1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, шунингдек, ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни пул мукофотлари билан рағбатлантириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
а) 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида (кейинги ўринларда — Олимпия ва Паралимпия ўйинлари) ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 200 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 100 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 50 000 АҚШ доллари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
б) мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
2. Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш жараёнида республика ҳудудида ўтказилаётган спорт мусобақалари, ўқув-машғулотлар йиғинларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун вилоятлараро йўналишлар бўйича (темир йўл ва авиачипта) транспорт харажатларига 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 сентябрга қадар чегирмалар жорий этсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик]
3. Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) томонидан белгиланадиган ҳомий ташкилотларнинг:
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи учун лицензияни қўлга киритишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон спортчиларига зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатиш;
ҳомийлик хайрия ёрдами сифатида ажратиладиган маблағларни Республика комиссияси томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан тўлаб бориш;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)ларига ажратилган пул маблағларидан оқилона, тежамкор, самарали ва мақсадли фойдаланилганлиги ҳақида ҳар чоракда уларнинг ҳисоботини эшитиб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик]
Ҳомий ташкилотларнинг тегишли бошқарув органлари бир ой муддатда ҳомийлик хайрия ёрдами сифатида ажратиладиган маблағларни тасдиқланган режа-графикка асосан тўлаб бориш тўғрисида қарорларни қабул қилсин, ажратилган пул маблағларидан оқилона, тежамкор, самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатсин, натижалари ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (А. Арипов, А. Абдухакимов) Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш жараёнида юқори кўрсаткичларни қайд этган ҳомий ташкилотларни мукофотлаш чораларини кўрсин, зарур ҳолларда таклиф киритсин.
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
4. Спортни ривожлантириш вазири А. Икрамов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳамда тегишли спорт федерациялари (ассоциациялари)ни жалб этган ҳолда:
2022 йил 1 июнга қадар — спортнинг таэквондо (WT) ва спорт курашлари турларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
5. Спортни ривожлантириш вазири А. Икрамов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ҳамда тегишли спорт федерациялари (ассоциациялари)ни жалб этган ҳолда 2022 йил Пекин шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтган XXIV қишки Олимпия ва XIII Паралимпия ўйинлари натижаларидан келиб чиқиб 2022 йил 1 июлга қадар 2026 йил Милан шаҳрида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг, шунингдек, иштирок этиладиган спорт турларининг сонини камайтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан келишилган ҳолда Республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5281-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 07/21/5010/0180-сон)
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.М. Шаабдурахманов ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 февраль,
ПҚ-127-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2022 й., 07/22/127/0130-сон, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)