Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомнинг
9-банди қуйидаги мазмундаги «н» кичик банд билан тўлдирилсин:
«н) айрим ҳолларда ва белгиланган тартибда тегишли солиқ тўловлари учун маблағларни бевосита аҳолидан йиғиш»;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан ҳисоб-китоблар қилишда назорат-касса машиналарини мажбурий тартибда қўллаш тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорининг
1-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилансинки, турғун савдо тармоқлари орқали савдо қилувчи жисмоний шахслар назорат-касса аппаратларидан фойдаланишга мажбурдир».