toggle_night_mode
Ҳужжат 05.08.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 19 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3363]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддасига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
1. Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 март,
4-сон
Келишилди:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
2022 йил 3 март
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
2022 йил 10 февраль
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
2022 йил 18 февраль
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси в.б Х. ХАСИЛОВ
2022 йил 14 февраль
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2022 йил 21 февраль
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
2022 йил 9 февраль
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2022 йил 25 февраль
Энергетика вазири А . СУЛТАНОВ
2022 йил 4 март
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 мартдаги 4-сон буйруғига
ИЛОВА
Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар темир йўл кесишмаларининг таснифлари ва тоифалари, уларни бир тоифадан бошқа тоифага ўтказиш, очиш, ёпиш, темир йўл кесишмаларининг тузилиши, жиҳозланиши, сақланиши ва таъмирланиши ҳамда темир йўл кесишмаларининг навбатчи ходимлари (бундан буён матнда навбатчи ходим деб юритилади) ишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
автомобиль йўли — транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда мунтазам ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, шунингдек ушбу мажмуани жойлаштириш учун берилган ер участкалари ва мажмуа устидаги белгиланган доирадаги бўшлиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
асосий темир йўллари — перегонлардаги темир йўллар, шунингдек тегишли перегон йўлларининг бевосита давоми бўлган, стрелка ўтказгичларида бурилишларга эга бўлмаган темир йўл станцияси йўллари;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиш жараёнида ва унинг иштирокида содир бўлган, фуқаролар вафот этган ёки уларнинг соғлиғига зарар етказилган, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланган ёхуд бошқа моддий зарар етказилган ҳодиса;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўл ҳаракати иштирокчиси — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда сифатида бевосита иштирок этаётган шахс;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
йўл тўшамаси — бир ёки бир нечта қатламлардан иборат бўлиб, бир нечта қатлам тўшамаси қоплама, асос ва асоснинг қўшимча совуқ ва иссиқдан ҳимояловчи, сув ўтказувчи ва бошқа қатламларидан иборат бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қатнов қисми — йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисми;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сутканинг қоронғи вақти — кечки ғира-ширанинг охиридан тонгги ғира-ширанинг бошланишигача бўлган оралиқдаги вақт;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 4 июлдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-1, 27.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
пиёда — транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, велосипед, мопед, мототцикл, электромототцикл, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, чана, аравача ва болалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини етаклаган, шунингдек, ҳаракатланиш учун роликли конькилар, двигателсиз самокатлар ва бошқа шуларга ўхшаш воситалардан фойдаланаётган шахслар ҳам пиёдаларга тенглаштирилади;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
поезд — ўрнатилган сигналларга эга бўлган, битта ёки бир нечта ишлаб турган локомотив ёхуд моторли вагонлардан шакллантирилиб, бирлаштирилган вагонлар таркиби. Перегонга жўнатилаётган вагонларсиз локомотивлар, моторли вагонлар ва ўзиюрар ҳаракатдаги таркиб ҳам поезд деб ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
темир йўл транспорти инфратузилмаси — технологик мажмуа бўлиб, ушбу мажмуа фаолиятини таъминловчи темир йўлларни, темир йўл станцияларини, электр таъминоти қурилмаларини, алоқа тармоқларини, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимларини, ахборот мажмуаларини, ҳаракатни бошқариш тизимини, бинолар, иншоотлар, қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарни ўз ичига олади;
(1-банднинг ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
темир йўл кесишмаси — йўлнинг темир йўллар билан бир сатҳда кесишган жойи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар — юкни жўнатувчиларга (жўнатувчиларга) ва юкни олувчиларга (олувчиларга) шартнома шартлари асосида хизмат кўрсатиш ёки эгалик қилувчининг ўз эҳтиёжлари учун технологик ишларни бажаришга мўлжалланган умумий фойдаланишдаги темир йўлларга бевосита ёки бошқа темир йўл шохобча йўллари орқали туташадиган шохобча темир йўллар, шунингдек умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташмайдиган темир йўллар;
(1-банднинг ўн учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
транспорт воситаси — йўловчиларнинг, багажнинг, юк багажининг, юкларнинг, почта ва курьерлик жўнатмаларининг ёки махсус ишларни амалга ошириш учун ускуналарнинг йўлларда ҳаракатланиши ёки ташилиши учун мўлжалланган қурилма;
(1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
тўхтаб туриш — транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатни 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасидаги ваколатли ташкилот — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар — юкни жўнатувчиларга (жўнатувчиларга) ва юкни олувчиларга (олувчиларга) шартнома шартлари асосида хизмат кўрсатиш ёки эгалик қилувчининг ўз эҳтиёжлари учун технологик ишларни бажаришга мўлжалланган умумий фойдаланишдаги темир йўлларга бевосита ёки бошқа темир йўл шохобча йўллари орқали туташадиган шохобча темир йўллар, шунингдек умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташмайдиган темир йўллар;
(1-банднинг ўн еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти (бундан буён матнда темир йўл деб юритилади) — темир йўл транспорти инфратузилмасини, ҳаракатдаги темир йўл таркибини, бошқа мол-мулкни ўз ичига олган ҳамда оммавий шартномалар асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг ташишларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун мўлжалланган ягона ишлаб чиқариш-технологик мажмуа;
(1-банднинг ўн саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасининг оператори (бундан буён матнда инфратузилма оператори деб юритилади) — умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасидаги ваколатли ташкилотга тегишли бўлган, умумий фойдаланишдаги темир йўлларнинг ва умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси бошқа объектларининг фойдаланилишини, жорий сақланишини ва модернизациясини, қурилишини амалга оширадиган, шунингдек инфратузилмадан фойдаланиш хизматларини, шу жумладан ҳаракатдаги таркибни ўтказиш ва олиб ўтиш учун умумий фойдаланишдаги темир йўллардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатадиган юридик шахс;
ҳаракатдаги темир йўл таркиби (бундан буён матнда ҳаракатдаги таркиб деб юритилади) — локомотивлар, тортиш локомотивининг юк, багаж, йўловчи ташиш вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, шунингдек ташишларнинг амалга оширилишини ва темир йўл транспортининг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган бошқа транспорт воситалари;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) асосан ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳайдовчи — транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Транспорт воситасини бошқариш ўргатилаётганда ўргатувчи шахс ҳайдовчи ҳисобланади. От аравани бошқараётган ҳамда ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган шахслар ҳайдовчига тенглаштирилади;
(1-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
яқинлашиш участкаси — рельс электр занжирлари билан жиҳозланган, темир йўл кесишмаси олд томонида жойлашган, яқинлашаётган поезд ҳақида олдиндан автоматик равишда хабар бериш ҳамда поездларнинг тезлиги ва темир йўл кесишмаси йўлининг узунлигига қараб ҳисоб-китоб йўли билан йўлнинг узунлиги аниқланадиган (темир йўл кесишмаси кесишма сигнализацияси ва шлагбаумларни автоматик тарзда бошқариш мосламаси билан жиҳозланган бўлса) темир йўл участкаси.
2. Қуйидагилар темир йўл кесишмаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган қурилмалар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) автомобиль йўлининг қатнов қисмини тўсиш ва транспорт воситаларининг (йўл ҳаракати иштирокчиларининг) темир йўл кесишмаси орқали амалга ошириладиган ҳаракатини тўхтатиш қурилмаси (бундан буён матнда шлагбаум деб юритилади).
(2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шлагбаум темир йўл кесишмасини транспорт воситалари (йўл ҳаракати иштирокчилари) ўтиб кетишларидан тўсади.
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
Ҳаракатланиш услубларига кўра шлагбаумлар қуйидаги турларга бўлинади:
автоматлашган — яқинлашиш участкасига поезд кириб келгандан ва кесишма светофорларининг қизил сигналлари (чироқлари) ёқилгандан сўнг ҳисобланган вақт давомида шлагбаум брусларининг ёпиқ (горизонтал) ҳолатга ўтказилиши автоматик тарзда амалга оширилади. Поезд темир йўл кесишмасини бўшатгач, шлагбаумнинг бруслари очиқ (вертикал) ҳолатга автоматик равишда ўтади. Бунда, кесишма светофорининг қизил сигналлари (чироқлари) ўчади;
ярим автоматлашган — бруслар ёпиқ (горизонтал) ҳолатга ўтказилиши поезд яқинлашиш участкасига кириб келишида автоматик равишда ёки темир йўл станцияси навбатчиси томонидан, бруслар очиқ (вертикал) ҳолатга ўтказилиши навбатчи ходим томонидан амалга оширилади;
электрлаштирилган — бруслар ёпиқ (горизонтал) ҳолатга ўтказилиши навбатчи ходим томонидан хабарлаш сигнали қабул қилингандан сўнг махсус тугмани босиш орқали, бруслар очиқ (вертикал) ҳолатга ўтказилиши темир йўл кесишмаси поезддан бўшатилгандан сўнг, навбатчи ходим томонидан махсус тугмани бошланғич ҳолатга қайтариш орқали амалга оширилади;
механизациялашган — шлагбаумлар навбатчи ходим томонидан механик узатма ёрдамида брусларни қўлда очиқ (вертикал) ва ёпиқ (горизонтал) ҳолатга ўтказиш орқали бошқарилади;
горизонтал буриладиган (захира) — бруслар очиқ (вертикал) ҳолатда автомобиль йўлининг қатнов қисмига параллель равишда жойлашади ва навбатчи ходим уларни қўлда бошқаради;
б) поезднинг темир йўл кесишмасига киришини тақиқлайдиган қурилма (бундан буён матнда тўсиш сигнализацияси деб юритилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) поезд яқинлашганда кесишма светофорлари ва товушли сигнализациялари ёқилиши билан темир йўл кесишмаси орқали транспорт воситалари ва йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаракатини тақиқловчи қурилма (бундан буён матнда кесишма сигнализацияси деб юритилади).
(2-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
Функционал вазифасига кўра кесишма сигнализацияси куйидаги турларга бўлинади:
автоматлашган светофор сигнализацияси — поезд маълум бир масофага яқинлашганда кесишма светофорларининг милтилловчи қизил сигналларини (чироқларини) автоматик равишда ёқувчи ҳамда поезд темир йўл кесишмасидан ўтиб кетгандан сўнг уларни ўчирувчи кесишма сигнализацияси. Автоматлашган светофор сигнализацияси навбатчи ходим томонидан автоматлашган шлагбаумлар билан биргаликда қўлланилади;
милтилловчи оқ чироқли автоматлашган светофор сигнализацияси — кесишма светофорлари темир йўл кесишмасига яқинлашаётган поезд йўқлиги ва сигнализация қурилмалари созлигини кўрсатадиган милтилловчи оқ сигналли (чироқли) қўшимча сигнал каллагига эга бўлган кесишма сигнализацияси;
автоматлашган шлагбаумлар билан жиҳозланган автоматлашган светофор сигнализацияси — автоматик равишда кўтариладиган ва тушириладиган қўшимча шлагбаум брусларига эга бўлган кесишма сигнализацияси;
автоматлашган шлагбаумлар билан жиҳозланган ярим автоматлашган светофор сигнализацияси — қўшимча шлагбаум брусларига эга бўлган, сигнализация ёқилиши ва шлагбаумлар туширилиши темир йўл кесишмасига поезд яқинлашганда автоматик равишда, сигнализация ўчирилиши ва шлагбаумлар кўтарилиши темир йўл кесишмасидан поезд ўтганидан сўнг навбатчи ходим томонидан тугма босилиши орқали амалга ошириладиган кесишма сигнализацияси;
светофор сигнализацияси — тўсиш светофорлари сифатида қўлланиладиган кесишма сигнализацияси ва маневр светофорларининг ўзаро боғловчи қурилмаси;
хабарлаш сигнализацияси — навбатчи ходим поезднинг темир йўл кесишмасига яқинлашаётгани тўғрисида оптик (нурли) ва акустик (товушли) хабар берадиган сигнал. Бунда, тўсувчи техник воситаларнинг ёқилиши ва ўчирилиши навбатчи ходим томонидан амалга оширилади;
г) ҳаракат учун ёпиқ темир йўл кесишмасига поезд яқинлашганда транспорт воситаларининг кириб келишига тўсиқ яратувчи, қатнов қисмини тўлиқ беркитиш учун мўлжалланган мослама;
д) автомобиль йўлининг қатнов қисмида махсус плиталарни кўтарган ҳолда темир йўл кесишмаси орқали транспорт воситалари ҳаракатига тўсқинлик қиладиган тўсиш қурилмаси (бундан буён матнда КТҚ деб юритилади).
2-боб. Темир йўл кесишмаларини кўрикдан ўтказиш ҳамда очиш ва ёпиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Темир йўл кесишмалари инфратузилма оператори ёки умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар эгаси (бундан буён матнда шохобча йўллари эгаси деб юритилади) томонидан ўзларининг мутахассисларидан иборат таркибда тузиладиган Темир йўл кесишмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) кўригидан ҳар йили камида бир марта ўтказилиши лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси навбатдаги Комиссия кўриги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ЙҲХХ деб юритилади), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, Автомобил йўллари қўмитаси, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи, кўрик ўтказилаётган темир йўл кесишмасини кесиб ўтувчи автомобил йўл участкаси эгаси ҳамда йўловчи ташиш транспорт ташкилотига ёзма равишда хабарнома юборади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
5. Комиссия кўриги натижалари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади. Далолатномада қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар, шу жумладан ушбу камчиликларни бартараф этиш муддатлари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия кўриги натижалари бўйича далолатномада кўрсатилган камчиликларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилиши устидан назорат Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, Автомобиль йўллари қўмитаси ва ЙҲХХ томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
7. Поездлар ҳаракатининг тезлиги соатига 200 километрдан ортиқ бўлган юқори тезликдаги темир йўл йўналишларида янги темир йўл кесишмаларини лойиҳалаш ва очиш тақиқланади.
8. Янги автомобиль йўлларининг темир йўллар билан кесишган жойларини лойиҳалаш, шунингдек мавжудларини реконструкция ва капитал таъмирлаш автомобиль йўллари соҳасидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Мавжуд темир йўл кесишмаларини ёпиш, янгисини очиш, шунингдек йўл ўтказгичдан 5 километр ва ундан қисқа масофада жойлашган темир йўл кесишмаларининг фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқлигини аниқлаш ва уларни ёпиш ЙҲХХ билан ҳамкорликда ҳамда темир йўл кесишмасини кесиб ўтувчи автомобил йўли участкаси эгаси билан келишув асосида инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан Комиссия кўриги натижаларига кўра амалга оширилади.
Темир йўл кесишмаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини ЙҲХХ билан келишиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомга мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Йўл ўтказгичда таъмирлаш ишларини амалга ошириш вақтида реверсив ҳаракат ташкил этишнинг имкони бўлмаса, транспорт воситалари, йўл ҳаракати иштирокчилари ва қурилиш техникаси узлуксиз ва хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида йўл ўтказгичдан 5 километрдан қисқа масофада темир йўл кесишмасини мазкур Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган талабни инобатга олган ҳолда очишга йўл қўйилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Темир йўл кесишмасини ёпишда инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан темир йўл кесишмасининг чегарасидаги йўл тўшамаси олиб ташланади, шунингдек темир йўл кесишмасига олиб борувчи йўлаклар рельс четидан камида 10 метр масофада йўлнинг тўлиқ кенглиги бўйича баландлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган тўсиқ билан ҳамда зарур ҳолларда тўсиқлардан темир йўл томонга 2 метр масофада жойлаштириладиган чуқурлиги 0,6 метр ва эни 0,4 метр ўлчамдаги ариқлар билан тўсилади.
(11-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Бунда, ёпилаётган темир йўл кесишмасига олиб борадиган йўлларда ўрнатилган ва ушбу темир йўл кесишмаси мавжудлигини англатувчи огоҳлантириш белгилари олиб қўйилади ҳамда уларнинг ўрнига айланиб ўтиш йўналишини кўрсатувчи ахборот-кўрсатгич белгилари ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Темир йўл кесишмаси ёпилганда ундаги барча жиҳозлар демонтаж қилинади, темир йўл кесишмаси вақтинчалик муддатга ёпилганда эса, ушбу муддат давомида автоматлашган темир йўл кесишмаси сигнализацияси ўчирилади ҳамда қўлда ҳаракатга келтириладиган горизонтал буриладиган (захира) шлагбаум бруслари транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ ҳолатга келтирилади ва қулф билан ёпилади. Темир йўл кесишмасида автоматик қурилмаларни ўчириш инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси ёпиладиган темир йўл кесишмаларига олиб борувчи автомобиль йўлида ушбу йўл участкаси эгаси билан келишилган ҳолда транспорт воситалари бурилиб кетиши учун майдончалар ташкил этилишини таъминлаши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Инфратузилма оператори ва шохобча йўллари эгаси маҳаллий оммавий ахборот воситаларида темир йўл кесишмасининг ёпилиши тўғрисида унинг ёпилишидан камида ўн беш кун олдин эълон берилишини таъминлайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
3-боб. Темир йўл кесишмаларининг таснифи ва тоифаларини аниқлаш
