toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг
буйруғи
«Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2942-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 2 октябрдаги 10-мҳ-сон «Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2942, 2017 йил 27 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2017 й., 10/17/2942/0182-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июнь,
6-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
«Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарор муқаддимасидаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддимадаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 12-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
е) илова изоҳининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)