1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.03.00 Монополия фаолияти юзасидан давлат назорати. Монополияга қарши давлат органи]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат моддий захираси;
2.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат активларини бошқариш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик тизимини такомиллаштиришнинг мустаҳкам илмий-методологик ва методик базасини яратиш, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг бугунги босқичидаги бошқа долзарб вазифаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил қилинсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини ҳамда баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
хусусийлаштириш, шу жумладан кўчмас мулк объектлари ва давлат улушларини сотиш, шунингдек, корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг илмий-методологик асосларини ривожлантириш ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилишини мониторинг қилиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
акция ва облигацияларни чиқариш ҳисобига давлат иштирокидаги корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш муаммоларини тадқиқ этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
давлатнинг, шу жумладан унинг хориждаги активларини самарали бошқариш ва давлат мулки объектларини ижарага бериш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Тўловга қобилиятсизлик ва санация / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
иқтисодий ночор бўлган давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга оширишнинг методологик асослари ва механизмларини такомиллаштириш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини тартибга солишнинг илмий-методологик асосларини ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий ва услубий ҳужжатларни тайёрлаш, илмий ишларни чоп этиш, Марказнинг фаолият йўналишлари бўйича давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.
3. Белгилансинки, Марказ:
давлат муассасаси шаклидаги илмий ташкилот ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкларга, мустақил балансга, банк ҳисобварақларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
(5-банднинг биринчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
5. Марказ ходимларига нисбатан, тўлов манбаларидан қатъи назар, Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилиши белгилаб қўйилсин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказилмаган Марказ ходимларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар қонунчилик ҳужжатларига асосан мавжуд штат бирликлари доирасида Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, ушбу пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига Марказ директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳамда заруриятга кўра Марказнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
7. Белгилаб қўйилсинки, Марказ ўз фаолиятини амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
вазирликлар ва идоралардан Марказга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотни бепул олиш;
давлат бошқаруви органлари мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, олий таълим муассасалари профессор ва ўқитувчилари, хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда илмий тадқиқотларда иштирок этишга тегишли шартнома асосида жалб қилиш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шу жумладан халқаро ва хорижий билан қўшма тадқиқотларни ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда тегишли шартномалар тузиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
ўтказилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланиш мақсадида давлат бошқаруви органларига ахборот-таҳлилий ҳисоботларни ва маълумотларни тақдим қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш]
давлат бошқарув органларига, хўжалик бирлашмаларига, хорижий ва халқаро ташкилотларга Марказ уставида белгиланган тартибда илмий-тадқиқот хизматларини кўрсатиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
8. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган маблағлар;
Марказ фаолияти йўналиши бўйича ишларни бажариш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномалари асосида олинган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасига қимматли қоғозлар бозори, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, монополияга қарши тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида ва ўз фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Марказга буюртмалар бериб бориш тавсия этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
бир ой муддатда Марказнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказни Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 219-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди еттинчи хатбошидаги «Агентлик ходимларини» сўзлари «Агентлик ва унинг идоравий мансуб тузилмалари ходимларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига 2-илованинг «Ташкилот номи» устуни 24-позициясидаги «Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази» сўзлари «Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.