2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармонига мувофиқ аҳолини ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 май,
ПФ-140-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5017-сон Фармонида:
б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига» сўзлари «кўп квартирали уйларни бошқариш органларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги «Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5883-сон Фармонида:
«Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази ва «Ўзсувтаъминот» АЖ Ягона давлат сув фондининг барча сувлар турларига нисбатан миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини тизимли равишда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиб боради»;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6074-сон Фармонида:
учинчи хатбошидаги «олинмаган» сўзи «олинганлиги даражаси бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши «ишлаб чиқилишини» сўзларидан кейин «ва янгилаб борилишини» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорида:
а) 1-банд ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 июндаги «Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-655-сон қарорида:
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2900-сон қарорида:
а) 3-банд «инспекцияси» сўзидан кейин «ҳамда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 31-банднинг биринчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзларидан кейин «ва унинг ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари «кўп квартирали уйларни бошқариш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «2017 — 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2910-сон қарорида:
«8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси (кейинги ўринларда — Республика жамғармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузурида сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий жамғармалар) ташкил этилсин.
Мазкур жамғармалар маблағларидан:
сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурларини (кейинги ўринларда — дастурлар) бажариш доирасидаги лойиҳа-қидирув ишларини;
дастурлар доирасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилишни амалга ошириш ҳамда энергия тежовчи ускуналар ва махсус техникалар харид қилишни молиялаштиришда фойдаланилиши белгилансин»;
«10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»;
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси (кейинги ўринларда — Республика жамғармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий жамғармалар) маблағларини бошқариш, шу жумладан Республика ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди»;
«Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) молиялаштириш учун ташкил қилинган»;
3, 13, 15-бандлардаги «Жамғарма» сўзи «Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«7. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармаси ҳисоб-китоб касса марказида очиладиган ғазначилик ҳисобварақларида жамланади»;
«9. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш департаментининг «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси» маблағларини бошқариш бўлими томонидан амалга оширилади»;
«16. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағлари Молия вазирлигининг ахборот тизимида республика ва ҳудудий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидан сарфланади»;
«Жамғарма» сўзи «Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3695-сон қарори 1-бандининг «а» кичик бандидаги «2018 — 2020» рақамлари «2018 — 2023» рақамлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сон қарорида:
«б) 2023 йил 1 январдан бошлаб мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш мазкур уй-жойларни таъмирлаш ишлари умумий смета қиймати доирасида амалга оширилади, бунда маблағларнинг:
30 фоизи мулкдорлар ҳисобидан қопланади. Мазкур маблағлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасида кўп квартирали уй-жойларни таъмирлашни молиялаштириш учун очиладиган махсус ҳисобварақда (кейинги ўринларда — Махсус ҳисобварақ) шакллантирилади;
35 фоизи республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади;
35 фоизи маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади»;
«12. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига истисно тариқасида давлат харидлари учун ўрнатилган тартиб-таомилларни ўтказмасдан соҳани ислоҳ қилиш, шу жумладан биллинг тизимини ишлаб чиқиш, доимий эксплуатация қилиш ва ривожлантириб бориш бўйича Комплекс экспертиза қилиш марказида экспертизадан ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)