1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган стратегиянинг мавжуд эмаслиги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга, соҳага инвестицияларни кенг жалб этишга, ишлаб чиқарувчиларнинг юқори даромад олишига ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, кооперация муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
1. Қуйидагилар:
халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харита»си (кейинги ўринларда — «Йўл харита»си) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
2. Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни назарда тутувчи озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, сифат назорати инфратузилмасини ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш, мақсадли халқаро бозорларда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтиришни назарда тутувчи соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилиш;
ер ва сув ресурслари, ўрмон фондидан оқилона фойдаланишни назарда тутувчи табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тузилмасини реструктуризация қилиш ва янада ривожлантиришни назарда тутувчи бошқарувнинг замонавий тизимларини ривожлантириш;
фермер хўжаликларида меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, юқори қўшилган қиймат яратишга қаратилган тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш орқали давлат харажатлари самарадорлигини ошириш ва босқичма-босқич қайта тақсимлаш;
қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот, таълим ва маслаҳат хизматларининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган билим ва маълумотларни тарқатишнинг самарали шаклларини қўллашни назарда тутувчи илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш;
қишлоқ жойларини мувозанатли ва барқарор тараққий эттиришга кўмаклашишни назарда тутувчи қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш;
замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишнинг ишончли услубларини жорий этишни назарда тутувчи тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини яратиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
3. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) 3-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
4. Мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н. Арипов):
Стратегиянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсин ҳамда белгиланган индикаторларга эришиш устидан доимий мониторинг олиб борсин;
бир ой муддатда Стратегиянинг ҳар бир асосий йўналиши бўйича малакали мутахассислардан, шу жумладан хорижий экспертлардан иборат таркибда доимий ишловчи ишчи гуруҳларини, уларга халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар грантлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда шакллантирсин;
Стратегия ва «Йўл харитаси»ни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари сифатли ва ўз муддатида ишлаб чиқилиши ҳамда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин;
ҳар йили 1 декабрга қадар жорий йил учун белгиланган вазифаларнинг бажарилишини чуқур таҳлил этган ҳолда Стратегияни амалга ошириш юзасидан келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этсин;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Стратегияни амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар ҳақида ахборот тақдим этиб борсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида вазирлик тузилмасида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат масъул бошқарма ташкил этсин ҳамда хорижий экспертлар жалб этилишини таъминласин.
Хорижий экспертларни жалб этиш вазирликнинг бюджетдан ташқари ҳамда халқаро молия институтларининг грант ва техник кўмак маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилганлиги ҳамда унга сув хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги мавжуд инвестиция лойиҳалари, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, шунингдек, ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига ўтказилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
7. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бюджетлари параметрларида қишлоқ хўжалиги харажатлари таркибини диверсификация қилишнинг мақсадли йўналишлари 4-иловага мувофиқ белгилансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига:
Стратегияни ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларининг ахборотларини ҳар йили Сенат, Қонунчилик палатаси ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 октябрь,
ПФ-5853-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган
стратегияси
1-боб. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини истиқболда барқарор ривожлантириш соҳада давлат сиёсатини янгича ёндошувлар асосида юритишни талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) ушбу вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Мазкур Стратегиянинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда давлат сиёсатини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги устувор йўналишларни қамраб олади:
аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;
соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш;
давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш;
тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш;
қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш;
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш;
тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш.
Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши мазкур Стратегиянинг 1- ва 2-иловаларида белгиланган асосий кўрсаткичлар ва индикаторларга эришишга асосланади.
Стратегияни амалга ошириш йўналишлари бўйича ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йилга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
2-боб. Стратегиянинг устувор йўналишлари
I. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
Озиқ-овқат хавфсизлиги кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий, демографик ва экологик омилларга боғлиқ бўлиб, мамлакат ривожланишининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.
Озиқ-овқат хавфсизлигининг тўрт таркибий қисмлари (озиқ-овқатнинг мавжудлиги, уни харид қилиш қобилияти, ундан фойдаланиш ва унинг барқарорлиги) бўйича озиқ-овқат хавфсизлигининг давлат сиёсати ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Аҳоли сонининг ўсиши, ер, сув ва энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиши, шунингдек, иқлимнинг кескин ўзгариши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга таъсир этувчи асосий омиллардир.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон дунёда эгаллаган ўрнини мустаҳкамлашга эришди ва босқичма-босқич глобал рейтингларда ўз мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон Республикаси 2018 йилда Глобал очлик индекси бўйича 119 мамлакат орасида 52-ўринни эгаллаб, 12,1 кўрсаткич билан «мўътадил» даражага эришди.
Бироқ, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти барқарорлигига эришиш, кам даромадли оилаларнинг харид қобилиятини ошириш, маҳсулотлар нархи ва миқдори кескин ўзгаришининг олдини олиш ҳал этилиши зарур бўлган муаммолардан ҳисобланади.
Мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади — республиканинг барча аҳолиси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга оширишдан иборат.
Устувор йўналиш аҳолини барқарор нархлардаги хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган. Бу эса Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ), шу жумладан БМТнинг 2-БРМ «Очликка барҳам бериш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолни яхшилаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини тарғиб қилиш»да белгиланган мақсадларга эришишга хизмат қилади.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини озиқ-овқат билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини ижтимоий объектлар билан интеграциялаш;
бошоқли дон етиштиришда давлат интервенцион харидлар тизимини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини давлат томонидан тартибга солиш механизмидан босқичма-босқич воз кечиш ҳамда бошоқли донни квота асосида бозор нархларида сотиб олиш механизмини жорий этиш;
соғлом истеъмол маданиятини тарғиб қилиш бўйича узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш;
халқаро даражада тан олинган услубиятлар ва илғор тажрибалар асосида озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш ҳамда доимий мониторинг қилиш;
ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришга доир тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш;
чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш, балиқ ва парранда гўшти, шунингдек, сут ишлаб чиқаришни барқарор интенсивлаштиришга қаратилган тадқиқот ишларини олиб бориш.
II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш
Қўшилган қиймат занжирининг ривожланиши қишлоқ хўжалиги рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Маҳсулотларни даладан якуний истеъмолчигача етказиб бериш, яъни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сертификатлаш харажатларининг юқорилиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан олинадиган фойдани камайтиради.
Озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатининг паст даражада ривожланганлиги юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини чекламоқда.
Инфратузилмани ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш мақсадида тараққий этган молиявий бозорлар, қулай ишбилармонлик муҳити, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш-сотиш занжирларини ривожлантиришга қаратилган чораларни кўриш талаб этилади.
Экспорт қилинадиган мева-сабзавотларнинг асосий қисмини ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш имкониятлари чекланганлиги катта йўқотишларга олиб келмоқда. Шунингдек, нархларнинг мавсумий кескин ўзгариши ва бозор шароитларининг барқарор эмаслиги ҳам улар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Сўнгги йилларда кичик ишлаб чиқарувчилар томонидан турли молиявий манбалар, шу жумладан халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобидан замонавий омборхоналар ва қайта ишлаш ускуналари учун инвестициялар йўналтирилмоқда. Шунга қарамасдан улар қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлардан ажралиб қолмоқда.
Кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиришнинг самарали механизмлари тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли, уларнинг фаолияти тарқоқлигича қолмоқда. Бу эса юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришишга тўсқинлик қилмоқда ҳамда қўшилган қиймат занжирларига бирлашиш имконини чекламоқда.
Таъкидлаш жоизки, ривожланган мамлакатлар (Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада) бозорларида кооперативларнинг улуши 40 фоиздан ошади, Ўзбекистонда эса бу йўналиш эндигина ривожланмоқда.
