1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига «оилабай» ёндашув тизимини жорий этиш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш, бунга жавобгар бўлган вазирлик ва идораларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда хотин-қизларни касбга ўқитиш тизимини янада жадаллаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
1. 2022 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинсин, бунда:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
ҳар бир хонадон аҳволини ўрганиб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.07.00 Боқувчисини йўқотган оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳар бир оилани индивидуал ижтимоий ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
аҳоли мурожаатлари асосида ва ижтимоий ҳимоя режасининг ижросини ўрганиш жараёнида ижтимоий хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб бориш;
мураккаб ва юқори технологик тиббий амалиётларга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия буюмларига ва шу каби бошқа ижтимоий хизматларга оилаларнинг эҳтиёжи бўйича тавсиялар ва буюртмалар бериш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш]
ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатилиши устидан мониторинг олиб бориш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
б) Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш штаби) 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин ва унга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида қуйидаги вазифалар юклатилсин:
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар]
оилалардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишда комплекс ёндашув тизимини йўлга қўйиш;
оилалардаги ижтимоий муаммоларни аниқлаш учун хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорлик қилиш;
оилаларни иқтисодий ночор аҳволдан чиқариш ва меҳнат орқали барқарор даромад манбаи билан таъминлаш чораларини кўриш;
соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш ҳамда тиббий ёрдамга муҳтож оилаларга ўз вақтида сифатли тиббий кўмак кўрсатилишини ташкиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
юридик кўмак кўрсатиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Мувофиқлаштириш штабининг ишчи органи этиб Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси белгилансин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг)]
Мувофиқлаштириш штаби бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)ларда мутасадди вазирлик, идора ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимларидан иборат Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаби (кейинги ўринларда — Ҳудудий штаб) фаолиятини ташкил этсин.
Ҳудудий штаблар маҳаллардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан фуқароларнинг ижтимоий муаммолари бўйича киритилган тавсиялар ва буюртмаларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва тегишли хизматларнинг кўрсатилишга масъул этиб белгилансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 ноябрга қадар:
а) маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ҳар икки ҳафтада Ҳудудий штабларга қуйидаги маълумотлар киритиб борилади:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
маҳаллаларда хонадонлар аҳволи, оилалардаги ҳақиқий ҳолат асосида уларнинг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжи;
маҳаллалардаги оилаларни ўрганиш натижалари бўйича уларга аниқ ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича маълумотлар;
мураккаб ва юқори технологик операцияларга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия буюмларига ва шу каби бошқа ижтимоий хизматларга оилаларнинг эҳтиёжи бўйича тавсиялар ва буюртмалар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
маҳаллаларда хонадонлар аҳволини кузатиб бориш ҳамда аҳоли мурожаатлари асосида уларга ижтимоий хизмат кўрсатилишининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича маълумот;
б) Ҳудудий штаблар маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларидан келиб тушган маълумотларни ўз ҳудуди кесимида умумлаштирган ҳолда икки кун муддатда уларни Мувофиқлаштириш штабига юборади;
в) Мувофиқлаштириш штаби келиб тушган маълумотлар асосида уч кун муддатда ҳақиқатда ижтимоий хизматга эҳтиёжманд бўлган оилаларга Ҳудудий штаб аъзосининг масъул ходими томонидан манзилли ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкиллаштиради.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
3. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан кўрсатилаётган молиявий, техник ва эксперт кўмаги асосида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими негизида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» автоматлаштирилган махсус электрон модулини (кейинги ўринларда — «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули) 2022 йилнинг 1 августига қадар ишлаб чиқсин ва унинг ишга туширилишини таъминласин.
Белгилансинки, «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
маҳаллаларда оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни ахборот-коммуникацион технологиялар асосида амалга ошириш бўйича махсус электрон дастурий таъминот ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
фойдаланувчиси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳисобланади;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг таркибий қисми бўлиб, унинг функционал имкониятларини кенгайтириш, такомиллаштириш ҳамда техник қўллаб-қувватлаш Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади;
маҳаллаларда давлат ижтимоий хизматини ёки ёрдамини кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлигини амалга оширишга хизмат қилади.