15. Темир йўл кесишмалари жойлашувига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги темир йўл кесишмалари — умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва (ёки) умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари билан кесишган жой;
(15-банднинг иккинси хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл кесишмалари — умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва (ёки) умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ҳамда хўжалик автомобиль йўллари билан кесишган жой.
(15-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Ташкилотлар (омбор, депо, элеватор ва бошқа шу кабилар) ҳудудидаги темир йўлларнинг ушбу ташкилотлар автомобиль йўллари билан кесишган ҳудудлари технологик ўтиш жойи бўлиб, улар темир йўл кесишмаси ҳисобланмайди.
16. Темир йўл кесишмалари уларда сутка давомида ҳаракатланувчи поездлар ва транспорт воситаларининг сонини (бундан буён матнда ҳаракат интенсивлиги деб юритилади) ҳисобга олган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган меъзонларга мувофиқ тўрт тоифага бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Темир йўл кесишмалари тоифаларини аниқлашда поездлар ҳаракати интенсивлиги поездлар ҳаракати жадвалига мувофиқ, транспорт воситалари ҳаракати интенсивлиги эса инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгасининг хронометражли кузатувлари бўйича аниқланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Поездлар ва транспорт воситалари ҳаракатининг интенсивлигидан келиб чиқиб, темир йўл кесишмаларининг тоифалари инфратузилма оператори томонидан йилига камида бир маротаба ва шохобча йўллари эгалари томонидан 5 йилда камида бир маротаба қайта кўриб чиқилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
19. Темир йўл кесишмалари тоифаларини қайта кўриб чиқиш Комиссия кўригини ўтказиш давомида амалга оширилади. Бунда, навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳамда навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатилмайдиган темир йўл кесишмаларининг рўйхати тузилади.
20. Темир йўл кесишмалари улардан фойдаланишнинг тартибга солинишига кўра тартибга солинадиган ва тартибга солинмайдиган турларга бўлинади.
Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезд ҳақида хабар берувчи кесишма сигнализацияси қурилмалари билан жиҳозланган ёки поездлар ва транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш вазифаси юклатилган навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатиладиган темир йўл кесишмалари тартибга солинадиган темир йўл кесишмалари ҳисобланади.
Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезд ҳақида хабар берувчи кесишма сигнализацияси қурилмалари билан жиҳозланмаган ёки поездлар ва транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш вазифаси юклатилган навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатилмайдиган темир йўл кесишмалари тартибга солинмайдиган темир йўл кесишмалари ҳисобланади.
21. Қуйидаги темир йўл кесишмаларида навбатчи ходим қўйилиши лозим:
а) поездлар ва транспорт воситалари ҳаракатининг интенсивлигидан қатъи назар, поездлар соатига 140 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи темир йўл участкаларида жойлашган темир йўл кесишмаларида;
б) I тоифадаги темир йўл кесишмаларида;
в) темир йўл станцияси навбатчисига (поезд диспетчерига) кесишма сигнализацияси созлигини назорат қилиш имконини берувчи қурилма ёки автоматлашган светофор сигнализацияси билан жиҳозланмаган II тоифадаги темир йўл кесишмаларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) автомобиль йўли уч ва ундан ортиқ асосий темир йўллари билан кесишган темир йўл кесишмаларида;
(21-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 19 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-2, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон)
д) қабул қилиш-жўнатиш темир йўлларидаги (темир йўл станцияси ичида жойлашган) темир йўл кесишмаларида;
е) кўриниш шароитлари қониқарсиз бўлган II тоифадаги темир йўл кесишмаларида ҳамда кўриниш шароитларидан қатъи назар, поездлар ҳаракат интенсивлиги кунига 16 тадан ортиқ поездни ташкил этадиган темир йўл кесишмаларида;
ж) кўриниш шароитлари қониқарсиз бўлган ва поездлар ҳаракат интенсивлиги суткасига 16 тадан ортиқ поездни ташкил этадиган III тоифадаги темир йўл кесишмаларида ҳамда кўриниш шароитларидан қатъи назар, поездлар ҳаракат интенсивлиги кунига 200 тадан ортиқ поездни ташкил этадиган темир йўл кесишмаларида.
Бунда, транспорт воситаси ҳайдовчиси темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поездни темир йўл кесишмасидан 400 метр масофада, поезд машинисти эса темир йўл кесишмасини 1000 метр масофада кўриш имконияти бўлмаса, темир йўл кесишмасининг кўриниш шароити қониқарсиз ҳисобланади.
22. Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезднинг транспорт воситаси ҳайдовчисига кўриниши зарур бўлган энг қисқа масофа ҳамда темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган транспорт воситасини тўхтатиш учун темир йўл кесишмаси кўриниши зарур бўлган энг қисқа масофа мазкур Қоидаларнинг тегишлилигига кўра 2 ва 3-иловаларида келтирилган меъёрларга мувофиқ бўлиши лозим.
23. Қуйидаги ҳолатларда навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатишни тўхтатган ҳолда темир йўл кесишмаларини навбатчи ходимсиз фойдаланишга ўтказиш мумкин:
а) темир йўл кесишмасининг тоифаси қуйи тоифага ўзгартирилганда (бундан мазкур Қоидаларнинг 21-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно);
б) II, III ва IV тоифадаги темир йўл кесишмалари темир йўл станцияси навбатчисига (поезд диспетчерига) кесишма сигнализацияси созлигини назорат қилиш имконини берувчи қурилма ҳамда автоматлашган светофор сигнализацияси билан жиҳозланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Темир йўл кесишмаларида навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатилишини тўхтатишдан аввал инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
а) темир йўл станцияси навбатчисига (поезд диспетчерига) темир йўл кесишмасининг автоматлашган сигнализацияси (мавжуд бўлса) созлигини назорат қилиш имконини берувчи қурилма ўрнатиш;
б) автоматлашган, ярим автоматлашган ва электрлаштирилган шлагбаумлар, КТҚ, шунингдек навбатчи ходим томонидан темир йўл кесишмасига хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган бошқа қурилмаларни демонтаж қилиш;
в) темир йўл кесишмаси чегараларидаги йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича техник воситаларни алмаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Темир йўл кесишмаларини навбатчи ходимсиз фойдаланишга ўтказишдан камида ўн беш кун олдин инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси автомобиль йўли эгаси билан келишилган жойларда тегишли темир йўл кесишмаси навбатчи ходимсиз фойдаланишга ўтказилиши ҳақида (санаси кўрсатилган ҳолда) ахборот-огоҳлантирувчи белгилар ўрнатиши ва уларни бир ой муддат давомида сақлаб туриши лозим.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
4-боб. Темир йўл кесишмаларининг тузилиши, жиҳозланиши ва улардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган транспорт воситасини тўхтатиш учун темир йўл кесишмаси кўриниши зарур бўлган энг қисқа масофа меъёрларига жавоб бермайдиган умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар билан автомобиль йўллари кесишган жойларда йўл кўзгулари ўрнатилади.
(26-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Йўл кўзгуларини ўрнатиш жойларини танлашда ва кўзгуларнинг акс эттирувчи юзасини транспорт воситаси ҳайдовчисига қаратишда йўлнинг кўринмайдиган қисми йўл кўзгуларида кўринишини таъминлаш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси билан келишув асосида кесишма сигнализацияси ўрнатилган темир йўл кесишмаларида Комиссия хулосасига кўра янги автобус йўналишининг очилишига йўл қўйилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
28. Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезднинг транспорт воситаси ҳайдовчисига кўриниши зарур бўлган энг қисқа масофа меъёрларига мувофиқ темир йўл кесишмалари темир йўллар ва автомобиль йўларининг тўғри бурчак остидаги текис участкаларида, шунингдек кўриниш шароитлари қониқарли бўлган жойларда жойлаштирилиши керак. Бунда, ушбу талабга риоя қилишнинг имкони бўлмаса, кесишувчи йўллар орасидаги ўткир бурчак 60 даражадан кам бўлмаслиги керак.
29. Темир йўл кесишмаларида чекка рельсдан 10 метрдан кам бўлмаган масофадаги автомобиль йўли горизонтал текисликда жойлашган бўлиши керак.
Темир йўл кесишмаларига туташган автомобиль йўллари чекка рельсдан 50 метрдан кам бўлмаган масофада бўйлама қиялиги 30 минглик ўлчамдан кўп бўлмаган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.
30. Темир йўл кесишмаси қатнов қисмининг кенглиги автомобиль йўли қатнов қисми кенглигига тенг бўлиши, бироқ 6 метрдан кам бўлмаслиги, чорва молларини ҳайдаб ўтиш жойларидаги йўл тўшамаси кенглиги эса 4 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Йўл тўшамаси конструкциясидан келиб чиқиб, ҳаракатдаги таркиб ғилдирак жуфтларининг бир текисда ўтишини таъминлаш учун йўл тўшамаси чегараларида контррельслар ўрнатилади. Уларнинг 50 сантиметр узунликдаги учлари икки рельс оралиғининг ички томонига қараб 25 сантиметрга эгилади. Бунда, тарновнинг кенглиги 75 дан 110 миллиметргача бўлган оралиқда ўрнатилиши, унинг чуқурлиги эса 45 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Навбатчи ходим мавжуд бўлган темир йўл кесишмаларида ҳар бир темир йўлнинг икки рельс оралиғида (бир йўлли участкаларда — ҳар икки томондан) йўл тўшамасидан 0,75 дан 1,0 метргача бўлган масофада поездни тўхтатиш кўчма сигналларини (қизил шитлар, чироқлар), шунингдек ҳаракатдаги таркибнинг пастки ногабаритлигини аниқлашга мўлжалланган қурилмалар учун темир қувур кўринишидаги мосламалар ўрнатиш лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
33. Шлагбаум устунлари, кесишма сигнализациясининг светофор мачталари, тўсиқлар, панжаралар ва йўналтирувчи (сигнал) устунлар автомобиль йўли қатнов қисми четидан 0,75 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, йўналтирувчи (сигнал) устунлар темир йўл кесишмасининг икки томонида четдаги рельслардан 2,5 дан 16 метргача бўлган масофада ҳар 1,5 метрда ўрнатилади. Йўналтирувчи (сигнал) устунлар инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан ўрнатилади.
(33-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
34. Темир йўл кесишмаларининг чорва молларини ҳайдаб ўтиш учун мўлжалланган жойларида баландлиги 1,2 метр бўлган темирбетон, ёғоч ёки темирдан ясалган девор тўсиқлар ёхуд панжаралар ўрнатилади ҳамда захира шлагбаумларига тўсувчи тўрлар осилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Автомобиль йўллари томонидан темир йўл кесишмаларига туташган йўл ҳаракатини ташкил этувчи техник воситалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига (бундан буён матнда Йўл ҳаракати қоидалари деб юритилади) мувофиқ ўрнатилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 4 июлдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-1, 27.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Темир йўл кесишмалари аҳоли пунктларида жойлашган ва уларга пиёдалар йўлкалари мавжуд автомобиль йўллари туташган бўлса, темир йўл кесишмалари инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан пиёдалар йўлкалари ва товушли сигнализация билан жиҳозланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
37. Транспорт воситаларининг темир йўл кесишмасига киришига тўсиқ бўлувчи КТҚ билан жиҳозланган темир йўл кесишмалари пиёдалар йўлкалари билан таъминланиши, шунингдек темир йўл кесишмаларига туташган йўллар темир йўл кесишмасида киришга тўсқинлик қилувчи қурилмалар мавжудлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи ахборот-огоҳлантирувчи белгилар билан жиҳозланиши керак.
38. КТҚ автомобиль йўли қатнов қисмининг йўл қопламаси билан бир хил сатҳда ўрнатилади. Шлагбаумлар туширилгандан сўнг КТҚ плиталари яқинлашиб келаётган транспорт воситаси томонга 0,45 метр (± 0,05 метр) баландликда кўтарилиб, автомобиль йўлининг қатнов қисмини тўлиқ тўсиши керак. КТҚ қурилмасининг устида транспорт воситалари бўлганида плиталар кўтарилишига йўл қўйилмаслиги керак.
39. Темир йўл кесишмаларига яқинлашиш йўлларида (темир йўл йўналиши томонида) поезд машинистлари томонидан товушли сигнал чалиниши лозимлиги ҳақида доимий огоҳлантирувчи сигнал белгилари («С») ўрнатилади.
Огоҳлантирувчи сигнал белгилари («С») поезд ҳаракатининг йўналиши бўйича ўнг томондан 500 дан 1500 метргача масофада, поездлар соатига 120 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи станциялар оралиқларидаги темир йўлларда эса темир йўл кесишмасидан 800 дан 1500 метргача масофада ўрнатилади. Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл кесишмалари олд томонида огоҳлантирувчи сигнал белгилари («С») маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда 100 дан 300 метргача бўлган масофада ўрнатилади.
40. Навбатчи ходим мавжуд бўлмаган ҳамда машинистлар кўриши қийин бўлган темир йўл кесишмалари олд томонида, шунингдек темир йўл кесишмасидан 250 метр масофада қўшимча огоҳлантирувчи сигнал белгилари («С») ўрнатилиши керак (поездлар соатига 120 километрдан ортиқ тезлик билан ҳаракатланувчи станциялар оралиқларидаги темир йўлларда — 400 метр масофада ўрнатилади).
41. Темир йўл кесишмасида кесишма сигнализацияси мавжуд бўлса, Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ 1.3.1 «Бир изли темир йўл» ёки 1.3.2 «Кўп изли темир йўл» огоҳлантирувчи йўл белгилари светофорлар билан бир устунда, устун бўлмаганда эса энг яқин рельсдан 20 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилади.
42. Тартибга солинмайдиган темир йўл кесишмалари олд томонида энг яқин рельсдан 50 метрдан ортиқ бўлмаган узоқликда жойлашган транспорт воситалари ҳайдовчиларига мазкур Қоидаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ ҳисобланган узунликка тенг масофада поезд кўриниши таъминланмаган бўлса, энг яқин рельсгача 10 метр масофада Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай темир йўл кесишмалари қайта жиҳозланишидан аввал, уларнинг олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан поездлар ҳаракат тезлигига доимий чеклов ўрнатилади.
(42-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
43. Электрлаштирилган темир йўлларда темир йўл кесишмаларининг ҳар икки томонида шлагбаумлардан камида 5 метр масофада, улар мавжуд бўлмаганда эса четдаги рельсдан камида 14 метр масофада Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ «4.5 м» рақами акс этган 3.13 «Чекланган баландлик» тақиқлаш йўл белгилари ўрнатилади.
44. Темир йўл кесишмаларига туташган жойларда автомобиль йўллари томонидан шлагбаумлар олд томонида, улар мавжуд бўлмаганда эса Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ ўрнатилган 1.3.1 «Бир изли темир йўл» ёки 1.3.2 «Кўп изли темир йўл» огоҳлантирувчи йўл белгилари олд томонида 150 — 300 метр масофада 1.1 «Шлагбаумли темир йўл кесишмаси» ёки 1.2 «Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси» огоҳлантирувчи ва бошқа йўл белгилари ўрнатилади. Аҳоли пунктлари ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл кесишмаларига туташган йўлларда бундай белгилар четдаги рельслардан 50 — 100 метр масофада ўрнатилади.
45. Транспорт воситаси бир йўналишда ҳаракатланиши учун икки ва ундан ортиқ бўлакли автомобиль йўлларида, шунингдек бир бўлакли йўлларда темир йўл кесишмасининг кўриниш масофаси аҳоли яшамайдиган жойларда 300 метрдан, аҳоли яшайдиган жойларда эса 100 метрдан кам бўлганда Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ 1.1 «Шлагбаумли темир йўл кесишмаси» ва 1.2 «Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси» белгилари такрор ўрнатилиши керак.
46. Навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатиладиган темир йўл кесишмаларида кечаю-кундуз навбатчилик тартиби ўрнатилади.
Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл кесишмаларида, шунингдек ҳаракат интенсивлиги паст бўлган темир йўл участкаларида жойлашган умумий фойдаланишдаги темир йўл кесишмаларида кечаю-кундуз навбатчилик тартиби ўрнатилмаслиги мумкин.
Бунда, навбатчи ходимдан бошқа шахсларнинг бошқарув шитидаги автоматлашган кесишма сигнализацияси ва КТҚдан фойдаланишига йўл қўйилмайди.
47. Темир йўл кесишмаси фаолиятида вақтинчалик танаффус юзага келган тақдирда автоматлашган (ярим автоматлашган, электрлаштирилган) шлагбаумлар навбатчи ходим томонидан ёпиқ (горизонтал) ҳолатга келтирилади ва автомобиль йўлининг қатнов қисмини тўлиқ тўсувчи захира шлагбаумлар эса тўсиш ҳолатига ўтказилади ва қулфланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Кечаю-кундуз навбатчилик тартиби ўрнатилмаган темир йўл кесишмалари рўйхати ва уларнинг иш соатлари ҳақида инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси ЙҲХХ ва темир йўл кесишмалари жойлашган автомобил йўли эгасини ёзма равишда хабардор қилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Ҳаракат интенсивлиги паст бўлган темир йўлларда жойлашган ҳамда горизонтал буриладиган (захира) шлагбаумлар билан жиҳозланган темир йўл кесишмалари инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан поезд тузувчи ёки локомотив бригадаси бошқарадиган светофор сигнализацияси билан жиҳозланади.
(49-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Бунда, темир йўл кесишмалари поезд тузувчи ёки локомотив бригадаси бошқарадиган светофор сигнализацияси билан жиҳозлангунга қадар горизонтал буриладиган шлагбаумлар сақлаб турилади ва бундай кесишмаларга навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатилмайди.
50. Автоматлашган, ярим автоматлашган ва электрлаштирилган шлагбаумларнинг бруслари қизил рангли нур қайтарувчи қурилмалар билан жиҳозланиши ёки нур қайтарувчи бўёқ билан бўялиши ҳамда 4, 6 ёхуд 8 метр узунликка эга бўлиши лозим.
51. Автоматлашган, ярим автоматлашган ва электрлаштирилган шлагбаумлар транспорт воситалари ҳаракатининг йўналиши бўйича автомобиль йўлининг ўнг томонидан қатнов қисмининг камида ярмини ёпиши керак. Бунда, қатнов қисмини тўлиқ беркитувчи шлагбаумлар ўрнатилиши мумкин.
