3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг
буйруғи
«Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3065-3]
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 9 июлдаги 10-мҳ-сон «Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3065, 2018 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 36-сон, 731-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 июнь,
7-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 9 июндаги 7-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг учинчи хатбошиси «ўқувчининг паспорти ёки» деган сўзлардан кейин «идентификацияловчи ID-картаси ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 10/22/3065-3/0613-сон)