4. Белгилансинки:
а) 2022 йил 1 августдан бошлаб, дастлаб Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Бунда, Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант маблағлари ҳамда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан планшетлар билан таъминланади;
б) 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, республиканинг бошқа барча маҳаллаларида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Молия вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган планшетларни «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига тақдим этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ва молия вазири ўринбосари Ж.И. Абруев мазкур бандда белгиланган вазифаларни самарали ва тўлақонли амалиётга татбиқ этиш бўйича шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари]
5. Белгилансинки, маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари орқали «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модулини жорий этишнинг қуйидаги уч босқичини назарда тутувчи тартиб белгиланади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
а) биринчи босқичда — «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули доирасида маҳаллаларда ижтимоий хизматларга муҳтож бўлган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражаси автоматлаштирилган тарзда объектив қарор қабул қилиш орқали баҳоланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Бунда, оилаларнинг маълум бир турдаги давлат ижтимоий хизматига бўлган эҳтиёжи фуқаролардан қўшимча ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда сўровнома тарзда баҳолаш мезонларига мувофиқ аниқланади;
б) иккинчи босқичда — «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модулида ҳар бир ижтимоий хизматга муҳтож бўлган оилалар учун индивидуал ижтимоий режалар тузилади.
Бунда, индивидуал ижтимоий режалар оилаларга комплекс ёки маълум бир турдаги ижтимоий хизмат кўрсатилишига қараб тузилади;
в) учинчи босқичда — индивидуал ижтимоий режаларга мувофиқ оилаларга ижтимоий хизматларнинг кўрсатилиши жараёни «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали мониторинг қилинади.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С. Турдиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда янги тизим асосида муҳтож оила ва фуқароларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига мақсадли ёрдам бериш ишларининг маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ташкил этилишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова):
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар планшетларни «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модулидан фойдаланилиш дастурий таъминоти билан таъминлаш чораларини кўрсин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда жойларда «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модулининг самарали ишлашини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига янги тизим асосида ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини маҳалла даражасида мувофиқлаштириб борсин.
7. Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Хотин-қизларни, энг аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар таркибидаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали уларни иқтисодий ночор қатламдан чиқариш ҳамда улар орасидаги ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида қуйидагилар тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
а) қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:
хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишга йўналтириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.32.00 Малака тоифалари]
давлат буюртмаси асосида касбга ўқитилган хотин-қизларнинг малака даражасини баҳолаш ва уларга малака сертификатини бериш;
хотин-қизларни касбга ўқитишни молиялаштириш;
б) 2022-2023 йилларда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
в) қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат буюртмаси асосида умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчи курс ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ:
ўқувчи-қизларни ахборот технологиялари бўйича қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш;
давлат буюртмаси асосида ўқувчи-қизларни ахборот технологиялари бўйича қўшимча курсларга йўналтириш;
давлат буюртмаси асосида қўшимча курсда ўқитилган ўқувчи-қизларнинг малака даражасини баҳолаш ва уларга малака сертификатини бериш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, нодавлат таълим ташкилотларида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи хотин-қизга касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.01.00 Аёллар меҳнати;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
битирувчи курс ўқувчи-қизларни қўшимча курсларга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, ахборот технологиялари йўналишида нодавлат таълим ташкилотларида ўқиган ва тегишли малакага эга бўлган ўқувчи-қизларни ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг бўш турган бино-иншоотлари тадбиркорлик субъектларига нодавлат таълим ташкилотлари ва «Ўқув-ишлаб чиқариш полигони»ни ташкил этиш ҳамда хотин-қизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага берилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом.
хотин-қизларни касб-ҳунарга тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи муҳандис-усталарнинг малакаси хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда ошириб борилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.01.00 Аёллар меҳнати]
10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда «Бандлик хизмати» ахборот тизимида хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи алоҳида модуль ишлаб чиқсин:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
хотин-қизларга ажратилган маблағлар (субсидия, стипендия), уларнинг ўқишни тугатган вақти ҳамда бандлиги ҳолати каби маълумотлар.
11. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.03.00 Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий суғурта бўйича битимлар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модулида ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш» мавзусидаги ўқув-курсларида ўқитиш, шу жумладан уларга масофавий тарздаги семинарларни ташкил этиш чораларини кўрсин;
Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ижтимоий ҳимояга масъул вазирлик ва идораларнинг мутахассисларида комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни кўрсатишга оид билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида анъанавий ва масофавий ўқув курсларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.
