toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 18 февралдаги ПФ-1710-сон Фармонига мувофиқ «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига айлантирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг суғурта ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 13 апрелдаги 206-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг Устав фонди миқдорини ошириш тўғрисида» 1995 йил 27 сентябрдаги 376-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг Устав фонди миқдорини ошириш тўғрисида» 1996 йил 24 майдаги 191-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 28 ноябрь,
524-сон