молия бозорларининг турли воситалари орқали молиялаштириш ҳажмини ошириш;
«тубдан янгиловчи» инновацияларга асосланган кичик ва ўрта бизнес компаниялари ва стартаплар сонини кўпайтириш;
«самарадор» инновация салоҳиятига эга илмий ишланмалар ва стартап ташаббусларни тижоратлаштириш даражасини ошириш;
жаҳон андозалари асосида стартап ва кичик инновацион ташкилотларни бирлаштириш орқали инновацион кластерларни ва йирик ташкилотларни ташкил этиш, мавжудларини модернизация қилиш, илмий-техник ва методологик қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари бўйича диверсификациялаш;
«тубдан янгиловчи» инновацияларга хусусий секторни кенг жалб этиш ва уларнинг инновацион фаоллигини ошириш;
ҳудудларнинг инновацион фаоллиги ва илмий салоҳиятини ошириш;
илмий ҳажмдор ва инновацион маҳсулот ва хизматларнинг жаҳон бозоридаги экспорт ҳажмини ошириш;
халқаро сифат сертификатига эга, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган миллий бренд маҳсулотларини кўпайтириш;
«тубдан янгиловчи» инновацияларга асосланган янги ишлаб чиқариш орқали ёшлар ва хотин-қизлар ҳамда хорижий давлатларда ташқи миграция фаолияти орқали меҳнат қилаётган меҳнатга лаёқатли аҳоли қатламини юқори даромадли муносиб янги иш ўринлари билан таъминлаш;
«тубдан янгиловчи» инновацияларга асосланган янги ишлаб чиқариш ва ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш орқали саноатнинг самарадорлиги ва ҳажмини ошириш;
янги рақобатбардош ва юқори технологияли маҳсулотларнинг арзонлаштирилган ва ҳаммабоп катта ҳажмли ишлаб чиқаришини ташкил этиш орқали қўшимча иқтисодий қиймат (капитал) яратиш;
мамлакатда ўзаро манфаатдорлик, рағбат ва рақобатга асосланган «инновация — капитал — инновация» циклик жараёнини таъминлаш ҳамда бу жараёнда ишланма эгаси, тадбиркорлар ва инвесторларнинг мулкка эгалик ҳуқуқини кафолатлаш;
мунтазам равишда ўз эҳтиёжлари ва муаммолари ечимига қаратилган «тубдан янгиловчи» инновацияларга сармоя киритиш маданиятига эга инновацион фаол ва ташаббускор жамиятни шакллантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

Йиллар бўйича кўрсаткичлар

2023

2024

2025

2026

1.

Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш

ўрин

86

82

81

79

77

2.

Инновацион фаолият инфратузилма субъектлари (технологик парклар, технологиялар трансфери марказлари, инновацион кластерлар, венчур фондлар, инновация марказлари, бизнес-инкубаторлар ва акселератор) сони

дона

25

45

55

65

75

3.

Инновацион фаол тадбиркорлик субъектлари сони (саноат ишлаб чиқариш ташкилотларининг умумий сонида)

дона

613

930

1 215

1 500

2 250

4.

Илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион (spin-off) корхоналар сони

дона

0

14

22

28

36

5.

Ташқи бозорларга умумий экспортда юқори технологияли маҳсулотлар экспортининг улуши

%

2,1

3

4

5

6

6.

Ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштирилган илмий ишланмалар сони

дона

150

250

275

300

325

7.

Хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларга инвестициялари ҳажми

млн сўм

2 804

3 500

4 750

6 000

8 250

8.

Ишланма ва тадқиқотларга ажратилган хорижий грантлар

млрд сўм

0

35

83

141

224

9.

Инновацион фаолият, шу жумладан IT-паркларда амалга оширилаётган стартап лойиҳалар натижасида яратилган иш ўринлари сони

дона

6000

9000

13500

18000

25000

10.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар улушида тадқиқот ва ишланмаларга ажратилган харажатлар (фоизда)

фоиз

0,1

0,2

0,3

0,4

0,5

11.

Яратилган янги технологиялар сони

дона

69

89

186

284

288

12.

Интеллектуал мулкдан келадиган тушумлар (жами экспортдаги улуши)

фоиз

0

0,02

0,03

0,04

0,05

13.

Рўйхатга олинган йиллик патентлар сони

дона

30

39

82

131

184

14.

Илмий тадқиқотчилар сони

нафар

15 000

16 500

18 000

19 600

21 500

15.

Ходимлари орасида илмий тадқиқотчилар бўлган корхоналар (жами йирик тижорат корхоналарга нисбатан фоизда)

фоиз

13

14

15

16

17

16.

Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони (жами битирувчиларга нисбатан фоизда)

фоиз

35,5

36,9

38,5

40,1

41,8

17.