Халқаро стандартлар ва сифат талабларига жавоб берадиган лабораториялар, улгуржи бозорлар ва логистика марказлари, шунингдек, божхона ва чегара масканларида мева-сабзавот маҳсулотларини фитосанитария назоратидан ўтказиш учун жиҳозлар етишмовчилиги кузатилмоқда.
Бу ўз навбатида етиштириладиган ва сотишга чиқариладиган маҳсулотлар ҳажмини ошириш, қўшилган қийматни кўпайтириш, экспорт географияси ва маҳсулот турларининг диверсификация қилинишига тўсқинлик қилмоқда.
Санитар ва фитосанитар назорат миллий ҳуқуқий базасини Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ва мақсадли ташқи бозорлар стандартлари билан мувофиқлигини таъминлаш орқали қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш зарур.
Бундан ташқари, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотида 70 фоиздан ортиқ улушга эга бўлган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари етарли ривожланмаган.
Аграр секторнинг экспорт салоҳиятини ошириш, қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш, халқаро стандартлар асосида маҳсулотларни сертификатлаш тизимини кенг жорий этиш ва кооперация муносабатларини ривожлантириш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари мутахассислари учун қисқа муддатли, шу жумладан, масофавий тренинглар ташкил этиш, ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш;
миллий карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чоралари бўйича келишуви талабларига мослаштириш;
ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назорат қилишнинг миллий тизимини Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти (ХЭБ) стандартларига мослаштириш;
илғор халқаро тажрибалар асосида қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича Инновацион таълим марказини ташкил этиш;
халқаро бозорларда тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, НACCP ва бошқалар) жорий этишга кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш;
етакчи аграр корхоналар билан қайта алоқа механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
янги мақсадли экспорт бозорларида музокаралар олиб бориш ва савдо келишувларини амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаш;
маҳаллий ва мақсадли халқаро бозорларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари маркетинги ва ташиш харажатларини камайтириш;
маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини мақсадли экспорт бозорларига чиқариш учун «Made in Uzbekistan» брендидан фойдаланишни кенгайтириш имкониятларини баҳолаш;
миллий сифат тизимини такомиллаштириш бўйича режа ишлаб чиқиш;
экспорт бозорлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш, экспортга тайёргарлик, савдо режими ва савдони молиялаштириш бўйича маслаҳат хизматларини ривожлантириш;
мақсадли бозорлар тўғрисида маълумотлар тўплаш жараёнида, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини илгари суришда Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг ролини ошириш;
ўсимлик навлари муаллифлари ҳуқуқларини (шу жумладан, патент синовларини) муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш;
агрологистика марказлари негизида ягона савдо тизимини (аукцион ва биржа савдолари асосида) жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, янги экин турларини сақлаш мақсадида Миллий генлар банкини яратиш;
қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар турларини такомиллаштириш;
пахта хом ашёси етиштириш ва пахта-тўқимачилик соҳасида бозор механизмларини кенг жорий этиш;
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга (IPPC) қўшилиш;
деҳқон хўжаликлари фаолиятини кенгайтиришни рағбатлантириш мақсадида ер участкаларини имтиёзли шартларда ажратиш тартибини ишлаб чиқиш;
халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда генетик модификацияланган экинлар навларини синаш учун махсус лаборатория ташкил қилиш;
савдо инфратузилмаси ва агрологистика марказлари, озиқ-овқат хавфсизлиги лабораториялари, санитария ва фитосанитария тизими, зарур ускуналар ва инвентарлар учун инвестициялар жалб қилишни янада рағбатлантириш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенция ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқ пестицидларни ва пестицидларнинг рухсат этилган максимал миқдорларини (MRL) рўйхатга олиш, экспорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш;
уруғчилик ва мева-сабзавотчилик соҳаси илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини модернизация қилишга халқаро молия институтлари грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб қилиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида кооперацияни рағбатлантириш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларда замонавий ишлаб чиқариш-сотиш занжирига интеграция қилиш чораларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бу соҳада хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш, тезкор қарорлар қабул қилиш ва тармоқ сиёсатини шакллантириш бўйича музокараларда иштирок этувчи бирлашмаларни (кооперативлар ва бошқалар) ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги бирлашмалари, фермер ва деҳқон хўжаликларининг қайта ишлаш саноати корхоналари (шу жумладан кластерлар) билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
аграр соҳада кичик тадбиркорликни ривожлантириш ва фаолиятини диверсификация қилишни қўллаб-қувватлаш учун тажриба — синов тариқасида инвестициявий дастурларни амалга ошириш;
мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларини баҳолаш натижаларига кўра (дастлаб кўп йиллик маълумотлар ва бозор тенденциялари таҳлили асосида экспорт қилинувчи асосий 10 — 15 та маҳсулот тури бўйича) экспортни ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш тизимини модернизация қилиш.
III. Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш
Фермерлар учун ресурслар етказиб бериш ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишда давлатнинг бевосита иштирок этиши соҳага хусусий инвестициялар жалб қилинишини чеклаб қўймоқда.
Агробизнес субъектларига маслаҳат хизматлари кўрсатиш тизимининг ривожланмаганлиги, бизнесни бошқариш кўникмаларининг етишмаслиги, агросаноат мажмуи ва банк соҳаларида кадрлар салоҳиятининг чекланганлиги халқаро молия институтлари кредит маблағларини самарали ўзлаштирилишини чекламоқда.
Шунингдек, инвестицияларни бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг мустақил мониторинги ҳамда баҳолаш структураси, тизими ва механизмлари мавжуд эмас.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP), мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ва бошқа стандартларга риоя этилишини рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш лозим.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини модернизациялаш, диверсификациялаш ва барқарор ривожланиши учун хусусий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашувчи самарали тизимни яратиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган бошоқли дон интервенциясини амалга ошириш учун керакли бўлган ҳажмдан ташқари давлат харидларидан тўлиқ воз кечиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, стратегик аҳамиятга эга бўлган айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ажратилган тижорат кредитларининг фоиз ставкаларини субсидиялаш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг стратегик йўналишлари ва эҳтиёжларига мос кредитлаш ва суғурталаш механизмини такомиллаштириш;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш;
(III қисмнинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича фаолиятини кенгайтириш;
қўшимча механизмлар ва молиявий воситаларни жорий этиш ва бозор иштирокчиларига тенг имкониятлар яратиш орқали ҳамкорликнинг шаффоф механизмини ишлаб чиқиш;
ресурс таъминоти ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ностратегик давлат корхоналарини хусусийлаштириш орқали ресурслар ва хизматлар бозорида рақобатни кучайтириш;
имтиёзли кредит ҳисобига ресурслар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш амалиётидан воз кечиш;
агросаноат мажмуи субъектлари ўртасида фъючерс шартномалари асосида ишлашга кўмаклашиш ва буни рағбатлантириб бориш;
ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи қийматини бозор нархларида аниқлаш тартибини қайта кўриб чиқиш орқали ер участкаларига бўлган ҳуқуқдан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш механизмини такомиллаштириш;
халқаро молия институтларининг кредит линиялари мақсадли жалб этилишини таъминлаш мақсадида инвестиция дастурини ишлаб чиқиш;
тижорат банклари томонидан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун кредит ресурсларини ажратишни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тартибини қайта кўриб чиқиш;
қишлоқ хўжалигида интенсив инновацион технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш.
IV. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 млн гектар ерларнинг атиги 20,7 фоизи суғориладиган ерлар ҳисобланади. Сўнгги 15 йил мобайнида аҳоли жон бошига суғориладиган ерлар 24 фоизга (0,23 га дан 0,16 гача) камайган.
Мазкур ҳолат аҳоли сонининг ўсиши, сув таъминоти ҳажмининг қисқариши ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бошқа ер фонди тоифаларига ўтиши натижасида юзага келган.
Прогнозларга кўра, келгуси 30 йил мобайнида суғориладиган ер майдонлари яна 20 — 25 фоизга қисқариши мумкин.
Ердан фойдаланиш ҳуқуқининг етарли даражада кафолатланмаганлиги хўжаликларни бошқариш самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилмоқда ва инвестицияларни жалб қилишни чекламоқда.
Ҳозирги вақтда ер участкаларини тақсимлашнинг ҳамда ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аниқ ва шаффоф механизмлари тўлиқ яратилмаган.
Шунингдек, ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш назарда тутилмаганлиги қишлоқ хўжалиги ерларини нисбатан салоҳиятли ердан фойдаланувчиларга ўтишига тўсқинлик қилмоқда.
Мамлакат сув ресурсларининг қарийб 80 фоизи трансчегаравий сув ҳавзалари ҳисобига шаклланади. Мазкур ҳолат Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини барқарор бошқариш учун минтақавий ҳамкорликнинг муҳимлигини белгилайди. Мамлакатда ирригация тармоқларининг 70 фоизи фильтрацияга қарши қопламага эга эмас, оқибатда сувнинг бир қисми далагача етказиш жараёнида йўқотилмоқда.
Мавжуд ирригация инфратузилмаси, насос станцияларининг катта қисми 30 — 40 йилдан ортиқ фойдаланилмоқда ва реконструкция ёки капитал таъмирга муҳтож.
Ҳозирги вақтда суғориладиган ерларнинг фақатгина 1,7 фоизида томчилатиб суғориш жорий этилган.
Деҳқончиликнинг ирригацияга юқори даражада боғлиқлиги сабабли анъанавий суғориш услубларини қўллашнинг давом этаётганлиги ҳамда иқлим ўзгариши натижасида қурғоқчиликнинг кескин кучайиши билан вазият янада мураккаблашиши мумкин.
Жаҳон ресурслари институтининг прогнозига кўра, 2040 йилга бориб Ўзбекистон сув танқислиги энг юқори бўлган 33 та мамлакатнинг бирига айланади. Ҳосилдорликнинг камайиши озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўлов баланси учун жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқаради, бу эса сув ресурсларини барқарор бошқариш ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурстежамкор технологияларни қўллаш заруратини юзага келтиради.
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув етказиб бериш харажатларини қоплаш механизмининг мавжуд эмаслиги сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилишга тўсқинлик қилмоқда.
Европа Иттифоқи Парламентининг сув бўйича директивасига (2000/60/ЕИ) мос янги замонавий сув қонунчилигининг жорий қилиниши, келгусида сув сиёсатини тартибга соладиган зарур норматив-ҳуқуқий база ишлаб чиқилишини ва сув ресурсларини бошқаришнинг уйғунлашган услублари жорий қилинишини таъминлайди.
Мамлакат табиий ресурсларининг асосий таркибий қисмларидан бири ўрмон фонди ерлари бўлиб, 11,1 млн гектарни ёки умумий майдоннинг 25 фоизини ташкил этади. Ўрмон билан қопланган майдонлар эса 3,2 млн гектарга (29 фоиз) тенг.
Сўнгги йилларда Ҳукумат томонидан ўрмон ресурсларини бошқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017 йилда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил этилди, ўрмонлар майдонини 2,3 млн гектарга кенгайтириш, 12 та янги ўрмон хўжаликларини ташкил этиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шунингдек, Орол денгизининг қуриган сатҳида ўрмонлар барпо қилиш, ҳимоя ўрмонзорлар майдонларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ерларида шамолдан ҳимояловчи яшил йўлакларни кўпайтириш, мукаммал мониторинг тизимини яратиш ва экологик таълим дастурларини такомиллаштириш ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш натижасида атроф-муҳит ва иқлим учун юзага келадиган салбий оқибатларни камайтиришга қаратилган қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларининг барқарор ривожланиши учун табиий ресурсларни самарали бошқариш асосий устувор йўналиш бўлиб ҳисобланади.
Мамлакатда минимал агроэкологик стандартлар мавжуд бўлсада, уларнинг асосий қисми эски технологияларга асосланган. Қишлоқ хўжалиги амалиётларини ишлаб чиқишда экологик омиллар ҳисобга олинмайди.
Агроэкологик амалиётларни яхшилаш ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш стандартлари ва механизмларини ишлаб чиқишда экологик омилларга интеграция қилиш талаб этилади.
Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётни (GAEP) ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP) тамойилларига риоя этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёти (GAEP), шунингдек, аграр тадбиркорликка мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ҳамда бошқа сифат стандартларини жорий этишга кўмаклашиш чораларини кўриш;
қишлоқ хўжалигида экология ва иқлим учун хавфсиз амалиётни тарғиб қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда деҳқон хўжаликлари ерларини вақтинча фойдаланиш учун бериш тартибини жорий этиш ҳамда белгиланган тартибда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганда туташ ҳудуддаги ердан фойдаланувчилар томонидан дастлабки рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси.
2030 йилга қадар бир гектар майдонни суғориш учун ишлатиладиган сув сарфини 20 фоизга камайтириш;
маҳаллий сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчилар ва харидорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш;
ўрмон ресурсларини бошқариш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
иқлим ўзгариши таъсирини олдини олиш бўйича ҳаракатлар миллий режасини қабул қилиш;
тупроқни таҳлил қилишнинг мобил лабораторияларини харид қилиш орқали тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўғитдан фойдаланишнинг самарали амалиётини жорий этиб, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳисобга олишнинг кадастр тизимини такомиллаштириш ҳамда ердан фойдаланиш ва мулк ҳуқуқларининг ҳисобини юритиш учун кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини ҳисобга олиш тизими билан ягона ахборот тизимини бирлаштириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳосини аниқлаш тизимини қайта кўриб чиқиш;
сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;
смарт технологияларидан (мини ўлчов станциялари ва «ақлли таёқча») фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалигида сув билан таъминлаш харажатларини қоплаш тартибини ишлаб чиқиш;
ўрмон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;
ўрмон ресурсларини баҳолаш ва унинг мониторингини юритишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
бозор баҳосида ўрмон ресурсларининг ҳисобини юритишни таъминловчи мезонлар ва кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш;
биологик хавфсизликни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида табиий ресурслар, пестицидлар ва кимёвий воситалардан фойдаланишни назорат қилиш борасида институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш;
экотизим ва биотопларнинг ҳолатига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг таъсирини мониторинг қилиш учун Мақбул қишлоқ хўжалик ва экологик амалиёт (GAEP) асосида минимал экологик стандартлар ва талабларни ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр тизимини ривожлантириш, ер ресурсларини бошқариш соҳасидаги муассасаларнинг имкониятлари ва инфратузилмасини модернизация қилиш;
ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига хусусий инвестицияларни жалб этиш мақсадида суғориш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тажриба синов тариқасида жорий этиш.
V. Давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш
Агросаноат мажмуидаги давлат органларининг функциялари асосан ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга йўналтирилган ва уларнинг айримлари хусусий секторга ўтказилиши мумкин.
Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик соҳаларида сезиларли ўсиш кузатилишига қарамасдан, хизмат кўрсатиш инфратузилмаси, моддий ресурслар таъминоти ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг аксарият қисми пахта хом-ашёси ва бошоқли дон етиштиришга мўлжалланган.
