Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш ҳамда уларнинг халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, клиник тадқиқотларни халқаро талабларга мувофиқ ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда — Кластер) ҳудудида давлат муассасаси шаклидаги Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
дори воситаларининг клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этишни жорий этиш;
республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;
«Зарур клиника амалиёти (GCP)» талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;
женерик дори воситаларининг оригинал дори воситаларига фармакологик биоэквивалентлигини аниқлаш;
клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;
«Зарур клиника амалиёти (GCP)» йўналишида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
3. Белгилансинки:
Агентлик Марказнинг муассиси ҳисобланади;
Марказда қурилиш-монтаж, ички муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этиш, тиббий техника, клиник ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ишлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, «Тошкент вилоятининг Зангиота туманида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси» доирасида Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.
4. «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Агентлик, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2022 — 2026 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларини давлат инвестиция дастурлари доирасида қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашда улардаги клиник базаларни «Зарур клиника амалиёти (GCP)» талабларига мувофиқ қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш чораларини кўрсин.
7. Агентлик
а) бир ой муддатда:
Марказ уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказ тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқласин;
Марказнинг раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини белгиласин;
б) Марказни юқори малакали мутахассис ходимлар билан тўлдириш чорасини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) икки ой муддатда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситалари клиник тадқиқотларининг халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминлашни назарда тутувчи Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Клиник тадқиқотлар ўтказиладиган даволаш-профилактика муассасаларининг рўйхатини;
бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 апрель,
181-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига
ИЛОВА
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш маркази фаолиятини ташкил этиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Т/р
Чора-тадбир номи
Амалга ошириш шакли
Амалга ошириш муддати
Масъул ижрочилар
1.
Марказ уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
Устав
2022 йил май
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
2.
Марказ тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш
Тузилма ва штатлар жадвали
3.
Марказнинг раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини белгилаш
Тариф сеткаси
4.
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш
Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этиш бўйича имтиёзли молиялаштириш шартларини келишиш ва қарз шартномасини имзолаш