Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майдаги 277-сон «Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 24 октябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3198, 2019 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 10/19/3198/4095-сон) билан тасдиқланган Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомнинг
21 — 24-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.