1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида» 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари (кейинги ўринда — Марказ) ташкил этилганлиги;
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринда — ҳоким ёрдамчилари) лавозими таъсис этилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ:
Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги;
ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи «Онлайн маҳалла» электрон платформасини ишга тушуриш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Агентликнинг мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолият юритиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Марказ фаолиятини ташкил этиш, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилашни назарда тутувчи Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини назарда тутувчи Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилашни назарда тутувчи Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
«Онлайн маҳалла» электрон платформасига маълумотлар базаси интеграция қилинадиган ҳамда ушбу интеграциялашган тизимдан реал вақт режимида (онлайн) фойдалана оладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Агентлик Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй (10, 11, 12-қаватлар) манзилидаги Ўзбекистон Банклари ассоциациясининг «Moliya Binokor Xizmat» шуъба корхонаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Бунда, текин фойдаланиш ҳуқуқи асоси ажратилган бинони (10, 11, 12-қаватлар) сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳамда Агентликнинг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Агентликка жами 16 та, шу жумладан марказий аппаратига 1 та шахсан бириктирилган ва 1 та махсус автотранспорт воситаси ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига 14 та енгил автотранспорт воситасини сақлашга тегишлигига кўра Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан лимит ажратилишини;
Агентликнинг асослантириган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳоким ёрдамчиларининг «Онлайн маҳалла» ахборот платформасидан фойдаланиши учун харид қилинаётган планшет қурилмаларини расмийлаштириш, божхона тўловлари ва улар билан боғлиқ бошқа харажатлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини таъминласин.
5. Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ҳоким ёрдамчилари «Онлайн маҳалла» электрон платформасидан фойдаланиш учун планшет қурилмаларини 30 фоиз олдиндан ва қолган 70 фоизини аккредитив тўлов асосида харид қилишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга 5-иловада кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларидан реал вақт режимида (онлайн) фойдаланиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини таъминласин.
Мазкур қарорга 5-иловада кўрсатилган вазирлик ва идоралар раҳбарларига электрон маълумотлар базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда электрон кўринишдаги ҳужжатларни ўз муддатида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилишни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
ҳоким ёрдамчиси томонидан кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турлари бўйича келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни чуқур ўрганган ҳолда, уч иш кунида мурожаат муаллифига ва тегишли ташкилотга белгиланган тартибда ижобий тавсия ёки рад этиш тўғрисида хулосани юборади;
ҳоким ёрдамчилари берадиган тавсиялар тегишли идора ва ташкилот томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда тавсияларни қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунда, рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этишнинг сабаблари аниқ ва батафсил баён этилган ҳолда ҳоким ёрдамчиларига хулоса юборилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 апрель,
195-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ҳамда жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик республика давлат бошқаруви органи бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) бўйсунади.
3. Вазирлик Агентлик фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга умумий раҳбарлик қилади ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлайди.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, Вазирлик қарорларига (буйруқларига) амал қилади.
5. Агентлик ўз фаолиятини ваколатлари доирасига киритилган масалалар бўйича Вазирлик, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тижорат банклари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр, бланкалар, мустақил баланс, шахсий ғазна ҳисобварақларига эгадир.
8. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;
қисқартирилган номи — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Agency for Working Mahallabay and the development of Еntrepreneurship Under the Ministry of Economic Development and Poverty Reduction of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Agency for Working Mahallabay and the development of еntrepreneurship;
в) рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство по работе Махаллабай и развитию предпринимательства при Министерстве экономического развития и сокращения бедности Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Агентство по работе махаллабай и развитию предпринимательства.
ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси).
11. Туман (шаҳар) марказлари Агентликка, тегишлилигига кўра Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсунади.
