1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.08.00 Қишлоқ хўжалигида ижара;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 мартдаги ПФ-91-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 май,
237-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 237-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
2. 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «30 йил муддатга» сўзлари «ер участкасининг ижара муддатига» сўзлари билан алмаштирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2022 й., 09/22/237/0390-сон; 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)