1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3374]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 23 июнь,
200-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 23 июндаги 200-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига (бундан буён матнда Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалари деб юритилади) контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
контракт бўйича ҳарбий хизмат — Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида Ички ишлар вазирлиги орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат;
ҳарбий-касбий саралаш (бундан буён матнда саралаш деб юритилади) — фуқароларни (номзодларни) контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар комплекси (жисмоний имкониятларни баҳолаш, интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек ҳарбий хизмат учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатлар);
номзод — контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ҳақидаги аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
2. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ташкил қилинади.
3. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
а) номзодни дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш);
4. Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалари учун зарур ҳолларда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари, сўнгги беш йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1 — 3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар истисно тариқасида саралашнинг фақатгина психологик ўрганиш, тиббий кўрик ва махсус текширув босқичларидан ўтадилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ёш гуруҳларидан келиб чиқиб, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган (1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари) фуқаролар бир йил мобайнида саралашнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилинади ҳамда уларга ушбу босқич бўйича максимал балл берилади.
2-боб. Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар
6. Саралашда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этишлари мумкин:
ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган шахслар;
муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган қирқ ёшгача бўлган шахслар;
резервдаги ва захирадаги қирқ ёшгача бўлган офицерлар.
Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик курсларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.
7. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйи қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 1 августдаги 412-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3374-1, 07.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 10/22/3374-1/0597-сон)
3-боб. Саралаш тадбирларини ташкил этиш
9. Номзодни саралаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларининг Қоровул қўшинлари, Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонлари ва Ҳарбий тузилмаларнинг фаолиятини таъминлаш базаси бошлиғининг буйруғи билан тегишли ҳарбий тузилмаларда мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган таркибда доимий фаолият юритадиган саралаш комиссиялари (бундан буён матнда саралаш комиссиялари деб юритилади) ташкил этилади.
10. Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларидаги мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда саралаш комиссиялари раислари томонидан номзодлар учун қабул кунлари белгиланади (масалан, ҳафтанинг муайян кунлари ёки ойнинг муайян саналари).
11. Номзодларни Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига жалб қилиш мақсадида кадр органлари томонидан саралаш ўтказилишидан камида бир ой олдин ички ишлар органларининг расмий нашрларида, ички ишлар органларининг расмий веб-сайтида бўш лавозимлар бўйича маълумотлар, саралаш ўтказиш жойи ва кунлари, шунингдек хизматга қабул қилиш тартиби ва белгиланган имтиёзлар тўғрисидаги эълонлар жойлаштирилади.
12. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида ҳарбий қисмлар ҳудудига кириш жойларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.
13. Саралаш тадбирлари давомида фахрийлар кенгаши аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва номзодларнинг яқин қариндошлари (бундан буён матнда жамоатчилик вакиллари деб юритилади) иштирок этишлари мумкин.
Бунда, жамоатчилик вакиллари саралаш тадбирларини ўтказиш жараёни ва унинг натижаларидан норози бўлган тақдирда саралашнинг тегишли комиссияси раисига ёзма равишда мурожаат қилишлари ва ўз таклиф ҳамда эътирозларини билдиришлари мумкин. Жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
14. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш жойи ёки турган жойидаги Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Бунда, аризада номзоднинг паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари кўрсатилиши лозим.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 1 октябрдаги 569-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3690, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)
Саралаш тадбирлари бошланганидан кейин мурожаат қилган номзодлар ушбу саралашда эмас, балки кейинги саралашда иштирок этишлари мумкин бўлади.
15. Номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, аризада контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим.
16. Навбатдаги саралаш тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалари томонидан саралашда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодларга саралаш тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.
17. Саралаш комиссиясининг навбатдаги қабул куни давомида номзодларни дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилади.
18. Номзод дастлабки ўрганиш вақтида саралаш комиссиясига ўзини таништиради ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни комиссия котибига кўрсатади.
19. Саралаш комиссияси котиби саралаш учун ҳозир бўлган номзод ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки ўрганиш натижасини қайд этиш журналига киритади.
20. Номзод мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида саралаш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга саралашнинг кейинги босқичида иштирок этишга рухсат берилмайди.
21. Дастлабки ўрганиш давомида саралаш комиссиясининг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар тушунтирилиши ҳамда номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истаги бор ёки йўқлиги аниқланиши лозим.
22. Саралаш комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Бунда, номзоднинг бўйи талабга жавоб берганда ҳамда номзод контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган ҳолларда саралаш комиссияси томонидан номзодни кейинги босқичга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
23. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича хизматга номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
26. Кадр органи бошлиғи дастлабки ўрганиш натижалари эълон қилинган куни жисмоний тайёргарлик синови ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида номзодларни хабардор қилади.
27. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси асосида амалга оширилади.
Бунда, номзодга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 30 баллни ташкил этади.
28. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари саралаш комиссияси аъзолари томонидан тушунтирилади.
29. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
30. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида саралаш комиссия аъзолари томонидан баҳоланади.
31. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти номзодларга эълон қилинади.
Қайднома саралаш комиссиясининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича синовда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.
32. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.
Саралашнинг якуний натижаларини ҳисоблашда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан тўпланган баллар якуний суҳбат давомида тўпланган баллар билан биргаликда қўшиб ҳисобланади.
33. Қониқарсиз баҳоланган номзод жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
6-боб. Номзодларни психологик ўрганиш
34. Жисмоний тайёргарлик даражаси қониқарли баҳоланган номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини аниқлаш мақсадида психологик ўрганиш ўтказилади.
35. Номзодларни психологик ўрганиш мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ психологик ўрганиш методикаси асосида тест шаклида амалга оширилади.
36. Саралаш комиссияси аъзоси бўлган психолог психологик тест саволлари ва уларнинг жавоблари сақланиши ҳамда ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.
37. Тест синовининг натижалари бўйича саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан шу куннинг ўзида психологик тест синовлари натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади ҳамда комиссия котибига топширилади.
Психологик ўрганиш натижалари қайднома расмийлаштирилган куннинг ўзида номзодларга эълон қилиниши лозим.
38. Саралаш комиссияси томонидан психологик ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мувофиқлиги ҳақида;
номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига номувофиқлиги ҳақида.
39. Психологик ўрганиш натижалари қониқарсиз бўлган номзод тест синовини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
40. Психологик тадбирлардан муваффақиятли ўтган номзодларга мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ҳарбий-касбий саралаш картаси тўлдирилади. Ҳарбий-касбий саралаш картаси комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Якуний суҳбат саралаш комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ якуний суҳбатни ўтказиш методикаси асосида ўтказилади.
42. Жамоатчилик вакиллари саралаш тадбирларини реал вақт режимида (онлайн) кузатиб боришлари учун якуний суҳбат видеокузатув (онлайн трансляция) остида ўтказилади.
43. Якуний суҳбатдан ўта олмаган номзодлар якуний суҳбатни натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
44. Саралаш комиссияси котиби томонидан номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва якуний суҳбат тадбирларида тўплаган баллари умумлаштирилиб, натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда Саралаш натижалари бўйича қайднома (бундан буён матнда қайднома деб юритилади) расмийлаштирилади. Умумлаштирилгандаги максимал балл — 60 баллни ташкил этади.
45. Қайднома саралаш комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади.
Қайдноманинг кўчирма нусхаси номзодлар ва бошқа фуқаролар кўриши учун қулай бўлган жойда (ахборот стендлари ёки ички ишлар органларининг хизмат бинолари деворларида) илиб қўйилади.
46. Ҳарбий тузилмалардаги мавжуд бўш лавозимлар сонини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва якуний суҳбатнинг умумлаштирилган натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган номзодлар хизматга қабул қилинади.
47. Агар икки ёки бир нечта номзодларнинг умумий тўплаган баллари тенг бўлиб қолса, уларнинг психологик ўрганиш тадбирида қайд этган натижаси инобатга олинган ҳолда энг яхши кўрсаткичга эга номзод танлаб олинади.
48. Саралаш тадбирлари бошланишидан олдин дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, психологик ўрганиш ҳамда якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмасининг бошлиғи буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
49. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар саралашнинг тегишли босқичи бўйича натижалар эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида тақдим этилиши мумкин.
50. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
51. Саралаш тадбирлари давомида расмийлаштирилган барча ҳужжатлар (дастлабки ўрганиш варақалари, қайдномалар ва комиссия баённомаларининг нусхалари) номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига бириктириб қўйилади.
52. Якуний суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилади.
53. Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар ҳарбий тузилмалар кадр органлари томонидан берилади.
54. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) талабларига мувофиқ ўтказилади.
55. Тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
9-боб. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш
56. Дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, психологик ўрганиш ва якуний суҳбатдан муваффақиятли ўтган ҳамда тиббий кўрикдан ҳарбий хизматга яроқли деб топилган номзодлар махсус текширувдан ўтказилади, шунингдек, давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар билан ишлайдиган лавозимларга қабул қилинадиган номзодларга махфий маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирилади, бундан махфий маълумотлар билан ишлаш учун белгиланган шаклдаги рухсатномага эга бўлган номзодлар мустасно.
Махсус текширув ҳамда давлат сири билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириш талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.
57. Махсус текширув натижаларига кўра, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган номзодларга ёзма равишда хабарнома юборилади.
58. Кадр органлари томонидан ҳарбий хизматга яроқли ҳамда махсус текширув хулосасига кўра ҳарбий хизматга қабул қилиниши мақсадга мувофиқ деб топилган номзодга шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади.
10-боб. Якуний қоида
59. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари (Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари, Ҳарбий тузилмаларнинг фаолиятини таъминлаш базаси) дастлабки ўрганиш комиссиясининг
ТАРКИБИ
Комиссия раиси:
Қўшин қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари (База бошлиғининг биринчи ўринбосари).
Комиссия аъзолари:
Кадрлар бўлими бошлиғи;
Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳарбий хизматчиси;
Тиббиёт бўлими ҳарбий хизматчиси;
Мутахассис-психолог;
Тегишли соҳавий хизмат ҳарбий хизматчилари.
Комиссия котиби:
Кадрлар бўлими (бўлинмаси) ҳарбий хизматчиси.
Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари (Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари, Ҳарбий тузилмаларнинг фаолиятини таъминлаш базаси) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш комиссиясининг
ТАРКИБИ
Комиссия раиси:
Қўшин қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари (База бошлиғининг биринчи ўринбосари).
Комиссия аъзолари:
Жисмоний тайёргарлик бўйича масъул ҳарбий хизматчи;
Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳарбий хизматчиси;
Тиббиёт бўлими ҳарбий хизматчиси.
Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари (Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари, Ҳарбий тузилмаларнинг фаолиятини таъминлаш базаси) психологик ўрганиш комиссиясининг
ТАРКИБИ
Комиссия раиси:
Қўшин қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари (База бошлиғининг биринчи ўринбосари).
Комиссия аъзолари:
Мутахассис-психолог;
Шахсий хавфсизлик бошқармаси (бўлими) бошлиғи;
Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳарбий хизматчиси;
Тиббиёт бўлими ҳарбий хизматчиси.
Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари (Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари, Ҳарбий тузилмаларнинг фаолиятини таъминлаш базаси) якуний суҳбат комиссиясининг
ТАРКИБИ
Комиссия раиси:
Қўшин қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари (База бошлиғининг биринчи ўринбосари).
1. Комиссиялар таркибига келишув асосида фахрийлар кенгаши аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда бошқа мансабдор шахслар ёки мутахассислар ҳам киритилиши мумкин.
2. Саралаш комиссиясининг навбатдаги йиғилишида узрли сабабларга кўра, (хизмат сафарида, даволанишда, ўқишда ва малака оширишда бўлганда) қатнаша олмайдиган комиссия аъзосининг ўрнига комиссия раисининг рухсати билан унинг ўринбосарларидан бири ёки масъул ҳарбий хизматчи (ходим) таклиф этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Сиздан Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари (Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари, Ҳарбий тузилмаларнинг фаолиятини таъминлаш базаси)нинг оддий аскар (офицер)лар таркиби лавозимларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун ўтказиладиган номзодлар саралашида иштирок этишимга рухсат беришингизни сўрайман.
Хизмат заруратига кўра лозим топилган ҳудудда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.
Паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари _________________________.
(серияси ва рақами)
________________________________ (имзо)
_______________________________ (Ф.И.О.)
20___ йил «____» _____________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки ўрганиш натижасини қайд этиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Сана
Ф.И.О.
Туғилган йили, ойи ва куни
Маълумоти ва мутахассислиги
Телефон рақами
Дастлабки ўрганиш натижаси
Номзоднинг имзоси
1
2
3
4
5
6
7
8
1.
2.
3.
...
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси
1. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод саралаш комиссиясининг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатиши лозим.
2. Номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари саралаш комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.
3. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
4. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);
оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.
12. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.
Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.
Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
чалқанча ётилади;
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси натижалари бўйича
ҚАЙДНОМА
20__ йил «____» ____________
1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:
Т/р
Номзоднинг Ф.И.О.
Машқларнинг номи ва баҳолаш
Умумий балл
Ёш гуруҳи
Тўсинда (турникда) тортилиш
100 метрга югуриш
3000 (1000) метрга югуриш
натижа
балл
натижа
балл
натижа
балл
1.
2.
3.
4.
5.
...
2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:
Т/р
Номзодларнинг Ф.И.О.
Машқларнинг номи ва баҳолаш
Умумий балл
Ёш гуруҳи
куч ишлатиш машқлари комплекси
100 метрга югуриш
1000 метрга югуриш
натижа
балл
натижа
балл
натижа
балл
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
9.
...
Комиссия аъзолари:
__________________________
(имзо)
_______________________
(Ф.И.О.)
__________________________
(имзо)
_______________________
(Ф.И.О.)
__________________________
(имзо)
_______________________
(Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Психологик ўрганиш методикаси
1. Номзодларни психологик ўрганиш психологик тест (бундан буён матнда тест деб юритилади) синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
2. Тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланклари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Психологик таъминлаш бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилади.
3. Психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ таркибида ўтказилиши мумкин.
4. Психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.
ақл-заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;
мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилияти;
шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги.
6. Тест бошлангунга қадар номзодлар соғлиғининг ҳолати суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар шу куни тест синовига қўйилмайди. Бундай ҳолларда номзодга бошқа куни қайта тест синовидан ўтиш учун рухсат берилиши лозим.
7. Психологик ўрганиш давомида номзодларга икки қисмдан иборат бўлган тест асосида вазифалар берилади.
Бунда, биринчи қисмда (интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш) номзодларга 40 та топшириқдан иборат бўлган 3 та вазифа, иккинчи қисмда эса, (психоэмоционал барқарорлик даражасини ўрганиш) 141 та саволдан, шунингдек жавобларнинг самимий ёки носамимийлигини аниқлаш йўналиши бўйича бериладиган 15 та саволдан иборат 1 та вазифа берилади.
8. Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 1 соат 30 дақиқа, шунингдек ҳар бир вазифани ўқиб чиқиш учун қўшимча 5 дақиқадан — умумий 1 соат 50 дақиқа вақт берилади.
9. Саволларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, жавоб вариантлари берилиши ёки берилмаслиги мумкин. Номзодлар тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
11. Тест синовларини ўтказиш вақтида синовлар ўтказилаётган хонада номзодлар ҳамда комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
12. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари 2 кун ичида мазкур методиканинг 1-иловасига мувофиқ Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида комиссия аъзолари томонидан ҳисоблаб чиқилади.
13. Тест синовининг натижалари бўйича, у ўтказилган кундан бошлаб 2 кун ичида комиссиянинг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан мазкур методиканинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади.
14. Психологик ўрганиш натижалари қайднома расмийлаштирилган куннинг ўзида номзодларга эълон қилиниши лозим.