52. Транспорт воситаларининг ҳаракат интенсивлиги юқори бўлган, навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатиладиган, шунингдек тезюрар йўловчи поездлари ҳаракатланадиган темир йўл кесишмаларида транспорт воситалари кириб келишининг олдини олиш учун КТҚ қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Механизациялашган шлагбаумлар автомобиль йўлининг қатнов қисмини тўлиқ тўсиши ҳамда сутканинг қоронғи вақтида ва кундузи кўриш яхши бўлмаган шароитларда (туман, бўрон ва бошқа ноқулай шароитларда) қўлланиладиган сигнал чироқларига эга бўлиши лозим.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 4 июлдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-1, 27.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон)
54. Механизациялашган шлагбаумларнинг брусларига ўрнатилган сигнал чироқлари қуйидаги сигналларни узатиши керак:
а) автомобиль йўли томон:
шлагбаумлар ёпиқ ҳолатда бўлганида — қизил сигнал (чироқ);
шлагбаумлар очиқ ҳолатда бўлганида — шаффоф оқ сигнал (чироқ);
б) темир йўл томон шлагбаумларнинг ҳам очиқ, ҳам ёпиқ ҳолатларида — шаффоф оқ назорат сигнали (чироқ) узатилади.
55. Шлагбаумлар темир йўл кесишмасининг ҳар икки томонида, автомобиль йўли четининг ўнг томонида ўрнатилиши ва уларнинг бруслари ёпиқ ҳолатда автомобиль йўли қатнов қисми юзасидан 1 дан 1,25 метргача баландликда жойлашиши лозим.
Бунда, механизациялашган шлагбаумлар четдаги рельсдан 8,5 метрдан кам бўлмаган ва 14 метрдан кўп бўлмаган масофада жойлаштирилади.
56. Автоматлашган, ярим автоматлашган ва электрлаштирилган шлагбаумлар брус узунлигидан (4, 6 ёки 8 метр) келиб чиқиб, четдаги рельсдан 6, 8 ёки 10 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Темир йўл транспорти инфратузилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилганда темир йўл кесишмасини тўсиш учун автомобиль йўлининг қатнов қисмини тўлиқ беркитувчи ва шлагбаумлардан автомобиль йўли томонга 1 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатилувчи горизонтал буриладиган (захира) шлагбаумлардан фойдаланилади. Бунда, шлагбаумлар уларни очиқ ва ёпиқ ҳолатда маҳкамлаш ва сигнал чироқларини илиб қўйиш мосламаларига эга бўлиши керак.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
58. Шлагбаумларнинг бруслари (асосий ва захира) навбатма-навбат ўзгарувчи қизил ва оқ рангдаги горизонтал, автомобиль йўли томондан қаралганда 45 дан 50 даражагача бурчак остида ўнгга эгилган чизиқлар билан бўялади. Чизиқларнинг кенглиги 500 дан 600 миллиметргача бўлиши, бруснинг учида эса 250 дан 300 миллиметргача кенгликдаги қизил чизиқ чизилган бўлиши лозим.
59. Автоматлашган ва ярим автоматлашган шлагбаумларнинг очиқ ҳолати, электрлаштирилган ва механизациялашган шлагбаумларнинг эса ёпиқ ҳолати нормал ҳолатда туриш ҳисобланади.
Нормал ҳолатда турмаган шлагбаумлар фақат темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезд мавжуд бўлмагандагина транспорт воситаларини ўтказиш учун очилиши мумкин.
60. Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган учта бўлакли йўлларда қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратиш учун темир йўл кесишмалари яқинида четдаги рельсдан 100 метр масофада Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ 1.1 ётиқ чизиғи чизилади.
61. Шлагбаум ёки светофордан 5 метрдан кам бўлмаган масофада Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ 1.12 «Тўхташ чизиғи» белгиси чизилиши керак. Бунда, шлагбаум ёки светофор мавжуд бўлмаганда 1.12 «Тўхташ чизиғи» белгиси энг яқин рельсдан 10 метрдан кам бўлмаган масофада 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади» белгиси тўғрисида чизилади.
62. Йўлнинг битта ҳаракат йўналишида икки ёки ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаклари чегараларини белгилаш учун темир йўл кесишмалари олд томонида транспорт воситаларининг рухсат этилган тезлиги соатига 60 километргача бўлганда 20 метрдан кам бўлмаган масофада, соатига 60 километрдан ортиқ бўлганда эса 40 метрдан кам бўлмаган масофада Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ 1.12 «Тўхташ чизиғи» белгисидан 1.3 ётиқ чизиғи чизилади.
63. Навбатчи ходимлар томонидан хизмат кўрсатиладиган темир йўл кесишмаларида навбатчи ходимлар учун мўлжалланган хоналар — темир йўл бўйлаб автомобиль йўли томонидан кириб-чиқиладиган бино қурилиши керак. Бунда, бинонинг темир йўл томонга чиқиш қисми панжаралар билан тўсилади.
64. Темир йўл кесишмаси чегараларида ёриқлик даражаси I тоифада — 5 люкс, II тоифада — 3 люкс; III тоифада — 2 люкс; IV тоифада — 1 люксдан кам бўлмаслиги керак.
65. Ўтаётган поездларни кузатиш учун темир йўл кесишмалари прожектор (ёритгич) мосламалари билан жиҳозланади.
66. Кесишма сигнализацияси қурилмалари электр таъминоти ишончлилиги бўйича биринчи тоифага мансуб бўлган иккита мустақил таъминлаш манбаларидан электр таъминоти билан таъминланиши керак.
67. Битта электр таъминот манбаси мавжуд бўлган темир йўл кесишмаларида захира электр таъминоти бўлмаган тақдирда темир йўл кесишмасини ва тўсиш светофорларини қувватлантириш учун аккумулятор захираси ўрнатилиши лозим. Бунда, қувватлантирувчи аккумулятор захираси 8 соатдан кам бўлмаган муддат давомида тўхтовсиз ишлай оладиган қувватга эга бўлиши керак.
68. Навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатиладиган темир йўл кесишмалари темир йўл станцияси навбатчиси ҳамда марказлашган диспетчерлик участкаларининг поезд диспетчерлари билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ва поезд радиоалоқа воситалари билан таъминланиши керак.
Навбатчи ходимни ёки унинг вазифасини бажарувчи ходимни телефон алоқаси орқали чақириш учун темир йўл кесишмаларида қўшимча равишда ташқи қўнғироқ (товушли чақирув) ўрнатилади.
69. Навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатилмайдиган ҳамда автоматлашган блокировка билан жиҳозланган перегонларда жойлашган темир йўл кесишмаларида пиёдалар учун темир йўл кесишмасида ҳаракатланиш тақиқланганлиги тўғрисида хабар берувчи иккита қизил ва битта оқ сигналли (чироқли) қўшимча товушли сигнализацияга эга кесишма светофорлари ўрнатилади.
70. Темир йўл станциясида ҳамда темир йўл станциясидан узоқлашиш участкаларида жойлашган ва навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатилмайдиган темир йўл кесишмаларида пиёдалар учун темир йўл кесишмасида ҳаракатланиш тақиқланганлиги тўғрисида хабар берувчи қўшимча товушли сигнализацияга эга кесишма светофорлари ва навбатма-навбат милтилловчи иккита қизил сигнал (чироқ) ўрнатилади.
71. Кесишма сигнализацияси светофорлари транспорт воситалари ҳаракати йўналиши бўйича ўнг томонда ўрнатилади. Кўриш шароитлари ва ҳаракат интенсивлигини ҳисобга олиб, қўшимча светофор каллаклари ёки кесишма светофорини такрорловчилари ўрнатилиши мумкин.
72. Автомобиль йўлларида навбатчи ходим томонидан хизмат кўрсатиладиган темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш тақиқланганлиги тўғрисида хабар берувчи товушли сигнализация ва транспорт воситалари ҳаракатига тўсиқ бўладиган қўшимча нур қайтарувчи брус кўринишидаги автоматлашган ёки ярим автоматлашган шлагбаумлар ва навбатма-навбат милтилловчи қизил сигналли (чироқли) кесишма светофорлари ўрнатилади.
73. Кесишма сигнализацияси ўчиши ёки унинг носоз ҳолатларида энг яқин темир йўл станцияси навбатчисига ёки поезд диспетчерига кесишма сигнализацияси носозлиги тўғрисидаги хабарнома автоматик равишда узатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси шу куннинг ўзида кесишма сигнализация қурилмаларининг ишлашини тиклаши лозим.
(73-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
74. Поезд темир йўл кесишмасига яқинлашгунига қадар транспорт воситалари темир йўл кесишмасини бўшатиши учун автоматлашган светофор сигнализацияси автомобиль йўли томонга тўхташ сигнали узатилишини таъминлаши керак. Автомобиль йўли томонга тўхташ сигнали узатилиши поезд темир йўл кесишмасидан ўтиб бўлганидан сўнг тўхтатилиши керак.
75. Поезд темир йўл кесишмасидан ўтиб бўлганидан сўнг автоматлашган шлагбаумларнинг бруслари вертикал ҳолатга кўтарилиши, шундан сўнг светофорлардаги қизил сигналлар (чироқлар) ўчирилиши керак.
76. Шлагбаум брусини тушириш вақтида темир йўл кесишмасида катта ҳажмли транспорт воситаси ҳаракатланганда шлагбаум бруси шикастланишининг олдини олиш мақсадида бошқарув шити «Тутиб туриш» («Очиш»/»Тутиб туриш») тугмаси билан жиҳозланиши, бунда брусларнинг навбатчи ходим томонидан тутиб турилиш вақти 10 сониядан ошмаслиги керак.
77. Ярим автоматлашган шлагбаумлар билан жиҳозланган темир йўл кесишмаларида «Тутиб туриш» («Очиш»/»Тутиб туриш») тугмаси тўсувчи шлагбаум брусларини кўтариш учун ҳам қўлланилади.
78. Поезд яқинлашиш участкаси ва темир йўл кесишмасидан ўтиб бўлганидан сўнг навбатчи ходим шлагбаумни очиқ ҳолатга ўтказиши ва товушли сигналларни ўчириш учун «Тутиб туриш» («Очиш»/»Тутиб туриш») тугмасини босиб туриши лозим.
79. Кесишма сигнализациясини бошқариш шитлари навбатчи ходим хонасининг ташқарисида, темир йўлнинг ва темир йўл кесишмасига туташган автомобиль йўлининг кўриниши яхши бўлган жойларида ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
