toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нотариал фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҳамда «Нотариат тўғрисида»ги қонунлари, шунингдек хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этилишини такомиллаштириш ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ахборот тизимлари орқали онлайн тарзда лицензиялашни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
1. 2022 йил 1 июлдан бошлаб хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши белгилансин.
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича ягона танловдан ўтиш истагида бўлган жисмоний шахсларга қўйиладиган талаблар, ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш талаблари ва шартлари, лицензия олиш учун ариза бериш, уни кўриб чиқиш ва лицензия бериш, лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда лицензияларнинг давлат реестрини юритиш тартибини назарда тутувчи Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга тўловларни ундириш учун нотариал идора биноси ёки хонасида тижорат банклари билан шартнома тузган ҳолда махсус касса, банкомат, терминал ёки инфокиоскалар жойлаштириш тавсия этилсин.
Бунда, тижорат банклари томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов нотариус томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракат учун ушбу махсус касса, банкомат, терминал ёки инфокиоскалар орқали ундириладиган давлат божи суммаси тақсимлангунга қадар унинг 1 фоизигача бўлган қисми ҳисобидан амалга оширилади.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
369-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича ягона танловдан (кейинги ўринларда — ягона танлов) ўтиш истагида бўлган жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — талабгор) ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ягона танлов икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқичда (кейинги ўринларда — тест синови) — талабгорлар давлат ва жамият бошқаруви ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи соҳалари бўйича тест синовларидан ўтади. Бунда тест синовлари ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан тақдим этилган рўйхат асосида ягона танловда иштирок этишга рухсат берилган талабгорлар учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ташкил этилади;
иккинчи босқичда (кейинги ўринларда — амалий имтиҳон) — тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорлар комиссия томонидан ўтказиладиган амалий имтиҳонда нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини махсус электрон платформада тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Адлия вазирлигининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
3. Давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали комиссия томонидан кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
5. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, талабгор 25 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлмаслиги, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан нотариал идорада камида 1 йил стажировка ўтаган бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахслар стажировкадан ўтмасдан ягона танловда иштирок этишга ҳақли.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг бошқарув ходими (нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ бўлмаган) ёки адвокат сифатида камида 3 йил ишлаган, бироқ ваколати тугатилган вақтдан бошлаб 5 йил ўтмаган шахслар 6 ой стажировка ўтайди.
Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс — уч йил мобайнида.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
7. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг талабгор маълумотлар тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Талабгор ҳақидаги маълумотлар электрон тизим орқали олинади. Бунда, ушбу маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ эканлиги учун масъул вазирлик ва идоралар жавобгар ҳисобланади. Маълумотларни электрон тизим орқали олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли вазирлик ва идораларга сўров юбориш йўли билан олиниши мумкин.
Талабгордан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат хизматини кўрсатишда талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун хизматдан фойдаланилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
9. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек 0,5 фоизи — тўловларни Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ғазна ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Давлат хизматини кўрсатишда тест синови учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — Агентликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
Талабгор тўловни ЯИДХП орқали шакллантирилган инвойс рақами орқали амалга оширади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
10. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, комиссия ишчи органи мазкур камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга 15 кун муддат беради.
Давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
11. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
12. Талабгорнинг сўровномаси автоматик тарзда комиссияга электрон шаклда юборилади.
13. Комиссия 20 иш куни ичида сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиб чиқади.
14. Ўрганиш натижаларига кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
талабгорнинг ягона танловда иштирок этишига ушбу Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган рад этиш асослари мавжуд бўлса, комиссия ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
талабгорнинг ягона танловда иштирок этиши ушбу Регламент талабларига мувофиқ деб топилганда, комиссия ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан кейин 1 иш кунида комиссия масъул котиби томонидан ЯИДХП орқали талабгорга электрон шаклда хабарнома юборилади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хабарнома юборилган кундан бошлаб уч кун ичида талабгор томонидан тест синови учун белгиланган тўлов амалга оширилиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қуйидаги асосларга кўра талабгорнинг ягона танловда иштирок этиши рад этилади:
талабгор ушбу Регламентнинг 5-банди талабларига жавоб бермаганда;
ягона танловни муваффақиятли топширмаган ёки танловга узрсиз сабабларга кўра келмаган ёхуд танловдан четлаштирилган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб олти ой ўтмасдан мурожаат қилганда;
ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда.
Талабгорни бошқа асосларга кўра ягона танловда иштирок этиши рад этилишига йўл қўйилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Талабгорга ягона танловда иштирок этиш рад этилган тақдирда ҳамда талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Тест синови талабгорнинг ягона танловда иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган хулоса тасдиқланиб, рўйхат тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмай Агентлик томонидан ўтказилади.
Бунда талабгорларнинг рўйхати тақдим қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Агентлик томонидан тест синови ўтказиш санаси ва вақти белгиланиб, комиссия хабардор қилинади.
Талабгорлар тест синови ўтказиш санасидан камида беш кун олдин тест синовини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида комиссия томонидан электрон шаклда хабардор қилинади.
Тест синови талабгорларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимотидан келиб чиқиб, Агентликда ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида йил давомида (июль-август ойларидан ташқари) ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
171. Тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 3 иш кунида талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ҳамда комиссия масъул котибининг махсус электрон платформадаги (arm.gov.uz сайтидаги) шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
172. Комиссия масъул котиби тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорларнинг рўйхатини шакллантиради.
Амалий имтиҳон тест синовлари натижалари чиққан кундан бошлаб ўн кундан сўнг, бироқ ўн беш кундан кўп бўлмаган муддат ичида ўтказилади.
Бунда талабгорлар махсус электрон платформада нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради.
(171-172-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Амалий имтиҳон ўтказиш куни ва жойи амалий имтиҳон ўтказилишидан камида 5 кун олдин Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ягона танловни ўтказиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ягона танлов якуни бўйича комиссия қарори қабул қилинади. Қарордан кўчирма 1 иш кунида ЯИДХП орқали талабгорга, агар талабгор ягона танловдан муваффақиятли ўтган бўлса, ЯИДХП орқали лицензияловчи органнинг «Лицензия» ахборот тизимига ҳам юборилади.
Бунда имтиҳони якуни бўйича комиссия қарори Лицензияловчи органга юборилгани ҳақидаги маълумот ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
21. Комиссия ишчи органи ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
22. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
23. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХEМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

