

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;01.08.2018
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS602289" id="onLS602289">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3678"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;</span></div><div id="LS3733"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш;</span></div><div id="LS3740"><span class="iorRN">3.</span><span class="iorVal">Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]</span></div></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="602291" id="602291">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="602292" id="602292">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="602293" id="602293">Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="602294" id="602294"></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="3739520" id="3739520">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги <a href="/mact/3728051?ONDATE=11.05.2018 00#3734810">қарорига </a>асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784915" id="784915">«Уруғчилик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/27415">Қонунини </a>бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784918" id="784918">1. Қуйидагилар тасдиқлансин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784920" id="784920">Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги <a href="/mact/602289#784935">Низом </a>1-иловага мувофиқ;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784921" id="784921">Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги <a href="/mact/602289#785034">Низом </a>2-иловага мувофиқ.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784923" id="784923">2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорига 5-илованинг <a href="/mact/514522?ONDATE=26.11.1996 00#515074">III бўлимидаги </a>«Ўзбекистон давлат уруғчилик маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784925" id="784925">3. Белгилансинки, «Ўздавуруғназоратмаркази»ни маблағ билан таъминлаш бюджет ва синов ҳамда сертификациялаш учун ўз хизматларига тўланган маблағлар, шунингдек бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="784928" id="784928">Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="784929" id="784929">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="784931" id="784931">1997 йил 18 декабрь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="784932" id="784932">553-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="784935" id="784935"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="784936" id="784936">Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сон <a href="/mact/602289">қарорига</a><br />1-ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="784941" id="784941">ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ УРУҒЛАРИНИ СЕРТИФИКАЦИЯЛАШ ВА СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="784942" id="784942">НИЗОМ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="784943" id="784943"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="784946" id="784946">I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784948" id="784948">1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази (кейинги ўринларда «Ўздавуруғназоратмаркази» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон <a href="/mact/535955">қарорига </a>мувофиқ ташкил этилган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784949" id="784949">«Ўздавуруғназоратмаркази» мақомига кўра Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бош бошқармасига тенглаштирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784951" id="784951">2. «Ўздавуруғназоратмаркази» жойларда бўлинмалари бўлган уруғларни сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат органи ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784953" id="784953">3. «Ўздавуруғназоратмаркази» Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази аппарати бўлинмаларидан, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят марказларидан, қишлоқ хўжалиги уруғлари сифатини назорат қилиш туман ва туманлараро инспекциялар (лабораториялар)дан иборат бўлади ва уларга раҳбарлик қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784955" id="784955">4. «Ўздавуруғназоратмаркази» юридик шахс ҳисобланади, банк муассасасида ҳисоб-китоб счётига, муҳрга, штампга, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган бланкларга эга бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784958" id="784958">5. «Ўздавуруғназоратмаркази» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруқларига ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ҳайъатининг қарорларига, Сертификациялаш миллий тизимининг асосий ҳужжатларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784961" id="784961">6. «Ўздавуруғназоратмаркази»нинг фаолияти бюджет ва (ёки) синов ва сертификация учун ўз хизматларига тўланган маблағлар ҳисобига, шунингдек бошқа маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784963" id="784963">7. «Ўздавуруғназоратмаркази»нинг бошқарув тузилмаси ва штат жадвали Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="784965" id="784965">II. «ЎЗДАВУРУҒНАЗОРАТМАРКАЗИ»НИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784966" id="784966">8. Қуйидагилар «Ўздавуруғназоратмаркази»нинг вазифалари ҳисобланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784968" id="784968">қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг бажарилишини назорат қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784969" id="784969">уруғларни сертификациялаш, аккредитация вилоятига мувофиқ уруғларни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол қилувчилардан қатъи назар, уруғлар сифатини белгилаш ва назорат қилиш ишларини олиб бориш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784971" id="784971">9. «Ўздавуруғназоратмаркази» юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784972" id="784972">маҳаллий бўлинмаларнинг барча қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг сифати устидан назоратни ташкил этиш бўйича ишларига раҳбарлик қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784974" id="784974">хўжаликларда, корпорацияларда ва бошқа корхоналарда, муассасаларда уруғлар ва кўчатларнинг нав ва экиш сифатларини аниқлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784975" id="784975">уруғлар сифатини аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва тасдиқлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784978" id="784978">Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят марказлари, туман ва туманлараро инспекциялари (лабораториялари)нинг ишларига услубий раҳбарлик қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784979" id="784979">уруғларни етиштириш ва сифатини аниқлаш бўйича давлат стандартларини, янги услубий қўлланмалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқишда бевосита қатнашиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784980" id="784980">юқори сифатли элита уруғлар, биринчи ва кейинги репродукциялар уруғларини етиштиришни, уруғларни сақлашни, уларни экишга тайёрлашни, сифатини аниқлашни ҳамда хўжаликлар ва корхоналарнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, давлат стандартига, мавжуд йўриқномалар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда тежаб сарфлашини назорат қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784981" id="784981">уруғчилик соҳасидаги жаҳон ютуқларини жорий этиш, жаҳон стандартлари асосида уруғлар сифатини аниқлаш ва назорат қилиш, стандарт уруғларга сифат сертификатлари бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784983" id="784983">уруғларнинг экиш ва нав сифатларини аниқлашда барча манфаатдор юридик ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг қатнашишига ёрдам бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784985" id="784985">мутахассисларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784986" id="784986">ўз ваколатлари доирасида илмий-тадқиқот институтлари, селекция, уруғчилик, конструкторлик ва лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда шартномалар асосида иш режаларини, янги технологик линиялар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш юзасидан буюртмалар бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784987" id="784987">навларни жойлаштириш; навларни районлаштириш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган миқдорда навли уруғлар тайёрлаш режалари бажарилишини назорат қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784989" id="784989">янги усуллар, кимёвий препаратларни шартнома асосида синаш, шунингдек уруғчиликда ва уруғчилик назорати ишида қўлланиладиган бошқа таклифларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уларни жорий этишга тавсия қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784991" id="784991">қишлоқ хўжалиги экинларининг районлаштирилган ва истиқболли навларининг нав софлигини тупроқда таҳлил қилиш ва уларнинг натижаларини манфаатдор ташкилотларга бериш, қишлоқ хўжалиги экинлари апробацияси тўғри ўтказилишини назорат қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784992" id="784992">экинлар бўйича уруғлик архиви сақланишини ташкил этиш ҳамда уруғлик архивларини тўғри сақлаш ва юритишда вилоят уруғчилик марказлари ва минтақавий лабораторияларга амалий ёрдам кўрсатиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784993" id="784993">ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда юритиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784995" id="784995">сертификацияланмаган ва давлат стандартига жавоб бермайдиган уруғларнинг тарқатилишини тақиқлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784996" id="784996">қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экиш бўйича қоидаларни бузган айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="784997" id="784997">илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини уруғларни текшириш ва таҳлил қилиш ишига жалб этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785000" id="785000">қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажариш.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="785002" id="785002">III. «ЎЗДАВУРУҒНАЗОРАТМАРКАЗИ»НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785004" id="785004">10. «Ўздавуруғназоратмаркази» ва унинг барча бўлинмалари инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларидан фойдаланиш ва уларни етиштириш устидан назоратни амалга оширадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785005" id="785005">11. «Ўздавуруғназоратмаркази» бошлиғи қишлоқ хўжалиги уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785007" id="785007">Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш марказининг бошлиғи, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят марказлари бошлиқлари тегишли равишда вилоятлар қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифатини назорат қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат инспекторлари ҳисобланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785008" id="785008">12. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, «Ўздавуруғназоратмаркази» инспекторлари, вилоятларнинг давлат инспекторлари, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш бўйича туман инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785010" id="785010">уруғларнинг сифат кўрсаткичлари ишончлилигини ва давлат стандартларига мувофиқлигини текшириш мақсадида зарур текширишлар ўтказиш учун уларнинг намуналарини олиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785011" id="785011">муҳофаза қилинадиган навларнинг уруғларидан ғайриқонуний (фойдаланишни тақиқлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785013" id="785013">исталган уруғлик етиштирувчининг, етказиб берувчининг ва савдо ташкилотининг ҳудудига кириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785014" id="785014">уруғчилик далалари ва уруғлик партиялари бўйича зарур ахборотни, ҳужжатларни ва намуналарни олиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785016" id="785016">уруғларнинг қонун ҳужжатларини бузган ҳолда етиштирилиши, сақланиши, сотилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785019" id="785019">уруғлик партияларининг нав ва экиш сифати сертификатисиз ҳамда фитосанитария сертификатисиз ташилишини тақиқлаш;</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2252779" id="2252779"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2252780" id="2252780">республикага бошқа давлатлардан уруғларнинг нав ва экиш сифати сертификатисиз, фитосанитария сертификатисиз ва карантини рухсатномасисиз келтирилишига йўл қўймаслик.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="2252781" id="2252781">(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 276-сонли <a href="/mact/2251526?ONDATE=14.10.2013 00#2252451">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 550-модда)</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="785023" id="785023">IV. «ЎЗДАВУРУҒНАЗОРАТМАРКАЗИ»НИ БОШҚАРИШ</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785026" id="785026">13. «Ўздавуруғназоратмаркази»га Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785027" id="785027">14. Бошлиқ «Ўздавуруғназоратмаркази»га юкланган функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785029" id="785029">15. Бошлиқ «Ўздавуруғназоратмаркази»нинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади ҳамда уларнинг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади, банкда жорий ва бошқа счётлар очади, буйруқлар чиқаради, меҳнат шартномалари тузади. «Ўздавуруғназоратмаркази» номидан ишончномасиз иш кўради ҳамда суд муассасаларида ва бошқа муассасалар ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785030" id="785030">16. Бошлиқ меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785031" id="785031">ўз ўринбосарларини, «Ўздавуруғназоратмаркази» бўлимлари бошлиқлари ва лабораториялари мудирларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785032" id="785032">Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази бошлиғини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785033" id="785033">қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят, туман ва туманлараро марказлар бошлиқларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="785034" id="785034"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="785036" id="785036">Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сон <a href="/mact/602289">қарорига</a><br />2-ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="785037" id="785037">ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ЭКИШГА ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИНГ ДАВЛАТ РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="785038" id="785038">НИЗОМ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="785039" id="785039"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785040" id="785040">1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг Давлат реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) жорий этиш билан боғлиқ иш тартибини амалга ошириш мақсадида амалга киритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785041" id="785041">2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги экинлари нав синови бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) Реестрни юритади ва Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширади: селекция ютуқлари бўйича, шу жумладан селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича муҳофаза қилиш қобилияти мезонларига жавоб бермайдиганлар бўйича буюртмалар қабул қилади, буюртма берилган экинларни синовдан ўтказади, экишга тавсия қилинган экинлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказади ва эълон қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785042" id="785042">3. Давлат комиссияси Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг «<a href="/mact/69237">Селекция ютуқлари тўғрисида</a>», «<a href="/mact/27415">Уруғчилик тўғрисида</a>»ги қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785045" id="785045">4. Давлат бюджети маблағлари, рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат комиссияси томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва материаллар учун тўланадиган ҳақ Реестрни жорий этиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785047" id="785047">5. Қуйидагилар Реестрни юритишда Давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785048" id="785048">а) патент эгасининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсиялар бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785050" id="785050">б) муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсиялар бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785052" id="785052">в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган селекция ютуқлари соҳасида ахборот фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785074" id="785074">г) Ўзбекистон Республикасида селекция соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ва ижодий ютуқларни ривожлантиришга кўмаклашиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785075" id="785075">6. Давлат комиссияси Реестрни юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785077" id="785077">а) патент эгасининг хоҳишига кўра, муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785078" id="785078">б) буюртмалар қабул қилиш, муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинлари синовини амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785080" id="785080">в) эгасининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785082" id="785082">г) муҳофаза қобилияти мезонларига жавоб бермайдиган, бироқ экишга тавсия қилиш мақсадида хўжалик жиҳатидан фойдалилиги бўйича синовдан ўтган қишлоқ хўжалиги экинларини Реестрда рўйхатдан ўтказиш. Хўжалик жиҳатидан фойдалилиги бўйича синовлар қуйидаги тавсифларни аниқлаши керак; ҳосилдорлик, касалликлар ва зараркунандаларга чидамлилик, ташқи муҳит шароитларига (совуққа чидамлилик, қурғоқчиликка чидамлилик) таъсирчанлик, олинадиган маҳсулот сифати. Киритиладиган селекция ютуғи Реестрда тақдим этилганлардан бир ёки икки муҳим хўжалик-биологик тавсифига кўра яхшироқ бўлиши, қолганлари бўйича эса улар даражасида бўлиши ёки Реестрга киритилган селекция ютуқларидан унча паст бўлмаслиги керак. Синовлар камида икки йил ўтказилади, кўп йиллик экинлар бўйича тўлиқ ҳосил беришнинг камида икки йилида ўтказилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785083" id="785083">д) Реестрни юритишда зарур ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгилаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785085" id="785085">е) Реестрни юритиш билан боғлиқ бўлган иш тартибини амалга оширишга оид қоидалар ва тушунтиришларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва нашр этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785086" id="785086">ж) эгалари ва патент эгалари томонидан бўлимларнинг хулосалари ва Эксперт комиссия қарорлари юзасидан берилган эътирозлар ва шикоятларни кўриб чиқиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785088" id="785088">з) рўйхатдан ўтказиш йиғимларини ундириш, шунингдек, Давлат комиссияси томонидан кўрсатилган хизматлар ва тақдим этилган материаллар учун ҳақ ундириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785089" id="785089">и) амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом вазифаларига мувофиқ:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785092" id="785092">— ноширлик ва реклама фаолиятини амалга ошириш учун ноширлик ҳуқуқларига эга бўлиш, илмий-услубий ва ахборот материаллари, даврий нашрлар, аудиовизуал ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ва тарқатиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785097" id="785097">— рўйхатдан ўтказиш йиғимларини, турли хизматлар кўрсатиш ва материаллар тақдим этилганлиги учун тушумларни ўтказишга счётлар, шу жумладан валюта счётлари очиш ва кейинчалик улардан фойдаланиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785101" id="785101">к) Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга ошириш учун мамлакатимиз мутахассисларини ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785104" id="785104">л) экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларидан фойдаланиш ҳуқуқларини бериш тўғрисидаги шартномаларни, бу ҳуқуқларни бошқага бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785107" id="785107">7. Реестр Давлат комиссияси томонидан ягона нусхада юритилади ҳамда ўзида ҳар бири селекция ютуғининг ҳаёт жараёни билан боғлиқ муайян ҳаракатларни акс эттирувчи бир неча ишларни ифодалайди. Навни Реестрга киритиш ва ундан чиқариш бўйича қабул қилинадиган бевосита узил-кесил қарор ип ўтказиб тикилган, тартиб рақами қўйилган ва муҳр босилган дафтарга киритилади. Мазкур дафтар қишлоқ хўжалиги экинлари янги навларини ва дурагайларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза қилиш бўлимида доимий равишда сақланади. Реестрга селекция ютуқларини бошқа селекция ютуқларидан аниқ фарқлаш учун зарур бўлган барча маълумотлар киритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785110" id="785110">8. Экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказишда Реестрга қуйидаги маълумотлар киритилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785115" id="785115">ўсимликнинг жинси, тури (хили);</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785118" id="785118">навнинг номи;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785121" id="785121">ариза берувчи, манзил, мамлакат коди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785123" id="785123">буюртманинг тартиб рақами;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785125" id="785125">устунлик санаси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785128" id="785128">қишлоқ хўжалиги экинлари навлари Реестрда рўйхатдан ўтказилган сана;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785130" id="785130">қишлоқ хўжалиги экинлари навлари муаллифлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785132" id="785132">қишлоқ хўжалиги экинлари оригинаторининг номи ва манзили;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785134" id="785134">воситачининг номи ва манзили.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785136" id="785136">9. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Реестрда рўйхатдан ўтказиш Давлат комиссиясининг қишлоқ хўжалиги экинларини экишга тавсия қилиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангандан ва тегишли рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тўлангандан кейин 6 ойдан кечикмай амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785144" id="785144">10. Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишда Давлат комиссиясининг қарорларидан норози бўлган шахслар Давлат комиссиясининг иши юзасидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785145" id="785145">11. Агар:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785149" id="785149">назорат синовлари ўтказишда селекция ютуғининг ўз тавсифига мувофиқ келмай қолганлиги аниқланса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785152" id="785152">селекция ютуғи хўжалик жиҳатидан фойдалилигини йўқотган бўлса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785155" id="785155">селекция ютуғини Реестрда сақлаш учун рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тўланмаган бўлса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785156" id="785156">селекция ютуғи 4 йилдан ортиқ вақтда хўжалик муомаласига киритилмаса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="785159" id="785159">ариза берувчининг селекция ютуғини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги аризаси берилган бўлса, селекция ютуғи Реестрдан чиқарилади.</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
