1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-127-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли ўртасида дзюдонинг олимпия спорт тури сифатида оммавийлигини ошириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар дзюдо спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
дзюдони аҳоли ўртасида оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
мактабгача ёшдаги болаларда дзюдога қизиқиш уйғотиш ва жанг санъатининг ушбу тури бўйича бошланғич кўникмаларни шакллантириш;
дзюдо бўйича профессионал тренерлар, малакали ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
дзюдо инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо заллари сонини кўпайтириш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жисмоний тайёргарлик машғулотлари дастурига дзюдони босқичма-босқич киритиш, улар тизимидаги таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун ушбу спорт тури бўйича факультатив машғулотлар ва тўгараклар ташкил қилиш;
аёллар ўртасида дзюдони ривожлантириш, бу борада узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисми сифатида дзюдони тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда ахборотлаштириш ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш.
2. Қуйидагилар:
2022-2023 йилларда дзюдо спорт турини янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
3. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб анъанавий тарзда дзюдо спорт тури бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:
катталар ўртасида «Катта дубулға» халқаро турнири;
Осиё чемпионати ғолиби ва Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро турнир;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Халқ таълими вазири кубоги»;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида «Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги»;
Қуролли Кучлар тизимида «Мудофаа вазири кубоги»;
2024-2025 йилларда ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионати.
Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов) Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда:
бир ой муддатда ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
халқаро турнирларда маҳаллий дзюдочилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро дзюдочилар, тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;
юқоридаги мусобақалар ва турнирларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов) юқоридаги мусобақалар ва турнирларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
4. Халқаро дзюдо федерациясининг режасига мувофиқ, 2022 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки:
жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ҳомийлар маблағлари (титул ҳомийлик, реклама, ахборот ҳамкорлиги ҳамда телевизион трансляция медиа ҳуқуқларидан тушадиган), шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, олинадиган фойда Ўзбекистон дзюдо федерацияси тасарруфида қолдирилади ҳамда дзюдони янада ривожлантиришга, жумладан дзюдо мактабларини қуриш ва жиҳозлаш ҳамда федерация фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади;
жаҳон чемпионатини ўтказиш учун аъзолик бадали ва мукофот пули билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда жаҳон чемпионатининг юқори даражада ўтказилишини таъминласин ва у билан боғлиқ бўлган барча ташкилий масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин.
5. 2023 йил 1 январдан бошлаб Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари негизида Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ҳамда Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари (кейинги ўринларда — дзюдо мактаблари) давлат спорт-таълими муассасаси сифатида ташкил этилсин.
дзюдо мактаблари фаолияти дзюдо бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ҳамда уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади;
дзюдо мактабларига ўқишга 5-синфдан қабул қилинади ҳамда таълим олиш муддати етти йил этиб белгиланади;
дзюдо мактабларининг ўқув жараёни Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади;
дзюдо мактаблари директори, унинг ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сон қарорига мувофиқ;
дзюдо мактаблари директори, унинг ўқув ва спорт ишлари бўйича ўринбосари, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 211-сон қарорига мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқувчиларида дзюдо билан шуғулланиш истаги юқори бўлган ҳамда спорт заллари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари белгилаб олинади;
танлаб олинган умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секциялари мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренер-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо залларини ташкил этиш, мавжуд дзюдо инфратузилмасини кенгайтириш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция ва грантлар жалб қилинади;
Халқаро дзюдо федерациясининг «Мактабларда дзюдо» дастури билан узвий боғлиқлик таъминланади, мазкур дастурдаги йўналишлар, функциялар ва бошқа муҳим чора-тадбирлар амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
дзюдони ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, уларда ушбу спорт турига қизиқишни ошириш, ёшлар ўртасида дзюдо бўйича мусобақаларни ўтказишга кўмаклашиш, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади;
б) «Мактабгача дзюдо» лойиҳаси доирасида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
мактабгача таълим ташкилотларида дзюдони оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш орқали тарбияланувчиларни мазкур спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;
тарбияланувчиларда дзюдо билан шуғулланишга кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш.
7. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) билан биргаликда 2023 йилдан бошлаб дзюдо спорт турини ўқувчилар ўртасида оммалаштириш бўйича танланган мактабларни ўқув қўлланма, татами, аксессуар ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш учун Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 5 миллиард сўмгача маблағларни йўналтирсин.