12. Агентлик Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
3-боб. Агентлик ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари вазифалари ва функциялари
1-§. Агентликнинг вазифа ва функциялари
13. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;
ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
иқтисодий ривожланишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва тизимли таҳлил қилиш асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
14. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:
республикада маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритади, бу борада давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга амалий кўмаклашади;
тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий йўналишлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларига биноан ҳамда ўз ташаббусига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлик орқали Вазирлар Маҳкамасига киритади;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида Агентлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқади;
б) маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш соҳасида:
маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида маҳалладаги иқтисодий ҳолатни, «хонадонбай» ўрганишни, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатларини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилишларини ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш) бўйича манзилли кўмаклашиш юзасидан мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш учун белгиланган тартибда субсидия ажратилишини ташкил этади;
аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилишнинг бошқа шаклларини рағбатлантириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
аҳолида тадбиркорлик соҳасида зарур кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилади;
ҳудудлар кесимида аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантиради ва назорат қилиб боради;
в) ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида иқтисодиёт ва инвестиция комплексларига кирувчи вазирлик, идоралар, тижорат банкларининг масъул ходимларини (кейинги ўринларда — республика вакиллари) ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштиради;
республика вакиллари ва ҳоким ёрдамчиларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва тадбирларга жалб қилиш, фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабнинг амалда ижро этилишини таъминлаш чораларини кўради;
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, республика вакиллари ва ҳоким ёрдамчилари ишини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
г) иқтисодий ривожланишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
ҳудудларнинг хусусиятлари ва салоҳиятидан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларини аниқлайди ва уларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тадбиркорликни кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган воситаларни жорий этишга доир илғор хорижий тажрибани ўрганади ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
маҳаллаларда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритади;
ҳудудларда маҳаллабай ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни, «етакчи» тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида иқтисодий кооперацияни ривожлантириш чораларини кўради;
д) ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш соҳасида:
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, ўз ваколати доирасида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
маҳаллабай ишлаш тизими асосида амалга ошириладиган ислоҳотларнинг мақсадлари ва устуворликларидан келиб чиқиб, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, тегишли дастурларни тайёрлаш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлайди;
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш орқали аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, «драйвер» лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янги йўналишларининг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиради, тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг олиб боради;
е) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва тизимли таҳлил қилиш асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлайди ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик соҳасида мавжуд талаблар ва тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича мунтазам равишда ўрганишлар ўтказади, муаммоларни чуқур ўрганиш ва аниқланган бюрократик тўсиқлар, ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ж) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш соҳасида:
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга оширишда, шунингдек, Агентликка юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари, кредитлари ва техник кўмагини жалб этиш юзасидан ҳамкорлик олиб боради;
тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда иштирок этади.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифа ва функциялари
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш;
Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчиларига, юкланган вазифалар ва функцияларни, шунингдек, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;
Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чора-тадбирлар кўриш;
Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятига замонавий иш услубларини жорий этиш;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини самарали таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни, Вазирлик раҳбарияти ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтларни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни яратиш;
Агентлик ваколатига киритилган масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш;
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш мақсадида эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил қилиш;
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-ахлоқ ҳамда маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда қатнашиш;
Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
16. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъи риоя этади;
Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) марказлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўради;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этади;
Вазирлик орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назоратини амалга оширади;
Агентлик фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади;
Агентлик ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрларга оид, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида қонунчиликда белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Агентликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
3-§. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг вазифа ва функциялари
17. Қуйидагилар Агентлик ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
ҳудудий давлат бошқаруви органлари, туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарлари билан бирга туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳаларига тегишли бўлган дастурий-методик ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш;
туман (шаҳар) марказлари ва ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.
18. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди ҳамда унга раҳбарлик қилади;
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлайди;
қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъи риоя этади;
Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) марказлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўради;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида хизматлар кўрсатиш юзасидан фаолият олиб борувчи юридик шахслар билан ҳамкорлик қилади;
ўз ваколати доирасида ташкилий, молиявий, кадрлар ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.
4-боб. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
1-§. Агентликнинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
19. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тадбиркорлик масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, улар бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини бериш;
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Агентлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш мақсадида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, республиканинг чет элдаги дипломатик ва савдо ваколатхоналари, Марказий банк ва тижорат банкларидан тегишли маълумотларни (банк сирига кирувчи маълумотлар бундан мустасно) ўрнатилган тартибда сўраш ва олиш;
давлат статистика органларидан зарур статистик маълумотларни бепул олиш;
Вазирлик билан келишган ҳолда, контракт асосида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Агентликнинг ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
ўз ваколатлари доирасида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Агентликнинг фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ўз расмий сайтлари, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифаларини яратиш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш хорижий тадбирларда иштирок этиш;
тадбиркорлик соҳасининг долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳларни тузиш, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этиш;
тадбиркорлик субъектларига халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларнинг молиявий ва техник ёрдамини жалб қилишда кўмаклашиш;
қонунчиликка мувофиқ Агентлик ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш бўйича ишларни олиб бориш;
Агентлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
20. Агентлик:
унга юкланган вазифалар зарур тарзда ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг амалда юритилиши;
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ҳамда самарали бажарилиши;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича ишларининг ташкил этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
2-§. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
21. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўзига юкланган вазифалар амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
юклатилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлардан маълумотлар сўраб олиш;
тадбиркорлик масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ўз таклифларини бериш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш хорижий тадбирларда иштирок этиш;
тадбиркорлик соҳасининг долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳларни тузиш;
бошқармалар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
22. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари:
унга юкланган вазифалар зарур тарзда ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги фаолиятни юритилиши;
ўзига юклатилган вазифаларнинг самарали ижроси юзасидан жавобгар ҳисобланади.