Белгилансинки, ўқув курслари ва семинарларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
12. Бошқарув самарадорлиги агентлиги (У. Хусаинов) Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З. Махкамова) билан биргаликда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини икки йиллик меҳнат фаолиятининг ижобий натижаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг хизмат поғонасини кўтариш бўйича вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклифлар киритиб борсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.03.00 Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий суғурта бўйича битимлар]
13. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига комплекс ёндашув тизими асосида ёрдам бериш ишларини ташкил қилиш ва такомиллаштиришда кенг жамоатчилик, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйсин.
14. Белгилансинки, масъул вазирлик ва идоралар бўлинмалари томонидан тегишлилиги бўйича келиб тушган ижтимоий хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги йўлланмалар ўз вақтида кўриб чиқилиши, тегишли ижтимоий хизматларнинг тўлақонли кўрсатилишига масъул вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
15. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти, аҳамияти ҳамда вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
16. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар олти ой якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 июнь,
ПҚ-300-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон қарорига 1-ИЛОВА
Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби
ТАРКИБИ
1.
Ж.А. Қўчқоров
—
Бош вазир ўринбосари, Штаб раҳбари
2.
З.Б. Махкамова
—
Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг раиси, Штаб раҳбарининг ўринбосари
3.
С. Турдиев
—
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари
4.
С.Б. Артикова
—
Бош прокурор ўринбосари
5.
Б.Т. Абдуллаев
—
Ички ишлар вазири ўринбосари
6.
Ж.И. Абруев
—
Молия вазири ўринбосари
7.
М.М. Мирзаев
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
Изоҳ. Штаб аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон қарорига 2-ИЛОВА
Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Муддати
Масъул ижрочилар
I. Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш
1.
Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби фаолиятини ташкил этиш.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)ларда мутасадди вазирлик, идора ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимларидан иборат Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаби фаолиятини ташкил этиш.
Бир ҳафта муддатда
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(Ж. Қўчқоров),
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Махкамова)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими негизида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» автоматлаштирилган махсус электрон модули фаолиятини ташкил этиш.
«Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули асосида:
маҳаллаларда оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш;
маҳаллаларда давлат ижтимоий хизматини ёки ёрдамини кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлигини амалга ошириш.
2022 йилнинг 1 августига қадар
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Махкамова),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов)
3.
Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этиш.
Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаолларини ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант маблағлари ҳамда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан планшетлар билан таъминлаш.
2022 йил 1 августдан бошлаб
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Махкамова),
Молия вазирлиги
(Ж. Абруев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси
(келишув асосида)
4.
Республиканинг барча маҳаллаларида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ жорий этиш.
Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан планшетларни харид қилиш ҳамда уларни «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига тақдим этиш.
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Махкамова),
Молия вазирлиги
(Ж. Абруев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси
(келишув асосида)
5.
Янги тизим асосида муҳтож оила ва фуқароларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига мақсадли ёрдам бериш ишларининг маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш.
Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда киритиш.
Бир ой муддатда
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Махкамова),
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги
(С. Турдиев),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
6.
Планшетларни «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модулидан фойдаланилиш дастурий таъминоти билан таъминлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда жойларда «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модулининг самарали ишлашини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига янги тизим асосида ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини маҳалла даражасида мувофиқлаштириб бориш.
2022 йил 1 ноябрга қадар
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Махкамова),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов)
7.
Янги тизим асосида Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ижтимоий ҳимояга масъул вазирлик ва идораларнинг мутахассисларида тегишли кўникмаларни шакллантириш.
1. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модулида ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш» мавзусидаги ўқув-курсларида ўқитиш, шу жумладан уларга масофавий тарздаги семинарларни ташкил этиш чораларини кўриш.
2. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ижтимоий ҳимояга масъул вазирлик ва идораларнинг мутахассисларида комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни кўрсатишга оид билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида анъанавий ва масофавий ўқув курсларини ташкил қилиш чораларини кўриш.
Бир ой муддатда
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Махкамова),
Молия вазирлиги
(Ж. Абруев),
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси
(келишув асосида),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
II. Хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш
8.
«Бандлик хизмати» ахборот тизимида хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи алоҳида модуль ишлаб чиқиш.
хотин-қизларга ажратилган маблағлар (субсидия, стипендия), уларнинг ўқишни тугатган вақти ҳамда бандлиги ҳолати каби маълумотлар.
Бир ой муддатда
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(Н. Хусанов)
9.
Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириб бориш.
Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш учун келгуси йилнинг I ярим йиллиги учун ҳар йили декабрга қадар, II ярим йиллиги учун ҳар йили июнга қадар давлат буюртмасини шакллантириш.
Ҳар йили июнь ва декабрь ойларида
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(Н. Хусанов),
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Махкамова),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
10.
Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчи курс ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириб бориш.
Умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар ва профессионал таълим муассасалари битирувчи курс ўқувчи қизларини асосий таълим жараёнига таъсир этмаган ҳолда қисқа муддатли давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида ахборот технологиялари бўйича ташкил этилган таълим курсларида ўқитиш бўйича ҳар йили декабрь ойида давлат буюртмасини шакллантириш.
Ҳар йили декабрь ойида
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Махкамова),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(Н. Хусанов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида шакллантирилган давлат буюртмасига мувофиқ давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида хотин-қизларни касбга ўқитиш ҳамда уларга малака сертификати беришни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари — давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;
хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаси (кейинги ўринларда — давлат буюртмаси) — меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш учун бериладиган буюртма.
3. Хотин-қизларни касбга ўқитиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
касби (мутахассислиги) мавжуд бўлмаганда;
мавжуд касбий кўникмаларига мақбул иш йўқлиги сабабли касбни (мутахассисликни) ўзгартириш зарурати бўлганда;
касбий кўникмалари мавжуд бўлмаганлиги ёки етарли бўлмаганлиги, касбига (мутахассислигига) доир талаблар ўзгартирилганлиги боис малака ошириши зарур бўлганда;
аввалги касби (мутахассислиги) бўйича иш бажариш қобилияти йўқотилганда.
4. Хотин-қизларни касбга ўқитиш:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган касбга ўқитиш масканларида;
вазирлик ва идоралар тизимидаги профессионал таълим муассасаларида ташкил этилган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларида;
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотларида амалга оширилади.
2-боб. Давлат буюртмасини шакллантириш
5. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Туман (шаҳар) ҳокимликлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари оила ва хотин-қизлар бўлимлари билан биргаликда келгуси йилнинг I ярим йиллиги учун ҳар йили 10 декабрга қадар, II ярим йиллиги учун ҳар йили 10 июнга қадар:
ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганади;
касбга ўқитишга эҳтиёжи бўлган хотин-қизларнинг касб йўналишлари кесимида давлат буюртмасини ишлаб чиқади;
ишлаб чиқилган давлат буюртмасини тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашларга (кейинги ўринларда — ҳудудий кенгашлар) тақдим этади.
7. Ҳудудий кенгашлар тақдим этилган давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади ва беш кун ичида тасдиқлайди.
Давлат буюртмасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳудудий кенгашлар томонидан амалга оширилади.
3-боб. Давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишга йўналтириш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари билан биргаликда:
ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган касбга ўқитиш бўйича белгиланган таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади;
ўқитиш тақсимотига асосан таълим ташкилотларида хотин-қизларни касбга ўқитиш ишларини ташкил этади;
касбга ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиб боради;
4-боб. Давлат буюртмаси асосида касбга ўқитилган хотин-қизларнинг малака даражасини баҳолаш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқиган хотин-қизларнинг малака даражасини баҳолаш учун уларнинг малакани баҳолаш марказларига, шу жумладан «Ишга марҳамат» мономарказларида ташкил этилган малакани баҳолаш марказларига юборилишига кўмаклашади.
Бунда, нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқиган хотин-қизлар малака даражасини баҳолатиш учун ўзлари тегишли тартибда ихтиёрий равишда мурожаат қилиши мумкин.
10. Малакани баҳолаш марказлари томонидан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарори билан тасдиқланган Малака даражаларига эришиш схемаси асосида касбга ўқитилган хотин-қизлар малакаси баҳоланади;
баҳолашдан муваффақиятли ўтган хотин-қизларга ўн кун ичида малака сертификати берилади.
11. Хотин-қизларни касбга ўқитиш билан боғлиқ фаолият Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлари ҳисобидан тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.
