|
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Бажариш муддати |
Талаб этиладиган маблағ |
Молиялаштириш манбалари |
Ижро учун масъуллар | |
|
1. |
Беш йилга мўлжалланган репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларни скрининг қилиш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда, болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат тизимини янада ривожлантириш назарда тутилади. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2022 йил август |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов) |
|
2. |
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида болаларга манзилли ва малакали тиббий хизматлар кўрсатиш. Бунда, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади: |
|
|
|
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан болалар ва ҳомиладор ҳамда туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун «тиббиёт бригадалари»га 2022-2023 йилларда қўшимча 8500 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси вадоя) штатларини ажратиш (2022 йилда — 3 600 та, 2023 йилда — 4 900 та); |
Идоралараро ҳужжат |
2022 йил июль |
251,1 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари | ||
|
болалар учун профилактик кўриклар дастурини қайта кўриб чиқиб, 18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш. |
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи |
2022 йил июнь |
|
| ||
|
3. |
Ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг маслаҳат-ташхислаш поликлиникалари фаолиятини бир томондан бирламчи тизим билан, иккинчи томондан республика болалар тиббиёт муассасалари билан тизимли интеграциялаш. Ҳар бир маслаҳат-ташхислаш поликлиникасини қўшимча жиҳозлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022 йил давомида |
11,1 млрд сўм |
Маҳаллий бюджет маблағлари доирасида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
|
4. |
Болаларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилишдаги илғор халқаро тажрибага асосланган ҳолда, болалар психоневрологик хизматини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш: болалар неврологияси бўйича ташхислаш ва даволаш стандартларини янгилаш ва такомиллаштириш; болалар ўртасида неврологик касалликларни прогнозлаш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш; илмий изланишларга қаратилган фаолиятни рағбатлантириш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини ташхислаш ва нейрореабилитацион асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2022 йил август |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов) |
|
5. |
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида референс лаборатория ва унинг 17 та минтақавий референс лабораторияларини ташкил этиб, республикада клиник-биокимёвий лабораторияларнинг сифат назоратини таъминлаш юзасидан ягона тизим яратиш. Бунда: минтақавий референс лабораторияларни ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, кўп тармоқли Қўқон шаҳар болалар шифохонаси, Бухоро ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳридаги Консультатив-диагностика марказида ташкил этиш; Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказидаги референс лабораториядаболаларда ирсий-генетик, шу жумладан орфан касалликларни эрта ташхислашни йўлга қўйиш; Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва етакчи хорижий марказларда референс лаборатория ва минтақавий референс лабораториялар мутахассисларининг малакасини ошириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022 — 2024 йиллар |
11,3 млн евро |
«KfW» банки (Германия) қарз ва грант маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев) |
|
6. |
Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими фаолиятини йўлга қўйиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022 йилда |
31,5 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
|
|
2023 йилдан бошлаб |
47,2 млрд сўм | |||
|
Бунда: |
|
|
| |||
|
жойларда 46 та туманлараро перинатал марказларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш ва эҳтиёжларини аниқлаш; |
|
2022 йил июль |
| |||
|
туманлараро перинатал марказларида фаолият кўрсатувчи шифокорлар малакасини ошириш. |
Режа-жадвал асосида |
|
| |||
|
7. |
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказлар инфратузилмасини яхшилаш. Бунда: узлуксиз марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация (совуқ ва иссиқ сув); сув резервуарлари ва уни тозалаш фильтрлари; автоном электр таъминоти; тегишли бўлинмаларни туну-кун сиқилган ҳаво ва узлуксиз кислород билан таъминлаш тизими (компрессор) ва бинодаги ҳавони тозалаш тизими (ламинар оқимлар); туғуруқ залларида, операция хонасида, она ва болани биргаликда даволаш хоналарида ҳароратни 25 — 29С⁰ оралиғида сақлаш имконини берувчи марказий иситиш тизими; туғуруқ заллари ва реанимация бўлимларида тиббий жиҳозлар ва иш жойлари сонини (қувват юкини) ҳисобга олган ҳолда, етарли миқдорда электр таъминоти билан таъминлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022 йил якунига қадар |
16,7 млрд сўм |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
|
8. |
Янги ташкил этиладиган 46 та туманлараро перинатал марказлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш учун халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағларини мақбуллаштириш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022 йил якунига қадар |
5,2 млн АҚШ долл. |
Халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағлари |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
|
9. |
227 та туғуруқ муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (жиҳозлаш) учун халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023-2024 йиллар |
100 млн АҚШ долл. |
Халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағлари |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