23. Юклатилган вазифаларга мувофиқ Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларига қуйидаги функционал мажбуриятлар юклатилади:
а) Агентлик директори:
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни яккабошчилик асосида амалга оширади ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир;
Агентлик фаолиятининг айрим йўналишлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларини бошқариш учун директор ўринбосарлари ва Агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколати доирасида Агентлик тизими ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Агентлик марказий аппаратининг харажатлар сметаси ва ходимлар штат жадвалини белгиланган штатлар доирасида тасдиқлайди;
Агентлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Агентлик ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъи риоя этиш;
Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) марказлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни консультант сифатида жалб қилади;
соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда ўзининг фаол иштироки, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ташаббуслари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган, ўзига бириктирилган маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида самарали меҳнат қилаётган ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахсларни «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони тақдирлаш бўйича тавсиялар беради;
Агентлик директори қонунчиликка мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни амалга оширади;
б) директор ўринбосарлари:
қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъи риоя этиш;
Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) марказлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси билан тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;
ўзлари бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш, бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ўзи бошқарадиган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
директор ўринбосарлари номенклатурасига киритилган Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари лавозимларига номзодларни директор томонидан тасдиқлаш учун тақдим этади;
ўзлари бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
ўзлари бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
директор номенклатурасига киритилган таркибий бўлинмалар раҳбарларига қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича таклифлар киритади;
мутасадди бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
в) Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
таркибий бўлинма тўғрисидаги тасдиқланган низом доирасида аниқ йўналишлардаги вазифаларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
мутасадди тармоқлар, иқтисодий соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш ҳолатини сифатли баҳолашни олиб боради ва уларни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини Агентлик раҳбариятига тақдим этади;
г) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари:
Агентликнинг ҳудудий бошқармаси фаолиятини, жумладан, бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва мутахассисларининг уларга юклатилган вазифа ва функцияларга мувофиқ ишларини ташкил этади;
ҳудуднинг ривожланиш ҳолатини сифатли баҳолашни олиб боради ва Агентлик раҳбариятига уни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини киритади;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
6-боб. Агентлик раҳбариятининг жавобгарлиги
24. Директор қуйидагилар учун масъул:
ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида бажариш, шунингдек, Агентлик фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Агентликда, унинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармаларида ижро интизомига қатъи риоя қилиш.
25. Директор ўринбосарлари қуйидагилар учун масъул:
тегишли йўналишлар бўйича бажарилаётган топшириқларнинг натижадорлиги;
масъуллик қиладиган йўналишлар бўйича тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги амалга оширилаётган чораларнинг натижадорлиги ва самарадорлиги.
26. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари қуйидагилар учун масъул:
қонунчилик ҳужжатлари, Агентлик раҳбарияти топшириқларининг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши;
тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш;
ҳудудда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорлик соҳасидаги таҳлилий маълумотларни Агентликка ўз вақтида тақдим этиш;
ўзига юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз муддатида бажарилишини таъминлаш.
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкиллаштириш
27. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Директор иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири томонидан лавозимга Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган иккита ўринбосарга, жумладан, биринчи ўринбосар ва ўринбосарга эга.
28. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш қуйидагича амалга оширилади:
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Агентлик директори томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи тавсиясига кўра Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Туман (шаҳар) марказлар бошлиқлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
29. Агентлик таркибий бўлинмалари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан қуйидаги масалалар бўйича узвий ҳамкорликни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутатлари сўровларининг ўз вақтида бажарилишини, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг ўз муддатида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг бўлинмалари билан маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўзаро алоқаларни таъминлаш;
ҳудудда тадбиркорлик ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида мониторингни олиб бориш, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳалар амалга ошириш, уларни амалга оширишда тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш.
8-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш
30. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бюджетдан ташқари ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, Агентлик жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган тушумлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
31. Агентлик бошқарув ходимларига нисбатан Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.
32. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, илмий даражалар, узоқ муддат хизмати учун устама ҳақлар, байрам кунлари учун мукофотлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар, рағбатлантириш тўловлари, қўшимча моддий рағбатлантириш, шунингдек, транспорт ва овқатланиш харажатлари учун ҳар ойлик тўловларни амалга оширишнинг манбаи бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бюджетдан ташқари ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, Агентликнинг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган тушумлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Агентлик ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устама ва қўшимча тўловлар сақланиб қолади.
Агентлик ходимларига транспорт ва овқатланиш харажатлари, байрам муносабати билан тўланадиган мукофот пуллари ҳамда ходимлар учун устамалар бериш тартиби Агентлик буйруғи билан тасдиқланади.
33. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини сақлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, моддий рағбатлантириш ва кўп йиллик хизматлари учун тўловларни амалга ошириш) Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Агентлик директори Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг ходимларига тегишли буйруқ асосида Агентликнинг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлари ҳисобидан ҳар ойлик устамалар ҳамда байрам муносабати билан тўланадиган мукофот пулларини ажратиш ҳуқуқига эга.
34. Агентликка жами 16 та, шу жумладан марказий аппаратига 1 та шахсан бириктирилган ва 1 та махсус автотранспорт воситаси ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига 14 та енгил автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлашга республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан лимит ажратилади.
Зарур ҳолларда, Агентликнинг қўшимча енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш ва сақлаш харажатлари ўрнатилган тартибда Агентликнинг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган тушумлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
9-боб. Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари
35. Агентлик директори ва ўринбосарларининг фаолияти Вазирлик томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
36. Агентликнинг таркибий бўлинма бошлиқлари, Агентликнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва ўринбосарлари, шунингдек, Агентлик ходимларининг фаолияти Агентлик директори томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
37. Агентлик мунтазам равишда Вазирликка ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот беради.
38. Агентлик қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарорига 2-ИЛОВА
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий низом Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, фаолиятини ташкил этиш, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Марказ юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлиги таркибида ташкил этилади.
3. Марказ фаолияти туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда — Агентликнинг ҳудудий бошқармаси) томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Марказ тегишлилигига кўра туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот беради.
4. Марказ маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) фаолиятини мувофиқлаштиради.
5. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, туман (шаҳар) ҳокимликлари фармойиш ва қарорлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
6. Марказ ўз ваколати доирасида туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, ҳоким ёрдамчилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
2-боб. Марказнинг вазифа ва функциялари
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифа ва функциялари ҳисобланади:
Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, ҳоким ёрдамчилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлик қилиш;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини мониторинги ва назорат қилиш;
ҳоким ёрдамчиларининг хизмат фаолиятига боғлиқ бўлмаган вазифалар ва ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларни ривожлантириш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилишида таклифлар бериш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ҳоким ёрдамчиларига амалий кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан бериладиган субсидиялар бўйича ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари юзасидан хулосалар бериш;
ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда аниқланган мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабидан келиб чиқиб, ишсизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштиришда ҳамкорлик қилиш;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимлиги, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда етакчи тадбиркорлар иштирокида учрашувлар ташкил этиш;
ҳоким ёрдамчилари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш;
«Темир дафтар»га киритилган оилалар, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш;
амалга оширилаётган ислоҳотларда ўзининг фаол иштироки, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ташаббуслари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган, ўзига бириктирилган маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида самарали меҳнат қилаётган ҳоким ёрдамчиларини «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан тақдирлашга оид номзодлар бўйича дастлабки таклифларни тайёрлаш.
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Марказ ўзига юкланган вазифа ва функциялар бўйича қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, ҳоким ёрдамчилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотларидан белгиланган тартибда маълумот сўраш ва олиш;
ўз ваколати доирасида семинарлар, кўргазмалар, учрашувлар ташкил этиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шундай тадбирларда иштирок этиш;
маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ фаолият йўналишлари бажарилишида ҳамда тезкор ҳал этишни талаб қиладиган масалалар юзасидан тақдимнома киритиш;
ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
тадбиркорлик соҳасининг долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳлар тузиш;
маҳаллаларда аниқланган муаммо ва камчиликларнинг ижроси юзасидан мониторинг олиб бориш.
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Марказ:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш талабларига риоя этилишини таъминлаш;
ҳоким ёрдамчилари ва Марказ томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан Агентликнинг ҳудудий бошқармасига маълумот киритиб бориш;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
10. Марказ фаолиятига бошлиғи раҳбарлик қилади.
Марказ бошлиғи Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Марказ ходимлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
11. Марказ бошлиғи:
Марказ фаолиятига шахсан жавоб беради;
туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан муносабатларда Марказ номидан иш юритади;
маҳаллалар кесимида тўпланган муаммолар ва мурожаатларни мувофиқлаштириб, уларни ҳал этишда туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;
ўз ваколати доирасида ходимлар томонидан ижро этилиши шарт бўлган тегишли кўрсатмалар беради;
ўз ваколати доирасида бошқа функцияларни бажаради.
Амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида ҳисобот бериб боради.
12. Марказ (йиллик, чораклик) иш режаси ва Марказ бошлиғининг шахсий иш режаси туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.
13. Марказ ходимларига туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари ходимлари учун белгиланган ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
14. Марказ тузилмасига мувофиқ Марказ штат жадвали туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.
5-боб. Якунловчи қоида
15. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарорига 3-ИЛОВА
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий низом маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) вазифа ва функциялари, ҳуқуқлари, фаолиятини ташкил этиш ҳамда жавобгарлигини белгилайди.
2. Ҳоким ёрдамчисининг фаолияти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан мувофиқлаштирилади.
3. Ҳоким ёрдамчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Намунавий Низомга ва қонунчиликка амал қилади.
2-боб. Ҳоким ёрдамчисининг вазифа ва функциялари
4. Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифа ва функциялари қуйидагилардан иборат:
маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш;
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш;
доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш;
маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан, уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишда кўмаклашиш;
маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, кооперация асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган етакчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш, уларга тадбиркорлик билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган фуқаролар ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун уларга бириктириш;
аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
маҳалладаги иш билан банд бўлмаган аҳолининг тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланишини йўлга қўйиш мақсадида уларга иссиқхона қуриш, томорқасини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлиш, асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш, бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиши учун субсидиялар олишда кўмаклашиш;
кредитлар ва субсидиялар ажратиш кўзда тутилган ҳар бир лойиҳанинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини чуқур ўрганган ҳолда масъул идора ва ташкилотларга ўз тавсиясини бериш;
маҳалладаги бўш бино ва ер майдонларини аниқлаб, уларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратиш бўйича масъул идора ва ташкилотларга таклифлар киритиш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг (муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш, турли хил фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатномалар ва лицензиялар олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ажратиш ва бошқалар) масъул идора ва ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этиш;
маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб бориш;
ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида иқтисодиёт ва инвестиция комплексларига кирувчи вазирлик, идоралар, тижорат банкларининг масъул ходимлари (республика вакиллари) билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш.
Ҳоким ёрдамчиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифа ва функцияларни амалга ошириши мумкин.
3-боб. Ҳоким ёрдамчисининг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
5. Ҳоким ёрдамчиси ўзига юкланган вазифа ва функциялар бўйича қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳамда масъул идора ва ташкилотлардан маълумотлар сўраб олиш;
ўз ваколати доирасида семинарлар, кўргазмалар, учрашувлар ташкил этиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шундай тадбирларда иштирок этиш;
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Марказга таклифлар киритиш;
ўзига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишида маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик олиб бориш;
давлат томонидан имтиёзли кредит асосида лойиҳаларни молиялаштириш бўйича дастур лойиҳаларини шакллантириш жараёнида қатнашиш;
ўзига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишида барча вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари биринчи раҳбарларидан амалий ёрдам сўраш;
ҳоким ёрдамчиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
6. Ҳоким ёрдамчиси:
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
маҳаллани ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган «йўл харитаси» ижросини таъминлаш;
ўзига юкланган вазифа ва функциялар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман (шаҳар) ҳокимига ҳамда Марказга маълумот киритиб бориш;
«Онлайн маҳалла» электрон платформасига барча маълумотларни киритиб бориш;
фаолиятининг натижалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот бериб бориш;
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали ижроси юзасидан жавобгар ҳисобланади.
