toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.1997
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИНВЕСТ» МИЛЛИЙ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИНИНГ УСТАВ ФОНДИ МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 ноябрдаги 524-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекинвест» Миллий суғурта компаниясининг ички ва xалқаро суғурта бозорларидаги фаолиятини фаоллаштириш, молиявий салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекинвест» Миллий суғурта компанияси директорлар кенгашининг унинг устав фондини ошириш ҳамда компаниянинг 1995 йилги фойдаси ҳисобига уни миллий валютада 200 млн. сўмгача етказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг суғурта ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
қарорнинг 3-банди биринчи хатбошидаги ва «Ўзбекинвест» Миллий суғурта компанияси Уставининг 12-бандидаги «50 миллион сўм» сўзлари «200 миллион сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 24 май,
191-сон