Интеллектуал ривожланганлик даражаси бўйича натижа
Психоэмоционал барқарорлик даражаси бўйича натижа
Якуний хулоса
1-вазифа
2-вазифа
3-вазифа
4-вазифа
Асаб-руҳий турғунлик шкаласи
Коммуникатив қобилиятлар шкаласи
Ташкилотчилик қобилиятлари шкаласи
Самимийлик шкаласи
1.
2.
3.
4.
...
Комиссия аъзолари:
______________________
______________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
______________________
______________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
______________________
______________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича 20__ йил «___»_________ги ___-сон, психологик тест синовлари натижалари бўйича 20__ йил «___»_________ги ___-сон қайдномалар
Комиссия раиси _____________________________________________________________________ (имзо ва Ф.И.О.)
Комиссиякотиби ____________________________________________________________________ (имзо ва Ф.И.О.)
М.Ў. (гербли)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Якуний суҳбатни ўтказиш методикаси
1. Якуний суҳбат номзодларнинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек ҳарбий хизматчи учун зарур бўлган бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатларга эгалигини аниқлаш мақсадида ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича ҳамда ҳарбий хизматга оид умумий билимларини баҳолаш орқали оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.
2. Якуний суҳбат саралаш комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.
3. Якуний суҳбат саволлари базаси Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий тузилмалари бошқарув аппарати томонидан тегишли соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади ва вазирликнинг расмий веб-сайтига мунтазам равишда жойлаштириб борилади.
Бунда, номзодларга Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилмаган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
4. Якуний суҳбат ўтказилишидан бир соат олдин саралаш комиссияси аъзолари иштирокида компьютерда махсус дастурдан фойдаланган ҳолда саволлар базасидан ҳар бир фандан 1 тадан — жами 3 та савол кўрсатилган билетлар шакллантирилади. Билетларда саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.
5. Номзодлар якуний суҳбат ўтказиладиган хонага биометрик паспорти ёки идентификация ID-картасини ёхуд хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.
6. Номзодларга якуний суҳбат ўтказиш бўйича асосий тушунчалар ва зарур маълумотлар танлов тадбири бошланишидан олдин саралаш комиссияси аъзолари томонидан берилади.
7. Номзодлар билетни ихтиёрий равишда танлаб олади ва ундаги саволларга ихтиёрий кетма-кетликда жавоб беради.
Ҳар бир билетда қуйидаги йўналишлар бўйича саволлар киритилади:
биринчи савол — ҳуқуқшунослик фани;
иккинчи савол — тарбия фани;
учинчи савол — ҳарбий хизматга оид умумий билимларини аниқлашга қаратилган савол.
8. Номзодларга саволларга тайёргарлик кўришлари учун 15 дақиқа вақт берилади. Агарда номзод ушбу вақтдан фойдаланишни лозим деб топмаса, тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат этилади.
9. Номзодларнинг билетга тайёргарлик кўришлари учун якуний суҳбат ўтказиш хонасига туташ бўлган алоҳида аудитория ажратилади. Унга 5 нафаргача номзодлар киритилиб, билетларга тайёргарлик кўриш жараёни Саралаш комиссияси котиби томонидан назорат қилинади.
10. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб, қуйидаги мезонлар асосида ҳар бир савол бўйича «10» баллик тизимда баҳоланади:
номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — 8 — 10 балл;
номзод мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 5 — 7 балл;
номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 3-4 балл;
номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда — 1-2 балл;
номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — балл қўйилмайди.
11. Номзодларга қўйилган баллар умумлаштирилади. Бунда, якуний суҳбат давомида тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 30 баллни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
___________________________
__________________________
(Саралаш комиссияси раисининг
унвони, Ф.И.О. ва имзоси)
20___ йил «_____» __________.
20__ йил «___» __________
Тошкент шаҳри
Саралаш натижалари бўйича
ҚАЙДНОМА
Комиссия раиси:
__________________________________________________________________(саралаш комиссияси раисининг Ф.И.О. ва унвони)
Комиссия аъзолари:_________________________________________________________(саралаш комиссияси аъзолари)