Бунда, нодавлат таълим ташкилотларида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи хотин-қизга касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.
6-боб. Якунловчи қоида
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси.
Давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишни амалга ошириш
1. Ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганади.
2. Касбга ўқитишга эҳтиёжи бўлган хотин-қизларнинг касб йўналишлари кесимида давлат буюртмасини ишлаб чиқади.
3. Ишлаб чиқилган давлат буюртмасини ҳудудий кенгашларга тасдиқлаш учун киритади.
Ҳар йили 10 декабрга қадар
(келгуси йилнинг I ярим йиллиги учун),
Ҳар йили 10 июнга қадар
(II ярим йиллик учун)
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлари
1. Тақдим этилган хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади.
2. Давлат буюртмасини тасдиқлайди.
5 кун ичида
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари
1. Тасдиқланган давлат буюртмаси асосида таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади.
2. Ўқитиш тақсимотига асосан таълим ташкилотларида хотин-қизларни касбга ўқитиш ишларини ташкил этади.
3. Касбга ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиб боради.
2022-2023 йилда бандлигига кўмаклашиладиган хотин-қизлар сони
шундан, қуйидагилар ҳисобига:
Касб-ҳунарга ўқитиш
Тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитиш
Ишга жойлашишга кўмаклашиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш
Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилишни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратиш
2022 йил
2023 йил
2022 йил
2023 йил
2022 йил
2023 йил
2022 йил
2023 йил
2022 йил
2023 йил
2022 йил
2023 йил
Республика бўйича
383 565
444 215
81 271
111 994
7 490
8 240
185 684
203 956
80 683
88 748
28 437
31 277
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
24 423
29 203
4 131
6 782
420
462
12 926
14 319
5 830
6 413
1 116
1 227
2.
Андижон вилояти
43 434
47 071
7 350
7 480
754
829
25 447
27 892
7 044
7 748
2 839
3 122
3.
Бухоро вилояти
23 580
28 675
3 856
7 082
250
275
9 221
10 043
4 580
5 035
5 673
6 240
4.
Жиззах вилояти
22 088
24 725
5 080
6 115
236
260
7 151
7 766
8 916
9 808
705
776
5.
Қашқадарё вилояти
29 381
33 533
7 518
9 482
482
531
11 454
12 601
7 312
8 043
2 615
2 876
6.
Навоий вилояти
11 761
15 292
3 185
5 857
309
340
5 115
5 628
2 223
2 445
929
1 022
7.
Наманган вилояти
37 053
42 208
7 576
9 883
313
345
19 833
21 715
5 847
6 432
3 484
3 833
8.
Самарқанд вилояти
35 218
40 790
6 310
8 992
272
299
18 260
20 086
8 263
9 089
2 113
2 324
9.
Сурхондарё вилояти
26 730
30 158
7 735
9 263
708
779
9 006
9 907
7 459
8 205
1 822
2 004
10.
Сирдарё вилояти
18 444
21 937
4 576
6 683
44
48
7 189
7 908
5 442
5 986
1 193
1 312
11.
Тошкент вилояти
29 237
35 375
4 769
8 460
555
611
16 667
18 334
5 284
5 812
1 962
2 158
12.
Фарғона вилояти
46 067
50 520
9 152
9 914
1 942
2 136
26 588
29 247
6 617
7 279
1 768
1 944
13.
Хоразм вилояти
23 949
28 601
5 835
8 675
1 108
1 219
10 998
12 098
4 255
4 681
1 753
1 928
14.
Тошкент шаҳри
12 200
16 127
4 198
7 326
97
106
5 829
6 412
1 611
1 772
465
511
Изоҳ:* Ушбу прогноз кўрсаткичлари қонунчиликда белгиланган механизмлар асосида барча манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Меҳнат бозоридаги вазиятдан келиб чиқиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига прогноз кўрсаткичлари йўналишлари ва миқдор кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон қарорига 5-ИЛОВА
Давлат буюртмаси асосида умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчи курс ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат буюртмаси асосида умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар ва профессионал таълим муассасалари битирувчи курс ўқувчи-қизларини асосий таълим жараёнларидан бўш вақтларда ахборот технологиялари бўйича қўшимча курсларда ўқитишни (кейинги ўринларда — қўшимча курс) ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ахборот технологиялари бўйича қўшимча курслар иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик янгиланишларни ҳисобга олиб, меҳнат бозоридаги ўқувчи-қизларнинг шу соҳада ўз ўрнини топиш ва малакали касб эгалари бўлишига мўлжалланган.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ўқувчи-қизлар — умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф ҳамда касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчи курс ўқувчи-қизлари;
қўшимча курс — асосий таълим жараёнига таъсир этмаган ҳолда қисқа муддатли давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида ахборот технологиялари бўйича ташкил этилган таълим курси.