Халқаро стандарт ва талабларга жавоб берадиган замонавий ва сифатли хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг етишмаслиги соҳадаги муаммоларни янада мураккаблаштирмоқда. Бу биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария билан боғлиқ давлат хизматларига тааллуқлидир.
Янги бозорларга чиқиш учун ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчиларга сертификациялаш ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи хусусий секторни ривожлантириш зарур.
Бугунги кунда давлат корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар монопол кўринишга эга бўлиб, соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурслар билан таъминлаш ва маркетинг хизматларини кўрсатишда рақобатни шакллантиришга салбий таъсир қилмоқда.
Аграр бозорнинг эҳтиёжларини қондира оладиган тизимлар, хизматлар ва мувофиқлаштириш механизмларини яратиш орқали мавжуд институционал тузилмани қайта кўриб чиқиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
қишлоқ хўжалиги вазирлигини функционал баҳолаш (Management Functional Assessment Model — MFAM) ва унинг натижалари бўйича янги ваколат ва фаолият йўналишларини белгилаш мақсадида вазирликнинг тузилмаси ва бўлинмалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш;
Стратегияни амалга оширишга масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш;
тармоқ вазирлик ва идоралар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш орқали рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда бошқарув ходимларнинг стратегик ва лойиҳа бошқарувидаги салоҳиятини ошириш;
тармоқда қўшимча хизматларни кўрсатиш мақсадида давлат-хусусий шериклик моделини ривожлантириш;
соҳанинг манфаатдор томонлари (давлат, хусусий ва жамоат ташкилотларидан иборат) форумини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳукумат ва ҳамкорлар (соҳани қўллаб-қувватлашга жалб этилган барча донорлар ва халқаро молия институтлари) форумини ташкил этиш.
VI. Тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш
Ҳозирги вақтда давлатнинг қишлоқ хўжалигига сарфланадиган харажатларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши (1,68 фоиз) Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига (ИҲТТ) кирмайдиган (0,62 фоиз), ўртача даражадаги даромадли давлатларга нисбатан қарийб уч баравар ва ИҲТТга аъзо мамлакатларга (0,17) нисбатан ўн баравар кўпдир.
Шунга қарамасдан, қишлоқ хўжалигида самарадорлик ва рақобатбардошлик ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг даромадлари нисбатан пастлигича қолмоқда.
Соҳани давлат томонидан молиялаштиришнинг асосий қисми бевосита ирригация учун сарфланади (63 фоиз) ҳамда асосан пахта ва бошоқли дон етиштиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бюджет маблағларининг катта қисми насос станцияларининг электр энергиясини қоплаш учун сарфланади, оқибатда мавжуд ирригация ва дренаж тизимларини эксплуатация қилиш ва сақлаш, уларни ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари тўлиқ қопланмаяпти.
Ҳозирги вақтда умумий хизматларни қўллаб-қувватлашнинг катта қисми давлат бюджетида «бошқалар» харажат моддаси сифатида акс этади, бу эса соҳада давлат харажатларининг стратегик режалаштирилиши йўқлигидан далолат беради. Бюджет тизимида соҳани қўллаб-қувватлаш учун халқаро молиявий ва кредит дастурлари (3,5 млрд АҚШ доллардан ортиқ) ва давлатнинг йирик инвестиция дастурлари ёки стратегик режалаштириш жараёнлари ўртасида алоқа мавжуд эмас.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қуйидаги йўналишлардаги давлат дастурлари ва хизматларига ажратилаётган бюджет маблағлари миқдорини қайта кўриб чиқиш ҳамда молиялаш тизимини такомиллаштириш лозим бўлади:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ҳайвонлар касалликларига қарши кураш, ветеринария ва фитосанитария хизматлари;
бирлашмаларнинг турли шаклларини қўллаб-қувватлаш (кооперативлар, кластерлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари);
статистик маълумотларни йиғиш ва аграр бозорлар мониторингини юритиш тизимини такомиллаштириш, бозор ва транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги амалий тадқиқотлар ва изланишлар, таълим ва билимларни тарқатиш тизимини ривожлантириш.
Мазкур йўналишнинг асосий мақсади аграр сиёсатнинг янги устувор йўналишларига мувофиқ асосий давлат хизматларини кўрсатиш ва таркибий ўзгаришлар дастурларини амалга оширишга йўналтириладиган қишлоқ хўжалигига ажратилаётган давлат молиявий ресурсларини босқичма-босқич қайта тақсимлаш орқали маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш учун харажатлар тақсимотини қайта кўриб чиқиб, илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ва қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш тизими, ахборот ва маслаҳат хизматлари учун ажратиладиган маблағлар ҳажмини ошириш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи билан боғлиқ бўлган барча бюджетдан ташқари жамғармалар фаолиятини тўлиқ аудитдан ўтказиш ва кўрсатилаётган хизматларни хусусий секторга бериш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
ўрта муддатли бюджет дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида халқаро техник кўмак маблағларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича дастурларни жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида солиққа тортиш тизимини чуқур таҳлил қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ юкини камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
VII. Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш
Илмий-тадқиқот, таълим ва ахборот-маслаҳат хизматларини кўрсатишни ўзаро боғлайдиган қишлоқ хўжалигига оид билим ва ахборотларни тарқатиш бўйича самарали тизимнинг йўқлиги соҳани илмий асосда ривожлантиришдаги энг жиддий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирда илмий-тадқиқотлар учун давлат инвестициялари даражаси қишлоқ хўжалиги умумий бюджетининг 0,2 фоизини ташкил этади.
Илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг самарали механизмлари мавжуд эмаслиги давлат томонидан молиялаштирилган илмий-тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий қилишни сезиларли даражада чекламоқда.
Қишлоқ хўжалиги экинлари маҳаллий навларининг ҳосилдорлиги паст ва ташқи бозор талабларига жавоб бермайди. Импорт қилинадиган қиммат ва маҳаллий шароитларга мослаштирилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларига қарамлик янада ортиб бормоқда.
Таълим муассасаларида ўқув ва касбий тайёргарлик курслари, таълим тизими, шакли ва ўқитиш усуллари замон талабларига жавоб бермайди. Меҳнат бозори талабларини ўрганиш ва янги мутахассисликларни жорий этиш учун тармоқлараро ва идоралараро мувофиқлаштириш тизимини яратиш талаб этилади.
Ҳозирги вақтда мамлакатда қишлоқ хўжалигига оид билим ва ахборотлар тарқатиш учун замонавий хусусий тузилмалар мавжуд эмас.
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат таъминоти, таълим, малака ошириш ва ахборот-маслаҳат хизматлари соҳаларида замонавий, интеграциялашган ва мослашувчан тизимни яратиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти ва илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш;
донор ташкилотлар техник кўмагида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрларнинг таълим ва касбий тайёргарлик тизимини ислоҳ қилиш;
агробизнес субъектлари учун мўлжалланган давлат хизматлари ва тизимларининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш мақсадида мавжуд маъмурий тизимларни аудитдан ўтказиш, шунингдек, таркибий қайта тузиш ва соддалаштириш режаларини ишлаб чиқиш;
экологик хавфсиз услублар ҳамда қишлоқ хўжалиги амалиётлари ва технологиялари, иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш борасидаги ахборот-маслаҳат хизматларини Мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш;
агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказларига махсус ходимларни тайёрлаш;
мамлакатнинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ахборот-маслаҳат марказларини ташкил этиш.
