toggle_night_mode
Ҳужжат 07.01.1999 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Ижтимоий таъминот вазирлиги

1998 йил 30 ноябрь, 2-271/04-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат вазирлиги

1998 йил 30 ноябрь, 1235/04-1-сон

АЛОҲИДА АСОСЛАРГА КЎРА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНГАНДА ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМЛАРГА МУДДАТИДАН ОЛДИН ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 7 январда 588-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 25-модда ўн биринчи қисмига ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Меҳнат кодекси 100-модда иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда умумий асосларда белгиланган пенсия ёши арафасида бўлган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган, пенсия ёши арафасидаги ва умумий асосларда ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб қилинадиган иш стажига эга бўлган ҳамда туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимларида (бундан кейин «меҳнат бўлими» деб аталади) белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Пенсия арафаси ёшидаги фуқаролар тоифасига 58 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 53 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Пенсия ёши арафасидаги фуқароларга муддатидан олдин пенсия:
эркакларда иш стажи камида 25 йил;
аёлларда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ишсиз деб эътироф этилиб муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдим этилган фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланмайди. Агар фуқаронинг муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқи ишсизлик нафақасини олиб турган вақтда вужудга келса, ишсизлик нафақаси тўлови тўхтатилади.
II. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
6. Ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг ўн кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги меҳнат бўлимига иш қидирувчи шахс сифатида мурожаат қилсалар, меҳнат бўлими ходимлари бундай шахсларга уч ой муддат ичида, агарда улар ўн календарь кундан кейин мурожаат қилсалар ўн кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Агар иш қидирувчи шахсларга меҳнат бўлими томонидан мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида икки марта мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда улар меҳнат бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Меҳнат бўлими ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга 4-шаклдаги тақдимнома (1-иловага мувофиқ) тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Меҳнат бўлими томонидан берилган (4-шакл бўйича) тақдимнома ижтимоий таъминот бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия қуйидаги муддатдан тайинланади:
ишсиз деб эътироф этилган кундан агар меҳнат бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кун ҳолатига ёки ундан олдин эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган бўлсалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган кундан агарда меҳнат бўлимида иш қидирувчи шахс ёки ишсиз шахс сифатида рўйхатда турган даврда шу ёшга тўлган бўлсалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Муддатидан олдин пенсия миқдори «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартиб асосида ҳисоблаб чиқарилади.
12. Муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш Пенсия жамғармасига ажратиладиган Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Муддатидан олдин тайинланган пенсиялар ишламайдиган фуқароларга тўланади. Бундай пенсияни олаётган фуқаролар умумий асосларда пенсия олиш ёшига (эркаклар 60 ёшга, аёллар 55 ёшга) етгунга қадар ишга кирган ҳолларда муддатидан олдин пенсия тўлаш тўхтатилади.
14. Муддатидан олдин пенсия тайинлангандан сўнг фуқаролар ишга кириб, сўнгра белгиланган умумий пенсия ёшига етгунларига қадар ишдан бўшасалар, меҳнат шартномасининг бекор қилиниш сабабига боғлиқ равишда қуйидаги тартиб қўлланилади:
агар меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия мазкур Йўриқномада белгиланган шартлар ва тартиб асосида қайта тайинланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
агарда меҳнат шартномаси бошқа сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия қайта тайинланмайди ва аввал тайинланган пенсия тўлови ҳам тикланмайди.
III. МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЙИНЛАНГАН ПЕНСИЯЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
15. Ижтимоий таъминот бўлимлари ҳар ойда муддатидан олдин пенсия тайинланган фуқаролар рўйхатини, тайинланган пенсиянинг бир ойлик миқдорини, пенсия тўланган давр ва Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда (2-иловага мувофиқ), тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли меҳнат бўлимларига ҳамда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига юбориладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Меҳнат бўлимлари Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ҳисобидан муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига маблағ ўтказадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Муддатидан олдин пенсия олаётган фуқаро умумий асосларда пенсия олиш ёшига етганда, пенсия тўлови белгиланган тартибда Пенсия жамғармасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Пенсия жамғармаси Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармасидан маблағларни муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг ҳақиқий тўланган миқдорлари бўйича ундириб оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Меҳнат бўлимлари ва Пенсия жамғармасининг бўлимлари йилнинг ҳар бир чорак якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини (3-иловага мувофиқ) тузадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Меҳнат бўлимлари муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини белгиланган муддатларда қопламаган ҳолларда, Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Меҳнат ва ижтимоий таъминот бўлимлари давлат статистика ҳисоботи тасдиқланган шаклга асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда тегишли равишда ҳудудий меҳнат ва ижтимоий таъминот бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Меҳнат ва Ижтимоий таъминот вазирликларига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома тасдиқланиши муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1992 йил 10 июлда тасдиқланган «Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қайта ташкил этилиши, тугатилиши ёки ходимлар сони (штати)нинг қисқариши натижасида пенсия ёши арафасида ишдан бўшатилган ходимларга пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 05-1209/50-сонли Низом.
2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 27 июлдаги 976/16-сонли тушунтириш хати.

-----------------------------------
‎туман (шаҳар)
‎меҳнат бўлими
‎199___йил«___»‎______________
№‎____________




‎________________туман (шаҳар)
‎ижтимоий таъминот бўлимига‎

ТАҚДИМНОМА‎

_________________________________________________________________________________

(‎меҳнат бўлимининг номи)‎

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасига асосан ва «Алоҳида
‎асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш
‎ тартиби тўғрисида»ги Йўриқномани қўллаган ҳолда,‎‎‎
‎199___йил «___»______________________ да туғилган___________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________________________ни

(ишсизнинг фамилияси‎, исми, отасининг исми)‎‎‎

‎‎_________________________________________________________________________________________
‎(паспорт маълумотлари: серияси ва сони, ким томонидан ва қачон берилган)

‎‎муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдим этади.
‎___________________________________ 199___йил «___»_____________________________да‎

(ишсизнинг фамилияси, И.О)‎

‎‎_________________________________________________________________________________________
‎(ишдан бўшатилиш сабаби кўрсатилади)

‎‎ишдан бўшатилган ва 199__ йил «___» ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган.
Меҳнат бўлими‎
‎бошлиғи:


______________________
‎‎(имзо)‎‎


‎_____________________________
‎(фамилияси, И.О)‎

4-шакл‎

М.Ў.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

________________туман
‎(шаҳар) ижтимоий
‎таъминот бўлими
‎199___йил «___»__________________‎
‎№ _____________

______________________туман
‎(шаҳар) меҳнат бўлимига

‎Пенсия жамғармасининг
______________________‎туман
‎(шаҳар) бўлимига‎‎

199__йилнинг __________________ ойида тўланган пенсия харажатларини қоплаш
‎учун муддатидан олдин пенсия олаётган фуқароларнинг
‎РЎЙХАТИ‎‎

Т/р‎

Муддатидан
‎олдин ‎пенсия
‎ олаётган
‎ фуқароларнинг
‎ Ф.И.О‎

Туғилган йили, ойи, куни‎

Пенсионер
‎ шахсий
‎варағининг ‎
‎сони‎

Пенсия
‎тайинланган
‎кун‎

Пенсиянинг
‎бир ойлик
‎ миқдори‎

Пенсия
‎тўланган
‎ давр‎

Пенсия
‎жамғармасига
‎ ўтказилиши
‎лозим бўлган
‎маблағ миқдори‎

‎‎ЖАМИ

Х‎

Х‎

Х‎

Х‎

Х‎

Х‎

Бўлим бошлиғи‎

______________‎

Бош ҳисобчи‎

______________‎

М.Ў.‎

(имзо)

(имзо)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р‎


Қайси
‎ой учун‎


Муддатидан олдин пенсия олаётган‎
‎фуқаролар сони


Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдори‎


Пенсия жамғармасига ўтказилган маблағ миқдори‎


‎‎Пенсия жамғармасига маблағ ўтказилганлиги ҳақида тўлов топшириқномаси

№‎

сана‎

‎‎ЖАМИ

Х‎

Х‎

Х‎

Муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг ‎
‎199___йил ___чорак якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни
‎ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ


‎Далолатнома 199___йил «___»_________________тузилди.‎

________________туман
‎(шаҳар) меҳнат бўлими
‎бошлиғи

‎Бош ҳисобчи

‎М.Ў.‎
Пенсия жамғармасининг
‎________________туман‎
‎(шаҳар) бўлими бошлиғи

‎Бош ҳисобчи

‎М.Ў.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.