4. Ўқувчи-қизларни қўшимча курсларда ўқитиш, ўз ихтиёрига кўра таълим жараёнларига таъсир этмаган ҳолда амалга оширилади.
5. Ўқувчи-қизларни қўшимча курсларда ўқитиш:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар тизимидаги профессионал таълим муассасаларида;
нодавлат таълим ташкилотларида ташкил этилади.
2-боб. Давлат буюртмасини шакллантириш
6. Ўқувчи-қизларни ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар:
ўқувчи-қизларнинг манзилли рўйхатига асосан давлат буюртмаси шакллантирилади;
шакллантирилган давлат буюртмасини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига тасдиқлаш учун тақдим этади.
8. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 10 декабрга қадар давлат буюртмасини ўрганиб чиқиб, тасдиқлайди.
3-боб. Давлат буюртмаси асосида қўшимча курсларга йўналтириш
9. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган касбга ўқитиш бўйича белгиланган таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда уларга давлат буюртмаси асосида ўқувчи-қизларнинг ўзларига қулай бўлган таълим ташкилотларида ўқитиш бўйича тақсимлайди;
ўқувчи-қизларни ахборот технологиялари йўналишида ўқитишда қўшимча курсларни ташкил этади;
ахборот технологиялари йўналишида ўқитишда услубий жиҳатдан таъминлайди ва амалга оширилишини мониторинг қилиб боради.
4-боб. Давлат буюртмаси асосида қўшимча курсга ўқитилган ўқувчи-қизларнинг малака даражасини баҳолаш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида қўшимча курсларда ўқиган ўқувчи-қизларнинг малака даражасини баҳолаш учун уларнинг малакани баҳолаш марказларига, шу жумладан «Ишга марҳамат» мономарказларида ташкил этилган малакани баҳолаш марказларига юборилишига кўмаклашади.
Бунда, нодавлат таълим ташкилотларида қўшимча курсларда ўқиган ўқувчи-қизлар малака даражасини баҳолатиш учун белгиланган тартибда ўзлари ихтиёрий равишда мурожаат қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
11. Малакани баҳолаш марказлари томонидан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарори билан тасдиқланган Малака даражаларига эришиш схемаси асосида битирувчи ўқувчи-қизлар малакаси баҳоланади;
12. Қўшимча курсларда ўқитиш билан боғлиқ фаолият харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда, ахборот технологиялари йўналишида нодавлат таълим ташкилотларида ўқиган ва тегишли малакага эга бўлган ўқувчи-қизларни ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.
6-боб. Якунловчи қоида
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 15-боби (Бошқарув тартибига қарши жиноятлар).
Давлат буюртмаси асосида умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчи курс ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчи курс ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар
1. Ахборот технологиялари йўналиши бўйича ўқувчи-қизларнинг манзилли рўйхатини ишлаб чиқади ҳамда давлат буюртмасини шакллантиради.
2. Давлат буюртмасини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига тасдиқлаш учун тақдим этади.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
2-босқич
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
1. Тақдим этилган давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади.
2. Ўқувчи-қизларни қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмасини тасдиқлайди.
Ҳар йили 10 декабрга қадар
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари,
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари
1. Давлат буюртмаси асосида ўқувчи-қизларни ўзларига қулай бўлган таълим ташкилотларида ўқитиш бўйича тақсимлайди.
2. Ўқувчи-қизларни ахборот технологиялари йўналишида ўқитишда қўшимча курсларни ташкил этади.
3. Ахборот технологиялари йўналишида ўқитиш бўйича услубий жиҳатдан таъминлайди ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиб боради.
4. Таълим ташкилотларида курсга ўқиб тугатган ўқувчи-қизларни уларнинг малака даражасини баҳолаш учун малакани баҳолаш марказларига юборилишини таъминлайди.