Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизматининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда назорат остидаги шахслар билан ишлаш амалиётини такомиллаштириш орқали бу борадаги фаолиятни янада самарали ташкил этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4006-сон
қарорида:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«туман (шаҳар) пробация бўлинмалари раҳбарлигига пробация хизматида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари тайинланади»;
«озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўтаётган, шартли ҳукм қилинган ҳамда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда, Жамоат хавфсизлиги департаментининг асосланган таклифлари бўйича пробация бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит ҳисобларига жойлаштириш»;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-банди
биринчи хатбошисидаги «озодликни чеклашга маҳкум этилган» сўзлари «озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва шартли ҳукм қўлланилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон
қарорида:
5-позициянинг «Йўналиш (мутахассислик) номи» устунидаги «Жиноий жазоларни ижро этиш» сўзлари «Жазони ижро этиш фаолияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 51-позиция билан тўлдирилсин:
3-позициянинг «Мутахассислик номи» устунидаги «Патруль-пост фаолияти» сўзлари «Жамоат тартибини сақлаш фаолияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позициянинг «Мутахассислик номи» устунидаги «Жазоларни ижро этиш фаолияти» сўзлари «Жазони ижро этиш фаолияти» сўзлари билан алмаштирилсин.