«Болалар учун дзюдо» дастури доирасида фаолият юритадиган тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 211-сон қарорига мувофиқ спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади;
«Болалар учун дзюдо» дастури доирасида қуриб фойдаланишга топширилган дзюдо заллари Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари балансида сақланади ва улар фаолиятини тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан малакали тренерлар билан таъминланади;
«Болалар учун дзюдо» дастури доирасида қуриб фойдаланишга топширилган дзюдо залларида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳузуридаги Дзюдо спорт клубининг филиаллари ташкил этилади, филиаллар фаолиятига Ўзбекистон дзюдо федерацияси методик раҳбарлик қилади, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни дзюдога ўргатиш орқали қамровни йилдан йилга ошириб боради, улар ўртасида турнирлар, мусобақалар ташкил этади.
9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон дзюдо федерациясининг:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб «Дзюдо ва спорт фаолияти» бакалавриат таълим йўналишини очиш;
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Дзюдо ва спорт фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши бўйича 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрлари доирасида қабул квоталарини белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
10. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида Ўзбекистон дзюдо академиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
11. Қуйидагилар Ўзбекистон дзюдо академиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
дзюдо, шу жумладан парадзюдо бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш;
дзюдо, шу жумладан парадзюдо бўйича профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашиш;
дзюдо, шу жумладан парадзюдо бўйича ўқув дастурлар ва методологияни янгилаш, ёшларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш;
маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, мастер-класслар, ўқув машғулотлар ташкил этиш.
12. Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик]
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Фанлар академияси билан биргаликда Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтига доимий фойдаланишга берилган ер участкасининг (Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7б-уй) Ўзбекистон дзюдо федерациясининг асосий базасига туташ бўлган ва бўш турган қисмини белгиланган тартибда захирага қайтариш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони.
захирага қайтарилган ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ва Спортни ривожлантириш вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш чораларини кўрсин.
Спортни ривожлантириш вазирлиги (М. Исмаилов) Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) билан биргаликда ажратилган ер участкасида Ўзбекистон дзюдо академияси бино ва иншоотларини қуришни назарда тутувчи ижтимоий шериклик тўғрисида битим имзоланишини ҳамда Япониянинг «Кодокан» кўп функцияли, замонавий ва универсал дзюдо маркази намунаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан Халқаро дзюдо федерацияси талабларига жавоб берадиган, спорт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган бино ва иншоотлар (спорт зали, ўқув биноси, ошхона ва ёрдамчи бинолар) қурилиб, фойдаланишга топширилишини таъминласин.
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев) Спортни ривожлантириш вазирлиги (М. Исмаилов), Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғи ҳудудида дзюдо бўйича миллий терма жамоалар учун Халқаро дзюдо федерацияси стандартларига жавоб берадиган 50 ўринли ётоқхона ва ошхона, тренажёр зали, тиббий пункт ва замонавий спорт анжомлари билан тўлиқ жиҳозланган ўқув-машғулот базасини барпо этиш юзасидан таклиф киритилишини таъминласин.
15. Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) «Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси» ДУК билан келишган ҳолда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғи ҳудудидан Спортни ривожлантириш вазирлигига 0,5 га ер участкасини 2022 йил якунига қадар доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.
Спортни ривожлантириш вазирлиги (М. Исмаилов) Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) билан биргаликда ажратилган ер участкасида дзюдо бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базасини барпо этишни назарда тутувчи ижтимоий шериклик тўғрисида битим имзоланишини таъминласин.
16. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш, дзюдо спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, дзюдони ривожлантириш мақсадлари учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига жорий йилда спорт соҳаси учун кўзда тутилган маблағлар доирасида 2 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.
17. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда 2022 йил 20 декабрга қадар спорт мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини халқаро талабларга жавоб берадиган дзюдо спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминласин ва ушбу мақсадларга Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2022 йил учун республика календарь режасида ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмидан зарур маблағлар йўналтирсин.
18. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
19. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
20. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов, спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Ш.Ш. Махмудов ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси А.Я. Камилов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июндаги ПҚ-286-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022-2023 йилларда дзюдо спорт турини янада ривожлантириш бўйича
«йўл харитаси»
Т/р
Чора-тадбирлар
Амалга ошириш механизмлари
Амалга ошириш муддатлари
Молиялаштириш манбалари
Масъул ижрочилар
I. Иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш
1.
Ҳудудларда дзюдо бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.
1. Ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш.
2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли дзюдочи бўлиб шаклланиши учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириш.
2022 йил сентябрдан бошлаб 2023 йил якунига қадар
-
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов),
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2.
Мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, профессионал таълим ва олий таълим муассасаларида дзюдони босқичма-босқич ривожлантириш.
1. Мактабгача таълим ташкилотларида «Мактабгача дзюдо» лойиҳасини амалга ошириш.
2. Умумий ўрта таълим мактабларида «Болалар учун дзюдо» дастурини амалга ошириш.
2023 йил январь
Ижрочилар маблағлари
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов),
Мактабгача таълим вазирлиги
(Б. Онорбоев),
Халқ таълими вазирлиги
(В. Ражапов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(Ю. Абсоатов)
3. Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида дзюдо тўгаракларини ташкил қилиш.
2022 йил сентябр-октябрь
3.
Қуролли Кучлар тизимида дзюдони янада оммалаштириш ва ривожлантириш.
1. Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари орасидан сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш.
2022 йил октябрь
Ижрочилар маблағлари
Мудофаа вазирлиги
(А. Норбоев),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов),
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Қуролли Кучлар тизимида дзюдо бўлимлари сонини ошириш, уларни тренер ва спортчи лавозимлари билан тўлдириш, халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, спорт кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш.
2022 йил декабрь
4.
Дзюдо билан шуғулланувчиларининг умумий сонини ошириш.
1. Дзюдо билан шуғулланувчилар борасида ҳақиқий ҳолатни ёшлар кесимида аниқлаш.
2022 йил август
Ижрочилар маблағлари
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Япония, Корея Республикаси, Франция, Италия, Россия, Грузия, Озарбайжон каби давлатларбилан ҳамкорликни кучайтириш.
2022 йил сентябрь
3. Хорижий тажрибадан келиб чиқиб, дзюдо билан шуғулланувчилар сонини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.
2022 йил октябрь
5.
Дзюдо бўйича терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақалар (Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирлар)га тайёргарлик кўриши ва унда муносиб иштирок этишини таъминлаш.
1. Дзюдо бўйича терма жамоага малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.
2.Нуфузли халқаро мусобақалар (Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирлар)га тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Режага мувофиқ, терма жамоа аъзолари учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш.
4. Терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.
2022-2023 йиллар давомида
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ижрочилар маблағлари
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов),
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов)
6.
Бошланғич синф ўқувчилари ва мактабгача ёшдаги болалар учун ўтказиладиган дзюдо мусобақалари сонини ошириш.
1.Бошланғич синф ўқувчилари ва мактабгача ёшдаги болалар учун дзюдо мусобақаларини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2022 йил август
-
Халқ таълими вазирлиги
(В. Ражапов),
Мактабгача таълим вазирлиги
(Б. Онорбоев),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов),
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2. Тасдиқланган режа асосида дзюдо мусобақаларни ўтказиш.
3. Ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш.
Режага асосан
II. Дзюдо бўйича спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш
7.
Ҳар бир ҳудудда дзюдо бўйича оммавий спорт ва жисмоний тадбирлари ўтказиладиган спорт иншоотларини барпо этиш.
1. Ҳудудларда дзюдони ривожлантириш, дзюдо бўйича спорт ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун спорт иншоотларини барпо этиш ва фойдаланишга топшириш.
2. Фойдаланишга топширилган спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш.
2022 йил декабрь
Ҳомийлик маблағлари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Халқ таълим вазирлиги
(В. Ражапов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов),
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов)
3. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уларни дзюдо билан шуғулланишгажалб этиш.
2023 йил давомида
8.
Дзюдо бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектларни таъмирлаш.
1. Дзюдо бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектлар рўйхатини шакллантириш.
2022 йил сентябрь
Ижрочилар маблағлари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
3. Дзюдо бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектларни таъмирлаш.
Режага асосида
9.
Ёш дзюдочи спортчиларнинг саломатлигини ва тайёргарлик даражасини яхшилаш, спорт захираларини тайёрлаш мақсадида ёзги ва қишки соғломлаштириш лагерларини режа асосида мунтазам ташкил этиш.
Ёш дзюдочи спортчилар учун ёзги ва қишки соғломлаштириш лагерларини мунтазам ташкил этиш.
2022-2023 йиллар давомида
Ижрочилар маблағлари
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
III. Дзюдо бўйича спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришни кучайтириш, дзюдони оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш
10.
Миллий терма жамоаларни илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.
1. Дзюдо бўйича миллий терма жамоалар учун илмий ва услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш.
2022 йил август
Ижрочилар маблағлари
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
2. Рўйхатга мувофиқ илмий ва услубий қўлланмаларни такомиллаштириш.
2022 йил сентябрь
3. Такомиллашган илмий ва услубий қўлланмаларни илмий кенгашда кўриб чиқиш ва чоп этиш ҳамда дзюдо бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий таркибигаетказиш.
2023 йил январь
11.
Миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.
1. Дзюдо бўйича миллий терма жамоаларнинг тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминланганлик ҳолати ва эҳтиёжини ўрганиб чиқиш.
2022 йил август
Ижрочилар маблағлари
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
2. Аниқланган эҳтиёжга кўра, дзюдо бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминлаш.
2022-2023 йиллар давомида
12.
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси спортчиларини тайёрлаш, мақсадли комплекс ўқув дастурини амалга ошириш.
1. Дзюдо бўйича терма жамоа спортчиларини тайёрлаш режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.
2022 йил август
Ижрочилар маблағлари
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
2. Дзюдо терма жамоаси спортчиларининг мақсадли комплекс ўқув дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.
2022 йил сентябрь
3. Тасдиқланган режа ва мақсадли комплекс ўқув дастури бўйича ишларниамалга ошириш.
2022-2023 йиллар давомида
13.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари базасида дзюдо тренерларининг малакасини ошириш.
1. Дзюдо бўйича тренерлар рўйхатини шакллантириш.
2022 йил август
Ижрочилар маблағлари
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
2. Рўйхатга мувофиқ, малака институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари базасида дзюдо тренерларининг малакасини ошириш.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб
14.
Дзюдо бўйича миллий терма жамоалар захирасини тайёрлаш.
1. Олимпия мактаблари, олимпия ва паралимпия коллежларида таҳсил олаётган спортчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш.
2022 йил сентябрь
Ижрочилар маблағлари
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
2. Олимпия мактаблари, Олимпия ва Паралимпия коллежлари спортчилари ўртасида дзюдо бўйича мусобақалар ўтказиш.
Режага мувофиқ
3. Олимпия мактаблари, Олимпия ва Паралимпия коллежларига эркин ташриф буюриб, дзюдо бўйича машғулотларни кузатиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш.
4. Юқори натижага эга бўлган иқтидорли спортчиларни дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибига киритиш.
2022-2023 йиллар давомида
15.
Ўзбекистон «Sport» телеканали дастурига «Дзюдо ахборотномаси» телекўрсатувини киритиш ва эфирга узатиш.
1. Ўзбек дзюдоси ҳаёти ҳақида маълумот тайёрлаш.
Режага асосан
Ижрочилар маблағлари
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
(Ф. Махмудов),
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
2. Телекўрсатув саҳифаларига дзюдо бўйича машҳур спортчилар ва тренерларни таклиф этиш орқали ўзбек дзюдо мактабинингаҳамияти ҳақида маълумот берилишини таъминлаш.
2022-2023 йиллар давомида
16.
Ижтимоий тармоқларда дзюдо бўйича мусобақаларни ёритиш ва танловлар ўтказиш.
1. Ижтимоий тармоқларда дзюдо бўйича мусобақаларни ёритиш.
2. Ижтимоий тармоқларда танловлар ўтказиш.
2022 йил сентябрдан бошлаб
Ижрочилар маблағлари
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
(Х. Худайбердиев),
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
3. Ғолибларни рағбатлантириш.
Режа асосида
17.
Спорт фаолиятини тугатган миллий терма жамоаси спортчилари ва машҳур ўзбек дзюдо усталарининг ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилиш.
1. Спорт фаолиятини тугатган миллий терма жамоа спортчилари ва машҳур ўзбек дзюдо усталарининг рўйхатини шакллантириш.
2022 йил сентябрь ойидан бошлаб
Ижрочилар маблағлари
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
(Ф. Махмудов),
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
(О. Касимов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
2. Рўйхатга мувофиқ, терма жамоа спортчилари ва машҳур ўзбек дзюдо усталари ҳаётини кенг ёритиш.