80. Кесишма сигнализацияларидан фойдаланиш инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ тайёрланадиган йўриқномага (бундан буён матнда маҳаллий йўриқнома деб юритилади) кўра амалга оширилади. Маҳаллий йўриқнома беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилиши лозим.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Автоматлашган кесишма сигнализацияси билан жиҳозланган I ва II тоифадаги темир йўл кесишмаларида инфратузилма оператори ва шохобча йўллари эгаси томонидан видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
5-боб. Темир йўл кесишмаларида навбатчи ходимлар хизматини ташкил этиш
82. Навбатчи ходим лавозимига поездлар ҳаракати бўйича камида 3 ойлик иш стажига эга бўлган шахслар тайинланади.
83. Навбатчилик вақтида навбатчи ходимнинг ёнида қуйидагилар бўлиши лозим:
а) темир йўл ташкилотлари ходимларига товушли сигнал бериш учун сигнал бурғуси;
б) ҳаракат қатнашчилари эътиборини жалб этиш учун қўшимча сигнал бериш ҳуштаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) иккита сигнал байроғи (қизил ва сариқ), шунингдек сутканинг қоронғи ёки кўриш ёмон бўлган (туман, бўрон ва бошқа ноқулай шароитлар) ёруғ вақтида кўринувчи сигналлар узатиш учун мўлжалланган сигнал чироғи.
(83-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 4 июлдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-1, 27.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон)
84. Навбатчи ходимлар хизматини ташкил этиш учун темир йўл кесишмаси биносида қуйидагилар бўлиши керак:
а) темир йўл кесишмаси бўйича навбатчилик жадвали;
б) Йўл ҳаракати қоидалари, мазкур Қоидалар ва маҳаллий йўриқноманинг матни;
в) мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ темир йўл кесишмаси карточкаси;
г) йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали;
д) навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш бўйича ёзма ёки электрон шаклдаги китоб (бундан буён матнда Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш китоби деб юритилади);
е) умумий фойдаланишдаги темир йўлларда жойлашган темир йўл кесишмаларида поездлар ҳаракатини тўхтатиш зарурияти юзага келган тақдирда поезд машинистини огоҳлантиришга мўлжалланган 6 дона петарда (уч ва ундан ортиқ йўлли темир йўл участкаларида 12 дона);
ё) вақтни назорат қилиш учун девор соат;
ж) йўл ҳаракатини бошқариш таёқчаси (жезл) ва қизил рангли қўл боғичи;
з) темир йўл кесишмасида тўхтаб қолган транспорт воситаларини шатакка олиш учун узунлиги 4 дан 6 метргача бўлган пўлат арқон (трос);
и) темир йўл кесишмасини кесиб ўтувчи темир йўл учун битта кўчма қизил шит, битта сигнал ёритгич (фонарь), шунингдек битта захира кўчма шит ва битта захира сигнал ёритгич;
й) сигнал байроқларининг битта захира тўплами;
к) темир йўл кесишмасидаги пломбаланган жиҳозлар ва қурилмалар рўйхати.
85. Қиш мавсумида ер музлаган вақтда темир йўл кесишмаси чегарасидаги (темир йўлдан шлагбаум ўқигача, шлагбаум бўлмаган жойда эса Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ 1.3.1 «Бир изли темир йўл» ва 1.3.2 «Кўп изли темир йўл» белгилари ўрнатилган жойгача бўлган ҳудуд) қатнов қисмига ва пиёдалар йўлкаларига сепиш учун қум захираси мавжуд бўлиши керак.
86. Навбатчи ходим навбатчилик бошланишидан олдин қуйидагиларни кўздан кечириши лозим:
а) темир йўл кесишмасининг ҳар икки томонидан 50 метр масофада жойлашган темир йўллар ҳолатини;
б) кесишма сигнализацияси, темир йўл кесишмаси жиҳозлари ва темир йўл кесишмаси чегарасида жойлашган барча қурилмалар созлиги ва ҳолатини;
в) темир йўл кесишмасидаги пломбаланган жиҳозлар ва қурилмаларда пломбанинг мавжудлигини;
г) петарда ҳамда ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари мавжудлиги ва ҳолатини.
87. Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш китобига кесишма сигнализацияси, тўсиш сигнализацияси, шлагбаумлар, КТҚ ва телефон (радио) алоқасидаги носозликларнинг (мавжуд бўлса) бартараф этилганлиги тўғрисида, шунингдек темир йўл кесишмасида автоматик равишда ишлайдиган ускуналар мавжуд бўлса, «Автоматика соз» ёки «Автоматика носоз» ёзуви қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
88. Поездлар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи носозлик аниқланганда ушбу носозликни шу вақтнинг ўзида бартараф этишнинг имкони бўлмаса, навбатчи ходим носозлик аниқланган жойни тўхташ сигналлари билан тўсган ҳолда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаши ва дарҳол бу тўғрисида темир йўл станцияси навбатчиси (поезд диспетчери) ҳамда инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгасига хабар бериши керак.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
89. Носозлик бартараф этилган вақтнинг ўзида инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгасининг вакили (таъмирловчи) бу ҳақда Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш китобига тегишли ёзув киритади. Бунда, Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш китобига тегишли ёзув киритилгунга қадар носоз қурилмалардан фойдаланиш тақиқланади.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
90. Навбатчилик вақтида навбатчи ходим қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
а) белгиланган вақтда шлагбаумни очиш, тегишли сигналларни узатиш, ўтиб кетаётган поездларнинг ҳолатини кузатиш, ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи носозлик аниқланганда поездни тўхтатиш чораларини кўриш, поезднинг охирги вагонида унинг охирги вагон эканлигини англатувчи белги бўлмаганда бу ҳақда станция навбатчисига ва поезд диспетчерига хабар бериш;
б) тезлиги соатига 140 километрдан ортиқ бўлган йўловчи поездини ўтказишдан ўн дақиқа аввал шлагбаумларни ёпган ҳолда темир йўл кесишмасида транспорт воситаларининг ҳаракатини тўхтатиш;
в) темир йўл кесишмаси орқали чорва моллари ҳайдаб ўтилишини поезд ўтишидан камида беш дақиқа аввал, тезлиги соатига 140 километрдан ортиқ бўлган йўловчи поездини ўтказишдан эса камида 20 дақиқа аввал тўхтатиш;
г) темир йўл кесишмасида ҳар қандай транспорт воситалари ҳамда механизмлар, шунингдек пиёдалар ва чорва моллари тўхтаб туришига йўл қўймаслик;
д) поезд ғилдиракларининг ён гардиши эркин ҳаракатланиши учун контррельслар тарновини тозалаш ва темир йўл кесишмаси чегарасидаги майдонни доимий тоза тутиш;
е) шлагбаумларнинг бруслари, сигнализация қурилмалари, қор тозалаш машиналари ўтиши учун огоҳлантирувчи ва вақтинчалик сигнал белгилари соз ҳолатда бўлишини кузатиб туриш;
ж) темир йўл кесишмаси ва шлагбаумларда чироқларни ёқиш, ташқи ёритиш ва прожектор мосламаларини ўз вақтида ёқиш ва ўчириш;
з) рельс силжишининг олдини олувчи мосламаларни маҳкамлаш, темир йўл кесишмасининг ҳар икки томонидан 50 метр масофагача бўлган қисмида темир йўлларни қор ва ўтлардан тозалаш, темир йўл кесишмасидан бегона буюмларни олиб ташлаш;
и) техника хавфсизлиги ва санитария-эпидемиология талабларига риоя этиш.
91. Навбатчи ходим темир йўл кесишмаси ҳудудида назорат олиб бориши керак. Кесишма постидан кетиб қолиш ёки темир йўл кесишмасига хизмат кўрсатишни вақтинча бошқа шахсларга топшириш тақиқланади. Бунда, навбатчи ходим темир йўл кесишмаси транспорт воситаларидан ҳоли эканлигига ва яқинлашиб келаётган поездлар йўқлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг хизмат хонасига кириши мумкин.
92. Навбатчи ходим поезд яқинлашганда шлагбаумнинг брусларини ёпиши, шундан кейин темир йўл кесишмасидаги ва унинг ҳар иккала томонидаги темир йўлнинг бўшлигини кўздан кечириши ҳамда поезд темир йўл кесишмасига камида 400 метр масофада яқинлашганида темир йўлдан чиқиши керак.
93. Навбатчи ходим поездни кузатаётганда қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
а) темир йўлга қараган ҳолда бошини поезд ҳаракати томонга 45 даража бурчак остида буриш, темир йўл кесишмаси биноси ёнида четдаги рельсдан камида 2 метр, тезлиги соатига 140 километрдан ортиқ бўлган поездни кузатишда камида 4 метр, тезлиги соатига 160 километрдан ортиқ бўлган поездни кузатишда камида 5 метр масофада туриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) темир йўл бўш бўлганда куннинг ёруғ вақтида — ёйилган ҳолатдаги сариқ байроқ, сутканинг қоронғи вақтида — оқ сигналли (чироқли) қўл ёритгичи билан сигнал бериш;
(93-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 4 июлдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-1, 27.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезд тезлигини пасайтириш мақсадида куннинг ёруғ вақтида — ёйилган ҳолатдаги сариқ байроқ, сутканинг қоронғи вақтида — оқ сигналли (чироқли) қўл ёритгичини (темир йўл станцияларида — сариқ сигналли (чироқли) қўл ёритгичи), агар бундай ёритгич мавжуд бўлмаса — оқ сигналли (чироқли) қўл ёритгичини тепага ва пастга ҳаракатлантириш.
(93-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 4 июлдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-1, 27.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон)
Поезд ўтганидан сўнг навбатчи ходим ушбу поезд ортидан ёки қўшни темир йўллардан бошқа поезд келмаётганига ишонч ҳосил қилиши, шундан кейингина шлагбаумларни очиши ва темир йўл кесишмаси орқали транспорт воситалари ёки чорва молларини ўтказиши лозим.
