toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИ ТАРКИБИДА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ТЕНДЕРЛАР ЎТКАЗИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ШуЪБАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Истеъмол товарларини харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказишни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни таъминлаш, товар ресурсларини тақсимлашнинг бозор механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими таркибида штатдаги ходимлари сони 3 нафардан иборат бўлган истеъмол товарларини харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш шуъбаси ташкил этилсин.
2. Шуъбанинг штат жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар шуъбанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ички ва ташқи бозорларда, шу жумладан, давлат эҳтиёжлари учун истеъмол товарларини ҳрид қилиш юзасидан тендерлар (савдолар) ўтказишни мувофиқлаштириш;
ички ва ташқи бозорларда истеъмол товарларини харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказиш масалалари бўйича ҳукумат қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;
ички истеъмол бозорининг товарларга тўлдирилганлигини таҳлил қилиш ва товар ресурсларининг бозор тақсимоти механизмини такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ходимлар сонини кўпайтириш ва янгидан ташкил этилаётган шуъбани компьютер техникаси билан жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ишлар Бошқармаси шуъбани жойлаштириш, уни тегишли асбоб-ускуна ва техника билан таъминлаш масаласини бир ҳафта муддатда ҳал қилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 4 декабрь,
535-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 декабрдаги 535-сон қарорига
ИЛОВА
Истеьмол товарлари харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш шуъбасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ

Лавозим номи‎

Штатдаги ходимлар сони‎

Тариф сеткаси бўйича разряд‎

Шуъба мудири‎

1‎

17‎

Бош мутахассис‎

1‎

16‎

Етакчи мутахассис‎

1‎

15‎

Жами:‎

3‎