(Ўзбекистон Республикаси фуқароси)

1. Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

Хоҳишига кўра

2. Сўровнома тўлдириш ва ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш.

Мурожаат қилинганда

3. Белгиланган йиғимни тўлаш

(базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида йиғим ундирилади).

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига юбориш.

Автоматик тарзда

3-босқич

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси

1. Сўровномадаги маълумотларни ўрганиб чиқиш ва хулоса тузиш.

20 иш кунигача

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклдаги хабарнома талабгорга ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юбориш.

Хулоса тасдиқланган кундан бошлаб

1 иш кунида

3. Тест синовини ўтказиш куни ва жойи ҳақидаги маълумотни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва талабгорнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориш.

Тест синовидан камида 5 кун олдин

4-босқич

Талабгор

Ягона танловнинг биринчи босқичи учун тегишли йиғимни тўлаш.

Хабарнома юборилган вақтдан бошлаб уч кун ичида

5-босқич

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

1. Тест синовини ўтказиш.

(«Нотариат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ягона танлов топшириш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади)

Хулоса тасдиқланган кундан бошлаб 10 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмасдан

2. Тест синови якунлари бўйича натижаларни Агентлик томонидан талабгорнинг шахсий кабинетига ҳамда комиссияга юбориш.

3 иш кунида

6-босқич

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси

1. Амалий имтиҳон ўтказиш куни ва жойи ҳақидаги маълумотни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва талабгорнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориш.

Имтиҳондан камида 5 кун олдин

2. Комиссия томонидан амалий имтиҳон ўтказиш.

Тест синовлари натижалари чиққан кундан бошлаб ўн кундан сўнг, бироқ ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда

3. Амалий имтиҳон якунлари бўйича натижаларни эълон қилиш.

Имтиҳон ўтказилган кунининг ўзида

4. Амалий имтиҳон якунлари бўйича қабул қилинган қарордан кўчирмани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ва) ёки «Лицензия» АТ орқали талабгорга ва тегишли адлия органига юбориш.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш кунида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловдан ўтиш учун
СЎРОВНОМА

Т/р

Талабгордан талаб қилинадиган маълумотлар*

Талабгор томонидан кўрсатиладиган маълумотлар

1.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)

2.

Телефон рақами

3.

Нотариал фаолиятни амалга ошириш ҳудуди

4.

Нотариал фаолиятни амалга ошириш тумани (шаҳри)

5.

Нотариусликка талабгорлар учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мажбурий ўқув курс тугатганлиги ҳақида сертификат

6.

Олий маълумот тўғрисидаги диплом серияси ва рақами (диплом файли)

7.

Меҳнат дафтарчасининг серияси ва рақами

8.