|
10. |
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари филиалларини тиббий техника билан қўшимча жиҳозлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022-2023 йиллар |
1,89 млн евро |
«KfW» банки (Германия) грант маблағлари |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
|
11. |
Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадаларини ташкил этиш учун кечаю кундуз фаолият юритувчи навбатчилик постларига қўшимча штат бирликларини ажратиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022 йил |
10,8 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов) |
|
|
| |||||
|
2023 йил |
16,2 млрд сўм | |||||
|
12. |
Ҳудудларда эшитиш заифлиги ва карлик мавжуд болаларни эрта аниқлаш ва кохлеар имплантация амалиёти билан қамраб олишни кенгайтириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: |
Амалий чора-тадбирлар |
2022 — 2024 йиллар |
|
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев) |
|
янги туғилган чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги барча туғуруқ комплексларида татбиқ этиш (227 та скрининг аудиометр ва 15 та стационар аудиометрларни харид қилиш); |
|
2022-2023 йиллар |
24,5 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари | ||
|
аудиоскрининг тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш учун Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида трекинг марказларини зарур анжомлар (компьютер техникаси, принтер, мобил алоқа воситалари (сим-карталар) билан таъминлаш, уларни 227 та туғуруқ муассасаларидаги скрининг аудиометрлари билан улаш ва мунтазам ишлашини ташкил қилиш. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ва унинг 4 та филиали: |
|
2022 йилдан бошлаб |
Ҳар йили 2 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари | ||
|
Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилояти минтақавий филиаллари; |
|
2022 йил |
8 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари | ||
|
Андижон, Бухоро вилоятлари минтақавий филиалларида кохлеар имплантация амалиётини тўлиқ йўлга қўйиш, уларни махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. |
|
2023 йил |
8 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари | ||
|
2014 — 2016 йилларда кохлеар имплантация операцияси ўтказган болаларда нутқ процессорларини алмаштириш дастурини йўлга қўйиш (2022 йилда — 112 нафар, 2023 йилда — 132 нафар, 2024 йилда — 125 нафар). |
|
2022 — 2024 йиллар |
|
Ҳар йили кохлеар имплантацияга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан | ||
|
13. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан янги туғилган чақалоқлар ва болаларни чуқурлаштирилган аудиологик текширув ва ташхислаш билан тўлиқ қамраб олиш учун қўшимча 13 та аудиолог (сурдолог) шифокорлар штат бирликларини ажратиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022 йил давомида |
0,6 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов) |
|
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида аудиолог (сурдолог) мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини ташкил этиш. |
Амалий чора-тадбирлар (Режа-жадвал асосида) |
2022 — 2026 йиллар |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) | |
|
14. |
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тиббиёт ходимларини халқаро стандартлар асосида ўқитиш орқали уларнинг ҳомиладор аёллар ва чақалоқларга, шу жумладан кам вазн билан туғилган чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш. |
Амалий чора-тадбирлар (Режа-жадвал асосида) |
2022 — 2026 йиллар |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
|
15. |
786 минг дона (538,5 мингта бачадон ичи воситаси ва 247,5 мингта орал контрацептив воситалар) контрацептив воситаларни харид қилиш. Бунда, халқаро «UNFPA» ташкилоти билан ушбу соҳада шаклланган кўп йиллик ишончли ҳамкорликни кучайтириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 — 2026 йиллар |
Жами 33 млрд сўм (ҳар йили 8,3 млрд сўмдан) |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазири (Ишметов) |
|
16. |
Республика болалар тиббий реабилитация маркази ва унинг ҳудудий филиаллари учун янгиланган штат меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Идоралараро ҳужжат |
2022 йил сентябрь |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири (Хусанов) |
|
17. |
Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиожарроҳлик бўлими учун қўшимча бино қуриш ва уни замонавий ускуналар билан таъминлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022-2023 йиллар |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Инвестиция дастури доирасида |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов) |
|
18. |
Фарғона вилоятида ташкил этилаётган Болалар реабилитация маркази таркибида махсус жиҳозланган кардиожарроҳлик реабилитация бўлимини ташкил этиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2022-2023 йиллар |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Маҳаллий бюджет маблағлари доирасида |
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов) |
|
19. |
Республика ихтисослаштирилган болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг бино-иншоотларини халқаро талаблар ва стандартлар асосида қурилиш ишларини якунлаш ва тўлиқ жиҳозлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил якунигача |
- |
Инвестиция дастури доирасида |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Қурилиш вазирлиги (Закиров) |
|
Чора-тадбирлар режасидаги тадбирларни амалга ошириш учун 1 494,9 млрд сўм ҳамда 105,2 млн АҚШ доллари ва 13,2 млн евро талаб этилади, шундан: | |||
|
млрд сўмда |
млн долларда |
млн еврода | |
|
Давлат бюджети маблағлари |
1 467,1 |
- |
- |
|
шундан, маҳаллий бюджети маблағлари |
27,8 |
- |
- |
|
Халқаро молия ташкилотлари грант ва кредит маблағлари |
- |
105,2 |
13,2 |