Бунда, темир йўл кесишмасидан дрезина ўтган тақдирда навбатчи ходим йиғилган ҳолатдаги сариқ байроқни ёйилган ҳолатдаги қизил байроқ билан алмаштириши ва дрезина темир йўл кесишмасидан 200 дан 250 метргача узоқлашмагунга қадар уни ушлаб туриши керак.
94. Поезд темир йўл кесишмасидан ўтишида навбатчи ходим қуйидаги ҳолларда поезд машинистига тўхташ сигналини беради:
а) ҳаракатланаётган поездда ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи носозликни сезганда (масалан, айланмасдан сирғалиб кетаётган ёки кучли зарба товушини чиқараётган ғилдирак, ёнғин, буксанинг қизиши, поезддан йўловчи ёки юкнинг қулаб кетиши хавфи);
б) икки йўлли темир йўлда нотўғри йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган локомотивда тегишли сигналлар бўлмаганда;
в) поезд бир темир йўлда бошқа бир поездга қарама-қарши йўналишда юраётганини ёки бир поезд бошқа бир поездни қувиб етиш хавфи (бунда, тўхташ сигнали қувиб етиши эҳтимоли бўлган поездга берилади) мавжудлигини сезганда;
г) поезд машинистига поезд таркибидан берилаётган тўхташ сигналларига қарамасдан поезд ҳаракатланишда давом этганда;
д) темир йўлнинг ён-атрофида ёнғин содир бўлганда ёки ҳаракат хавфсизлиги ва инсон ҳаётига таҳдид солувчи бошқа барча ҳолатларда.
95. Навбатчи ходим темир йўл кесишмасидан ўтаётган поездда аниқланган носозликлар ҳақида телефон (радио) алоқаси воситалари орқали ушбу поезд машинистига, шунингдек темир йўл станцияси навбатчисига (поезд диспетчерига) хабар бериши керак.
96. Ярим автоматлашган шлагбаумлар билан жиҳозланган темир йўл кесишмаларида поезд темир йўл кесишмасидан ўтиб кетгандан кейин навбатчи ходим томонидан бошқарув шитидаги «Очиш» тугмаси босилганда шлагбаумлар очилади.
Бунда, ярим автоматлашган шлагбаумлар «Очиш» тугмаси босилганда очиқ ҳолатга, автоматлашган шлагбаумлар эса автоматик равишда очиқ ҳолатга ўтмаса, навбатчи ходим транспорт воситаларини темир йўл кесишмаси орқали ўтказиш учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
а) темир йўл станцияси навбатчиси (темир йўл кесишмаси перегонда жойлашганда эса қўшни темир йўл станцияси навбатчиси) орқали темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезд йўқлигини аниқлаши;
б) кесишма сигнализациясининг бошқарув шитидаги назорат чироқлари орқали тўсиш светофорлари ёқилганлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда «Тўсиш сигнализациясини ёқиш» тугмасини пломбадан ечиши ва уни босиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) автоматлашган қурилмаларнинг носозлиги ҳамда пломбаланган «Тўсиш сигнализациясини ёқиш» ва «Аварияли очиш» тугмасидан фойдаланилганлиги ҳақида шу вақтнинг ўзида Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш китобига қайд киритиши ва бу ҳақда дарҳол темир йўл станцияси навбатчисига (поезд диспетчерига) ҳамда инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгасига хабар бериши;
(96-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
г) транспорт воситалари шлагбаумдан ўтиб кетгунга қадар «Аварияли очиш» тугмасини босилган ҳолатда ушлаб туриши.
97. Навбатчи ходим «Аварияли очиш» тугмасини босилган ҳолатда ушлаб туриш вақтида светофорли ва товушли сигнализацияни ўчириши, шунингдек шлагбаумларни очиши ва уларнинг бошқарувини ўз зиммасига олиши лозим.
Навбатчи ходим транспорт воситалари шлагбаумдан ўтиб бўлганидан кейин «Аварияли очиш» тугмасини қўйиб юбориши, кесишма сигнализацияси ёқилиши ва шлагбаумлар ёпиқ ҳолатга ўтказилиши, шундан сўнг эса «Тўсиш сигнализациясини ёқиш» тугмаси ўчирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, навбатчи ходим темир йўл станцияси навбатчиси (поезд диспетчери) ҳамда инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгасини тугмаларни пломбалаш кераклиги тўғрисида хабардор қилиши лозим.
(97-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
98. Кесишма сигнализацияси шитида тугма босишлар сонининг ҳисоблагичи қўлланилганда «Аварияли очиш» ва «Тўсиш сигнализациясини ёқиш» тугмалари пломбаланмайди. Бунда, ушбу тугмалар босилганда Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш китобига ҳисоблагич кўрсаткичи тўғрисида ёзув қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
99. Ўзиюрар махсус ҳаракатдаги таркиб яқинлашганда навбатчи ходим уни кузатиши ҳамда у ўтиб кетгунга қадар «Ёпиш» тугмасини босган ҳолда тутиб туриши керак.
(99-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
100. Темир йўл кесишмасида тўсиш сигнализацияси мавжуд бўлмаганда ёки мавжуд, бироқ носоз ҳолатда бўлганда ёхуд бошқарув шитидаги назорат лампалари ёнмаганда навбатчи ходим дарҳол тўсиқ вужудга келган ҳар бир темир йўлга кўчма тўхташ сигналини (куннинг ёруғ вақтида — қизил шит, сутканинг қоронғи вақтида — икки томони қизил чироқли ёритгич) ўрнатиши, шлагбаумларни ёпиши, бу ҳақда станция навбатчисига (поезд диспетчерига) хабар бериши ва шу вақтнинг ўзида темир йўл станциясидан перегонга поезд жўнатилган ёки жўнатилмаганлигини аниқлаши лозим.
(100-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 4 июлдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-1, 27.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон)
Навбатчи ходим темир йўл станцияси навбатчисидан (поезд диспетчеридан) темир йўл станциясидан перегонга поезд жўнатилганлиги тўғрисида хабарнома олган тақдирда тўхташ сигналини берган ҳолда яқинлашаётган поезд томон боради ҳамда тегишли масофада петардаларни ўрнатгач, тўсиқ жойлашган жойга қайтади ва уни бартараф этиш чораларини кўради.
101. Темир йўл кесишмасида алоқа тармоқ симлари ёки темир йўлни кесиб ўтувчи электр узатиш симлари узилганда навбатчи ходим қуйидагиларни амалга ошириши зарур:
а) тўсиш сигнализациясини ёқиши ва шлагбаумларни ёпиши;
б) симларнинг узилиш жойини ундан 50 метрдан кам бўлмаган масофада кўчма тўхташ сигналлари билан тўсиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) содир бўлган ҳолат ҳақида темир йўл станцияси навбатчисига (поезд диспетчерига) ҳамда инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгасига хабар бериши;
(101-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
г) узилган симларга камида саккиз метр масофада яқинлашилмаслиги ва рельсларга тегилмаслигини назорат қилган ҳолда тўсиқ олдида қолиши.
102. Темир йўл кесишмасида ёки унга яқин ҳудудда йўл-транспорт ҳодисаси юз берган тақдирда навбатчи ходим қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) темир йўл станцияси навбатчисига (поезд диспетчерига), тегишли ЙҲХХга, инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгасига хабар бериш;
(102-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
б) жабрланганларга (мавжуд бўлса) биринчи ёрдам кўрсатиш, зарурият бўлганда тез тиббий ёрдам хизматини чақириш.
6-боб. Темир йўл кесишмаларини сақлаш ва таъмирлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
103. Инфратузилма операторлари ёки шохобча йўллари эгалари темир йўл кесишмалари ва уларнинг чегарасида жойлашган автомобиль йўли участкалари сақланиши ва таъмирланишини, шлагбаумлар, кесишма ҳамда тўсиш сигнализациялари, телефон (радио) алоқа воситалари соз ҳолатда ишлаши ва сақланишини ҳамда узлуксиз электр таъминотини таъминлайди.
(103-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
104. Темир йўл капитал таъмирланганда ундаги темир йўл кесишмалари ҳам капитал таъмирланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
105. Темир йўл ёки темир йўл кесишмасидаги йўл ҳаракатини ташкил этувчи техник воситаларни таъмирлаш ёки реконструкция қилиш давомида темир йўл кесишмасида транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши ўзгарадиган бўлса, инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси таъмирлаш ёки реконструкция қилиш ишлари бошланишидан камида беш кун олдин қуйидагиларни амалга ошириши керак:
(105-банд биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли ҳудуддаги ЙҲХХ билан ҳамкорликда транспорт воситаларининг темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш тартиби ҳамда айланиб ўтиш йўналишини аниқлаш;
(105-банд иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
автомобиль йўллари эгаси билан келишув асосида йўл ҳаракати ташкил этилиши ва йўналишни кўрсатувчи техник воситаларнинг ўрнатилишини таъминлаш.
106. Темир йўл кесишмасида таъмирлаш ёки реконструкция ишлари амалга оширилаётган вақтда ҳаракат хавфсизлиги навбатчи ходим томонидан таъминланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
107. Темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракатини ташкил этувчи техник воситалар ва йўл қурилмалари ҳолатини даврий кўрикдан ўтказиш инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
7-боб. Якуний қоидалар
108. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
109. Мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя этилиши устидан назорат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
110. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган.
Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Темир йўл кесишмаларининг тоифалари ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиш интенсивлигини аниқлаш
МЕЗОНЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Умумий фойдаланишдаги темир йўл кесишмаларининг тоифалари:

Ҳаракатланувчи поездлар сони* (икки йўналишда), сутка давомида

Ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг сони(икки йўналишда), сутка давомида

200 тагача

201 — 1000

1001 — 3000

3001 — 7000

7000 дан ортиқ

16 тагача, шунингдек барча станция ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларидаги

IV

IV

IV

III

II

17 — 100

IV

IV

III

II

I

101 — 200

IV

III

II

I

I

200 дан ортиқ

III

II

II

I

I

2. Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл кесишмаларининг тоифалари:

Ҳаракатланувчи поездлар сони (икки йўналишда), сутка давомида

Ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг сони (икки йўналишда), сутка давомида

100 гача

101 — 500

501 — 1000

1001 дан ортиқ

8 та гача

IV

IV

IV

III

9 — 24

IV

IV

III

II

25 — 38

IV

III

II

I

38 дан ортиқ

III

II

I

I

3. Сутка давомида ҳаракатланувчи транспорт воситалари сонини ҳисоблашда турли хилдаги транспорт воситаларининг коэффициентлари:

Транспорт воситаси тури**

Ҳисоблаш коэффициенти

Енгил автомобиль

1,0

Кажавали мотоцикл

0,75

Мотоцикл ва мопед

0,5

Юк ташувчи автомобиль, юк кўтариш қобилияти қуйидагича бўлган, тоннада:

2

1,5

6

2,0

8

2,5

14

3,0

14 дан ортиқ

3,5

Автопоезд, юк кўтариш қобилияти қуйидагича бўлган, тоннада:

12

3,5

20

4,0

30

5,0

30 дан ортиқ

6,0

Трактор:

1 та тиркама билан

3,0

2 та тиркама билан

3,5

3 та тиркама билан

5,5

4 та тиркама билан

9,0

Изоҳлар:
* сутка давомида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг сонидан қатъи назар, поездлар соатига 140 километр ва ундан ортиқ тезликда ҳаракатланадиган темир йўлларда жойлашган темир йўл кесишмалари ҳам I тоифали темир йўл кесишмалари ҳисобланади;
** автобуслар ва махсус автомобиллар учун ҳисоблаш коэффициентлари тегишли юк кўтариш қобилиятига эга бўлган транспорт воситаларига тенглаштирилади ҳамда юк ташувчи автомобиллар ва автопоездлар учун ҳисоблаш коэффициентлари нотекис ва тоғли ҳудудларда 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисобланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3363-3, 17.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон)
Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезднинг транспорт воситаси ҳайдовчисига кўриниши зарур бўлган энг қисқа масофа меъёрлари

Поездлар ҳаракати тезлиги, соатига км.да‎

Четдаги рельсдан 50 метр ва ундан кам масофада жойлашган транспорт воситаси учун темир йўл кесишмасига яқинлашаётган поезд кўринишининг энг қисқа масофаси, метрда

141 — 200

600

121 — 140‎

500

81 — 120

400

41 — 80

250

26 — 40

150

25 ва ундан паст

100

Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган транспорт воситасини тўхтатиш учун темир йўл кесишмаси кўриниши зарур бўлган энг қисқа масофа меъёрлари

Транспорт воситасининг тезлиги, соатига км.да ‎

Автомобиль йўлининг қиялиги, ‰

Транспорт воситасини тўхтатиш учун темир йўл кесишмаси кўриниши зарур бўлган энг қисқа масофа, метрда

150

30

300

120

40

250

100

50

200

80

60

150

60

70

85

50

80

75

40

90

55

30

100

45

Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларига
4-ИЛОВА
Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш бўйича тайёрланадиган маҳаллий йўриқномада назарда тутилиши лозим бўлган
МАЪЛУМОТЛАР
1. Шлагбаумларнинг ҳолати.
2. Горизонтал буриладиган (захира) шлагбаумлардан фойдаланиш қоидалари.
3. Алоқа воситаларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш қоидалари.
4. Кесишма сигнализациясининг мавжудлиги ва ундан фойдаланиш қоидалари.
5. Тўсиш сигнализациясининг мавжудлиги ва ундан фойдаланиш қоидалари.
6. Темир йўл кесишмасида поездлар ва транспорт воситалари ҳаракати учун тўсиқ бўладиган ҳолатлар юзага келганда навбатчи ходимнинг вазифалари.
7. Ҳаракатланаётган поезд машинистларини поездлар таркибида ёки темир йўл кесишмасида юзага келган носозликлар ҳақида хабардор қилиш қоидалари.
8. Темир йўл кесишмасида поездлар ва транспорт воситалари ҳаракати учун тўсиқ бўладиган ҳолатлар юзага келган жойни тўсиш қоидалари.
9. Темир йўл кесишмасида йўл транспорт ҳодисаси ва поездлар ҳаракати хавфсизлиги бузилишлари содир бўлганда тегишли шахсларни хабардор этиш схемаси.
10. Темир йўл кесишмасини тўсиш қурилмасидан (КТҚ) фойдаланиш қоидалари.
11. Ҳаракатланаётган поездларни кўриш учун мўлжалланган ёритгич (прожектор) қурилмаларини ўрнатиш ва қўллаш қоидалари.
12. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари.
Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларига
5-ИЛОВА

Темир йўл кесишмаси
‎КАРТОЧКАСИ

____________________________________________________________________________________________

(ташкилот номи)

______________________________ тоифали темир йўл кесишмаси.

(I, II, III ёки IV тоифа)

Темир йўл кесишмаси ___ километр ___ пикети, ___ темир йўл станциясида жойлашган.
Фойдаланиш тури ____________________________________________________________________________.

(умумий, умумий бўлмаган)

Кесишма тури _______________________________________________________________________________.

(тартибга солинадиган, тартибга солинмайдиган)

Навбатчи ходимлар мавжудлиги _________________________________________________________________.

(навбатчи билан, навбатчисиз)

Сменалар сони ______, смена давомийлиги ______, навбатчилар сони __________________________________.
‎Кесиб ўтадиган автомобиль йўли _______________________ тоифадаги ______________________ километрида.
‎Шлагбаумларнинг ҳолати _______________________________________________________________________.
‎Кесишма сигнализациясининг тури _______________________________________________________________.
‎Тўсувчи қурилмаларнинг мавжудлиги ____________________________________________________________.
‎Транспорт воситасининг ҳайдовчисига яқинлашаётган поезднинг кўриниши:
‎ўнг томондан:
‎тоқ йўналишдаги поезд ___________ метр;
‎жуфт йўналишдаги поезд _________ метр;
‎чап томондан:
‎тоқ йўналишдаги поезд ___________ метр;
‎жуфт йўналишдаги поезд __________ метр.
‎Темир йўл кесишмасининг поезд машинистига кўриниши:
‎тоқ поезд ______ метр;
‎жуфт поезд ______ метр.
‎Ўтувчи поездлар сони/суткасига (икки йўналишда) _________.
‎Ўтувчи транспорт воситалари сони/суткасига (икки йўналишда) _______.
‎Йўловчи транспорти (автобус) йўналишларининг мавжудлиги _________.
‎Поездлар ҳаракатининг энг юқори тезлиги:
‎юк ташувчи:
‎жуфт йўналишда соатига _____ километр;
‎тоқ йўналишда соатига _____ километр;
‎йўловчи:
‎жуфт йўналишда соатига _____ километр;
‎тоқ йўналишда соатига _____ километр.
‎Кесишувчи темир йўлларнинг сони (асосий ___ та, станция ___ та).
Кесишма __________________________________________________________ жойлашган.

(қияликда, чуқурликда, эгри йўлда, тўғри йўлда)

Кесишма 20___ йилда фойдаланишга топширилган.
‎Маълумотлар ____________________________________________________ тўлдирилди.

(сана, масъул шахснинг имзоси)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 10/22/3363/0322-сон, 27.07.2022 й., 10/22/3363-1/0680-сон; 04.06.2024 й., 10/24/3516/0397-сон; 04.03.2025 й., 10/25/3363-2/0211-сон; 20.06.2025 й., 10/25/3363-3/0528-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)