Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегаралари ўзгартирилиши ҳамда Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала тумани ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг
89-моддасига асосан:
1. Қашқадарё вилоятида Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди ташкил этилсин.
2. Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман суди ҳамда Чироқчи туман иқтисодий суди ўзларининг мавжуд штат бирликлари доирасида тегишинча Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди ҳамда Чироқчи туманлараро иқтисодий суди этиб қайта ташкил этилсин.
Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди, Чироқчи туманлараро иқтисодий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилсин.
3. Олий суд ва Молия вазирлигининг Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг битта судья ва битта судья ёрдамчиси штат бирликларини Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4. Олий суд Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли судларнинг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Олий суд билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг жойлаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига
иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг
тузилмасида «Қашқадарё вилояти» бўлими «Чироқчи» сўзидан кейин «Кўкдала» сўзи билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон
Фармонида:
а)
10-илованинг «Қашқадарё вилояти» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б)
11-илованинг «Қашқадарё вилояти» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин: