1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижросидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими доирасида аграр соҳа учун халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш, бу борада етакчи хорижий университетлар билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш мақсадида:
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Royal Agriculture University, кейинги ўринларда — ҳамкор университет) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
а) Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги:
аграр соҳани ривожлантириш, жаҳон тенденцияларини ва тажрибасини акс эттиришга мослашган «илмга асосланган, амалиётга йўналтирилган (science-based, practice-oriented) таълим» тамойили асосида ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал кадрларни тайёрлаш;
илм-фан ютуқлари ва инновацияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, агротехнология ва экологик барқарорлик амалиётларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида бизнес ва оператив самарадорликни ишлаб чиқишни қамраб оладиган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
қишлоқ хўжалиги ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда ўқув тизимини модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
хорижий олий таълим муассасалари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, қўшма таълим дастурлари ва лойиҳаларни амалга ошириш;
б) Университет битирувчиларига ҳамкор университетнинг дипломи берилади.
3. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети томонидан таъсис этиладиган тўлиқ академик ва молиявий мустақил бўлган давлат иштирокидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Университет Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳр, банк ҳисобварақлари, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлади;
Университет томонидан бериладиган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади;
Университетда таълим грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Университет жалб этилган хорижий мутахассислар, маҳаллий ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини мустақил белгилайди;
Университет ректори Кузатув кенгаши билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Бунда, Университет ректори Ўзбекистон Республикаси томонидан кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2024 й., 07/24/420/1009-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йил якунига қадар Университетда халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган талабалар, магистрант ва илмий изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида стартап-лойиҳаларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи давлат муассасаси шаклидаги «Agro Innovation Incubator» марказини ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
7. Халқаро қишлоқ хўжалиги университетининг Кузатув кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда унинг ваколатлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Университетга талабаларни қабул қилиш параметрларини, Университетдаги таълим шакли, тури ва тилини белгилаш;
Университетда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим бўйича докторантура ихтисосликларини очиш;
Университет раҳбарияти ва ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчиларини ишга қабул қилиш тартибини белгилаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига баҳо бериш, улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) тасдиқлаш;
хорижий ва маҳаллий етакчи олий таълим муассасалари билан талабаларнинг академик мобиллигини таъминлаш ҳамда қўшма таълим дастурларини жорий этиш;
Университетни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегик режаларини тасдиқлаш;
бакалавриат, магистратура ва докторантурага қабул қилиш шартларини, шунингдек, талабаларни ўқишга қабул қилишда тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуасини ва ўқиш учун тўлов миқдорини белгилаш;
Университетнинг ўрта муддат учун шакллантириладиган бизнес-режаси ҳамда даромадлар ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш, уларнинг ижросини муҳокама қилиш;
Университетнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматига молиявий назорат ўтказиш бўйича қўшимча топшириқ бериш ҳамда назорат тадбирларининг натижаси юзасидан ҳисобот олиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
8. Университет фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Халқаро қишлоқ хўжалиги университети фаолиятини йўлга қўйиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
9. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалариэтиб белгилансин:
Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги соҳаси учун бюджет кўмаги дастуридан 6 млн АҚШ доллари миқдоридаги ва Жаҳон банкининг 11 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари;
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик, илмий фаолият ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари ва муассислар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
10. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Халқаро қишлоқ хўжалиги университетида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев):
а) бир ой муддатда Университет уставининг тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин. Бунда:
хорижий олий таълим муассасалари билан тузилган келишувлар асосида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2022/2023 ўқув йили учун қабул жараёнини ташкил этсин;
Университетнинг вақтинчалик биносини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳасини ишлаб чиқсин, ўрнатилган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ҳамда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан бинода таъмирлаш-қурилиш ишларини ташкиллаштирсин;
зарур бўлган ўқув, илмий лабораториялар, ўқув адабиётлари рўйхатини шакллантирсин ва харидини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Университетни ташкил этиш даврида унинг фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, юридик, иқтисодий, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этишда кўмаклашсин;
б) уч ой муддатда:
Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги соҳаси учун бюджет кўмаги дастуридан 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб этган ҳолда етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан Университет профессор-ўқитувчиларини қисқа муддатли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида битимларни имзоласин;
соҳа мутахассисларини, шунингдек, фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини тасдиқласин;
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
в) Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин ва унинг фаолиятини 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйсин;
г) 2024/2025 ўқув йилига қадар халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан етакчи лойиҳа ва пудратчи компанияларни жалб этган ҳолда Университет янги ўқув кампуси қурилишини таъминласин.
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Олий аттестация комиссиясининг 2023 йил 1 январдан бошлаб Университет илмий салоҳиятини ошириш учун белгиланган тартибда ихтисослашган илмий кенгаш тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Бунда, ихтисослашган илмий кенгаш аъзоларининг 50 фоизи халқаро ҳамкорлар ва хорижий ватандошлар орасидан танланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Университетни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, Университет кўчаси, 2-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
Янги бино қурилгунга қадар Университетга Тошкент давлат аграр университетининг спорт мажмуаси, талабалар турар жойи ҳамда ўқув лабораторияларидан вақтинча фойдаланишга рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
14. Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг виза талабномаларига биноан Университетга таклиф қилинадиган чет эллик профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) билан биргаликда ҳудудларда Университет фаолияти ва 2022/2023 ўқув йили учун қабулни самарали ташкил этиш мақсадида тарғибот ишларини амалга оширсин.
16. «Эл-юрт умиди» жамғармаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) билан биргаликда Университетнинг маҳаллий профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ва талабаларини «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш, стажировка ва ўқишга юбориш чораларини кўрсин.
17. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими доирасида аграр соҳа учун халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев белгилансин.
Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 май,
ПҚ-237-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 майдаги ПҚ-237-сон қарорига 1-ИЛОВА
Халқаро қишлоқ хўжалиги университетининг Кузатув кенгаши
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
4.
Рахимжон Хакимов
—
олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари
4.1.
Усмон Шарифхўжаев
—
мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари
5.
Алишер Тўраев
—
қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори
6.
Нго Бунтан
—
Қишлоқ хўжалиги қироллик университети ректори (Royal University of Agriculture, Буюк Британия) (келишув асосида)
7.
Йозас Аугутис
—
Буюк Витовт университети ректори (Vytautas Magnus University, Литва) (келишув асосида)
8.
Хосе Хулиан Гардэ Лорез-Бреа
—
Кастилия Ла-Манча университети ректори (University of Castilla-La Mancha, Испания) (келишув асосида)
9.
Алан Франс
—
таълим бўйича Буюк британиялик халқаро эксперт (келишув асосида)
10.
(келишув асосида)
—
агрокластерлар ва қишлоқ хўжалиги кооперациялари раҳбарлари
11.
(келишув асосида)
—
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори — Кузатув кенгаши котиби
Изоҳ: Кузатув кенгаши таркибига қишлоқ хўжалиги вазири томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 07/23/216/0457-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 майдаги ПҚ-237-сон қарорига 2-ИЛОВА
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети фаолиятини йўлга қўйиш бўйича
I. Университетни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар
1.
Университетни ташкил этиш юзасидан хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Буюк Британия, Литва, Испания ва бошқа давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан музокаралар олиб бориш ва улар билан узоқ муддатли келишувларни тузиш.
2022 йил июнь
-
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Норов)
2.
Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш.
Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.
Университет тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш.
2022 йил июнь
-
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)
3.
Университетни юқори касбий маҳоратга эга бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш.
Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассислар (профессор-ўқитувчилар)ни очиқ танлов асосида саралаб олиш.
2022 йил июнь — октябрь
-
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)
4.
Талабаларни қабул қилиш жараёнини ташкил этиш.
Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида қабул параметрларини белгилаш;
кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш;
кириш имтиҳонларини ўтказиш ва талабаларни ўқишга қабул қилиш.
2022 йил август — октябрь
Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Жаҳон банки маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)
II. Ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш
5.
Университетда ўқув жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Таълим йўналишларини белгилаш, ўқув режалари ва ўқув дастурларини тасдиқлаш ҳамда ўқитиш муддатлари ва талабаларнинг ўқув машғулотларида қатнашиш тартибини белгилаш.
2022 йил август — октябрь
-
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)
6.
Таълим сифатини ва илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш мақсадида Университетни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, зарурий алоқа, ахборот, транспорт ва бошқа воситалар билан таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар.
Режа-график асосида
ЕИ ва Жаҳон банки маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)
7.
Таълим жараёни учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва жорий этиш ҳамда ахборот-ресурс марказлари фондларини ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар.
Режа-график асосида
ЕИ ва Жаҳон банки маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)
8.
Хорижий етакчи олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда халқаро грант лойиҳаларида иштирок этиш.
Комплекс чора-тадбирлар.
Доимий
-
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)
9.
Университетда ташкил этиладиган ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнида хорижий университетларнинг илғор электрон маълумотлар базалари (TOP-DATABASES)дан фойдаланишга шароит яратиш.
Ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини тегишли ўқув-методик, илмий-методик қўлланмалар ва илмий нашрлар билан таъминлаш чораларини кўриш.
2022 йил октябрь
ЕИ ва Жаҳон банки маблағлари ҳамда Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)
Талабалар таълим жараёнида фойдаланиши учун илғор электрон маълумотлар базаларига уланиш.
2022-2023 йиллар
Талабалар учун замонавий, RFID технологияси асосида рақамли кутубхона (Electronic Library Online) ташкил этиш ва уни замонавий ўқув, илмий адабиёт ва ахборот ресурслари билан бойитиб бориш.
Доимий
10.
Университет талабаларининг мутахассисликлари бўйича амалий машғулотлар ҳамда малака амалиётларини ташкил этиш.
Ташкилотлар билан талабаларни амалий машғулотлар ва ишлаб чиқаришга бириктириш бўйича шартномалар тузиш.
2023 йил май
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар,
илмий-тадқиқот муассасалари
Мазкур шартномаларга мувофиқ амалий машғулотлар ва малака амалиётини ўқув жараёни жадвали асосида ташкил этиш.
Режа асосида
11.
Халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш.
Халқаро компаниялар ва корхоналарда амалиёт ўташ тизимини жорий этиш.
Талабаларни ихтисослик соҳасига амалиёт орқали ўргатиш тизимини жорий этиш.
2023-2024 йиллар
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)
III. Университетда халқаро ҳамкорлик ҳамда илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш
12.
Илмий-инновацион фаолиятни ташкил этиш ва ривожлантириш.
Профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.
Ҳар ўқув йилининг сентябрь-октябрь ойлари
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)
Олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини Scopus, Web of Science базасидаги журналларда чоп этиш. Натижаларни ишлаб чиқариш соҳасида амалиётга кенг жорий этиш чораларини кўриш.
Доимий
13.
Университетнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, Университет профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий семинар ва конференцияларда иштирокини ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида етакчи хорижий университет, институт ва ақлий марказларда малака оширишини таъминлаш.
Профессор-ўқитувчилар ҳамда иқтидорли талабаларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган нуфузли тадбирлар, жумладан, конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда мунтазам иштирок этишини таъминлаш.
Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш учун мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Хорижий давлатларнинг университетлари, жумладан, Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Буюк Британия) ва Буюк Витовт университети (Литва) ҳамда илмий марказлар билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.
2023 йил май ойидан бошлаб доимий
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
14.
Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан яратилган илм-фан ютуқларини доимий равишда тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш ишларини ташкил этиш.
Қишлоқ хўжалиги тармоқлари, агрокластерлар ҳамда озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият юритадиган корхоналарнинг мавжуд ва келгуси эҳтиёжларини ўрганиб чиқиб, таҳлил қилиш.
Доимий
-
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 майдаги ПҚ-237-сон қарорига 3-ИЛОВА
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Халқаро қишлоқ хўжалиги университетида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари