toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-35-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ички туризмни ривожлантириш бўйича «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида аҳолининг фаол дам олиши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-35-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 апрель,
ПФ-131-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ-131-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-35-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. 2022 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:
а) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь — душанба, 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба, 3 май — сешанба, 11 июль — душанба, 2 сентябрь — жума;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба».
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилсин:
8 январь — шанба кунидан 4 январь — сешанба кунига;
7 май — шанба кунидан 4 май — чоршанба кунига;
16 июль — шанба кунидан 12 июль — сешанба кунига».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/131/0374-сон)