1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда чорвачилик ва паррандачиликни комплекс ривожлантиришда кенг кўламли ислоҳотлар ва давлат дастурлари, шунингдек, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, истеъмолчиларни хавфли ва сифатсиз маҳсулотларни истеъмол қилишдан ҳимоя қилишнинг етарли даражада самарали тизими яратилмаганлиги оқибатида қатор муаммолар, шу жумладан, республикада ҳайвонлар ва истеъмолчилар орасида юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг тарқалиш хавфи юзага келмокда.
Республика ҳудудига ўта хавфли юқумли касалликларни қўзғатувчилар кириб келишининг олдини олиш ҳамда тарқалиши хавфини бартараф этишнинг хавфсиз муҳофазанинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш тартиб- таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларнинг давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат берилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга ветеринария рухсатномаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади;
ушбу тартиб фавқулодда вазиятларда, халқаро кўргазмаларда қатнашишда, лаборатория таҳлиллари учун намуналарда, шунингдек, дипломатик корпус, ўқув муассасалари, илмий ва давлат мақсадлари ҳамда инсонпарварлик (гуманитар) ёрдами учун олиб келинадиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)