4-боб. Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш
7. Ҳоким ёрдамчиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари, иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида бўлим (шуъба) бошлиғидан паст бўлмаган лавозимда ишловчи раҳбар ходимлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимларидан тайинланади.
8. Ҳоким ёрдамчиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигидаги танлов комиссиялари орқали очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.
9. Ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзоднинг интилувчанлиги, мақсадга йўналганлиги, қобилияти, тажрибаси кабиларни инобатга олган ҳолда тадбиркорлар, бошқа соҳа вакиллари, фаол ёшлар, раҳбарлик лавозимида фаолият юритмаётган ходимлар ва олий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар ҳам қабул қилиниши мумкин.
10. Ҳоким ёрдамчисининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида тўлаб борилади.
11. Ҳоким ёрдамчисига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда, етишмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан компенсация қилиб борилади.
12. Ҳоким ёрдамчиси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан керакли мебель билан жиҳозланган алоҳида хона, интернет тармоғига уланган компьютер жамламаси билан таъминланади.
13. Фаолияти давомида юқори самарадорлик кўрсаткичларига эришган ҳоким ёрдамчиси «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.
5-боб. Якунловчи қоида
14. Мазкур Намунавий низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарорига 4-ИЛОВА
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси (кейинги ўринда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринда — Агентлик) таркибида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун субсидия ажратиш мақсадида ташкил этилган.
3. Жамғарма юридик шахс ташкил этмасдан республика ва маҳаллий даражада тузиладиган давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.
4. Республика ва маҳаллий даражада ташкил этилган Жамғарманинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилиги бошқармалари томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар;
ижтимоий солиқ тушумларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган ажратмалар;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган трансфертлар;
Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
Агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари билан (кейинги ўринларда — Агентликнинг ҳудудий бошқармалари) етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача, суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача субсидиялар ажратиш;
ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача субсидиялар ажратиш;
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратиш;
«Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратиш;
2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратиш;
тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидиялар ажратиш;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун уч ой давомида тўлаб бериладиган субсидия — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача этиб белгилаш ва уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун тўлаб бориш;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик субсидиялар бериш;
«уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга — шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки барарваридан кам бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратиш;
шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга — интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидиялар ажратиш;
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан дастурий таъминот ишлаб чиқиш;
Агентлик ходимларининг мамлакат ичида ва ташқарисига хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни тўлаш;
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалаларга бағишланган халқаро ва миллий конференциялар, форумлар, семинарлар ва тренинглар ўтказиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматлар, давлат органлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун Агентлик ходимларини хорижга юбориш, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва миллий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Агентлик ходимларини ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушган даромадларини йўналтириш.
Жамғарма маблағлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга ҳам йўналтирилиши мумкин.
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган субдиялар маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсияси асосида берилади.
8. Юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун Агентлик:
Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларида ижтимоий солиқдан тушган тушумлар бўйича маблағларнинг жамланишини;
аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун субсидия қонунчиликда назарда тутилган тартибда кўриб чиқиш ва тўланишини;
Жамғарманинг молиявий ҳолати мунтазам таҳлил қилиниши ва прогнозлаштирилишини, шунингдек, унинг молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун огоҳлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилишини;
ижтимоий солиқ тушумлари ҳажмини белгилаш тўғрисида таклифлар тайёрланишини;
келгуси даврга мўлжалланган бюджет сўрови ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилишини;
Жамғарманинг кейинги йилга мўлжалланган даромад манбалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича прогноз лойиҳаси ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилишини таъминлайди.
9. Агентлик жамғармасининг давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар, ижтимоий солиқдан тушган ажратмалар ва бошқа манбалар ҳисобига шаклланадиган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ҳамда Агентлик томонидан маҳаллий даражада ташкил этилган Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳудудий бошқармаларнинг талабномалари асосида ҳар чоракда молиялаштириб борилади.
10. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан тасдиқланган Жамғарма бюджетининг асосий параметрларини олганидан кейин, Жамғарманинг тушумлар манбалари маблағлардан фойдаланиш йўналишлари бўйича харажатларнинг сметаларини бир ҳафта муддатда тасдиқлайди ва ушбу тасдиқланган смета доирасида харажатларни амалга оширади.
11. Ҳудудий бошқармаларнинг талабномалари мавжуд бўлмаганда жамғарманинг мавжуд бўш маблағлари тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади.
12. Зарур ҳолларда, маҳаллий даражада ташкил этилган Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи Агентлик қарори билан кейинчалик тақсимлаш учун республика даражасига йўналтирилиши мумкин.
13. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
3-боб. Жамғарманинг ижро этувчи органи
14. Қуйидагилар Жамғарманинг ижро этувчи органлари ҳисобланади:
республика даражасида — Агентликнинг Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бошқармаси;
ҳудудий даражада — Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бўлими.
15. Ижро этувчи орган:
Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозни ва ҳисобот балансларини белгиланган тартибда шакллантиради;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини ижро этиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди, Жамғарма маблағлари тақсимловчи томонидан тасдиқландан сўнг ҳисоботни тегишли молия органларига белгиланган тартибда тақдим этади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича изоҳлар беради.
4-боб. Жамғарманинг тушумини ва маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ҳамда жавобгарлик
16. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари Жамғарма маблағларидан қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.
17. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарорига 5-ИЛОВА
«Онлайн маҳалла» электрон платформасига маълумотлар базаси интеграция қилинадиган ҳамда ушбу интеграциялашган тизимдан реал вақт режимида (онлайн) фойдалана оладиган давлат органлари ва ташкилотларининг
РЎЙХАТИ
Т/р
Вазирлик ва идоралар номи
Интеграция қилинадиган маълумотлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
1. Иш билан таъминланган фуқаролар тўғрисида маълумотлар
5. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган кредитлар тўғрисида маълумотлар
7.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
Аҳоли тасарруфидаги томорқа ерлари ва улардан оқилона фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар
8.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
1. Бўш турган объектлар тўғрисида маълумотлар
2. Ижарага бериладиган транспорт, асосий воситалар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар
9.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК
«E-AUKSION» электрон савдо платформасига киритилган кўчмас мулк, автотранспорт, махсус техникалар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар
10.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
1. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар
2. Ўз ўзини банд қилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар
11.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Мулкдорларга тегишли бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкалари тўғрисида маълумотлар
12.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва битирувчилар тўғрисида маълумотлар
13.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар ва битирувчилар тўғрисида маълумотлар
14.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Жисмоний ёки юридик шахслар номидаги қишлоқ хўжалиги техникалари ҳақида маълумотлар
15.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Фуқароларга давлат пенсияларининг барча турлари учун тўловлар, шунингдек, пенсия ва нафақа тайинланганлар тўғрисида маълумотлар
16.
«Ҳунарманд» уюшмаси
Ҳунармандлар ва шогирдларга ажратилган субсидиялар тўғрисида маълумотлар
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 320-модда):
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 15-банднинг ўн тўққизинчи хатбошисидаги, 16-банднинг йигирма биринчи хатбошисидаги «қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан» сўзлари «қабулхонасидан» сўзи билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 2-илованинг 1-иловаси 17-позициясининг «Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилояти таркибида ташкил этилган Бандихон тумани ҳокимлигининг ташкилий масалалари ҳамда 2020-2022 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 58-сон қарорининг 1-иловасидан 15-позиция чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисида низомнинг 16-банди йигирма учинчи хатбоши ва 17-банди йигирма биринчи хатбошисидаги «қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан» сўзлари «қабулхонасидан» сўзи билан алмаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 904-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2025 й., 09/25/904/0005-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 сентябрдаги 584-сон қарорининг 2-иловасидан 20-позиция чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 ноябрдаги 718-сон қарорининг 2-иловасидан 20-позиция чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхати 70-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
70.
Буғ қозонлари, марказий иситиш қозонлари, газгенераторлар ёки тозалаш қурилмалари билан ёки уларсиз сувли газ генераторлари; ацителенли газгенераторлари ва тозалаш ускуналари билан ёки уларсиз шунга ўхшаш газ генераторлари; ички ёниш двигателлари турбореактив гидротурбиналар, куч қурилмалари, суюқлик ва ҳаво насослари, компрессорлар, ҳаво тортиш вентиляторлари ва шкафлари, ҳавони кондиционерлаш учун қурилмалар, ёқиш горелкалари, саноат ёки лаборатория печкалари ва камералари, совитгичлар ва музлатгичлар, стерилизаторлар, дистилляторлар (электр ва электр бўлмаган иситиш билан саноат ёки лаборатория машиналари, ускуналари), марказга интилма қуритгичлар билан центрифугалар; суюқликлар ёки газларни филтрлаш ва тозалаш учун ускуналар ва қурилмалар, идиш-товоқ ювиш машиналари; бутилкалар ки бошқа сиғимларни ювиш ёки қуритиш учун ускуналар; бутилкалар, банкалар, яшикларни, қопларни ёки бошқа сиғимларни ёпиш, тўлдириш, тиқинлаш учун ускуналар, уларни тамғалаш ёки этикеткалаш учун; бутилкалар, банкалар, тубиклар ва шунга ўхшаш сиғимларни қалпоқлар ёки қопқоқлар билан зичлаб тиқинлаш учун ускуналар; қадоқлаш ёки тиқинлаш учун ускуналар (термик сиқиш йўли билан маҳсулотларни ўраш учун ишлатиладиган ускуналар); ичимликларни газлантириш учун ускуналар: (олдин фойдаланилган, кемалар ва фуқаролик авиациясида ишлатиладиганларидан ташқари), маҳсулотларни тортиш учун ускуналар; суюқликлар ёки кукунларни супуриш, сепиш ёки сочиш учун механик қурилмалар (қўлда бошқариш ёки усиз); ўқланган ёки ўқланмаган ўт ўчиргичлар; пулверизаторлар ва шунга ўхшаш ускуналар; буғоқимли ёки қумоқимли ва шунга ўхшаш ускуналар: кўтариш талилари ва кўтаргичлар, турли хилдаги кўтариш кранлари, автоюклагичлар, юкларни кўчириш учун машиналар ва ускуналар, қишлоқ хўжалиги ва автойўл техникаси, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва овқат тайёрлаш учун қурилмалар ва аппаратлар (инкубаторлардан ташқари), тўқувчилик станоклари, нусха олиш-кўпайтириш машиналари, савдо автоматлари
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорида:
а) 1-илованинг 18-банди 22-кичик бандидаги, 19-банди 21-кичик бандидаги, 20-банди 18-кичик бандидаги «қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан» сўзлари «қабулхонасидан» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 24-банди 20-кичик бандидаги, 25-банди 22-кичик бандидаги, 26-банди 19-кичик бандидаги, 27-банди 19-кичик бандидаги «қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан» сўзлари «қабулхонасидан» сўзи билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорининг 6-бандидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 258-сон қарорининг 1-иловасидан «Халқ қабулхоналари» сўзларидан кейинги «, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 майдаги 293-сон қарори 2-иловасидан 15-позиция чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2022 йилларда Наманган вилоятидаги маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 майдаги 305-сон қарорининг 4-бандидаги «Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллабай» ишлаш тизими орқали 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 1 июндаги 337-сон қарорида:
а) 5-банддаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-босқич «Субъектлар» устунидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи)» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Агентлик» сўзи «Ваколатли давлат органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги «Агентликнинг» сўзи «ваколатли давлат органининг» сўзлари билан алмаштирилсин
3-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Агентликка» сўзи «ваколатли давлат органига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқич «Субъектлар» устунидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)» сўзлари «Ваколатли давлат органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-босқич «Субъектлар» устунидаги ҳамда 9-босқич «Субъектлар» устуни ва «Тадбирлар» устунидаги «Жамғарма» сўзи «Ваколатли давлат органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Агентликка» сўзи «ваколатли давлат органига» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарорида:
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари рўйхатининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 3-илованинг Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари рўйхатининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 6-илованинг 9-банди «е» кичик бандининг ўн олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа инвестиция банки иштирокида «Ўзбекистонда глобал коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 31 августдаги 554-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 556-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсадли параметрларида «Ташкилот номи/йўналиши» устунидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тизимини жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 сентябрдаги 596-сон қарорида:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 4-босқич «Субъектлар» устунидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 821-сон қарорига илованинг 1 ва 2-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 5 октябрдаги 848-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 17 февралдаги 77-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 мартдаги 152-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида» 2021 йил 4 майдаги 276-сон қарори.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллабай ишлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 июндаги 398-сон қарори.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 2 августдаги 482-сон қарори.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 8 октябрдаги 631-сон қарорига илованинг 7-банди.