1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Ф.Ж. Пулатов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июнь,
313-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 313-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-иловада (Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом):
иккинчи хатбошидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
«231. Давлат ўрмон кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизимидан фойдаланиб юритилиши ва унда ўрмон ерларини ҳисобга олишда ерни масофадан зондлаш, мултиспектриал космик суратлардан фойдаланиш назарда тутилади.
Тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқталар, чизиқлар ва полигонлар) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.
Давлат ўрмон кадастри бўйича тематик қатламлар атрибутив маълумотлари қуйидагилар асосида:
Ўрмон бўлимлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;
Ўрмон кварталлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ;
Ўрмон билан қопланган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ;
Ўрмон билан қопланмаган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакллантирилади»;
1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат ўрмон кадастри объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайди.
2. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.
3. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси кадастр ахборотларини Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасига беради.
4. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси сўровга кўра Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасидан Давлат ўрмон кадастри бўйича ахборотлар олиши мумкин.
5. Давлат кадастрлари ягона тизимидан фойдаланувчилар сўровга кўра Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасидан белгиланган тартибда Давлат ўрмон кадастри бўйича кадастр ахборотлари олиши мумкин.
* Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.»;
е) қуйидаги мазмундаги 2 — 5-иловалар билан тўлдирилсин:
«Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ўрмон билан қопланмаган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари
Т/р
Контур идентификация рақами
Ўрмон билан қопланмаган ерлар (га)
».
2. 2-иловада (Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом):
а) 9 ва 20-бандлардаги, 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1. ДШКни юритиш бўлинмаси ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантириш учун шаҳарсозлик фаолияти объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайди.
2. ДШКни юритиш бўлинмаси ўз ваколати доирасида ўз маълумотлар базасини юритади, ДШК объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг ДШКни ташкил этиш ва юритиш бўйича бош ташкилоти (ёки унинг филиаллари)га беради.
3. «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК олинган маълумотларни таҳлил қилади ва туркумлаштиради, ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантиради ва ДКЯТга ахборот беради.
4. Қурилиш вазирлиги, «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК ва фойдаланувчилар сўровнома бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан ДШК объектлари бўйича ахборот олишлари мумкин.
5. «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг ДШКни юритиш бўлинмалари, шунингдек, бошқа фойдаланувчиларнинг ДШКнинг АГТ маълумотлар базасидаги зарур ахборотларни эркин олишларини таъминлайди.
* Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.».
3. 3-иловада (Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом):
а) 24-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Чиқиндиларни кўмиш ва утилизацня қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш схемаси
1. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек, бошқа ҳуқуқларнинг эгалари чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари мулкдорлардан ва ушбу объектларга бошқа ҳуқуқлар эгаларидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайдилар, кадастр йиғмажилдларини шакллантирадилар ва уларни Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясига берадилар.
3. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси Давлат ер кадастридан ҳамда Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.
4. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси объект (чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари) ЧКУЖДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини ДКЯТ маълумотлар базасига беради.
5. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотларни олиши мумкин.
6. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари объектлари бўйича зарур ахборотларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига юборади.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўровга кўра ДКЯТ ва ЧКУЖДК маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини белгиланган тартибда олиши мумкин.
* Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.».
4. 4-иловада (Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом):
«5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади»;