Илмий техник нашрлардаги (Web of Science маълумотлар базасида) мақолалар сони

дона

900

1 000

1 150

1 300

1 500

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон Фармонига
3-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг ҳудудлар кесимидаги
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Кўрсаткичлар

Инновацион фаолият инфратузилма субъектлари сони

Технологик инновациялар билан шуғулланувчи маҳаллий саноат корхоналарининг сони

Ҳудудда яратилган янги технологиялар сони

Ҳудудда рўйхатга олинган йиллик патентлар сони

Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илмий, инновацион ва технологик лойиҳалар сони

Маҳаллий хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотига инвестиция ҳажми

Стартаплар сони

Ишланма ва тадқиқотларга ажратилган хорижий грантлар

бирлик

бирлик

бирлик

дона

дона

млн сўм

бирлик

млрд сўм

Ҳудудлар

Йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси

2023

4

6

7

2

3

780,8

10

8,5

2024

5

14

12

5

6

1 630,8

27

20

2025

5

22

15

9

10

2 540,8

52

35

2026

6

32

16

14

14

3 490,8

91

55

Андижон вилояти

2023

4

10

9

8

2

850

13

5

2024

4

22

14

16

5

1 780

33

11,5

2025

5

34

24

26

9

2 740

61

19,5

2026

6

49

24

37

15

3 730

103

30,5

Бухоро вилояти

2023

2

8

7

3

2

240,5

11

1,3

2024

2

17

11

7

4

551

29

3,5

2025

3

27

15

10

6

876

49

6,6

2026

3

39

15

14

9

1 226

79

10,6

Жиззах вилояти

2023

3

6

6

2

3

400

6

1,4

2024

4

12

9

4

2

820

17

3,6

2025

5

19

14

6

3

1 270

32

6,6

2026

6

27

15

9

3

1 760

50

11,9

Қашқадарё вилояти

2023

3

7

6

2

2

200

7

0,8

2024

4

14

8

5

5

480

25

2

2025

5

22

10

8

8

780

50

3,5

2026

5

32

10

11

12

1 130

87

5,9

Навоий вилояти

2023

4

9

10

5

6

355

20

0,8

2024

4

19

14

10

14

775

45

2

2025

5

29

17

16

22

1 255

75

3,5

2026

7

40

17

22

31

1 775

108

5,9

Наманган вилояти

2023

3

7

7

3

2

350

15

0,8

2024

4

14

15

6

4

730

35

2

2025

5

22

25

10

7

1 160

60

3,5

2026

5

31

25

14

10

1 640

92

5,7

Самарқанд вилояти

2023

3

6

5

3

2

200

15

0,8

2024

3

13

6

5

6

460

44

2

2025

3

21

9

7

9

750

79

3,5

2026

4

29

10

10

12

1 100

119

5,9

Сирдарё вилояти

2023

3

7

3

1

1

180

7

2

2024

5

13

8

3

3

440

23

4,5

2025

5

21

12

5

5

740

48

7,5

2026

5

29

12

7

7

1 090

86

11,5

Сурхондарё вилояти

2023

2

8

4

1

2

210

7

0,8

2024

3

16

8

3

4

260

21

2

2025

4

25

12

5

7

300

41

3,5

2026

4

34

12

7

10

350

72

5,9

Тошкент вилояти

2023

4

8

4

2

2

300

15

0,8

2024

4

17

9

4

4

640

38

2

2025

5

27

14

7

6

1 060

69

3,5

2026

6

39

14

10

9

1 560

109

5,9

Фарғона вилояти

2023

2

5

6

2

2

280

9

0,8

2024

3

11

12

4

4

600

27

2

2025

4

17

33

6

7

950

55

3,5

2026

4

23

33

8

10

1 370

96

5,9

Хоразм вилояти

2023

3

4

3

1

1

180

30

0,7

2024

4

4

6

1

1

250

40

1,1

2025

4

5

10

2

2

280

49

1,5

2026

5

5

10

2

2

300

60

2,4

Тошкент шаҳри

2023

5

30

12

4

8

1 500

55

11

2024

6

75

54

9

17

3 300

121

24,3

2025

7

130

74

14

28

5 400

196

39,8

2026

9

190

75

19

39

7 550

285

61,2

(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида инновацион ҳудудга айлантирилаётган туман (шаҳар)лар
РЎЙХАТИ

Ҳудудлар

Туман (шаҳар)лар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Мўйноқ тумани

Нукус тумани

2.

Андижон вилояти

Булоқбоши тумани

Марҳамат тумани

3.

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

Ромитан тумани

4.

Жиззах вилояти

Дўстлик тумани

Пахтакор тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши тумани

Нишон тумани

6.

Навоий вилояти

Кармана тумани

Қизилтепа тумани

7.

Наманган вилояти

Давлатобод тумани

Чуст тумани*

8.

Самарқанд вилояти

Нуробод тумани

Ургут тумани

9.

Сирдарё вилояти

Боёвут тумани

Сирдарё тумани

10.

Сурхондарё вилояти

Олтинсой тумани

Термиз тумани

11.

Тошкент вилояти

Оҳангарон тумани

Чирчиқ шаҳри

12.

Фарғона вилояти

Олтиариқ тумани

Бувайда тумани

13.

Хоразм вилояти

Гурлан тумани

Урганч тумани

14.

Тошкент шаҳри

Мирзо Улуғбек тумани

Олмазор тумани

* ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6198-сон Фармони билан жорий этилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 06/22/165/0615-сон; 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 27.02.2026 й., 07/26/74/0175-сон; 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)