Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/6-сон «Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 3034, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3034/1474-сон,)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқнинг
номи ва
1-бандидаги «илмий-техника дастурлари» деган сўзлар «илмий дастурлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а)
номидаги «илмий-техника дастурлари» деган сўзлар «илмий дастурлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Мазкур Низом давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартибини белгилайди.»;
г) илованинг
илова белгиси ва
номидаги «илмий-техника дастурлари» деган сўзлар «илмий дастурлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.