1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3362]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги 36-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 17 декабрдаги 68ққ-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 69-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3408, 28.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 234-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 март,
10-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 март,
14ққ-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 март,
8-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 28 мартдаги 10-сон, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 19 мартдаги 14ққ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 28 мартдаги 8-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимида:
а) 1-позиция чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги мазмундаги 30-позиция билан тўлдирилсин:
«
30.
Кукенов Шерифбай
1950 й.
».
2. «Жиззах вилояти» бўлимида:
а) 1 ва 3-позициялар чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги мазмундаги 14-позиция билан тўлдирилсин: