Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2022 йил 6 июндаги 175-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-1, 04.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3034-1/0585-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3034]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2022 йил 6 июндаги 175-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-1, 04.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3034-1/0585-сон)
Мазкур Низом давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2022 йил 6 июндаги 175-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-1, 04.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3034-1/0585-сон)
1. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 19 майдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-2, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3034-2/0504-сон)
2. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тегишли молия йили учун Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатларнинг прогноз параметрларида кўзда тутилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2022 йил 6 июндаги 175-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-1, 04.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3034-1/0585-сон)
2-боб. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маълумотлар (рўйхат)ни шакллантириш, умумлаштириш ва тасдиқлаш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тасарруфида илмий ёки олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идораларнинг Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларини мақсадга мувофиқлигини ўрганади, умумлаштиради ҳамда таҳлил асосида дастлабки рўйхатни шакллантиради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 19 майдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-2, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3034-2/0504-сон)
4. Агентлик дастлабки рўйхатни шакллантиришда давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказишдан ва қўллаб-қувватлашдан кутилаётган қуйидаги натижаларга амал қилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш қобилияти;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 19 майдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-2, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3034-2/0504-сон)
ижтимоий муаммолар ечимининг таъминланганлиги ва экспортга мўлжалланганлиги.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 19 майдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-2, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3034-2/0504-сон)
5. Агентлик Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
15 июнгача мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тасарруфида илмий ёки олий таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифларини қабул қилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 19 майдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-2, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3034-2/0504-сон)
15 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) шакллантирилган дастлабки рўйхатни ва маълумотларни тақдим этади.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон
Бунда, Агентлик томонидан тақдим этилаётган маълумотда Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни қайси хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш ва қанча муддат қўллаб-қувватланиши аниқ кўрсатилиши зарур.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
6. Адлия вазирлиги Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилган маълумотларни ҳар йили 15 ноябргача Агентликка тақдим этади.
Бунда, Адлия вазирлиги Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш патент ҳамкорлиги тўғрисидаги битим РСТ ёки тўғридан-тўғри (конвенцион процедура) патентлаш йўли орқали амалга оширилиши учун талаб этиладиган харажатлар (тегишли валюта маблағларида) миқдори кўрсатилган маълумотни (рўйхатни) Агентликка тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
7. Агентлик Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларни (рўйхатни) кўриб чиқиб, ҳар йили 1 декабргача тасдиқлаш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
8. Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхат асосида давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқини (патентларни) баҳолаш, шунингдек, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва кўллаб-қувватлаш харажатлари Жамғарма томонидан молиялаштирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2022 йил 6 июндаги 175-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-1, 04.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3034-1/0585-сон)
9. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманома берган илмий ёки олий таълим ташкилоти ва хорижий патент идораси (патент идораси агенти) ўртасидаги уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 19 майдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-2, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3034-2/0504-сон)
10. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойилларида мазкур Низомда белгиланганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари ёки халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойиллари қўлланилади.
11. Агентлик Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган хулосасига, таҳлил асосида дастлабки рўйхатни шакллантиришга масъул ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
12. Адлия вазирлиги Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилган маълумотларни, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни қўллаб-қувватлаш учун Патент ҳамкорлиги тўғрисидаги битим (PCT) ёки тўғридан-тўғри (конвенцион процедура) патентлаш йўли орқали талаб этиладиган харажатлар (тегишли валюта маблағларида) миқдори кўрсатилган маълумотни (рўйхатни) ўз вақтида ва тўғри тақдим этилишига масъул ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон
13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан келишилган.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 4 июнь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
2018 йил 4 июнь
Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
2018 йил 4 июнь
Фанлар академияси Президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2018 йил 4 июнь
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори в.б. Б. ОХУНОВ
Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларини хорижий давлатларда рўйхатга олиш бўйича таклифлар
(илованинг белгиси ва номи Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2022 йил 6 июндаги 175-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3034-1, 04.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3034-1/0585-сон)
Т/р
Патент номи, рақами ва олинган санаси
Патент эгаси
Қайси давлатда рўйхатга олиш таклиф этилмоқда
Хорижий давлатда патентлашдан мақсад
Харажатлар
Жами
шундан:
Патентлаш
Патентни амалда ушлаб туриш
шу жумладан:
1-йил
2-йил
3-йил
...йил
1.
2.
3.
4.
5.
..
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3034/1474-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3034-1/0585-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон; 19.05.2026 й., 10/26/3034-2/0504-сон)