Ариза қайта юборилганлиги (аввалгиси рад этилган бўлса)

* Талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)га оид маълумотлар ЯИДХП орқали сўровномани тўлдиришда автоматик шаклланади.
Талабгор ягона танлов якунлари асосида (ягона танловни муваффақиятли топширган тақдирда) унга лицензия расмийлаштириш ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус сифатида ҳисоб рўйхатига олиш бўйича композит хизмат кўрсатилишига розилигини (аризасини) тасдиқлайди.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарорига
2-ИЛОВА
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҳамда «Нотариат тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (кейинги ўринларда — лицензия) — шахснинг хусусий нотариал фаолиятини амалга оширишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, чекланмаган муддатга бериладиган электрон ҳужжат;
лицензиат — хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш (кейинги ўринларда — лицензиялаш) — лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тартиб-таомиллар мажмуи;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
талабгор — лицензияни олиш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
лицензияловчи орган — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
«Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) — лицензиялаш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлган махсус электрон тизим;
лицензия талаблари ва шартлари — хусусий нотариал фаолият билан шуғулланишда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялаш паспортида (кейинги ўринларда — паспорт) белгиланган талаблар ва шартлар мажмуи;
лицензиялар реестри — берилган, амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган, бекор қилинган ва қайта расмийлаштирилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.
3. Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 25 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида 1 йил стажировка ўтаган, ягона танловни топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида 3 йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан 5 йил ўтмаган бўлса, 6 ой муддат стажировка ўтайди.
5. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатларда хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Талабгорнинг ягона танловни муваффақиятли топширганлиги ҳақидаги комиссия қарори кўчирмаси Лицензия расмийлаштириш учун тегишли ҳудудий адлия органига «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда келиб тушади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда қарорлар кўчирмаси иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни қарор кўчирмаси лицензияловчи органга келиб тушган ва лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Талабгор лицензия расмийлаштириш учун юборилган маълумотларни кўриб чиқиш ҳолатини «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали онлайн кузатиб бориши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Лицензия лицензияловчи орган томонидан талабгорнинг нотариал фаолиятни амалга ошириш ҳудуди бўйича чекланмаган муддатга берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
2-боб. Лицензия олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш паспортнинг 8-бандида белгиланган муддатда амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги электрон шаклдаги хабарномани «Лицензия» АТ орқали ушбу масалани ҳал этиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Бу ҳақидаги маълумот «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Агар лицензияловчи орган паспортнинг 8-бандида белгиланган муддат мобайнида талабгорга лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш масаласини ҳал қилмаса, талабгор бу ҳақида лицензияловчи органни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Талабгорнинг лицензияни олишни кутишга розилигини билдириши, унинг кейинчалик лицензияловчи органни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини чекламайди.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда талабгор белгиланган давлат божи тўловини амалга оширгандан кейин «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Бунда талабгор хусусий нотариал фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ва лицензияловчи органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Талабгор «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси биринчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса ёхуд лицензия олиш учун белгиланган давлат божини тўламаса, талабгорга лицензия бериш рад этилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
21. Талабгор лицензия бериш рад этилганлиги, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг лицензиялаш тартиб-таомиллари билан боғлиқ ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензияловчи орган талабгор ягона танловни муваффақиятли топширганлиги ҳақидаги комиссия қарори кўчирмаси келиб тушгандан сўнг паспортнинг 8-бандида белгиланган муддат ичида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш билан бир вақтда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ паспортнинг 7-бандида белгиланган миқдорда давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади (рад этилган ҳоллар бундан мустасно).
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Хабарнома юборилганлиги тўғрисида маълумот ва талабгорнинг шахсий кабинетига юбориладиган бошқа маълумотлар талабгор хоҳишига кўра мобил алоқа қурилмасига SMS-хабар шаклида ҳам юборилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда талабгор давлат божини тўлаш вақтида лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини тасдиқлаши лозим.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
23. Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божи тўловини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни бериш учун давлат божи тўлови белгиланган муддатда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензияни беришни рад этишга асос бўлади. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумот «Лицензия» АТ орқали автоматик тарзда талабгорга юборилади. Бунда талабгор лицензияни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Давлат божи тўлови амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
24. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек 0,5 фоизи — тўловларни Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ғазна ҳисобварағига;
60 фоизи — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
қолган маблағлар — давлат бюджетига йўналтирилади.
25. Давлат божи тўланганидан сўнг «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
26. Берилган лицензиялар ҳақидаги маълумот «Лицензия» АТда лицензиялар реестрига автоматик равишда киритилади.
3-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби
27. Лицензиатнинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда у 5 иш куни ичида лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш учун асос бўладиган тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши лозим.
28. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар лицензияловчи органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи — тўловларни Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ғазна ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун давлат божи ундирилмайди.
29. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияловчи органга келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида лицензия қайта расмийлаштириб берилади.
Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширади.
Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
4-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши назорат қилиш
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш «Нотариат тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш «Лицензия» АТ орқали расмийлаштирилади.
31. Лицензиялар реестрига киритилган ҳамда фаолиятини амалга ошираётган лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ назорат қилинади.
Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузганлигини аниқлаганда, ушбу лицензиатни ҳисоб рўйхатига олган лицензияловчи органга аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берадилар.
5-боб. Лицензияловчи органлар қарори ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
32. Талабгор ёки лицензиат белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг қарорлари устидан ёки мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиши мумкин.
33. Талабгор ёки лицензиат шикоятни лицензияловчи органга нисбатан Адлия вазирлигига тақдим этади.
Талабгор ёки лицензиат белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг қарори ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят бошқа ваколатли органларга ҳам берилиши мумкин.
34. Шикоят қарор тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан, талабгор ёки лицензиатга лицензияловчи орган қарори ва унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай берилиши мумкин.
Шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи орган томонидан тикланиши мумкин.
35. Шикоят ёзма, оғзаки (шахсий қабул ёки ишонч телефони орқали) ёки электрон шаклда («Лицензия» АТдаги шахсий кабинет, электрон почта ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали) берилади ва унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
қарорни қабул қилган ёки ҳаракатни амалга оширган лицензияловчи органнинг номи;
шикоят берган жисмоний шахснинг (унинг вакилининг) фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
шикоят берган шахснинг талаблари;
илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати (мавжуд бўлган тақдирда);
шикоят берилган сана.
Шикоят ёзма шаклда берилганда шикоят қилувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар шикоят вакил томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.
36. Жисмоний шахс оғзаки шикоят (шахсий қабул орқали) қилаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.
Электрон шаклда бериладиган шикоятларда талабгор ёки лицензиатнинг электрон манзили ва ягона идентификатори (ЖШШИР) ҳамда бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак.
Шикоятда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги талабгор ёки лицензиатнинг шикоятини кўриб чиқиш натижаларини ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилишга бўлган розилигини англатади.
37. Адлия вазирлиги шикоят берилаётган қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) тўғрисидаги тегишли ахборотни шикоят олинган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида ўрганиш учун сўраб олиши лозим.
38. Талабгор ёки лицензиатнинг талабига кўра шикоят унинг иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.
Бунда Адлия вазирлиги талабгор ёки лицензиатнинг истагига кўра муҳокамани видеоконференц алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказишни таъминлаши шарт.
39. Шикоятни кўриб чиқиш якуни бўйича баённома тузилиши ва ушбу баённома адлия вазири ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши керак.
Адлия вазирлиги шикоят бўйича 15 кун ичида қарор қабул қилиши шарт.
40. Шикоят берган талабгор ёки лицензиат шикоят бўйича қарор қабул қилингунига қадар уни чақириб олишга ҳақли. Шикоятни чақириб олиш ёзма ёки электрон шаклда («Лицензия» АТ орқали) расмийлаштирилади.
41. Адлия вазирлиги шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
қарорни ўзгаришсиз қолдириш;
қарорга ўзгартишлар киритиш;
қарорни бекор қилиш ва зарур бўлган тақдирда, янги қарор қабул қилиш;
лицензияловчи орган ёки унинг мансабдор шахси зиммасига берилган шикоят моҳияти бўйича муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш.
42. Лицензияловчи органнинг қарори устидан шикоят қилинган тақдирда, шикоят Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан қарорнинг амал қилиши ва ижро этилиши тўхтатиб турилади, бундан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно.
6-боб. Лицензиялар реестрини юритиш
43. Лицензиялар реестри «Лицензия» АТда электрон шаклда юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.
44. Лицензиялар реестри автоматик тарзда шакллантирилади, унинг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш лицензияловчи органлар томонидан амалга оширилади.
Лицензияловчи органлар лицензиялар реестрини юритишда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиши лозим.
45. Лицензияловчи органлар қуйидаги маълумотларни лицензиялар реестрига ўз вақтида киритиб боришга жавоб беради:
лицензия қайта расмийлаштирилганлиги;
лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги;
лицензиянинг амал қилиши қайта тикланганлиги;
лицензиянинг амал қилиши тугатилганлиги;
лицензия бекор қилинганлиги.
46. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
лицензиатнинг реестр тартиб рақами, унинг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
лицензияловчи орган номи;
реестрга киритилган сана;
фаолият олиб бориш манзили (ҳисоб рўйхатига олинганидан кейин);
лицензиянинг ҳолати (амалда, тўхтатиб турилган, тугатилган, бекор қилинган);
лицензия ҳолати ҳар бир ўзгаришининг асослари ва санаси.
47. Лицензиатлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар базаси лицензияловчи органлар фойдаланиши учун шакллантирилади ва унда лицензиялашда киритиладиган барча маълумотлар сақланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
48. Лицензиат лицензия талаб ва шартларининг бажарилганлиги юзасидан лицензияловчи органга сохта, ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
49. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялаш
ПАСПОРТИ