VIII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш
Мамлакат аҳолисининг қарийб 16,4 миллиони (жами аҳолининг 49,4 фоизи) қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилади (2018 й.). Мамлакатда туғилиш даражаси юқори (23,3 промилле) ва шунга мос равишда қишлоқ жойларида ортиқча ишчи кучи мавжуд. 25 ёшгача бўлган одамлар аҳолининг 45,5 фоизини, 30 ёшгача бўлганлар эса 55 фоиздан кўпроғини ташкил этади.
Қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари, шунингдек транспорт ва ахборот-коммуникация алоқалари даражаси пастлигича қолмоқда. Ҳудудий эҳтиёжларни батафсил баҳолашга асосланган ва рақобат афзалликларини ҳисобга олган ҳолда комплекс стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш талаб этилади.
Аграр секторда амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари аксарият ҳолларда тўғридан-тўғри фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига йўналтирилган.
Хорижий мамлакатлар бўйича маълумотлар таҳлил қилинганида, қишлоқ ҳудудларининг иқтисодий тараққий этиши қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан бевосита боғлиқлиги ва шундагина муваффақиятга эришилиши, маҳаллаларнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган субсидияларга асосланган ислоҳотлар самарасиз эканлиги кузатилди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг мувофиқлаштируви остида амалга оширилаётган қишлоқларни ривожлантириш дастурлари, асосан, ҳудудий иқтисодий номутаносибликни бартараф этишга қаратилган бўлиб, йирик шаҳар марказлари фойдаси учун, қишлоқ аҳолисининг кичик бир қисми — фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланадиган бошқа тадбиркорлар сектори томонидан қўллаб-қувватланади, бироқ қишлоқ маҳаллалари четда қолмоқда.
Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожланишини таъминлаш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш;
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун реал эҳтиёжларни батафсил баҳолашни олиб бориш;
қишлоқ маҳаллаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қарорлар қабул қилишни номарказлаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
ноқишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил этиш ва ривожлантириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг мавжуд имкониятларини сафарбар қилиш ҳамда маҳалла фуқаролари, аграр тадбиркорлик, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари ўртасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун грант маблағлари ва инвестицияларни жалб этишнинг шаффоф механизмини ишлаб чиқиш ва тажриба тариқасида амалга ошириш;
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий дастурини ишлаб чиқиш.
IX. Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғида маълумот ва ахборот йиғиш тизими марказлаштирилган режали иқтисодиёт тамойиллари асосида ишлаб чиқилган эскирган механизм ва амалиётга асосланган.
Ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлигини баҳолаш натижалари жойлардаги ҳақиқий ҳолатга мос келмайди.
Аниқ ва ишончли маълумотларнинг етишмаслиги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини, шунингдек, уларнинг соҳага таъсирини объектив баҳолаш имконини бермайди.
Ишончли маркетинг маълумотларининг етишмаслиги фермерлар ва бошқа агробизнес субъектлари томонидан бизнес режаларни ишлаб чиқишда ёки фаолиятини тўғри режалаштиришда мавжуд ва ўзгарувчан бозор имкониятларидан фойдаланишни сезиларли даражада чекламоқда.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи ҳолатини акс эттирувчи ишончли статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш тизимига инвестицияларнинг жалб қилиниши давлат ва хусусий сектор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб, ишончли статистик маълумотларни тўплаш, таққослаш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантиришнинг аниқ режасини қабул қилиш;
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичлари (харажат, даромад, фойда, рентабеллик) тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таққослаш ва чоп этиш;
«Ақлли қишлоқ хўжалиги»ни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш;
маҳсулот етиштириш самарадорлиги, тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, меҳнат қонунчилиги, солиққа тортиш, кредитлаш ва бошқа зарур маълумотларни қамраб олган фермер хўжалигини юритиш маълумотномасини (справочник) чоп этиш;
йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар тўғрисида маълумот ва ахборотлар каталогини чоп этиш;
соҳада амалга оширилган чоралар ва эришилган натижалар ҳамда давлат сиёсатининг истиқболли чораларини ўзида қамраб олган қишлоқ хўжалигининг йиллик ҳисоботини (Agriculture annual report) чоп этиш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида миллий тизим ва хизматларни ривожлантириш учун маълумотлар алмашинуви платформаларида ҳамда халқаро форумларда фаол иштирок этиш;
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификациялаш, уларнинг ҳаракатини кузатиш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.
3-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Стратегия доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги соҳасини 2030 йилгача ривожлантиришда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш назарда тутилади:
ер ажратиш ва уни олиб қўйишда шаффоф тизим яратилади, коррупция ва бошқа субъектив ҳолатларнинг олди олинади, ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларини кафолатлайдиган тизим яратилади;
ерларни ноқонуний ажратиш, улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари кескин камайишига эришилади;
1,1 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ўзлаштирилади, 535,6 минг гектар лалми, яйлов ва бошқа ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ортади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўлиқ хатловдан ўтказилади;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг ҳақиқий бозор нархи шаклланади, бу ҳуқуқдан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш мумкин бўлади, тадбиркорлар ва аҳоли қўлидаги капитал қиймати ўз ўзидан ортади, ер солиғи солинадиган базани кенгайтириш имконияти яратилади;
республика ҳудудларида суғоришнинг сув тежовчи тизимларидан фойдаланилиш майдонлари кенгайтирилади ва ушбу тизимларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмлари такомиллаштирилади;
сув истеъмолчилари ва сув етказиб берувчилар ўртасида ҳисоб-китоблар истеъмол қилинган сувни етказиб бериш учун қилинган ҳақиқий харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ва бозор механизмлари асосида амалга оширилади;
ҳудудлар ихтисослаштирилади, бир жойда бир хил маҳсулотларни етиштириш, агроинновацион ғояларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга шароит яратилади;
пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришда давлатнинг иштирокидан босқичма-босқич воз кечилади;
пахта хом ашёси ва бошоқли дон маҳсулотлари етиштирувчилари билан қабул қилувчилар ўртасида маҳсулот ҳажмига қараб шартнома тузиш тизими йўлга қўйилади;
ерларнинг турига қараб юқори ҳосил берувчи экинлар етиштирувчилар томонидан мустақил жойлаштирилади;
майда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ерлардан оқилона фойдаланиш имконияти яратилади;
сифатли рақобатбардош мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, чуқур қайта ишлаш ва экспорт ўсиши барқарорлигини таъминлашга эришилади;
илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграцияси амалга оширилади;
кадрлар тайёрлашда олий ва ўрта таълим ўртасида узвий алоқадорлик таъминланади;b
бошоқли дон бозорида интервенцион механизмлар жорий этилади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлиги ва рақобатбардошлиги ортади;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёти (GAEP), аграр тадбиркорликка мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ва бошқа сифат стандартлари жорий этилади;
қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатишнинг шаффофлик ва рақобатга асосланган бозор хизматлари ривожланади;
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти ҳажмининг ошиши
2,3
млрд АҚШ долл.
3,5
млрд АҚШ долл.
10
млрд АҚШ долл.
20
млрд АҚШ долл.
4.
Аҳоли ўртасида тўйиб овқатланмайдиганлар улуши
6,3%
5%
3%
0
5.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш (бир нафар ишчига бир йилда долларда)
3 960 АҚШ долл.
4 300 АҚШ долл.
5 200 АҚШ долл.
6 500 АҚШ долл.
6.
Қишлоқ хўжалигидаги иссиқҳона газ чиқиндиларини камайтириш
15 740 гигаграмм
(2016 йил)
10%
30%
50%
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш натижасида устувор йўналишлар кесимида эришиладиган
АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ВА ИНДИКАТОРЛАР
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Асос (2018 й.)
2021 йилга мақсад
2025 йилга мақсад
2030 йилга мақсад
I. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
1.1
Бошоқли доннинг ўртача ҳосилдорлигини ошириш
43 ц/га
60 ц/га
70 ц/га
75 ц/га
1.2
Сигирларнинг ўртача сут маҳсулдорлигини ошириш
2 320 кг/ бош
2 700 кг/ бош
3 100 кг/ бош
3 500 кг/ бош
1.3
Умумий экин майдонлари таркибида озуқа экинлари майдонлари улуши
7 %
10 %
12 %
15 %
II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш
2.1
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бирлашмалари шериклигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспортдаги улуши
2 %
15 %
23 %
30 %
2.2
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулоти брендини жорий этиш ва тарғиб қилиш
Кам сонли маҳсулотларни қамраб олган бренд
5 та қўшимча маҳсулот қамраб олинади
20 та қўшимча маҳсулот қамраб олинади
40 та қўшимча маҳсулот қамраб олинади
2.3
Жаҳон банкининг глобал логистика самарадорлиги индекси бўйича Ўзбекистон ўрнини яхшилаш (Logistics Performance Index)
99-ўрин
96-ўрин
(3 пунктга кўтариш)
89-ўрин
(10 пунктга кўтариш)
79-ўрин
(20 пунктга кўтариш)
2.4
Умумий экспорт ҳажмида қайта ишланган маҳсулотлар улушининг ўсиши
25 %
30 %
35 %
40 %
2.5
Озиқ-овқат ва енгил саноатдаги ишчиларнинг улуши (қишлоқ хўжалигидаги ишчиларнинг умумий сонига нисбатан фоизда)
6 %
10 %
15 %
20 %
III. Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш
3.1
Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигида бизнесни ривожлантиришда кўмаклашиш» (Enabling the Business of Agriculture) индекси бўйича рейтингни кўтариш
Рейтинг юритилмайди
Рейтинг ўрнатиш
Рейтингни 5 та пунктга ошириш
Рейтингни 10 та пунктга ошириш
3.2.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бизнесига жалб этилган инвестицияларнинг умумий ҳажмининг ўсиши
650 млн АҚШ долл.
20 %
40 %
80 %
IV. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш
4.1
Давлат хариди учун маҳсулот етиштириладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдони
2,5 млн га
0,9 млн га
йўқ
йўқ
4.2
Мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётни қўллайдиган ҳамда халқаро сифат менеджменти тизимини жорий этган фермер хўжаликлари сони ошиши
Тармоқнинг институционал ислоҳот режаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш
-
Қишлоқ хўжалиги;
ветеринария; фитосанитария;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, сув хўжалиги бўйича институционал ислоҳотлар режалари тасдиқланади ва амалга ошириш бошланади
Институционал ислоҳотлар режалари тасдиқланади ҳамда ҳудудлар ва туманлар даражасидаги барча тегишли бошқарув тузилмаларида амалга оширилади
Институционал ислоҳотлар режалари тасдиқланади ва барча тегишли идоравий ташкилотларда амалга оширилади
5.4
Давлат хизматларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияларини қабул қилиш
Қабул қилинмаган
Ветеринария хизмати;
фитосанитария хизмати;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигихизмати;
маслаҳат хизмати;
ирригация хизмати бўйича стратегиялар қабул қилинади ва амалга ошириш бошланади
Давлат хизматларини такомиллаштириш стратегияларини амалга оширишни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича ҳисоботларни мунтазам равишда нашр этиш
Давлат хизматларини такомиллаштириш стратегияларини амалга оширишни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича ҳисоботларни мунтазам равишда нашр этиш
5.5
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат корхоналарини хусусийлаштириш
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги давлат корхоналарини аудит қилиш
Хусусийлаштириш режаси тасдиқланади ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат корхоналаридаги давлат улушини ҳусусийлаштириш бошланади
Хусусийлаштириш режасининг камида 50% бажарилади
Хусусийлаштириш режаси тўлиқ амалга оширилади
VI. Тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш
6.1
Ирригация билан боғлиқ бўлмаган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи хизматларига давлат бюджети харажатларини ошириш
Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги умумий харажатларнинг 20 %
Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги умумий харажатларнинг 30 %
Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги умумий харажатларнинг 35 %
Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги умумий харажатларнинг 40 %
6.2
Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқотлари учун давлат бюджети харажатларини босқичма-босқич ошириш (ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотига нисбатан фоиз ҳисобида)
0,02 %
0,05 %
0,5 %
1 %
6.3
Ўрта муддатли бюджетни режалаштириш тизимини жорий этиш
2020 — 2022 йилларга мўлжалланган бюджет ишлаб чиқилди ва тасдиқланди
2020 — 2022 йилларга мўлжалланган бюджет амалга оширилади
2022 — 2024 йилларга ва
2025 — 2027 йилларга мўлжалланган бюджетлар амалга оширилади
2028 — 2030 йилларга мўлжалланган бюджет амалга оширилади
VII. Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш
7.1
Қишлоқ хўжалигида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялашни мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил этиш ва илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг ўрта муддатли тизимини жорий этиш
—
Илмий-тадқиқотларни молиялаштиришнинг 2019 — 2021 ййилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджети тасдиқланади ва амалга оширилади
Келгуси уч йиллик давр учунилмий-тадқиқотларни молиялаштиришнинг ўрта муддатли бюджети ишлаб чиқилади ва тасдиқланади
Келгуси уч йиллик давр учунилмий-тадқиқотларни молиялаштиришнинг ўрта муддатли бюджети ишлаб чиқилади ва тасдиқланади
7.2
Агробизнес соҳаларида банд бўлган ўқув юртлари битирувчилари сонининг ўсиши
2 180 нафар
10 %
30 %
50 %
7.3
Маслаҳат ва қўшимча хизматлардан фойдалана оладиган фермерлар сонининг ўсиши
51,1 минг нафар
10 %
35 %
50 %
7.4
Билим тарқатиш ва ахборот-маслаҳатмарказлари хизматлариданқаноатлантирилган фермерлар сонининг ўсиши
41,1 минг нафар
20 %
40 %
80 %
VIII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш
8.1
Қишлоқ жойларда кичик ишлаб чиқарувчилар (микрофирмалар) умумий сонининг ўсиши
129 221
10 %
20 %
30 %
8.2
Қишлоқ жойларда аёллар томонидан бошқариладиган ишлаб чиқарувчилар сонининг ўсиши
5 648 та
10 %
20 %
30 %
8.3
Қишлоқ жойларда ёшлар томонидан бошқариладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сонининг ўсиши
11 543
10 %
20 %
30 %
IX. Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш
9.1
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси статистикасидан фойдаланиш имконияти ва ишончлилигини ошириш
Тўлиқ эмас/
ишончсиз
Маълумотларни тўплашнинг янги тизимлари асосида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси статистикасини ҳар йили чоп этиш
Маълумотларни тўплашнинг янги тизимлари асосида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси статистикасини ҳар йили чоп этиш
Маълумотларни тўплашнинг янги тизимлари асосида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси статистикасини ҳар йили чоп этиш
9.2
Нархлар ва тенденциялар тўғрисида бозор маълумотларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш
Доимий бўлмаган / тўлиқ эмас
Ҳафталик бозор маълумотлари чоп этилади.
Бозор тенденцияларининг ойлик ва йиллик маълумотлари
Ҳафталик бозор маълумотлари чоп этилади.
Бозор тенденцияларининг ойлик ва йиллик маълумотлари
Ҳафталик бозор маълумотлари чоп этилади.
Бозор тенденцияларининг ойлик ва йиллик маълумотлари
9.3
Фермер хўжаликларида меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш
Доимий бўлмаган / тўлиқ эмас
Фермер хўжаликлари мақсадли ўрганилади, ялпи даромади ҳақидаги маълумот чоп этилади
Фермер хўжаликларида меҳнат унумдорлигининг йиллик кўрсаткичлари чоп этилади
Фермер хўжаликларида меҳнат унумдорлигининг йиллик кўрсаткичлари чоп этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича
Халқаро даражада тан олинган методологиялар ва илғор тажрибалар асосида озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш натижаларини доимий мониторингини олиб бориш.
Доимий равишда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
2.
Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш ҳамда қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида истеъмол ва даромадларни ўрганиш бўйича ижтимоий сўров ўтказиш.
2021 йил II чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
3.
Соғлом истеъмол маданиятини тарғиб қилиш бўйича узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш.
Қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришга доир тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш.
2022 йил II чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
5.
Чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш, балиқ ва парранда гўшти, шунингдек, сут ишлаб чиқаришни барқарор интенсивлаштиришга қаратилган тадқиқот ишларини олиб бориш.
2022 йил IV чорак
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш
6.
Халқаро бозорларда тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, НACCP ва бошқалар) жорий этилишига кўмаклашиш.
Доимий равишда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги
7.
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари мутахассислари учун қисқа муддатли, шу жумладан, масофавий тренинглар ташкил этиш, ўқув қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда жойларга етказилишини таъминлаш.
Доимий равишда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,манфаатдор вазирлик ва идоралар
8.
Етакчи қишлоқ хўжалиги корхоналари билан муносабатларнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
Бунда:
янги мақсадли экспорт бозорларида музокаралар ўтказиш ва савдо келишувларини амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаш;
халқаро бозорларда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари маркетинги ва ташиш харажатларини камайтириш;
маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини мақсадли экспорт бозорларига чиқариш учун «Made in Uzbekistan» брендидан кенг фойдаланиш имкониятларини баҳолаш;
миллий сифат тизимини такомиллаштириш бўйича батафсил режа ишлаб чиқиш.
Доимий равишда
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
9.
Экспорт бозорлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш, экспортга тайёргарлик, савдо режими ва савдони молиялаштириш бўйича маслаҳат хизматлари фаолиятини ривожлантириш.
Доимий равишда
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
10.
Экспорт салоҳияти юқори бўлган органик маҳсулотларни назарда тутган ҳолда ички ва халқаро бозорларга мева-сабзавотчилик ҳамда чорвачилик маҳсулотларининг асосий тармоқларини баҳолаш натижаларига кўра (дастлаб кўп йиллик маълумотлар ва бозор тенденциялари таҳлили асосида экспорт қилинувчи асосий 10 — 15 та маҳсулот турига нисбатан) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
2021 йил IV чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
11.
Мавжуд инфратузилмани таҳлил қилиш асосида озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда сифатини назорат қилиш тизимини таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш.
2021 йил I чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
12.
Қишлоқ жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, ички бозорларни модернизация қилиш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни мақсадли қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш.
2021 йил III чорак
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
13.
Ҳудудларнинг хусусиятлари ҳамда тўғридан-тўғри савдо тўпланган жойларни ҳисобга олган ҳолда ривожланишни чекловчи омилларни батафсил баҳолаш асосида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш.
2021 йил II чорак
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги
14.
Барча тармоқларда кластерларни ривожлантириш ва рағбатлантириш бўйича тадбирларни аниқлаш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш.
2021 йил IV чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзпахтасаноат» АЖ
15.
Муҳим экспорт бозорлари ва устувор маҳсулотларга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бозори мониторингини юритиш тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш.
Бунда қарорлар қабул қилишда ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчи корхоналарга кўмаклашиш мақсадида маҳсулотлар нархлари тўғрисидаги ахборотларни мунтазам равишда нашр қилиб бориш назарда тутилади.
2021 йил II чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
16.
Қўшимча қиймат занжирларини шакллантиришга қаратилган қишлоқ жойлардаги стартап-ташаббуслар ҳамда ишлаб чиқарувчилар бирлашмаларни қўллаб-қувватлаш учун грантлар ва имтиёзли кредитларни тақдим этишни назарда тутувчи кичик тадбиркорликни ривожлантириш ва диверсификация қилишни қўллаб-қувватлаш учун тажриба синов тариқасида инвестицион дастурларни амалга ошириш.
2021 йил I чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
17.
Иккиламчи ижара ва ижара ҳуқуқини бериш имкониятларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига ўзгартириш киритиш.
Халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш орқали генетик модификацияланган экинлар ва ўсимликлар навларини синаш учун махсус лаборатория ташкил қилиш.
2022 йил IV чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
19.
Агрологистика марказлари тармоқлари базасида ягона савдо тизимини (аукцион ва биржа савдолари асосида) жорий этишда кўмаклашиш.
2022 йил I чорак
Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
20.
Уруғчилик ва мева-сабзавотчилик билан боғлиқ илмий-тадқиқот институтларининг фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техник базасини модернизациялаш.
2022 йил IV чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
21.
Харажатларни минималлаштириш ва техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш мақсадида савдо инфратузилмаси, агрологистика марказлари, озиқ-овқат хавфсизлиги лабораториялари, санитария ва фитосанитария тизими, зарур ускуналар ҳамда инвентарлар учун инвестицияларни жалб қилишни янада рағбатлантириш.
2025 йил IV чорак
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
III. Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш
22.
Қишлоқ хўжалиги тармоғининг хусусий инвестициялар ва имтиёзли кредитларга бўлган талабини баҳолаш натижалари асосида халқаро молия институтларининг кредит линияларини мақсадли жалб этилишини таъминлаш мақсадида инвестициявий дастурларни ишлаб чиқиш.
2021 йил IV чорак
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар учун моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ностратегик давлат корхоналарини хусусийлаштириш йўли орқали моддий-техника ресурслари бозорида рақобатни кучайтириш. Бунда, қуйидагилар:
давлат кредит маблағлари ҳисобига моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш амалиётидан воз кечиш;
агросаноат мажмуи субъектлари ўртасидаги савдо муносабатларини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш учун стандартлаштирилган бўнак шартномаларини тажриба сифатида жорий этиш назарда тутилсин.
2021йил III чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
25.
Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фақатгина тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини субсидия қилиш тизимига ўтиш.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интенсификация қилишни рағбатлантирувчи қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш тизимига тўлиқ ўтилишини таъминлаш.
2022 йил III чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
27.
Давлат томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш амалиётидан воз кечиш.
2023 йил I чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
IV. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш
28.
Тупроқни таҳлил қилишнинг мобил лабораториялари фаолиятини кенгайтириш орқали тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўғитдан фойдаланишнинг самарали тизимини жорий этиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва янада ошириш чораларини кўриш.
Ер қийматини баҳолашда бозор механизмларини жорий этишни инобатга олган ҳолда кредитлар ва қарз олишда ер участкаларининг ижара ҳуқуқини гаров таъминоти сифатида фойдаланиш тартибини соддалаштириш.
2020 йил IV чорак
Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
32.
Фермерлар учун ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ёндош ер участкалари сифатида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни интеграциялаш дастурини тажриба тариқасида амалга ошириш.
Ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига хусусий инвестицияларни жалб этиш мақсадида суғориш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тажриба синов тариқасида жорий этиш.
Сув ресурсларини бошқариш тизимини қайта кўриб чиқиш.
2021 йил II чорак
Сув хўжалиги вазирлиги
35.
Мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётни (GAEP) жорий этиш натижаларини мониторинг қилиб бориш.
Доимий равишда
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси
36.
Илмий-тадқиқот соҳасидаги устувор вазифаларга мос равишда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари томонидан келгусида ердан фойдаланиш режаларини аниқлаш учун баҳолаш ишларини олиб бориш асосида уларнинг ер участкаларини мақбуллаштириш.
2021 йил IV чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
37.
Биологик хавфсизликни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида табиий ресурслар, пестицидлар ва кимёвий воситалардан фойдаланишни назорат қилиш борасида институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш.
2022 йил I чорак
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
38.
Экотизим ва биотопларнинг ҳолатига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг таъсирини мониторинг қилиш учун Мақбул қишлоқ хўжалик ва экологик амалиёт (GAEP) асосида минимал экологик стандартлар ва талабларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2022 йил II чорак
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
40.
Ердан фойдаланиш ҳуқуқининг самарасиз фойдаланувчилардан эркин ўтишини таъминлаш учун иккиламчи бозорни ташкил этиш.
Давлат сиёсати тадбирларининг самарадорлигини ошириш ва ерга эгалик ҳуқуқига асосланган молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр тизимини ривожлантириш, ер ресурсларини бошқариш соҳасидаги муассасаларнинг имкониятлари ва инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган инвестиция дастурини ишлаб чиқиш.
2023 йил I чорак
«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
V. Давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш
42.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бозоридаги ўзгаришлар ҳамда тармоқни ислоҳ қилиш ва эришилган натижалар бўйича маълумотларни, давлат хизматларини онлайн шаклида тақдим этувчи веб-саҳифа яратиш.
2021 йил IV чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
43.
Ёш мутахассислар орасидан бошқарув кадрларини тайёрлаш учун стажировка ва стипендиялар дастурини жорий этиш, унда қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, агробизнес менежменти ва маркетинги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳамда бошқа шу каби устувор йўналишларда стипендияларни тақдим этиш ва ходимлар алмашинувининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини амалга оширилишини назарда тутиш.
2021 йил IV чорак
«Эл-юрт умиди» жамғармаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи
44.
Қуйидаги йўналишларда давлат хизматларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияларини ишлаб чиқиш:
ветеринария, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг соғлиғини сақлаш ва чорвачиликни ривожлантириш;
фитосанитар назорат ва ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматлари;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматлари;
қишлоқ хўжалиги ва агробизнес соҳасида ахборот хизматлари ҳамда амалий тадқиқотлар олиб бориш;
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини озиқ-овқат билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш;
қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш хизматлари.
2021 йил IV чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Давергеодезкадастр» қўмитаси
45.
Тармоқда муҳим қўшимча хизматларни кўрсатиш соҳасида хусусий сектор ёрдамида аутсорсинг амалиётини жорий этиш ва самарали давлат-хусусий шериклик моделини ривожлантириш.
2025 йил III чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги
VI. Тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш
46.
Ўрта муддатли бюджет дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида халқаро техник кўмак маблағларидан фойдаланиш имкониятларни ошириш бўйича дастурларни жорий этиш.
2021 йил IV чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги
47.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида солиққа тортиш тизими таҳлилини ўтказиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига солиқ юкини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
2021 йил III чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси
48.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қўйилма ва ички хўжалик хизматлари ҳамда таркибий ўзгаришларни жадаллаштиришга қаратилган имтиёзли кредитлардан бошлаб қўллаб-қувватлашнинг комплекс чораларигача бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш дастаклари номенклатурасини кенгайтириш.
2021 йил IV чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
VII. Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш
49.
Республика, ҳудудий ва маҳаллий миқёсида фермер хўжаликлари, агробизнес учун билимларни тарқатиш билан шуғулланадиган ахборот-маслаҳат хизматларини ривожлантириш. Бунда куйидагиларни назарда тутиш:
аграр тадбиркорлик субъектлари учун жорий маслаҳат хизматларини баҳолаш ва норматив-ҳуқуқий базани таҳлил қилиш;
молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, шу жумладан, хусусий сектор томонидан молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тадқиқотлар натижаларини етказиш ва инновацияларни жорий этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш.
2021 йил II чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
50.
Мамлакатнинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ахборот-маслаҳат тизимларини жорий этиш.
2021 йил I чорак
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
VIII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш
51.
«2020 — 2025 йилларда қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш Концепциясини» ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини мониторингини олиб бориш.
2020 йил I чорак
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
IX. Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш
52.
Йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар тўғрисида маълумот ва ахборотлар каталогини чоп этиш.
Ҳар йили
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
53.
Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичлари (харажат, даромад, фойда, рентабеллик) тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таққослаш ва чоп этиш.
Ҳар йили
Миллий статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
54.
Маҳсулот етиштириш самарадорлиги, тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, меҳнат қонунчилиги, солиққа тортиш, кредитлаш ва бошқа зарур маълумотларни қамраб олган фермер хўжалигини юритиш маълумотномасини (справочник) чоп этиш.
Ҳар икки йилдабир маротаба
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси
55.
Соҳада амалга оширилган натижалар ҳамда давлат сиёсатининг истиқболли чораларини ўзида қамраб олган қишлоқ хўжалигининг йиллик ҳисоботини (Agriculture annual report) чоп этиш.
Ҳар йили
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси
56.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида миллий тизим ва хизматларни ривожлантириш учун маълумотлар алмашинуви платформаларида ҳамда халқаро форумларда фаол иштирок этиш.
Доимий равишда
Миллий статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
57.
Стратегияни амалга ошириш доирасида фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда халқаро ташкилотлар экспертларини кенг жалб этган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманларини ташкил этиш.
Доимий равишда
Мувофиқлаштирувчи кенгаш
59.
Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификациялаш, уларнинг ҳаракатини кузатиш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.
2025 йил III чорак
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
*Изоҳ: «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси»да 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси»да белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланмоқда.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-173-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2025 й., 06/25/173/0852-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси
2.
А. Вахабов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари
Изоҳ: Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бюджетлари параметрларида қишлоқ хўжалиги харажатлари таркибини диверсификация қилишнинг мақсадли йўналишлари
Харажатлар йўналишлари
2018 йилда умумий қишлоқ хўжалиги соҳасига ажратилган маблағларга нисбатан фоиз ҳисобида
Ветеринария хизмати ва ҳайвонларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш хизмати
3,9 %
Босқичма-босқич ошириш
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги хизмати
0 %
Харажатларнинг янги йўналиши
Табиий офатлар таваккалчиликларини бошқариш
1 %
Босқичма-босқич ошириш
Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш
Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва ишланмалари
0,5 %
Босқичма-босқич ошириш
Қишлоқ хўжалиги таълими
5,9 %
Босқичма-босқич ошириш
Қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш ва маслаҳат хизматлари
0 %
Харажатларнинг янги йўналиши
Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш
Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш дастури
0 %
Харажатларнинг янги йўналиши
Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш
Бозор маълумотлари ва статистикаси тизими
0 %
Харажатларнинг янги йўналиши
Бошқа харажатлар
10,2 %
Босқичма-босқич қисқартириш
Изоҳ:
1) Мувофиқлаштирувчи кенгаш, иқтисодиётдаги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалиги соҳаси харажатлари таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.
2) Кейинги йилларда, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бюджети ўсиши билан ялпи ички маҳсулотга нисбатан фоиз ҳисобида босқичма-босқич қисқартирилиши кўзда тутилади.