1.

Лицензия номи:

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолият тури:

Хусусий нотариал фаолият

3.

Лицензия олувчилар тоифаси:

Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

4.

Лицензияловчи орган:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

5.

Лицензияни бериш учун асос бўлувчи маълумотлар (ҳужжатлар):

Комиссия қарори кўчирмаси.

Талабгор ҳақидаги маълумотларда қуйидагилар акс этади:

талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

6.

Лицензия беришни кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Лицензия учун давлат божи миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари

8.

Лицензия беришни кўриб чиқиш муддатлари:

5 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига, нотариал ҳаракатлар махфийлиги ва нотариус қасамёдига риоя этиш;

Нотариал палатага аъзо бўлиш;

нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал талабларни бажариш;

нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида 2 йил ишлаш;

нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузиш;

ҳар 3 йилда камида 1 марта ўзининг касбий малакасини ошириш;

лицензия олиш ва (ёки) уни қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш;

ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолатларини, шунингдек амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда юритиш;

лицензиатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган тақдирда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилиш.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Келишиш талаб этилмайди

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ

Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият нотариал фаолият ҳисобланади.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш
СХEМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Комиссия

1. Талабгор ягона танловни муваффақиятли топширганлиги бўйича комиссия қароридан кўчирмани «Лицензия» ахборот тизими орқали тегишли ҳудудий адлия бошқармасига юбориш.

1 иш кунида

2-босқич

Ҳудудий адлия бошқармаси

Талабгорга Лицензия бериш (беришни рад этиш) тўғрисида «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабар юбориш.

Бунда лицензия бериш тўғрисида хабар юборилганда:

давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома;

лицензия талаби ва шартларига риоя этишини тасдиқлаш ҳақидаги хабарнома юбориш.

2 иш куни ичида

3-босқич

Талабгор

(Ўзбекистон Республикаси фуқароси)

1. Лицензия талаби ва шартларига риоя этишини тасдиқлаш

2. Давлат божини тўлаш.

(базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари)

Хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 кун ичида

4-босқич

«Лицензия» ахборот тизими

1. ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган Лицензияни шакллантириш ва талабгорнинг «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига электрон шаклда юбориш.

Давлат божи тўланганда автоматик равишда

2. Лицензия ҳақидаги маълумотни «Лицензия» ахборот тизимида реестрга киритиш.

Талабгор шахсий кабинетига юборилганда автоматик равишда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
а) иккинчи хатбошидаги «80» рақами «74» рақами билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбошидаги «10» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин.
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
«111. Нотариус ўзининг иш ва дам олиш вақтини мустақил белгилайди.
Нотариус иш вақти ҳақида, шу жумладан иш вақти ўзгарган тақдирда ҳамда меҳнат таътилида бўлиш ёки ўз касбий малакасини ошириш муддатлари ҳақида «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим) тегишли маълумотларни киритади.
Нотариус иш вақтида иш жойида бўлиши шарт, узрли сабабларга кўра бўлмаслик ҳолатлари бундан мустасно»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Нотариал ҳаракатлар Тизим орқали амалга оширилади»;
иккинчи хатбошидаги «50» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«нотариус ҳамда унинг ходимлари хонаси видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиши, бунда видеоёзувлар камида бир ой давомида сақланиши таъминланиши»;
ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. 3-илованинг 11-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида икки йил ишлаганидан кейин ўз хоҳишига кўра Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган нотариуслар лавозимларининг энг кам сонидан кўп бўлмаган бошқа нотариал округда фаолиятини давом эттириши мумкин».
6. 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус фаолият юритиши шарт.
Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони нотариал округ нотариуслари томонидан охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади, бунда нотариал ҳаракатларнинг ойлик ўртача сони бир нотариусга бир ойда 300 — 400 та нотариал ҳаракатлар доирасида ҳисобланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)